Insonlarga ishonchni qaytaruvchi qisqa tasirli hikoya 2
Добавил: | Bobur_Bek_ (02.11.2016 / 17:59) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 10152 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Мен 10 ёшда, синглим эса 4 ёшда эди. У Қорбобо аслида йўқ деб айтди. Мен эса унга: «Истасанг, ҳозир Қорбобога телефон қиламан. Унинг рақамини биламан», дедим.
Гўшакни олиб, тўғри келган йигирмата рақамни тердим, «Нотўғри рақам тердингиз» деган сўзни эшитиб қолмаслиги учун синглимдан нарироққа турдим ва уни Қорбобо билан суҳбатлашаётганимга ишонтириш учун тайёрландим. Лекин кутилмаганда нариги тарафдан эркак кишининг овози эшитилди: «Алло».
«Алло», қўрққанимдан гапириб юбордим ва синглим менга диққат билан қараб турганини кўрдим. Энди ортга йўл йўқ эди.
«Бу Қорбобоми?» Синглим қўлимдан гўшакни тортиб олди.
— Қорбобо, бу сизми?
— Ҳа.
— Салом, Қорбобо!
— Исминг нима?
— Настя.
— Салом, Настенька! — синглимнинг кўзлари қувончдан порлаб кетди.
— Нима қиляпсиз?
— Совға тайёрлаяпман.
— Менгаям совға опкеласизми?
— Албатта!
— Раҳмат, Қорбобо, кутаман.
— Кўришгунча!
Синглим қувончдан сакраганча йиғлаб мени қучоқлаб олди.
— У ростданам бор экан, Миша!
— Албатта, бор, жиннивой.
Мен ҳам ўзимни тутиб туролмай йиғлаб юбордим.
***
Илк марта пул топишга ҳаракат қилганимда мен 10 ёшда эдим. Мен ипдан салфеткалар тўқир ва уларни ижодкорлар уйига топширардим. Салфеткалар сотилгач, менга пулини беришарди. Ҳар сафар меҳнатим учун ҳақ олганимда фахрланар ва қувонардим! Фақат ёшим ўттиздан ўтгандагина мен тўқиган барча салфеткаларни холам сотиб олганини ва уйида асраб олиб қўйганини билдим.
***
Бир куни эскалатордан тушаётгандим. Ёнимдан ҳасса пастга қараб туша бошлади. Эскалатор узун, ҳасса эса тезлик билан думалар, ҳеч ким ушлаб олишга улгурмасди. Ишқилиб, ҳассасини тушириб юборган кишини бирортаси туртиб йиқитиб юбормасин-да деб ўйладим. Бир пайт қарасам, одамлар пастдан тепага қаратиб бояги ҳассани қўлма-қўл узатишяпти. Ҳасса эгасига етиб борди. Хурсанд бўлиб кетдим. Одамлар, қанчалар яхшисизлар!
***
Дўстимнинг тўйига кетаётгандик. Йўлда гул дўконига кириб гул сотиб олдик. Дўкондан чиқиб нарироққа етганимизда 10 ёшли бир бола ортимдан югуриб келди ва қўлимга бир нарса тутқазди: «Мана буни дўкон олдида тушириб қўйдингиз». Қарасам пул, чамаси чўнтагимдан пластик карточкамни олганимда тушириб қўйганман. Пулим 40 мингдан ортиқроқ эди. Мен оғзимни очиб раҳмат айтишга ҳам улгурмадим, бола аллақачон ғойиб бўлганди.
***
Эрталаб кефир сотиб олиш учун магазинга кирдим. Кефир олиб кассага яқинлашдим, кассир саволга кўмиб ташлади: «Акция бўйича товар оласизми?», «Пакет керакми?», «Табассум-чи?». Кассир аёлнинг охирги саволини тушунмай анграйиб қарадим ва беихтиёр табассум қилдим. Аёл эса менга деди: «Яхши. Сотилди». Кунни шундай ажойиб бошлаб бергани учун ўша аёлдан миннатдорман.
***
Уйга кетяпман. Кеч соат 10. Ёмғир ёғяпти. Пулим фақат автобусгагина етади, мен нон ҳам сотиб олишим керак. Кайфиятим жуда ёмон. Ичимда ҳаётнинг гўзаллиги ҳақида қўшиқ айтиб кетяпман. Бекатда бир қари амаки турган экан. Ёмғирда ивиб кетибди, унинг ёнига бориб боши устига соябонимни тутдим. Автобуси келгач, қария кетди. Бир эр-хотин келди. Уларга ҳам соябонимни тутдим. Улар ҳам мен кетадиган автобусга ўтиришди. Эътирозимга қарамай, мен учун ҳам йўлкира тўлашди. Йўлкирамнинг пулига уйга нон сотиб олдим. Жилмайиб қўйдим. Ҳаёт қанчалар гўзал!
МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