Tasodifiy hikoya: ИНШО (аччиқ ҳақиқат)
“Эртага дам олиш куни” - ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади. -“Албатта ота-онангиз билан би...davomi
“Эртага дам олиш куни” - ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади. -“Албатта ота-онангиз билан би...davomi
Achchiq hayot*hayotiy hikoya*davomi*
Добавил: | Probel (09.03.2016 / 20:21) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 14460 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Квартирада биз
билан бирга яна 2-3 бозорчи
йигитлар яшарди. Шулардан
бири мени кўнглимни ола
бошлади, ярим кўнглим
шартта уни мехрибонлигига
учган шекилли. Хуллас, ундан
иккиқат бўлиб қолдим. Буни
билган халиги хотинни жахли
чиқа бошлади, бошқа иш
қидир менга энди боланг
қолувди деб уришди.
Хайдашга хайдамадию лекин
ё болангни олдир ё
туққунингча бошқа иш топ
деди. Мани "мухаббатим" эса
қишлоғига кетганча йўқ
бўлди. Мен эса сира бола
олдиргим йўқ эди, пешона
дедим. Бу орада халиги
хотинни рахми келиб,
туғадиган бўлсанг сенга яхши
иш керак деб шахарнинг
чеккароғидаги бозордан
точка очаётганди, ўша ерга
ўзимни қўйди. Ишларим
юришди. Қорним чиққач
ёрдамчилар ёлладим. Бу
орада ўша ердан бозордаги
таниш аёлларнинг икки
учтаси билан квартира хам
ижарага олгандик.
Туғруқхонага бориш ва
хомиладорлик пайтидаги бир
қанча нарсалар пайти
келганида бошланди муаммо.
Биронта хужжатим йўқ эдида.
Паспортимни қайта олиш ва
хоказолар билан боғлиқ
нарсаларни айта олмайману,
лекин халиги хотин ёрдам
берди. Таниш билиш қилиб
хаммаси жойида. Ўғил туғдим.
Боламни қўлимга
беришганида биринчи айтган
сўзим "Отабек қайтиб келдинг
а укам" дедим. Ишонмайсиз
ғирт укамнинг ўзи. Хаттоки
чап юзидаги каттагина холи
хам худди ўша ерда. Бир
хафта йиғладим. Исмини
Отабек қўйдим. Йиққан
пулларимга квартирада
болам билан ўралашиб яшаб
турдим, гохида боламни
кўтариб бозорга чиқардим.
Ўзимни хатоимдан кейин
фарзандимни еру кўкка
ишонмасдим. Тавба халиям
укам деб биламан. Бир
маротаба йўқотдим бошқа
йўқотишим керак эмас дедим.
Болам кундан кунга ғирт
укамдек катта бўляпти. Худди
ўзи. Икки ёшга етгач кўнглим
махалламга тортадида.
Дугонамга қўнғироқ қилдим.
Овозимни эшитиб телба бўлиб
қолай деди. Уйида хеч ким
йўқ пайти келишиб бордим. У
махалламнинг нариги
тарафида турарди, мени онам
эса уни онаси билан қалин
дугона бир- бирлариникига
тез тез чиқиб туришарди.
Дугонамни олдига ўғлим
билан кириб келганимда
ранги оқариб кетди. Вой
Отабек...Вой деб қотиб қолди.
Хаммасини гапириб бердим. У
хам. Кетганимдан кейин онам
хам отам хам телбанамо
бўлиб қолишган, фақат
қариндошлар мени
излашибди. Кейин бозорда
кўрдик дейишган. Кейин
фохиша бўлиб кетган хам
дейишибди. Ота онам бизга
уни энди кераги йўқ деб
кечворишибди. Онам халиям
юм юм йиғларакан.
Дугонамга хеч кимга хеч
нарса айтмаслигини илтимос
қилдим, барибир ишонмадим
ва бораман ўзим хозир
айтсанг бўлмайди деганимдан
кейин ваъда берди. Дугонам
тикувчи уни ёнига хар хафта
яширинча кела бошладим.
Бир куни ўғлим айвончада
ўйнаб ўтирса онамни овозини
эшитиб шартта беркиндим. -
Вой...вой болам... (онам
Отабекни кўриб қолди).
