Tasodifiy hikoya: Javob beringlar
Avvalom bor xammaga salom. Men ushbu saytni o'n yillar avval kirganimda ajoyib хикоялар ва зикоя ёзувчилар бор эди. Эромастер, Тунги хамрох, ДониёрДони, Чол, Гулияголая, Ноник, Бойфренд Лохолтохо ва бошкалар. Хозирда ушбу шахслар ушбу сайтга Кириб туришадими? Яна бир ажойиб латифалар ёзувчи хам бор эди. У хам йук. Яна сайтни бир тулдириб ташлангларэ. Поза 69 ми Шаха 69 хам бор эди...davomi

Библиотека | Boshqalar | Tuzoq yakuniy qism (kamolov)
олдига борди-да, гапни узокдан бошлаб, аввал кампирни эритиб олгач, Рустамни яна бирозгинага қўйиб юбормаса бўлмаслигини, ўғли бориб уч-тўртта туманни бемалол сотиб олишга етадиган пулни олиб келиши лозимлигини айтди. Кампир дарровда унинг гапига кўнмади. Ўғлини яна йўқотиб қўйишдан чўчиётганлигини айтиб йиғлади. Оқсоқол ҳеч ҳоли-жонига қўявермагач, ноилож кўнди. Я на роппа-роса бир ҳафта туғилган қишлоғининг ҳавосидан нафас олган Рустам аэропортга борди. Бу ерда эса уни Вадимнинг одамлари кутиб туришар эди. Улар ҳам Рустам учадиган самолётга чипта олишди. Лекин ҳаммаси эмас, фақат иккитаси. Қолган иккитасига чипта етмади. Улар қанчалик ҳаракат қилишмасин, барибир чипта олишнинг эпини қилишолмади.
* * *
Семённинг мотам маросимини ўтказаётган маҳал Вадим қўриқчилар сонини кўпайтирди. Улар ҳар битта келган авторитет ва уларнинг одамларини кўз узмасдан кузатишди. Ҳартугул, ҳеч ким Вадимга ёмонлик тиламаган экан. Маросим якунига етганидан кейин ҳар ким уз “ини” га кетди. Шундан кейингина бироз нафасини ростлаган Вадим Ўзбекистон билан боғланиб, яна бир марта вазиятни аниқлаштириб олди. Унга Рустамнинг Америкага учганлиги ҳақидаги хабар келиши билан ҳар эҳтимолга қарши Москвадан Нью-Йоркга яна иккита йигитини жўнатди. Рустам Америкага етиб борганидан кейин ўзини анча эркин ҳис этди ва ишига шунгиб кетди. Анжела эса кун бўйи уйда утирар, тобора каггариб бораётган қорнини қувонч билан силаб қўяр эди. Орадан саккиз кун ўтганидан кейин Анжела ҳовлида сайр қилиб юрганида хизматкорлардан бири уни кимдир йўкдаб келганлигини айтиб қолди. Жувон аввалига ҳайрон бўлди. Чунки уни бу ерда сўраб келиши мумкин бўлган таниши йўқ эди. “Балки Рустам биронта одамни менинг ёнимга иш билан жўнатгандир” , — деган ўйда жувон хизматкорига меҳмонни бошлаб келишни буюрди. Жигарранг костюм-шим кий ган, кенг елкали, сочи
калта олинган йигит Анжелага яқинлашиб келди-да:
— Хоним зерикмаяптиларми? — деди соф рус тилида. — Сизга Семёндан салом. У сизни тезда ўзининг ёнига етказишимни
сўраган.
— Ним-ма?! — деди ҳайратдан қотиб қолган Анжела.
— Ўтганларнинг васияти албатта ижро бўлиши шарт, — дея йигит ёнидан тўппонча чиқарди-да, Анжеланинг қорнига тўғрилаб, тепкини уч марта босди...
Қотил узоққа қочиб кетолмади. Рустамнинг тансоқчилари уни ҳовлидан чиқиш жойида отиб ташлашди. Йигирма дақиқа ичида уйига етиб келган Рустам
Анжелани қучганча юм-юм йиглар эди... Рустам Анжелага қаттиқ боғланиб қолганлигини уни дафн қилишганидан кейин билди. Юрса ҳам, турса ҳам у хаёлидан кетмас эди. Устига-устак, уйидаги ҳамма нарсалар уни эслатарди. Шу боис, у ичкиликка ружу қўйди. Эрта тонгдан кетма-кет икки қадаҳ ароқ ичар, сўнг Анжелани эслаб кўз ёш тўка бошларди. “Сен менга меросхўр туғиб беришинг керак эди. Лекин, нега сенга ум ид боглаганимда кетиб қолдинг?” — дея бўзларди у ич-ичидан эзилиб. Бир ой шу алпозда ўтганидан сўнг, болалигидан
қадрдон дўсти Френк чидаб тура олмади.
— Нимага бунча мотам тутасан? Бас қил! Ўзингни қўлга ол! — дея бақирди у.
— Сен билмайсан-да, Анжела менга...
— Нима бўлган такдирдаям!.. — дея Рустамни гапиртиришга йўл қўймади у.
— Ахир қандай қилиб?! Мен ундай оқила аёлни энди қаердан топаман?!
— Шу гапни сен айтаяпсанми? Сени таниёлмай қолаяпман. Эсингдами, менга доим: “Ўзимнинг миллатимдаги қизга уйланаман”, дердинг...
