Tasodifiy hikoya: Adminga savol
Chimildiq kechasida kelin bilan birga bulinganda, selkani oliw u4un q-q eng ki4igi ne4a sm,. Va eng ...davomi

27.06.16
Добавил: | ------DIMA----- (27.06.2016 / 22:02) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 20733 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Аёлларимиз доим боласи учун елиб югуради. Зулхумор ҳамма аёллар қатори тирикчилик қилиб, бинойидек чойшаблар тикиб, сотиб, пул топиб, шунинг ортидан иккита гулдек фарзандларини боқаётганди. Бироқ у жиноятнинг жирканч кўчасига кирдию чойшаблар тикишни йиғиштирди қўйди. Сўнгра у уч маротаба судланиб, ўзига тегишли жазоларини ҳам олди. Афсуски, бундан тўғри хулоса чиқармади. Озодликнинг кадрига етмади.
Зубайда ҳам ҳали ёш бўлишига қарамай, икки маротаба жиноятга қўл уриб, ўз жазосини олди. Аммо тавбасига таянмади. Шунинг ортидан турмуш ўртоғи у билан ажрашишга қарор қилди. Ўртада битта бола тирик етим бўлиб қолди.
Бундан жаҳли чиққан аёл энди ишлашни эмас, балки қандай қилиб бўлсада, осонгина пул топиш йўлларини изларди.
Кўр кўрни қоронғуда топибди, деганларидек аёллар бир-бирларини Чилонзор туманидаги Шуҳрат даҳасидан топишди. Ўша атрофдаги кафелардан бирига кириб, хўп суҳбатлашишди, дардлашишди. Опа сингил тутинишди.
—Мени иккита чиройли қизларим бор. Агар мижоз топиб берсангиз, сизни қуруқ қўймайман. Топиб келган мижозларингизнинг ҳар бири учун 5.000 сўмдан пул бераман, — деди Зулхумор Зубайдага айёрона боқиб.
Бу таклиф ишламасдан тишлашни хоҳлайдиган, пулга ўч аёлгинага ёқиб тушди.
Шундан сўнг икковлон Зулхумор топган ва ижарага олган Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирига боришди.
Бу хонадонни кўриб олган Зубайда энди бу ерга ҳар куни ҳар хил мижозлар олиб бориб турди ва Зулхуморга ҳисобот бериб борди. Шунга қараб, белини оғритмасдан пул топишни бошлади.
Кунларнинг бирида Зулхуморга Зубайда қўнғироқ қилиб, уяли телефонига пайнет шохобчасидан беш минг сўм пул ўтказишини илтимос қилди.
—Ҳозир ёнимда пулим йўқ. Фоҳишалик билан шуғулланадиган қизларим тери-таносил касалликлари диспансерига тушиб қолди. Уларни у ердан олиб чиқиш учун бор пулларимни сарфлаб қўйдим, — деди муғомбирлик билан Зулхумор унга пул бергиси келмай.
Орадан бир ҳафта вақт ўтгач, Зулхуморнинг ўзи Зубайдага қўнғироқ қилиб қолди.
—Қизларни диспансердан олиб чиқдим. Энди уларга тезроқ мижоз топиб, олиб келаверинг.
Зубайда бу гапларни эшитиб дарҳол “ов”га чиқди. Унинг тузоғига узоқ вилоятдан “Фарҳод деҳқон бозори”да гуруч сотаман деб келган, иккита барваста эркак илинди.
Аёл бу эркакларга улар билан учрашадиган қизларнинг ҳусни жамолию, қандай қилиб уларнинг қулфи дилини очишини айтиб, мақтаб, йўлда ўтаётган таксилардан бирини ушлаб ўтирғизди. Ўзи эса ҳайдовчининг ёнига ўтириб, манзилни унга тушунтирди.
Ҳайдовчи уларни аёл айтилган манзилга олиб келиб қўйиб, ўз йўлида давом этди.
Зубайда яна эркакларни алдаб, авраб, учраштирадиган қизларини еру кўкка сиғдирмай мақтаб кетаётган эди, тўсатдан рўпарасидан ИИБ ходимлари чиқиб қолишди ва улардан шубҳаланишиб сўроққа тутишди:
—Шахсингизни тасдиқлайдиган ҳужжатларингиз борми?
—Кечирасиз, уйда қолган ҳужжатим. Хоҳласангиз, олиб бориб кўрсатаман, — деди Зубайда ҳозиржавоблик билан.
—Қаерга бораяпсизлар?
—Яккасарой туманида жойлашган хонадонимизга. Бу кишилар — менинг меҳмоним. Хоразмдан келишган, — деди аёл уларнинг сўроқларидан норози бўлиб тўнғиллаганича.
—Унда, ҳаммамиз биргаликда борамиз, меҳмон бўламиз, — деди унинг ўзини тутишидан шубҳаланган ИИБ ходимларидан бири.
Кейин улар биргалашиб айтилган хонадонга боришди.
ИИБ ходимлари у ердаги хонадондан саккиз нафар ҳар хил ёшдаги йигитларни ва икки нафар фоҳишалик билан шуғулланаётган аёлларни кўришди. Уларнинг ҳар биридан тушунтириш хати олишди.
Фоҳишалик билан шуғулланадиган қизларга Зулхумор ҳар ойда 300.000 сўмдан маош бериши ҳам аниқланди.
Суд Зулхуморга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини, муқаддам ҳам худди шу турдаги жазони ўтаб чиққанлигини, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна шундай иш билан машғуллигини, жиноят содир этганлигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум этди.
Суд Зулхумор Абдусаттаровани тўрт йил муддатга, Зубайда Насруллаевани уч йил муддатга озодликдан маҳрум этди.