Tasodifiy hikoya: Oila uchun (by LiL KinG)
Qorong'u xonaning bir burchagida bir ayol ho'ngrab yig'lab o'tiribdi.Sochlari yoyilgan to'zg'igan ho...davomi

“ГАП-СЎЗ” ҚУРБОНИ(by Probel)
Добавил: | Probel (05.05.2016 / 16:24) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 17611 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
“ГАП-СЎЗ” ҚУРБОНИ
Шамсиддин аканинг қизи ҳали ўн олтига ҳам кирмаган, бу маъсума оилавий турмуш, ҳаёт нима эканини тушунишга ҳам улгурмаганди. Шамсиддин ака уни саккизинчи синфдан кейин ўқитмай қўйди. “Қиз бола ўқиб, гўр бўлармиди? Бас, ортиқ мактабга бормайсан!”, дея туриб олди. Орадан кўп ўтмай эса қизининг устидан янги қарор чиқарди. “Қиз болани жойи чиқса, дарҳол узатиш керак. Бошга ёстиқ қилиб ўтиргандан наф йўқ...”.
Шамсиддин аканинг бу қарори шамолга айланиб, ўзгаларнинг қулоғига чалиндими ёки Мавлудани мактабга бормай қўйгани баъзиларнинг эътиборини тортдими, эшикни совчилар қоқиб кела бошлади.
Ниҳоят, Шамсиддин ака ўзига маъқул куёвни танлади. Бу қишлоқдаги энг бообрў хонадон эгаси Шоқосим аканинг ўғли Сардор эди. Тўй ёзнинг охирига белгиланди. Мавлуданинг ёши қонуний никоҳдан ўтишга хали етмагани боис, икки томон қудалар фақат шаъриий никоҳ билан чегараланишга келишди.
Тўйгача, бор йўғи, икки ой қолганди. Аммо мана шу фурсат Мавлудани бошига улкан кўргуликлар тушиши учун етарли вақт бўлди.
*****
Ҳаммаси Шамсиддин аканинг уйига илк совчи бўлиб бориб, аммо рад жавобини олган Гулбаҳор опанинг гап-сўзидан сўнг бошланди:
— Э, ўзимнинг ҳам шу қизни келин қиламан, деб кўзим учиб тургани йўқ эди, — деди шу мавзуда савол берган ён қўшниси Халима опага. — Ўғлимнинг кўнгли учун боргандим. Ўйлаб кўрсам, хато қилибман. Бу қиз менинг ўғлимнинг тенги эмас экан.
— Нега, хали гулдек қиз бўлса....
— Гулдек қиз, — афтини эътирозли бужмайтирди Гулбахор опа. — Шу жойда адашяпсиз. Шамсиддин қизини эрга беришга бунақа шошилгани бежиз эмас. Бўлмаса хали ўн олтига ҳам кирмаган. Олдин бу ҳақда ўйлаб кўрмаганимни қаранг. Анави Шоқосим акалар билан дарров келишиб олди. Демак, уларнинг ўғли ва қизлари орасида бир гап бўлган...
— Йўғ-е, наҳотки... — кўзлари чақнади ғийбатга мойил Халима опанинг. — Демак, бежизга ёш бўлса-да узатмаётган эканда.
— Шундай, биз эса буни англамаганмиз. Билмай совчи бўлиб борганман. Йўқса, ўғлимнинг анавиларнинг арзандасидан нима ками бор. Аниқ, қиз иффатини йўқотган. Шунинг учун шошилинч узатишяпти.
Халима опа афсусланганнамо бош тебратди:
— Шунақа денг. Ҳа, ростдан ҳам, ўн беш ёш қизни узатишлари шубҳали.
Бу икки ғийбатчи аёл орасида туғилган бўҳтон улғайиб, бутун қишлоққа ёйилди.
Одамларнинг аксар қисми буни шууран асосли топди. Атрофда “Мавлуда Сардор билан пинҳона юриб қўйиб, ота-оналар ноилож, тўй қилишяптийкан...” “Шамсиддин ака, бекорга қизини ёшгина узатмаяпти, йўқса, у ҳам бошқалар каби қизини ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш нияти йўқ эмасмиди?”, — деган гаплар урчиди. Бу гаплар шабадаси дугоналари орқали Мавлуданинг ҳам қулоғига чалинди.
— Мавлуда, сен ҳақингда қишлоқда ҳар хил гаплар юрибди, — деди дугонаси Ҳилола.
— Ҳа, — тасдиқлади иккинчи дугона Саида ҳам. — Мен ҳам куни кеча холам билан онам гаплашиб ўтиришганида эшитиб қолдим. Айтишларича, отанг мажбур бўлиб сени узатаётган экан.
— Нима!? Бу билан нима демоқчисизлар? — ҳайрон боқди Мавлуда.
— Хафа бўлмаку-я, одамлар сени юриб қўйиб, турмушга чиқяпти дейишаётганмиш.
— Шунинг учун даданг мажбур бўлиб....
Кейинги дугонанинг гапи чала қолди. Мавлуда ўз дугоналаридан бундай гапни кутмаганди. Бу каби бўҳтоннинг юзга айтилиши, айниқса, ўз дугоналаридан эшитиш қизнинг қалбига ҳанжардек ботди.
— Нима!? Бу нима деганларинг?.. Мен юриб қўйиб, турмушга чиқаётганмиканманми?
