Tasodifiy hikoya: Jinsiy aloqada erta bo’shanish — sabablari, turlari, davolash usullari, oldini olish
Olimlarning ta’kidlashicha, sayyoramizdagi erkaklarning uchdan bir qismi jinsiy aloqada erta bo’shanish bilan duch keladi. Va, ehtimol, bu yakuniy ma’lumotlar emas — ko’pchilik kuchli jinsiy vakillar bunday muammolar haqida gapirishdan tortinishadi va ularni ovoza qilishmaydi. Erkak jinsiy aloqa paytida 25 ta harakatni amalga oshirishidan oldin urug’ otilishi sodir bo’lsa, bu jinsiy aloqada tez bo’shlnish deb hisoblanadi. Vaqti bo’yicha bu o’rtacha 1-2 davom etadi. Biroq, bu ko’rsatkichlar ye...davomi

Тема: Ibratli Hikoyalar
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] (27.02.2019 / 21:36)
ташқари, ҳар бир босган қадамимга Аллоҳдан ажр умид қиламан”, деб жавоб берар экан…”
Ҳодисани айтиб берган ходим сўзида давом этиб: “Мен беқарор ҳаёт кечирардим. Бўш вақтим кўплиги, билимим озлиги ва Аллоҳдан узоқлигим туфайли ҳайрат-кўрлик мени у куйдан бу куйга соларди. Йигитга жаноза ўқиб, уни дафн қилгач, йигит охиратнинг биринчи кунига юзланган бўлса, мен гўёки дунё кунларининг биринчисини бошладим. Шу вақтдан бошлаб Аллоҳга ҳақиқий тавба қилдим. Шояд Аллоҳ ўтган гуноҳларимни кечириб, тоат-ибодатда собит қилиб, чиройли хотима билан вафот топтирса”, деб сўзини тугатди йўл транспорт хизмати ходими.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ тўғри айтган эканлар: “Субҳоналлоҳ, бундай ибратларнинг қанчасига одамлар шоҳид бўлишган ва яна қанча-қанча жон таслим қилаётганларнинг ҳолатларидар хабарлари йўқ”.
Ўзини истиқоматдан, Аллоҳ таолога тоат-ибодатдан маҳрум қилган, қалби Аллоҳдан узоқ, Ундан ғафлатда қолган ҳамда шаҳвати ва нафси-ҳавосига қул бўлган киши гўзал хотимага қандай ҳам эришсин?! Аллоҳим, амалларимизнинг яхшиси энг охиргиси бўлишини насиб эт. Тавбаларимизни қабул қил. Сен тавбаларни қабул қилувчи ўта Меҳрибон Зотсан.
Абу Абдуллоҳ шундай ҳикоя қилади: “Сизга ушбу воқеани қандай ҳикоя қилиб беришни ҳам билмайман… Бу воқеа менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборган. Бу ҳақиқатни очишга хеч ботинолмасдан юрардим. Лекин Аллоҳ олдидаги масъулият ҳисси мени ҳикоя қилишга ундади. Токи, Раббига осий бўлиб юрган йигитлар ва ясама, пуч хаёлларни “севги” номи билан атаб юрган қизларга бир огоҳлантириш, ибрат бўлсин.
Биз роса енгилтак, манман учта дўст эдик. Йўқ, тўртта эдик. Тўртинчимиз шайтон эди.
Биз содда қизларни ўзимизнинг мулойим, ширин сўзларимиз билан алдаб-сулдаб чекка далаҳовлиларга олиб чиқардик. У ерда эса биз тўсатдан йиртқич бўриларга айланар, уларнинг ялиниб ёлборишларига ҳам парво қилмас эдик. Чунки бизнинг қалбларимиз, ҳисларимиз ўлган эди.
То унутилмас ўша кун келгунча, бизнинг куну тунларимиз шу тарзда, далаларда, чодирларда, денгиз қирғоқларида, машиналарда ўтиб борарди.
Бир куни одатимиз бўйича, далаҳовлига чиқди. Ҳамма нарса ҳозирланган эди. Ҳар биримизда биттадан “ниҳол”, лаънати ичкилик ҳам етарли. Лекин егулик олиш ёдимиздан чиқибди. Бироздан cўнг биттамиз кечки овқат олиб келиш учун машинасида кетди. Соат, тахминан, кечки еттилар эди. Негадир, орадан бир неча соат ўтса-да ундан дарак бўлавермади. Соат ўнларда безовта бўла бошладим ва машинамда уни ахтаришга чиқдим. Бир вақт не кўз билан кўрайки, йўлда йўл ҳодисаси бўлган экан. Етиб борганимда дўстимнинг машинаси бир ёнга ағдарилган кўйи алангага бурканиб ёниб ётарди. Эсим оғиб қолаёзди, югуриб бориб, машина ичидан дўстимни чиқаришга ҳаракат қилдим. Деярли танасининг ярми кўмир каби қорайиб, куйиб кетган дўстимни кўрганимда, бир муддат серрайиб қотиб қолдим. Ҳали ҳаёт аломати билиниб турган танани кўтариб, ерга етқиздим. Бир неча дақиқалардан cўнг у кўзини очди ва: «Олов! Олов!» дея алаҳсирай бошлади. Машинамга ётқизиб, касалхонага олиб боришга аҳд қилдим, лекин у: “Фойдаси йўқ. Барибир етиб боролмайман”, деди инграган овоз билан. Кўз олдимда жон бераётган дўстимга қараб турарканман, кўз ёшларим сел каби оқарди. Бирдан у бақира бошлади: “Энди нима дейман унга?! Нима дейман унга?!” Унга даҳшат билан қарадим ва: “Ким у?” деб cўрадим. Чуқур қудуқ каъридан келаётган каби овоз билан: “Алло-о-о-ҳ!”, деди. Ток ургандек сесканиб кетдим. Кутилмаганда дўстим охирги нафасларини жамлаб, бир қичқирди-да, бўшашиб қолди. Кунлар ўтса-да, кўз ўнгимдан ёнаётган олов ва вафот этган дўстимнинг: “Энди нима дейман унга… Нима дейман?”, деб қичқираётган манзараси кетмас, қайта-қайта хаёлимга қуйилиб келаверар эди. Ўзимга ўзим савол бера бошладим: “Мен нима дейман Унга?”. Шунда кўзимдан ёшлар қуйила бошлади. Бир пайт муаззиннинг бомдод намозига айтаётган нидоси таралди: “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар… Ҳаййа алас солат…”. Бу нидо хоссатан мен учун, мени нур ва ҳидоят йўлига чақириш учун деб ҳис қилдим. Бошдан-оёқ чўмилдим, таҳорат олдим. Йиллар давомида тўпланиб қолган разилликлардан жисмимни покладим. Намозни адо этдим. Ўша кундан бошлаб фарзларни тарк этмай адо эта бошладим.