Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: qimorboz 2
zarrux zarrux: -rahmat o'zimnyogitlar bilan tanishishni istamaganman -nega bunday -chunki yigit...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar
1 2 >>

ҲАЁТ ҚАДРИ

Добавил:=FAYAZ= (02.06.2017 / 13:28)
Рейтинг:rating 229251 article (0)
Прочтений:15985
Комментарии:Комментарии закрыты
Тез тиббий ёрдам бўлимида энди иш бошлаганман. Вазифамга сидқидилдан ёндашиб, ҳаяжон ва завқ билан “Доктор” деган шарафли номга эга бўлиш учун ҳаракат бошлаган илк кунларим.
Барча катта касалхоналарнинг тез тиббий ёрдам бўлимида бўлгани каби, бу ерда ҳам навбатчиликда беморлар қабул қилинади. Тажрибали шифокорлар олдида менга унчалик қийин эмас. Мен навбатчиликда туриб беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган малакали врачлардан иш ўрганаман. Бир куни ярим тунда икки аёл 16-17 ёшлар атрофидаги ўсмир йигитчани қўлтиғидан тутганча касалхонага келтирдилар. Кўринишидан йигитчанинг отаси бўлган эркак хавотир ва таҳлика ичида бўлимга кириб келди ва илтижоли оҳангда докторга қараб ёлвора бошлади:

Қутқаринг, илтимос, боламни қутқаринг!
Навбатчи шифокор ҳорғин алпозда юмшоқ ўриндиқдан қўзғалди. Бу орада ҳамширалар уларни кутиб олиб, муолажа хонасига олиб кирдилар. Мен докторнинг ёнида турган эдим. Ҳалиги эркак илтижо қилишда давом этарди:

Доктор, ўғлим жонига қасд қилиб дори ичиб қўйибди. Онаси билиб қолган заҳоти олиб келдик. Доктор бир отага, бир жон талвасасида типирчилаётган ўсмирга қараб сўради:
Ўғлингиз ичган дорилар ёнингиздами?
Эркак пиджагининг чўнтакларидан ҳап дори қутиларини олиб докторга берди.
- Шу ҳапдорилардан ўн беш- йигирма дона, мана бунисидан беш- олти дона ичган.
- Қачон ичганини биласизми?
Икки соатларча бўлган.
Доктор ҳапдори қутиларини узоқ кўздан кечиргач, бир дори қутиларига, бир йигитчага қаради. Бошини сарак-сарак қилиб, юзини буриштирди-да, қайғуга ботганча деди:

-Ҳммм!.. Афсус, минг афсус!..
Беморнинг яқинлари хавотир ва қўрқув ичида докторнинг нималардир дейишини кутар, аммо шифокордан сас чиқмасди. Мен йигитчанинг меъдасини зудлик билан ювишимиз кераклигини ўйлаб бесаранжом эдим. Қисқа муддатли жимликни отанинг изтиробли овози бузди:
- Нима қиламиз, доктор?
Доктор қошини кериб, юзига жиддий тус берди. Кўзлари умидсизлик билан боқарди. Лабларини тишлади. Чорасизларча бошини ўйнатди. Қўллари билан “иложи йўқ” ишорасини қилди.
Шифокорнинг оғзидан чиқаётган сўзлар йигитчанинг яқинларига ўқдай қадалди:
- Қайғудаман! Афсуски, қўлимиздан ҳеч қандай чора келмайди. Бу ҳап дорилар... Бунинг устига кеч қолибсизлар.
Мен кўз учида ўсмир йигитча ва яқинларига қарадим. Ҳаммасининг кўзи косасидан чиққан, юзи қордек оқарган эди. Йигитчанинг юз-кўзидан қўрқаётгани сезиларди. Онаси ва опасининг дастаги билан оёқда зўрға турган йигитча, бирдан ўгирилиб докторга диққат билан қаради. Шифокорнинг юз ифодаларидаги кескинлик ва жиддийликни кўргач, умидсизланганча унга яқинлашди. Тиззалари титраб, ўзини идора этолмай ерга чўккалади. Беморнинг яқинларининг ҳам оёқда турадиган мажоллари қолмай, коридорнинг ҳар бурчагига бир-бир чўкдилар. Ота-онаси ўзларича нималарнидир гапиришардилар.
Бироз муддат давом этган сукунат ва ҳайратдан кейин отас яна шифокордан нажот истади:
- Нима бўлади, доктор? Ҳеч нарса қилмайсизми? Ёшгина ўғлим ўлиб кетаверадими?