— Мавлуда, биз эшитган гапимизни айтяпмиз. Лекин бунга ишондик, деганимиз йўқ. Сенинг қанақалигингни яхши биламиз. Лекин элнинг гап-сўзи...
— Даданг ҳам нотўғри иш қилган, — гапга суқилди Саида. — Хали ўн олтига ҳам кирмагансан. Шу боис, мана шунақа гаплар урчиган.
Мавлуданинг кўзларига ёш қуйилди:
— Бу нима деган гап, нима туҳмат. Наҳотки, одамлар... Нима, айбим ёш турмушга чиқаётганимми? Дадам, мени мажбурликдан узатаётгани йўқ. Мен... Одамлар мени ғийбат қилган ўша йигит билан ҳали кўришмаганман ҳам....
Мавлуда ортиқ ҳеч нарса демай чиқиб кетди. Шу кеча у туни билан йиғлаб чиқди. Аммо дардини ҳатто, онасига ҳам айтмади.
*****
Мунира опа қизи айтмаса-да, унинг дардига сабаб бўлган воқеани бошқа томонлама билиб олди.
— Опа, бекор қиляпсиз, қизларингизни ёш узатиб, — деди бир куни синглиси Ойсара навбатдаги ташрифида.
— Нима қилай, ҳўжайиннинг қарори шу — жавоб берди Мунира опа синглисининг эътирозини оддий холдек тушуниб.
— Бу қарор қизингизнинг номига ўчириб бўлмас доғ туширганидан хабарингиз бордир?!
— Тушунмадим?! — ҳайрон бўлди Мунира опа.
— Нимасига тушунмайсиз?..
— Бизнинг қишлоққача гап-сўз етиб борди. Гўё, поччам ноиложликдан қизини узатаётганмиш. Яъни Мавлуда ўша йигит билан юриб қўйганмиш. Буни қандай ҳазм қилиш мумкин?..
— Нималар деяпсан?! — кўзлари олайиб кетди Мунира опанинг.
— Қизингиз бадном бўлди...
— Оғзингга қараб гапир! — жони чиқиб кетгандек бўлди Мунира опанинг.
— Менга бақирманг! Ҳаммасига, одамларнинг шундай ўйга боришига ўзларингиз сабабчисизлар. Йўқса, ўн беш ёш мурғак қизни хотинликка бериш... Ақлга сиғмайди. Мана, мени қизим ундан икки ёш катта, лекин кўзимга ҳалиям гўдак. Сиз поччам билан гаплашинг, халиям тўйни қолдиринглар. Бу фақат шу гап-сўзлар учун эмас. Қизингизнинг келажаги учун ҳам керак. Ахир, унинг устида орзуларингиз йўқми?
Опа-сингил орасидаги суҳбат кўпга чўзилмади. Сингил кетди. Кечга яқин эса ишдан қайтган эрига ёрилди.
Аввалига бу гаплардан Шамсиддин аканинг жаҳли чиқди. Бироқ бу унинг қароридан қайтиш учун хизмат қилолмади.
— Тўй бўлади. Ўша ғийбатчи, тухматчи ярамасларнинг юзи бир куни ерга қарашига ишонаман. Аллақандай гап-сўзлар мақсадимдан қайтаролмайди.
— Дадаси... Бу фақат гап-сўз учун эмас... Ҳеч бўлмаса яна бир-икки йил ўтсин. Қизимиз ҳали жуда ёш...
— Мен ҳеч қачон қароримдан қайтмайман. Тўй куни белгиланганидан бир кун ҳам кечикмайди.
— Дадаси...
— Бас!!!
Шамсиддин ака ортиқ эшитишни ҳам истамай шартта ҳовли томон чиқиб кетди. Бу суҳбатни қўшни хонада туриб тинглаган Мавлуданинг кўзларига ёш қалқиди. У падари қарорини ўзгартиришига ниҳоятда, умидвор бўлганди.
*****
Кечадан бери Сардорнинг кайфияти ёмон. Ҳаммаси ошналари билан бўлган кечқурунги зиёфатда содир бўлди.
Ошналаридан, айниқса, энг яқин дўсти Шодиёрдан бундай пичингни кутмаганди. Туппа-тузук суҳбатлашиб ўтиришганди. Дабдурустдан Сардорнинг тўйи мавзусига гап бурилди:
— Сенга гап йўқ ошна, ўн беш ёш қизга уйланиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Ота-онасини қандай кўндирдиларинг, ҳайронман.
Шодиёрнинг иршайиб айтган шу гапи бошқаларнинг ҳам ичидаги қайнаётган гап қозонларини очилишига туртки бўлди.
— Ҳа, — деди Соҳиб дегани. — Биз буни уддалай олмасдик.
— Сен писмиқ, — дея гапни илиб кетди учинчи ошна Шерали. — Олдиндан бу қизнинг бошини айлантириб юрган кўринасан. Йўқса, гулдек қизни илк совчи солишларингдаёқ ота-онаси қўш-қўллаб бериб юбормасди.
Агар яқиндан бери баъзи гап-сўзлар Сардорнинг қулоғига чалиниб, жаҳли чиқиб юрган бўлмаганида эди, ошналарнинг бу гапларини пичинг эмас, самимий тарзда қабул қиларди. Аммо ҳозир бу унинг ҳамиятига тегди. Аламини келтирди.
— Мен у қиз билан хали учрашувга ҳам чиққаним