Tasodifiy hikoya: ALAMLI QISMAT [ BaHtni Orzu qilganlar] _-BY Aydef-_
2-qism
Akmal qizga bunday ochiq gapirganidan hijolat bo’lib uyga borganda hamasini aytib beraman dedi . ...davomi

Библиотека | Boshqalar | Ehtiyot bulish eshiklar yopiladi keyingi bekat ayriliq
жаҳоним ўзингсан деганларингиз, ҳаммаси ҳавойи гаплар экан-да! Демак... демак...
Бахтиёр шу лаҳзада унинг йиғлаб юборишини, кўксига бошини қўйиб, ўксиб-ўксиб йитғлашини, ўз севгиси учун ҳар қандай тўсиқни энгиб ўтишга тайёр эканлиги, йигитни ҳам шунга да`ват этишини кутганди. Йўқ, у йиғламади, бошқа бир оғиз гапирмади ҳам. Лабларини қаттиқ тишлаганича, терс бурилиб кетди. Шу аснода унинг ортидан югуриб, қизнинг нозик вужудини бағрига босгиси, эру осмон қоришса ҳам, ота-оналар тиш-тирноғи билан қарши чиққан тақдирда ундан воз кечмаслигини айтиб, маҳбубасини ортга қайтаргиси келди. Аммо, бу истак йигитнинг қалбида қанчалар тез уйғонган бўлса, шу қадар тез сўнди. Юрагининг бошқа бир пучмоғида бош кўтарган кибрми, ғурурми, аллақандай ёввойи ҳис бунга изн бермади.
Наҳотки, шу билан ҳаммаси тамом бўлди? Наҳот энди улар ҳеч қачон кўришмайдилар. Наҳотки, бир олам оппоқ орзулар баҳорги оқ булут парчаси сингари олис, шаршарадан таралган камалакдек алдамчи, гул баргидаги шабнам томчиси мисол ўткинчи бўлиб чиқса?
Шундан сўнг ҳар қанча истамасин, надомат ва ҳижрон исканжасида ўртанмасин, тақдир уни Саидасига қайта дучор қилмади. Фақат орадан ўн йил ўтиб...
Саида ҳамон қўлидаги газетадан кўз узмайди. Бир нуқтага қадалган нигоҳлари эса, саҳифаларда муҳрланган сон-саноқсиз митти шакллардан ма`но уқмоққа ожиз.
Бир пайтлар бу учрашувни қанчалар орзу қилган, кечалари ухламай яратганга таваллолар қилиб чиқмаганмиди? Орадан йиллар ўтиб алангани ҳис-туйғулар кул босиб қолган, ширин, эҳтирослар хотира дафтаридан ўрин олган бир пайтда бақамти келиб туширишибди.
...Саида зиёли оилада, қат`ий тарти-қоидалар қуршовида тарбия топган, ота-онасининг хоҳиш-иродаси унинг учун қонун даражасига кўтарилган эди. Уйдан белгиланган вақтда чиқиб кетиб, айтилган фурсатда қайтиш қат`ий таомил тусини олганди. Аммо, муҳаббат ўжар туйғу. У тартибни ҳам, та`қиқни ҳам тан олмайди. У шунчалар қайсарки, бошқа ҳар қандай қонун-қоидаларни энгиб ўтишга интилади.
У ана шу бетизгин куч измида бир пайтлар сирли-сеҳрли туйғулар, эҳтиросли лаҳзалар асирига айлангани рост. Бу бахтли ва мас`уд дамларни ўз яқинларидан сир тутгани ҳам чин. Аммо уларнинг бахтли онлари ота-оналарнинг ра`йи, иродаси бошланган эрда интиҳо топди.
Саиданинг отаси Бахтиёрни ўз ҳузурига чорлаган куни ишдан тунд кайфиятда қайтди.
— Бўлмайди, — деди қизининг илтижоли кўзларига тик қарашга ботинолмай. — Тушун, қизим, ҳозир ёшсан, билмайсан. Аммо, эртага бошингга турли қийинчиликлар тушиб, кўзинг очилганда кеч бўлади. Йигитнинг мавқеи ҳам, оиласи ҳам, насл- насабиям тўғри келмайди. Кейин, сен шаҳарда ўсгансан, қишлоқда яшолмайсан. У эрнинг шароитини тасаввур ҳам қилолмайсан. У эса бу эрда қолмоқчи эмасга ўхшайди.
Қиз шу аснода ҳамма умидлари чилпарчин бўлганини сезса-да, вужудидаги бор жур`атини тўплаб, умрида илк бора отасининг юзига тик қарагиси, юрагида ўт олган исёнга эрк бергиси, «Ота, ҳали қишлоқ экан-ку, жаҳаннамда ҳам у билан бирга бўлишга тайёрман» дегиси келди. Аммо отага нисбатан норозилик ҳисси ожизлик кўз-ёшларидагина ифода топа олди.
Ўша оқшом тонггача ухлолмай чиқди. Тўғрироғи, кейинги ҳаётини Бахтиёрнинг иштирокисиз тасаввур этаркан, кўзига уйқу, дилига ҳаловат инмади. Йўқ, бўлиши мумкин эмас. У ҳаётдаги энг олий матлабини амалга ошириши учун ота-она ризолигидан воз кечишга ҳам тайёр. Эртага факултетда Бахтиёр билан кўришадилар. У муҳаббати учун ҳар қандай қаршиликни энгишга тайёр. Ахир бу ҳаётда ота-оналар розилигисиз бир-бирига этишган ошиқ- ма`шуқалар озми? Хўш, Бахтиёр ва Саида улар сафида жой олсалар нима бўпти?
