ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (27.02.2019 / 16:15) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
Bu yerga endi bemalol hamma hikoyalarizi kopirovat qilishiz mumkun
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (27.02.2019 / 16:18) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
Бека:
ㅡ Ҳой қиз, бу сени иш кийимингми? Келганда ҳам шу кийимда эдинг. Кетишда нима кийиб кетасан? Қара эски бўлиб кетибди, - деб сўради.
Қиз деди:
ㅡ Шундоқ кетавераман.
Аёл хонасига кириб икки уч бор кийган севимли кўйлагини олиб чиқиб узатди.
ㅡ Ма ол, чин дилдан бераяпман, мени эслаб кийиб юрасан.
Қиз қўлларини узатмасдан жавоб қайтарди:
ㅡ Эскироқ бўлса ҳам... узунроғи йўқми?..
Нуриддин Зиё
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (27.02.2019 / 16:19) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
Бир синфдошим бор. Ўзи жуда яхши йигит, аммо ибодатсиз, кайфу сафога берилган, таралла бедод йигит. Қанча гапирсам ҳам парвойига олмасди. Шу учун, ўртамиздаги ришта фақатгина синфдошлик нуқтаи назаридангина қолганди. Вақтлар ўтиб уйланадиган бўлди. Тўй "дискотечний" бўлгани учун бормадим. Келин тараф ҳам ўзига ўхшаган казо-казолардан экан. Тўйда роса маишатбозлик, оқи-ю, қизилидан бўлганини тўйдан кейин билдим.
Вақтлар ўтиб дўстим ўзгара бошлади.... ва бир кун олдимга келди. Ҳамма нарсани бошидан айтиб берди. Келинг, бўлган воқеани унинг тилидан айтиб бера қолай.
"Тўй тугаб, Илк никоҳ кечаси куни уйга кирдим. Озгина кайфим бор эди. Дўстлар билан ичгандик. Не кўз билан кўрайки аёлим жойнамоз устида ўтирибди. Ғалати туюлди. Бир оз ўнғайсизландим. Намозини тугатгач, кайфим зўрлик қилиб тегинаман дедим. лекин "илтимос, бугунча ётиб уҳлайлик" деди. "Нозингдан ўргилдим", дедимда ётиб уҳладим. Шу билан эртанси куни пешинда уйғондим. Кеч кирди. Яна ёлғи...
Читать все >>
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] [#] (27.02.2019 / 19:13) |
Шайх Абдулазиз Тарифий
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] [#] (27.02.2019 / 19:15) |
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (27.02.2019 / 19:16) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (27.02.2019 / 19:16) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] [#] (27.02.2019 / 19:17) |
"Мўмин гуноҳ қилар экан, гуноҳининг уқубати ўн ҳолат сабабли арийди:
1) Тавба қилади, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Зотан, гуноҳдан тавба қилувчи, гуноҳсиз киши кабидир.
2) Ёки истиғфор айтади, мағфират қилинади.
3) Ёки гуноҳни ўчириб юборадиган яхши амаллар қилади. Зеро, яхшиликлар ёмонликларни кетказади.
4) Ёки унинг ҳаққига мўмин биродарлари у тириклигида ҳам, вафотидан кейин ҳам дуо қилишади.
5) Ёки амалларининг савобини унга ҳадя қилишадики, у сабабли Аллоҳ унга манфаат етказади.
6) Ёки Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уни шафоат қилади.
7) Ёки Аллоҳ таоло уни бу дунёда мусибатларга мубтало қилиб, гуноҳларини ювади.
8. Ёки уни қабрда азоблаб, гуноҳидан поклайди.
9) Ёки унга қиёмат даҳшатларини кўрсатиб, гуноҳини кечиради.
10) Ёки раҳмлиларнинг энг раҳмлиси бўлган Зот унга раҳм қилади.
Бас, кимни мана шу ўнта ҳолат четлаб ўтса, у фақат ўзини маломат
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (27.02.2019 / 19:53) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
Қалб ҳам атр тўла идишга ўхшайди – синмаса, ундаги ажойиботларни ҳис қила олмайсиз. Ҳа, баъзида ихлосга бурканган дуолар, лаззатга тўла ибодатлар қалбимиз нимадандир сиқилганида ёки кимнингдир азияти сабаб синганида чиқади".
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] [#] (27.02.2019 / 21:36) |
МАҲРУМЛАР
Яна бир воқеа: Исломдан фақат исмини биладиган, намоз ўқимайдиган, ҳидоятдан йироқ бир йигитга ўлим мастлиги - хатарли, шиддатли, қўрқичли лаҳзалар - келганида: “Ла илаҳа иллаллоҳ, дегин”, деб айтилса, нима деб жавоб берганини биласизми? “Мен бу сўзга кофирман, мен бу сўзга кофирман”, деб қайта-қайта айтиб жон берибди. Аллоҳдан ҳусни хотима сўраймиз.
Йўлда ҳалокатга учраган яна бир йигитга ёрдам бериш учун, йўловчилар машина олдига келиб қарашса, йигитнинг жони ҳалқумига келган, ғарғара ҳолатда ётибди, магнитафондан эса ғарб мусиқасининг овози баралла эшитиляпти. Дарҳол магнитафонни ўчириб, йигитга “Ла илаҳа иллаллоҳ, дегин”, дейишса, йигит динга ҳақоратли сўзларни айтиб, охирида: “Намоз ўқишни ҳам, рўза тутишни ҳам хоҳламайман”, деганча жон топширибди. Бундай ҳолатдан бизни Ўзи асрасин.