Отабегим қайтди... Дугонамни
ранги оқариб югуриб чиқиб
онам телба бўлиб қолмасин
деб бу дугонамни боласи
ташлаб кетганди деб шоша
пиша айтишга улгурди хамки
онам Отабекни қучоқлаб
қўйиб юбормайди. Стол
тагидан нариги хонага
мўралаб уларни кўриб
йиғлайман... Чиқолмадим.
Онам бир соат то дугонам
онаси келмагунча кетмади.
Отабекни қўйвормасди.
Отабек хам жимгина худди
танигандек ўтиради онам
билан. Исми Отабек
эканлигини билгач эса умуман
қўйвормайдида. Отамга ўша
ердан қўнғироқ қила
бошлади келинг Отабекни
кўринг деб. Буёқда келиб
улгурган дугонамни онаси хеч
нарсани тушунмайди. Дугонам
лабини тишлаганча жим.
Онаси кимни боласи деб
сўрайверади, қайси
дугонангни деб. Хозир деб
хонага кириб эшикни ёпди.
Нима қиламиз? дейди. Хозир
отам келса тамом деб шартта
югуриб чиқиб боламни олиб
кўчага отилдим. Тез
мошинага ўтириб кетиб
қолдим. Шу билан дугонамга
қўнғироқ қилмай қўйдим.
Махаллага боролмайман. Бу
воқеадан кейин хеч кимни
рухий холати ўзидамас, менда
хозир болам ўлиб
қоладигандек, махаллага
олиб борсам......тавба
қилдиму худди онам ўчини
олиб уни ўлдирадигандек ё
мени қаматиб боламни суд
орқали олиб қўядигандек.
Болам ўрнига болангни
оламан дегандек. Бошқа
тарафдан ўша куни онамни
кўриб роса соғинганимни
билдим. Қийналиб кетдим
нима қилишни билмайман.
Ота онамни юзини шувут
қилиб кўчадан орттирган
бола билан махаллага
қайтиш бир бўлса оилавий
рухий холатимиз ва
фарзандим ғирт мархум
укамдек эканлиги яна бир
муаммо. Бир умр қотилман
деган фикрда яшадим.
Яшаяпман хам. Буёғига нима
қилишни билмаяпман. Хозир
Рамазон... борай дейману
хаммаси чалкаш. Қўрқинчим
катта. Қотилдек кутиб олади
хамма.
билан бирга яна 2-3 бозорчи
йигитлар яшарди. Шулардан
бири мени кўнглимни ола
бошлади, ярим кўнглим
шартта уни мехрибонлигига
учган шекилли. Хуллас, ундан
иккиқат бўлиб қолдим. Буни
билган халиги хотинни жахли
чиқа бошлади, бошқа иш
қидир менга энди боланг
қолувди деб уришди.
Хайдашга хайдамадию лекин
ё болангни олдир ё
туққунингча бошқа иш топ
деди. Мани "мухаббатим" эса
қишлоғига кетганча йўқ
бўлди. Мен эса сира бола
олдиргим йўқ эди, пешона
дедим. Бу орада халиги
хотинни рахми келиб,
туғадиган бўлсанг сенга яхши
иш керак деб шахарнинг
чеккароғидаги бозордан
точка очаётганди, ўша ерга
ўзимни қўйди. Ишларим
юришди. Қорним чиққач
ёрдамчилар ёлладим. Бу
орада ўша ердан бозордаги
таниш аёлларнинг икки
учтаси билан квартира хам
ижарага олгандик.
Туғруқхонага бориш ва
хомиладорлик пайтидаги бир
қанча нарсалар пайти
келганида бошланди муаммо.
Биронта хужжатим йўқ эдида.
Паспортимни қайта олиш ва
хоказолар билан боғлиқ
нарсаларни айта олмайману,
лекин халиги хотин ёрдам
берди. Таниш билиш қилиб
хаммаси жойида. Ўғил туғдим.
Боламни қўлимга
беришганида биринчи айтган
сўзим "Отабек қайтиб келдинг
а укам" дедим. Ишонмайсиз
ғирт укамнинг ўзи. Хаттоки
чап юзидаги каттагина холи
хам худди ўша ерда. Бир
хафта йиғладим. Исмини
Отабек қўйдим. Йиққан
пулларимга квартирада
болам билан ўралашиб яшаб
турдим, гохида боламни
кўтариб бозорга чиқардим.