...Эртаси куни, факултет орқасидаги хиёбонда қизнинг юрагини липиллабгина ёритиб турган сўнгги умид шу`ласи ҳам сўниб, бутун борлиғини сўнгсиз зулмат чулғади. Демак, шу пайтга қадар ҳаммадан иродали, ҳаммадан қат`иятли ва кучли деб билгани – Бахтиёр тақдир тақозосига шу қадар осон бўйин эгибди.
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Бошимга тош ёғса ҳам, жисмимни нимталаб ташласалар ҳам, жонимни минг бир азобда қийнасалар ҳам сизни ҳеч кимга бермайман, дея аҳду паймон қилган Бахтиёр эмас, бошқа одаммиди? Ёки отаси кеча бечора йигитни қаттиқ таҳқирлаб, қалбини вайрон қилдимикин?
Шу пайт кўксини аёвсиз тилкалаётган дард-аламларни кучли бир фарёд билан ташқарига отгиси, йигитнинг бўйнига осилиб, «бир умр чўрингиз бўлишга тайёрман, қаерда бўлсаям сиз билан яшашга тайёрман, сизсиз мен учун ҳаёт тўхтаб қолади» дея дод солиб йиғлагиси келди. Аммо қаршисида ожизлик ва тараддуд измида турган бу йигит назарида бундай фидойиликка нолойиқдек кўринди.
Айтар гапини айтиб, терс бурилган чоғда ҳам, йигитнинг ортидан югуриб келиши, бағрига босиб эркалаши, минг бор айтган ўтли, жарангдор дил изҳорини бир— да қайтаришини кутди. Аммо кутгани рўёбга чиқмади. Унинг қадамлари қизни ўз маҳбубидан бир умрга олислатиб борарди...
...Энди эса, рўпарасида ғурра бўлган пешонасини силаб ўтирган анави тепакал эркак бир пайт қалбига эга чиққан кўркам йигит эканига ишонгиси келмайди.
— Одатда... бунақа кеч юрмасдингиз.
Саида ялт этиб газета саҳифалари оша Бахтиёрга қаради. Рост, ўша пайтларда уйга кеч қайтишдан қаттиқ қўрқар, учрашиб юрганларида ҳам қоронғу тушмай хайрлашиш тадоригига тушиб қоларди. Эсида экан.
— Ҳа, нимасини айтасиз, — Бироз жимликдан сўнг Саиданинг юзларида ўша, қадрдон, латиф кулгич ўйнади. — Қизлик пайтларда шунақа эди. Адам роса «строгий» турардилар. Энди... қизлари оилали, уйли-жойли бўлгандан кейин, ҳамма мас`улиятни, жавобгарликни куёвларига топшириб қўйганлар-да!
Поезд навбатдаги станцияда тўхтаб, уларнинг суҳбати ҳам узилиб қолди. Сухондоннинг кейинги бект ҳақида э`лони тугагач, Бахтиёр яна Саидага юзланди:
— Агар сир бўлмаса... болалар нечта бўлди? Поччамиз нима иш қиляптилар?
Даф`атан аёлнинг қиёфаси жиддийлашди. Унинг юз-кўзларидан «нимага сўраяпсан» қабилидаги ма`нони уқиш қийин эмасди. Саиданинг тараддудланиши Бахтиёрни ҳам ўнғайсиз аҳволга солиб қўйди.
— Худога шукур, нолимайман, Бир ўғил, бир қизимиз бор. Катта ўғлим иккинчи синфга боряпти. Адамиз органда ишлайдилар, яқинда унвонлари ошди, маёр бўлдилар.
— Зўр-ку, — илжайишга ҳаракат қилди Бахтиёр. — Унвонлари бундан кейин ҳам ошаверсин. Ўзингиз ҳам ишлаяпмсизми?
— Ҳа, институтда дарс бераман. Номзодликни ҳам ёқлаш арафасида турибман. Адамиз эса, ўзингни қийнаб нима қиласан, дейдилар, эганинг олдингда, эмаганинг орқангда бўлса, санга нима этишмаяпти? Уйда ўтир, болларингга қара, ўша оладиган ойлигингни мен бераман, деб ҳол-жонимга қўймаяптилар.
— Унда поччамиз сизни жуда қадрлар эканлар!.. Ҳозир... уйга қайтяпсизми?
— Ҳа! Ойимларникига борувдим. Холаларим кеп қолишди. Кейин... қоп кетдим. Болаларни қўшнимизнинг қизига ташлаб келганман. Бўлмаса, ётиб қолардим.
— Поччамиз уйдамасмилар? — Бахтиёрга бу саволнинг жавоби умуман аҳамияциз бўлса-да, барибир нимадир дейиш, ниманидир сўраш керак эди. Саида эса, бамайлихотир, завқ-шавққа тўлиб гапирарди:
— Қатта? У киши уч-тўрт кун аввал чет элга, командриовкага учиб кетганлар. Агар уйда бўлганларида метрода юрармидим. Ё ўзлари бориб опкелардилар, ё «служебний» машинани