Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Домлам ва мен
Салом. Мени исмим Наргиза, ёшим 22 да. Турмушга чикканимга 6 ой булди. Мен сизга узим хакимда айтиб ...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Ko'chada (hiyobonda)

"BeK" dan "Menga joning kerak" (mistik, daxshatli, real voqea)

Добавил:RIDL1994 (25.12.2014 / 09:29)
Рейтинг:rating 104530 article (0)
Прочтений:13793
Комментарии:Комментарии закрыты
(Бир қизнинг мактуби асосида) “Бу менинг ҳаётимдаги энг
дахшатли кун эди. Менинг туғишган
акам ўз жонига қасд қилиб вафот
этганди. Акам аллақачон алоҳида
чиқиб кетиб яшар, олийгоҳ
ётоқхонасида яшар ота онам уч йил аввал автохалокатдан вафот этгани
учун мен кўп қаватли уйларнинг 2
қаватида 2 хонали хонадонда ёлғиз
бувим билан яшардим. Шу сабаб
акамни ўлигини олиб кетинглар деб
милиция ходимлари уйга келганда мен нима сабабдан акам ўз жонига
қасд этганини билмадим. Қаердан
хам билай? Ахир акам билан ана
ўша автохалокатдан сўнг уч йилдан
бери гаплашганим йўқ. У сирли
одамови ва жуда ғамгин йигит эди. Ёши 25 да эди. Афсус сирли ажал
уни эрта олиб кетди. Мен акамдан уч
ёш кичкина эдим. Олийгоҳга
ўқишга киролмаганим сабаб
боғчада ишлардим. Ҳаёт жуда
оддий ва махзун кечар маъракалар ўтиб акамни қабрга қўйгач эртаси
куни эди.. бу мен сизларга айтиб
бермоқчи бўлмаган “қора кун” эди..
Мен одатларга амал қилиб уйда
азадорлик русумларини қилиб
ўтиргандим. Бувим узоқ бир қариндошларимизнинг қистови
билан бир икки кунга кетганди.
Уйда бир ўзим. Шу пайт эшик секин
тақилади. Қоронғу аллақачон
тушганлиги сабаб бемаврид келган
қайси мехмон экан деб секин эшикка яқинлашдим. Қоида бўйича
“Ким?” деб сўрадим. Эшик ортидан
жуда бўғиқ аммо аниқ аёл
кишининг ёки қиз боланинг овози
келди”
-Оч! Бу мен! Жуда қизиқ ким у сенсираб буйруқ бераётган дедим
ва эшикни очмоқчи бўлдим аммо
қалтираётган бармоқларим негадир
эшик зулфига бора олмас гўё жуда
ноҳуш бир кўргулик яқинлашиб
келаётганини сезардим. -Очақол! Нега очмаябсан!- деб
хўриллаган овозда жуда ёқимсиз
пишилади ғалати овоз
Ўтакам ёрилгудек бўлиб эшикни
олдидан узоқлашиб бувимнинг
хонасига югурдим.ортимдан эшик орқасидаги ҳалиги “мехмон”
тинмай дўқ пўписа қилиб эшикни
ура кетди. Милиция чақириш керак
деб ўйладим аммо телефон жин
ургур сира ишламасди. Сотовой
телефонимни кечаги тала тўпда қаерга қўйганимни эслолмасдим.
Шу пайт акамнинг буюмларини
бугун тонгда келтириб беришган
каробка ичида ўз ўзидан телефон
жиринглади!
Чўчиб тушдим сабаби эшик ортидаги халиги “нусха” ортиқ
тўполон қилмай қўйганди. Каробка
ичидан акамнинг эски аммо хали
хам ахволи анча яхши сақланган
Нокиа телефони тинмай жиринглар,
экранда яширин рақамдан қўнғироқ эди. Балким акамнинг эски
дўстлари ёки танишларидан
биридир деб таҳмин қилдим ва
гўшакни кўтарганимни биламан
Гўшакдан ҳалиги вахимали
қизнинг товуши эшитилди -Эшигингни оч! …
дахшатдан қичқириб телефонни
полга отиб юбордим. Аммо телефон
асло ўчмасди. Тинмай қўнғироқ
қилар негадир телефон қилаётган
қиз бу тирик оламнинг одами эмасдек туюларди. Қанақадир
мавхум ва дахшатли нарса эди.
