ҚИЗИЛ ҚИРЛАР ОРТИДА
Добавил: | SaRDoR_UmRZoQoV (17.08.2018 / 04:12) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 8617 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
— Шу ёлғончининг гапларига ишониб ўтирибсанларми?! Саёҳатчи варраклар, болажон бодринг хола яна алламбалолар... Буларнинг бари сафсатаку! Ҳаммасини ўзи тўқиган. Сен лақмалар, ишонасанлар. Ундан кўра "Узбек халк эртаклари"ни олиб ўқишгин. Қани туриш ўрнингдан, бошқа нарса ўйнаймиз.
Тавба, Ойша опа ғалатида! Нима, узбек халк эртаклари тўқилмаганми? Ҳар қалай осмондан тушмагандир. Ўша қадим замонларда ҳам менга ўхшаган эртакчилар яшагандир? Энг ёмони, мени берилиб тинглаб ўтирган кичкиналар ҳар доим Ойша опага эргашишарди. Эртагим қанчалик қизиқарли бўлмасин, ундан қўрқиб индамай итоат қилишади.
Аммо Хамида бошқача. У Ойша опадан ҳам, бошқасидан ҳам хайиқмайди. Мен бўшаб қолган ўриндиқларга қараб, бир пас каловланиб қолган жойидан давом этаман. Битта бўлса ҳам тингловчим борку. Тилимизни яхши билмаса ҳам майли. Ўлай деб тўқиганимдан кейин, имо- ишоралар билан бўлсада тушунтира олишим шартку. Умуман олганда, менда эртак тўқишга ҳам айтишга ҳам қобилият бижиллаб ётибди. Кўрсатиб қўяман хали, Ойша опасига эргашганлар ялиниб қайтиб келишмаса отимни бошқа қўяман...
Аммо ҳамма нарсада меъёр бўлиши лозимдек, эртак тўқишда чегара бўлгани яхши экан. Баъзан ошириб юборганимни сезмай коламан. Сезганимда бутун бир қишлоқни оёққа тургизган воқеалар содир бўлмасмиди?! Хуллас...
Ўша вактлар бошқача эди. Болалигим- подшохлигим. Ерга урса кўкка сакрайдиган ёшда эдик. Хозир фарзандларимнинг озгина тўполонини кўтара олмай уришиб берсам, ойимнинг жахли чиқади. “Ўзинг булардан юз баробар шўх эдинг деб койиб беради. Хотирамда қолган қайси бир воқеани эсламай онамнинг гаплари хақиқат эканига тан бермай иложим қолмайди.
Уч томонлама баланд, паст қирлар, тоғлар билан ўралган шаҳарчамизга баҳор нисбатан кеч келарди. Ариқ чопди тугамай, дарвешона, Навруз... Ҳаммасининг ўзига яраша гашти бор. Бирортаси бизсиз ўтсинчи?! Фойдамиз тегмаса ҳам , ҳар қалай қулоқларини қоматга келтириб, бошларни оғритиб қий-чув қилиб турамизку. Айниқса ариқчопдини бошқача яхши кўрардик. Эрта бахор қишлоқ эркаклари ариқ тозалагани чиқишганида, эски тегирмон пастидаги ариқчани атайин бизга колдиришади. Ким кетмонча, ким тешача кўтариб хашарчани бошлаб юборамиз. Тозаланиб чиройи очилиб колган ариқча бизни балиқчалар билан сийлайди. Уларни ёғочга илиб, оловда пишириб еймиз, ортганини уч литрли банкага соламиз томоша қилгандан сўнг, ховлимиздаги ховузга қўйиб юборамиз. Қинғир қийшиқ ховузимизни ҳамма болалар яхши кўришарди. Атрофида чуғурлашиб ўтириб, ўзимиз қўйиб юборган балиқлар ва уларнинг йилдан –йилга кўпаядиган болачаларини томоша қилардик. Тўғри қишлоғимизда балиқ дегани сероб. Баланд тоғлар томондан оқиб келгувчи Исфайрамсой, ширин булоқларлари билан машҳур Қорасувда ғиж-биж... Қорасувимизда телпак бўладиган сувсарлар ҳам яшайди. Каламушсифат аммо ундан анчайин каттароқ бу жонзотнинг биланглаб сузиб юришини кузатиб мазза қилардик. Яначи, бизнинг боғимизда олмахонларимиз ҳам бор эди. Дадам “улар мушпарак” деб, меваларнинг энг ширинини тишлаб қўядиган миттивойларнинг олмахонлардан фарқли томонларини тушунтириб берган бўлсаларда, мен барибир ўзимникидан қолмасдим. Ишкомлар оралаб болаларини эргаштириб югуриб юрган мушпаракларни оғзи очилиб қолган ўртоқларимга обдон тарифлардим.
-Бу олмахонлар ёвуз подшохнинг боғидан қочиб келган. Улар мевахўр бўлгани учун, уларни тошхайкалчаларга айлантириб қўйишмоқчи бўлишган.
Болаларнинг сезгирроғи эътироз билдирарди:
-Шу ерда ҳам тўқияпсана? Қанақа подшох, қанақа салтанат? Қолаверса мультфильмдаги олмахонлар каттароқ ва сабзирангку!
Ўзимни йўқотиб қўймай киноя билан жавоб қайтарардим.
-Хомкалла, шуни ҳам билмайсанми? Бобомни айтишича бизга кўринмайдиган оламлар бор. Агар кўринганида ўша золим подшосини аллақачон милисалар қамаб қўйишарди. Олмахонлар подшохликдан қочишаётганида кичкина туйнукчадан ўтишган. “Ўшанга сиғишимиз шарт” деб, озишган, қувлаётганлар сезиб қолишмасин деб рангларини ўзгартиришган. Бечоралар шундай қилишга мажбур бўлишган. Мультфильммиш! Ана, бизникида ҳам эркатой бўлиб юришибдику!. Ҳеч ким уларни хайдамайди. “Нега мевалар тишланган “ деб дўқ-пўписа қилмаймиз. Менинг дадам дунёдаги энг зўр, энг меҳмондўст дада!
Мақтанишга мақтанардиму, сон-саноқсиз мушпараклардан қутула олмай бўғилиб юргувчи дадамнинг сўкинишлари ҳақида лом-мим демасдим. Э, барибир улар зўр! Қароқчи мушпаракларни хақорат қилгани билан ўлдирмайди. Тошотарида мўлжалга олиб қолган укамдан ранжиб, уришиб бериши ҳам рост.
Odnodan olindi...