Ўзимни хатоимдан кейин
фарзандимни еру кўкка
ишонмасдим. Тавба халиям
укам деб биламан. Бир
маротаба йўқотдим бошқа
йўқотишим керак эмас дедим.
Болам кундан кунга ғирт
укамдек катта бўляпти. Худди
ўзи. Икки ёшга етгач кўнглим
махалламга тортадида.
Дугонамга қўнғироқ қилдим.
Овозимни эшитиб телба бўлиб
қолай деди. Уйида хеч ким
йўқ пайти келишиб бордим. У
махалламнинг нариги
тарафида турарди, мени онам
эса уни онаси билан қалин
дугона бир- бирлариникига
тез тез чиқиб туришарди.
Дугонамни олдига ўғлим
билан кириб келганимда
ранги оқариб кетди. Вой
Отабек...Вой деб қотиб қолди.
Хаммасини гапириб бердим. У
хам. Кетганимдан кейин онам
хам отам хам телбанамо
бўлиб қолишган, фақат
қариндошлар мени
излашибди. Кейин бозорда
кўрдик дейишган. Кейин
фохиша бўлиб кетган хам
дейишибди. Ота онам бизга
уни энди кераги йўқ деб
кечворишибди. Онам халиям
юм юм йиғларакан.
Дугонамга хеч кимга хеч
нарса айтмаслигини илтимос
қилдим, барибир ишонмадим
ва бораман ўзим хозир
айтсанг бўлмайди деганимдан
кейин ваъда берди. Дугонам
тикувчи уни ёнига хар хафта
яширинча кела бошладим.
Бир куни ўғлим айвончада
ўйнаб ўтирса онамни овозини
эшитиб шартта беркиндим. -
Вой...вой болам... (онам
Отабекни кўриб қолди).
Отабегим қайтди... Дугонамни
ранги оқариб югуриб чиқиб
онам телба бўлиб қолмасин
деб бу дугонамни боласи
ташлаб кетганди деб шоша
пиша айтишга улгурди хамки
онам Отабекни қучоқлаб
қўйиб юбормайди. Стол
тагидан нариги хонага
мўралаб уларни кўриб
йиғлайман... Чиқолмадим.
Онам бир соат то дугонам
онаси келмагунча кетмади.
Отабекни қўйвормасди.
Отабек хам жимгина худди
танигандек ўтиради онам
билан. Исми Отабек
эканлигини билгач эса умуман
қўйвормайдида. Отамга ўша
ердан қўнғироқ қила
бошлади келинг Отабекни
кўринг деб. Буёқда келиб
улгурган дугонамни онаси хеч
нарсани тушунмайди. Дугонам
лабини тишлаганча жим.
Онаси кимни боласи деб
сўрайверади, қайси
дугонангни деб. Хозир деб
хонага кириб эшикни ёпди.
Нима қиламиз? дейди. Хозир
отам келса тамом деб шартта
югуриб чиқиб боламни олиб
кўчага отилдим. Тез
мошинага ўтириб кетиб
қолдим. Шу билан дугонамга
қўнғироқ қилмай қўйдим.
Махаллага боролмайман. Бу
воқеадан кейин хеч кимни
рухий холати ўзидамас, менда
хозир болам ўлиб
қоладигандек, махаллага
олиб борсам......тавба
қилдиму худди онам ўчини
олиб уни ўлдирадигандек ё
мени қаматиб боламни суд
орқали олиб қўядигандек.
Болам ўрнига болангни
оламан дегандек. Бошқа
тарафдан ўша куни онамни
кўриб роса соғинганимни
билдим. Қийналиб кетдим
нима қилишни билмайман.
Ота онамни юзини шувут
қилиб кўчадан орттирган
бола билан махаллага
қайтиш бир бўлса оилавий
рухий холатимиз ва
фарзандим ғирт мархум
укамдек эканлиги яна бир
муаммо. Бир умр қотилман
деган фикрда яшадим.
Яшаяпман хам. Буёғига нима
қилишни билмаяпман. Хозир
Рамазон... борай дейману
хаммаси чалкаш. Қўрқинчим
катта. Қотилдек кутиб олади
хамма.