Телефонни ваннага итқитдим ва
ётоғимга кириб эшикни зичлаб
беркитдим ва ухлашга уриндим.
“Қани энди уйқу ўлгур келса?” Дахшатли туш кўрибман . қоқ ярим
кеча. Совуқдан чўчиб уйғонсам
полда ётибман. Тепамда озғин
хамма жойлари шилинган тилинган
тишлаб ташланган кийимлари
увадалашиб кетган бир қиз турарди. Қизнинг мурдадек совуқ
ўлик кўзларини ўрнида иккита оқ
нарса айланиб кириб чиқиб турар,
устида ириб чириб кетган
латталарда зулуклар ва қуртлар
ўрмаларди. У мени бўғаман деб келганида
чўчиб уйғониб кетдим. Дахшат ! шу
пайт ваннахонанинг суви жуда
хунук варақлаб оқиб кетдида
коридоргача шалдираб сув оқиб
кирди. Мен чинқириб юбордим. Сабаби у ерда ростанам ўша мен
тушимда кўрган қиз турарди. У
совуқ тиржайиб шивирлади:
«Мен сендан ўлимим учун қасдимни
оламан!»
Мен қочмоқчи бўлиб деразага югурдим аммо дераза зич
беркитилган оёғим полдаги
балчиққа тойиб йиқилдим. Ана у
мурда секин шошилмай менга
яқинлашди ва совуқ қуртлаб кетган
қўлларини мен томонга чўзди. -Мендан нима истайсан, ўзи? –
бақирдим чорасиз холатда йиғлаб
-Менга сенинг жонинг керак!.
-Эй Худо Кимсан ўзинг?
-Мен — сенинг қотил аканг ўлдирган
қизман. -Нималар деябсан? У кечагина
ўлдию. Қандай қилиб?!
-У кеча ўлди. Кечадан олдин эса мен
ўлгандим. У мени ўлдирди! У!
Сенинг аканг!
Менинг ишонгим келмасди. Қўйдай ювош акам қандай қилиб қотил?
Ишонишни хам истамасдим.
-Сени нега ўлдиради? — гапиришга
журъатим етди.
-Мен акангни болаликдан яқин дўсти эдим. У мени қаттиқ яхши
кўрарди аммо мен уни рад этгандим.
Мени бошқа билан кўриб узоқ вақт
таъқиб этиб кузатиб юриб чеккага
олиб бориб зўрлаб ўлдирди.
“Меники бўлмасанг ўзганики хам бўлолмайсан!” деб мени тахқирлаб
ўлдирди. Сўнгрв кеча виждон
азобида ўзини ўлдирди.
Энди эса менга сенинг жонинг керак!
У мени хўрлади мен эса сени ..
ўшанда ўзим учун акангдан қасос олган бўламан! Вахахаха! Яйраб
кулди қиз.
Аммо унинг қўллари хавода қотди
қолди.
Хўроз қичқириғи тонгни оппоқ
тилларанг заррин нурларида қаро зулмат бағрини тилганда у шарпа
буғдек эриб йўқолди.
Мен жуда узоқ вақт дераза ёнида
туриб қолдим. Токи кимлардир
келишди кимлардир юпатишди
нималар бўлмади аммо энди мен ўзимда эмасдим.
Яна икки кеча тинмай ана ўша қиз
менинг хонамга жонимни сўраб
келавергач бувимга хамма
ҳақиқатни айтиб бердим.
Изланишлардан сўнг шахар четидаги ташлаб юборилган эски
балчиқ ариқ остидан бир қизнинг
қуртлаган ўлиги топилгач акам
ўлимидан бир кун аввал йўқолган
3-курс талабаси бўлган бир қизнинг
ўзи бўлиб чиқди. Орадан мана уч йил ўтди у қиз баъзида мени
олдимга мехмонга келиб туради
аммо жуда кам келади. Бироқ
ўшаандан бери мени жонимни
бошқа сўрамас фақат бевақт хазон
бўлган гул ёшлигини армонини менда кўриб яна изига қайтарди.
Ушбу мактуб шахар рухий
касалхоналарининг биридаги
аёллар бўлмасида ёзилди. (Тамом…
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top