Жуда ҳам кеч, дедим-ку сизларга. Бу аҳволида, афсуски бирор нарса қиломаймиз. Нимадир қилганимизни ҳам фойдаси бўлмайди. Узоғи билан бир соатнинг нари-берисида беморни йўқотамиз. Шуни била туриб ҳам беморни қийнамайман. Яхшиси уйингизга олиб кетинг!..
Тўғриси мен ҳам беморнинг яқинларидан кам куйинмаётгандим.
йигитчанинг юзига қарадим. Ўлим хавотири ва умидсизлик бутун вужудини эгаллаган эди. Унга қараб нималарни ҳис қилаётганини ўйлардим. Ўлимга бу қадар яқинлашиш ҳақиқатан оғир ҳолат экан. Бунинг устига инсон бир соатлик умри қолганини билса нималарни ҳис этади, нималарни ўйлайди? Аслида ҳар биримизга бир соатдан кейин дунё билан видолашадиган пайт келмайдими? Ҳаётнинг ғала-ғовурлари, ур-сурлари ичида ўлим ҳақиқатини четга сурамиз ва ёки уни узоқ биламиз. Ана энди ўлим истаб ҳап дори ичиган бу йигитча ҳаётини, оиласи, яқинлари, дўст-биродарлари, орзуларини ўйлаётгандир балки. Ёхуд ўлимдан кейинги ҳаёти- яъни бир соатдан кейинги ҳолатини ўйлаётганмикан? Балки ўлиб кетганидан сўнг орқасидан нималар гапирилишини, одамларнинг гап-сўзи, маломатини ўйлаб изтироб чекаётгандир?.. Ҳолбуки бу йигитчанинг қанчадан қанча орзу-умидлари, режалари бор эди. Ҳозир эса бор-йўқ режаси @Hikoyalar Admin:
қолган бир соатлик умрини қандай ўтишини ўйлаб, эс-ҳушини тамоман йўқотган эди. Бошқа томондан эса ҳаёт давом этади. Ичкарида ётган бир беморнинг яқинлари доктордан нималарнидир сўрар, аравачада яна бир бошқа бемор бўлимга келтирилар эди. Шу пайт бошқа бир доктор ичкарига кирди. Ҳамкасбидан бирор маслаҳат сўраб кирган эди билишимча. Бўлимдаги доктор ва ҳамшираларнинг бефарқ юз-кўзларига қараб, “Эҳ, бевафо дунё, ҳар ким ўз дарди билан овора. Касалхона ҳаёт билан ўлим оралиғидаги маскан экан” деган ўйлар кечди хаёлимдан.

Ота ўрнидан туриб, яна ўша ёлқориш билан шифокорга музтар тикилди:

Бирор иложини қилмайсизми, доктор? Наҳотки, ҳеч қандай умид бўлмаса?
Хонага янги кирган шифокор қош-кўз ишораси билан нима бўлганини сўради. Доктор ўрнидан туриб, кескин бир ифода билан жавоб берди:
- Ўз жонига қасд қилиш, доктор. Анча кеч олиб келдилар беморни. Афсуски, йигитчанинг аҳволи оғир. Ҳеч қандай чора йўқ. Вафотидан кейин ичини очиб, нималар бўлганини билармиз!
Бу гапларни диққат билан эшитган йигитчанинг энди аниқ-тиниқ ўлим ҳақиқати билан юзлашганини пайқадим. Пушаймонлик билан титроқ овозда шифокорга:

- Тирик қолиш учун нима қилиш керак бўлса, бажараман. Илтимос, доктор, мени асраб қолинг! Ўлишни истамайман! Ахир ҳали жуда ёшман-ку!..

Доктор ҳатто унга қайрилиб ҳам қарамади. Ўлими бунчалик яқин одамни аввал кўрмагандим. Бунинг устига бемор эндигина йигитлик дунёсига бўйлаётган ўсмир эди. Хаёлан ўликхонага кириб, йигитчани ёриш жараёнини ўйладим. Қаршимда турган бу тирик тана бироздан кейин ўлади. Танаси ёриб очилади ва биз унинг организмига дори қандай таъсир этганини текширамиз ва яна тикиб, оиласига қайтарамиз. Ҳаёт ва ўлим. Тириклик ва вафот этмоқ. Ёш ўлмоқ, қариб ўлмоқ, ҳаётни англамоқ ва ўлимга юзлашмоқ. Ҳаётни бир зумда ўлимга алмашмоқ. Ўлимга ҳар доим тайёр турмоқ. Ёхуд ҳамиша ўлим нафасини ҳис этиб яшамоқ. Қисқаси ўлим ҳақ эканини унутмаслик - тириклик ва ўлимга маъно бермоқ. Мен шу топда жон талвасасидаги йигитчага қараб буларни ўйлаётгандим. Доктор уларнинг ёнидан узоқлашди. Мен ҳам орқасидан юрдим. Бироздан кейин қайғули ва ачинарли алпозда сўрадим:
- Доктор! Зарур муолажаларни қилишимиз, аввал меъдасини сўнгра қонини тозалашимиз керакмасмиди? Балки болани асраб қолармидик?

Доктор ортига ўгирилиб, кўзларимга тикилди:

- Оғайни, кўриб турибсан, бу ерда оёғида зўрға турган кексалар ҳаётда яна бир оз қолиш учун урниаётган бир пайтда, бу йигитча, тағин ўн етти ёшида ўз жонига қасд қилишга борибди. Ўлишни истаса нега унга монеълик қилишим керак экан? Қани, ўлим орзуси билан юзма юз келсин-чи, кўрайлик! Ўлим нима, тириклик нимлигини ўйласин! Ҳаёт қадрини, ота-онаси, яқинларини қанчалик азиятга қўйганини тушунсин, билсин! Аллоҳни эсласин, бандаликни, ҳар нарса Унинг хоҳиши биланлигини ўйласин. Жон берган, умр берган Аллоҳ. Ўзи хоҳлаганида олади омонатини. Ўлимдан кейинги ҳаётни ўйласин бу йигитча...-
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top