Йўл транспорт назорати ходимларидан бири ҳикоя қилади: “Тўсатдан қаттиқ тўқнашув товушини эшитдик. Қарасак, икки машина бир-бирига шундай қаттиқ урилганки, таърифлашга тил ожиз......
Читать все >>
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] [#] (27.02.2019 / 21:36) |
Ҳодисани айтиб берган ходим сўзида давом этиб: “Мен беқарор ҳаёт кечирардим. Бўш вақтим кўплиги, билимим озлиги ва Аллоҳдан узоқлигим туфайли ҳайрат-кўрлик мени у куйдан бу куйга соларди. Йигитга жаноза ўқиб, уни дафн қилгач, йигит охиратнинг биринчи кунига юзланган бўлса, мен гўёки дунё кунларининг биринчисини бошладим. Шу вақтдан бошлаб Аллоҳга ҳақиқий тавба қилдим. Шояд Аллоҳ ўтган гуноҳларимни кечириб, тоат-ибодатда собит қилиб, чиройли хотима билан вафот топтирса”, деб сўзини тугатди йўл транспорт хизмати ходими.
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ тўғри айтган эканлар: “Субҳоналлоҳ, бундай ибратларнинг қанчасига одамлар шоҳид бўлишган ва яна қанча-қанча жон таслим қилаётганларнинг ҳолатларидар хабарлари йўқ”.
Ўзини истиқоматдан, Аллоҳ таолога тоат-ибодатдан маҳрум қилган, қалби Аллоҳдан узоқ, Ундан ғафлатда қолган ҳамда шаҳвати ва нафси-ҳавосига қул бўлган киши гўзал хотимага қандай ҳам эришсин?! Аллоҳим, а...
Читать все >>
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (28.02.2019 / 07:13) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
Бир донишманддан сўрадилар:
Нима учун Moмо Ҳаво Одам атонинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?
Донишманд жавоб берди:
Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, қалбини маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди” деган эканлар!
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] [#] (28.02.2019 / 16:58) |
➖Саҳарда барвақт уйғонган эр, хотинини уйғотиб мен билан бирга югуриш машқига чиқишни хохлайсизми деб сўради.
➖Хотин: Сиз мени семиз деб гумон қиласизми?
➖Эр: Йўқ. Югуриш соғлиқ учун фойдали.
➖Хотин: Бўлмаса мени касал деб гумон қилябсизми?
➖Эр: Йўқ, йўқ агар туришни хохласангиз туринг бўлмаса ҳаммаси жойида.
➖Хотин: Ҳаа шундайми.. энди мени дангаса деб ўйлаябсизми?
➖Эр: Йўқ йўқ, сиз нотўғри тушундингиз, мен буни назарда тутмадим.
➖Хотин: Аҳаа энди сиз мени саводсиз деб ўйлаябсиз!
➖Эр: Қаранг, ахир мен буни айтмадим...
➖Хотин: Мени алдади демоқчимисиз?
➖Эр: Илтимос сиздан эрталабдан асабийлашманг..
➖Хотин: Энди мен сизнингча жанжалкаш бўлдимми?
➖Эр: Бўлди хўп, Сиз ётиб ухланг, мен ўзим ёлғиз чиқиб югуриб келаман.
➖Хотин: Сиз доим ҳамма ерга бир ўзингиз бориб хордиқ чиқарасиз.
➖Эр: Илтимос қиламан, мени бошим айланиб кетябди.
➖Хотин: Кўрдингизми? Сиз шундай худбинсиз. Фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлайсиз. Мени соғлиғим ҳақида ўйламайсиз.
➖Эр ўтириб қаерида хато қилганл...
Читать все >>
ZaMiNsKaYa_KILLERKA* [Off] [#] (28.02.2019 / 16:58) |
- ҳамон оқ;
- ҳамон ёқасиз;
- ва ҳамон чўнтаги йўқ
Қай инсон дунёга тегишли қай нарсани олиб кетишликка имкон топибди?
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Изм. ZaMiNsKiY_KILLER* (28.02.2019 / 17:04) [1]
!!_K_I_N_G_!! [Off] [#] (28.02.2019 / 19:15) |
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (28.02.2019 / 19:57) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
UZL1DER [Off] [#] (04.03.2019 / 19:55) Хватает один друг, если он настоящий |
ZaMiNsKiY_KILLER* [Off] [#] (04.03.2019 / 20:12) ☺️βιrα๗ βαχτใι๗αηεε✌❤ |
Bu yerga mani Malikam yozardi asosan)
Изм. ZaMiNsKiY_KILLER* (04.03.2019 / 21:15) [1]
UZL1DER [Off] [#] (04.03.2019 / 21:10) Хватает один друг, если он настоящий |
Alqissa, faylasuf bo'ydoq holida vafot etibdi. Alloh uni rahmatiga olsin.
UZL1DER [Off] [#] (04.03.2019 / 21:14) Хватает один друг, если он настоящий |
Ahaa hursamdman
Bu yerga mani Malilam yozardi asosan)Kimni maliylarim deyapsz?