Tasodifiy hikoya: ﻫღΞvσґ ฐ ʑαќσŋΞ Pedofil Drammasi Davomi II Qism
Pedofil Drammasi II Qism Aziz mana shunday jirkanch ishini amalga oshirgach,...davomi

Тема: Ibratli Hikoyalar
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] (27.02.2019 / 21:36)
#ибрат
МАҲРУМЛАР
Яна бир воқеа: Исломдан фақат исмини биладиган, намоз ўқимайдиган, ҳидоятдан йироқ бир йигитга ўлим мастлиги - хатарли, шиддатли, қўрқичли лаҳзалар - келганида: “Ла илаҳа иллаллоҳ, дегин”, деб айтилса, нима деб жавоб берганини биласизми? “Мен бу сўзга кофирман, мен бу сўзга кофирман”, деб қайта-қайта айтиб жон берибди. Аллоҳдан ҳусни хотима сўраймиз.
Йўлда ҳалокатга учраган яна бир йигитга ёрдам бериш учун, йўловчилар машина олдига келиб қарашса, йигитнинг жони ҳалқумига келган, ғарғара ҳолатда ётибди, магнитафондан эса ғарб мусиқасининг овози баралла эшитиляпти. Дарҳол магнитафонни ўчириб, йигитга “Ла илаҳа иллаллоҳ, дегин”, дейишса, йигит динга ҳақоратли сўзларни айтиб, охирида: “Намоз ўқишни ҳам, рўза тутишни ҳам хоҳламайман”, деганча жон топширибди. Бундай ҳолатдан бизни Ўзи асрасин.
Йўл транспорт назорати ходимларидан бири ҳикоя қилади: “Тўсатдан қаттиқ тўқнашув товушини эшитдик. Қарасак, икки машина бир-бирига шундай қаттиқ урилганки, таърифлашга тил ожиз... Қаттиқ шикастланган икки кишини тезлик билан машинадан чиқариб ерга узала ётқизиб қўйдик. Кейин иккинчи машинага бориб қарасак, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмган экан. Ҳалиги икки кишининг олдига қайтдик. Улар ўлим талвасасида ётган эдилар. Шеригим уларга “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни талқин қила бошлади, лекин уларнинг тилларидан қўшиқ эшитиларди. Бу ҳолат мени даҳшатга солди. Менга акс ўлароқ шеригим бундай ҳолатлардан хабардор экан, шаҳодат калимасини уларга талқин қилиб турди. Аммо фойдаси бўлмади, улар қўшиқ айтишда давом этавердилар. Аста-аста товушлар пасайиб аввал биринчисининг товуши буткул тўхтади, кейин иккинчиси ҳам жим бўлиб қолди. Ҳаётимда бундай манзарани кўрмаган эдим. Уларни машинага жойладик. Шеригим: “Одамлар ўзларининг ички ва ташқи ҳолатларига кўра ё яхшиликда, ёки ёмонликда вафот этадилар”, деди. Мен ўлимдан қўрқиб қолдим, бу ҳодисадан қаттиқ таъсирландим. Ўша куни намозларни астойдил ўқидим.
Бу ҳодисадан кўп ўтмай бошқа бир ҳодиса устидан чиқдик. Бир йигит ўзининг машинасида кетаётганда, тўсатдан машинаси бузилиб қолибди. Мадинага олиб борувчи ер ости йўлларнинг бирида, машинадан тушиб тузатиб турганида, орқасидан бошқа бир машина тезлик билан келиб, йигитнинг машинасини уриб юборган. Натижада, йигит жиддий жароҳат олиб, ерда ётган эди. Зудлик билан машинага олдик ва ёрдам кўрсатишга тайёр туришлари учун касалхонага хабар бердик. Қарасам, ёшгина йигит, кўринишидан динда мустаҳкамлиги билиниб турарди. Машинага чиқариш учун кўтарганимизда, лаби нималарнидир айтиб пичирлар, аммо тушунарсиз, нима деяётганини англаб бўлмас эди. Лекин йўлда йигитнинг сўзлари тушунарли бўла бошлади. У Қуръон тиловат қилаётган эди. Субҳоналлоҳ! Шундай тиниқ тиловат қилар эдики, уни кийимига ўраб қўйилганини айтмасангиз, суяклари синиб, жароҳатланган, жон таслим қилиш арафасида турган одам деб ўйламайсиз. Сўнг гўзал овозда ўқиб турган йигит жим бўлиб қолди. Қарасам, кўрсатгич бармоғини кўтариб, шаҳодат калимасини айтаётган экан. Сўнг боши эгилди. Қўлимни узатиб қўлини, юрагини ушлаб кўрсам, нафас олмаяпти... жим-жит. Ҳаётдан ажралди. Оламдан кўз юмди. Унга анча тикилиб қолдим. Беихтиёр кўзимдан ёшлар дув-дув оқа бошлади. Шеригимга йигитнинг жони узилганини айтган эдим, у ҳам йиғлаб юборди. Иккаламиз ҳам йиғидан ўзимизни тўхтата олмадик. Манзара ўта таъсирли эди. Касалхонага етгач, йигитнинг ҳолатини гапириб бердик. Кўпчилик йиғлади, ҳатто бир киши ўта таъсирланганидан бориб, йигитнинг пешонасидан ўпди. Масъуллардан бири йигитнинг уйдагилари билан боғланди. Қўнғироққа жавоб берган йигитнинг акаси экан. У укаси ҳар душанба қишлоқдаги бувисини бориб кўришини, у ердаги бева-бечора, етим ва камбағаллар ҳолидан хабар олиб туришини, қишлоқ аҳли уни яхши танишларини, уларга китоблар, маърузалар ёзилган тасмалар олиб бориб беришини, бугун ҳам шу мақсадда уйдан чиқиб кетганини айтди. Дарҳақиқат, машинаси гуруч, шакар ва болалар учун ширинликларга тўла эди. Йўлнинг узоқлигини айтиб уни сафардан тўсмоқчи бўлганларга: “Мен йўлнинг узоқлигидан унумли фойдаланаман. Қуръон ёдлайман, ёд олган сураларни такрорлайман, фойдали маърузалар эшитиб бориб келаман ва бундан