— У пайтда Анжела йўқ эди.
— Ҳозир ҳам йўқ.
— Бўлди, гапирма! — дея Рустам бақириб юбориб шишага қўл узатган эди, дўсти ароқни олиб, полга зарб билан урди, шиша чил-чил бўлиб кетди. Алами келган Рустам хизматкорга бошқасини олиб келишни буюрди. Аммо унинг гапи бу сафар ўтмади. Тўғрироги, хизматкорларни Френк йўлдан қайтарди. Шундан кейин Рустам сочини гижимлаганча бошини эгди. Шу кун и амал-тақал қилиб ухлаб, саҳарлабдан уйғонган Рустам деразадан узоқ-узокдарга термилганча бир соатга яқин турди. Сўнг миясига гаройиб фикр келиб, чўмилиш хонасига кирди ҳамда шошилмасдан анча вақт сувнинг ичида ётди. У ювиниб чиққанида, Френк илжайганча уни кутиб турарди.
— Қўрқма, — деди Рустам ҳам унга жилмайиб қараб, — ичганим йўқ. Умуман, ичиш ниятим ҳам йўқ. Биласанми, хаёлимга нима келди?
— Гапир, эшитаман, — деди қоравой Рустамнинг бир кечада яхши томонга ўзгарганидан хурсанд бўлиб.
— Ўзбекистонга кетаман. Яқинларим билан кўришиб келай. Шунда зора ўзимга келсам.
— Бу гапинг ҳақиқатан ҳам ўзингга келганингни билдириб турибди. Фақат бу сафар бир ўзинг кетмайсан. Менам сенга қўшилиб бораман. Оиланг билан танишмоқчиман.
— Улар сени кўришса, хурсанд бўлишига аминман, — деди Рустам дипломатларча гапириб.
— Унда мен аэропортга қўнғироқ қилиб, чиптага буюртма берай, сен нонушта қилиб тур, — дея Френк илдам қадамлар билан эшик томонга йўналди. Бироқ улар ортиқча шошилишган эди. Самолёт фақат тушдан кейин бўларкан. “ Бунисиям яхши бўлди. Унгача ишхонага бориб, баъзи ишларни кўриб чиқаман, дея хаёлидан ўтказди Рустам. Рустам ҳам, унинг дўсти Френк ҳам аввалгига нисбатан анча пишиқ бўлиб қолишганди. Улар аэропортга боришларидан олдин бешта тансоқчини у ёққа юборишди. Ўзларини иккита машина кузатиб борди. Миясида эртароқ Ўзбекистонга етиб бориш ўйи маҳкам ўрнашиб олган Рустам, нақ бошига тўғриланган тўппончанинг икки сонияда ишга тушишини билмасди. Аммо тансоқчилар Вадимнинг икки йигитини ҳам сезиб қолишди. Қасд қилганлардан тўппончасини Рустамга биринчи бўлиб тўғрилагани қўлини олдинга чўзиб профессионал отувчилигининг обрўсини тушириб қўйган эди. Эҳтимолки, унинг ўрнида бошқа бўлганида ҳам шундай қиларди. Чунки Рустамни қидиравериш, Вадимнинг сўкишларини, дўқ-пўписаларини эшитавериш уларнинг жонига тегиб кетган, биринчи имкониятданоқ ўлжани саранжомлаб, бу ерлардан жуфтакни ростлаб қолиш фикри уларнинг миясига ўрнашиб қолганди. Тансоқчи Рустамни уриб юбориб, пастга қулатди.
Ўзи ҳам унинг устига йиқилди. Шу пайт тўппончанинг варанглаган овози эшитилди. Ҳаммаёқ тўс-тўполон бўлиб кетди. Кимдир қочаман деб йиқилган, кимдир бақирган, полициячилар ҳам югуриб қолишганди. Рустамни “овламоқчи” бўлганлар эса қочишга тушишган эди. Аммо улар узоққа боришолмади. Аэропорт эшиги ёнида тансоқчилар томонидан қўлга олинди.
* * *
Вадим Америкадан хабар келмай қолганидан кейин алам билан муштини тугиб у ёкдан-бу ёққа бориб келди. Сўнг қўл телефонини олиб, Эдуарднинг рақамини терди. Аммо унинг телефони ўчирилган эди. “Падарингга лаънат, жуҳуд!” — дея қичқирди у ва йигитларидан бирини чақириб, тезда Эдуардни топиб келишни буюрди. Сўнг ўзи шкафдан коньяк шишасини олиб, қадаҳга тўлатиб қуйди-да, бир кўтаришда бўшатди. Сигарета чекди. Бироқ ички гам уни барибир ўз ҳолига қўймади. Шундан кейин сигаретасини ўчиришни ҳам унутиб, полга отиб юборди-да, ташқарига чикди. Ва ўзининг уйига қарама қарши бўлган баланд бинонинг тепасида қандайдир шарпа юрганлигини кўриб, шу томонга қараганча бироз туриб қолди. Шарпанинг нега у ерда турганлигини англаб етганида эса кеч бўлган эди. Снайпер унинг икки қоши ўртасини аниқ нишонга олиб, тепкини босди...
* * *
— Семён обрўли одам эди. Хор бўлиши мумкин эмасди. Лекин Вадим номардлик қилиб, уни ўлдирди. Оқибатда, биз унга уруш эълон қилишга