Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: (Tanlov Uchun) Fizika fani Domlam bilan!
[b]HikoYa Toqima emas ! Tanlov Uchun Maxsus[/b] Mani ismim Ikrom 97 yilda tug'ilganman. Nukus rayon...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 >>

Tuzoq 3 (kamolov)

Добавил:(((kamolov))) (23.11.2016 / 19:28)
Рейтинг:rating 212512 article (0)
Прочтений:20082
Комментарии:Комментарии закрыты
Рустам қўли билан сотувчиларни кўрсатиб,
— манави йигитларнинг қайси миллатдан эканлигини сўраб беринг. Кўзойнакли одам Очил билан унинг шеригидан қаердан келишганлигини сўради. Очил жавоб бергандан кейин ҳамроҳига хавотир билан қараб:
— Иш чатоққа ўхшайдими, дейман. Чет эллик нега бизнинг қаердан келганимиз билан қизиқиб қолди? — деди.
— Билмайман, — дея елкасини қисди новчароқ
йигит.
— Демак, миллатларинг ўзбек, шундайми? — дея сўради Рустам. Унинг гапини таржимон рус тилига ўгириб йигитларга айтди. Иккала сотувчи ҳам бараварига бошини қимирлатиб, тасдиқ ишорасини қилди.
— Менинг исмим Рустам. Бу исм сизларга ҳеч нарсани англатмайдимли? — дея сўради Рустам.
— Оддий исм, бизнинг юртда бунақа исмли одамлар тиқилиб ётибди, — деди Очил. Бу гапни эшитган Рустамни ҳаяжон босди. Кўзида
ёш пайдо бўлди.
— Демак, Рустам деган исм сизларда кўп? — деди
у қулоқларига ишонмай.
— Сиз гул олмайсизми? — дея сўради Рустамдан новча йигит.
— Бизга сизнинг исмингиздан кўра, кўпроқ гулларни сотиш муҳимроқ.
У гапириб бўлгандан кейин Рустам кўзойнакли йигитга қаради. Таржимоннинг қиёфасида сотувчилардан хафа бўлганлик аломатлари пайдо бўлган эди.
— Бу йигитларнинг ҳозир вақти жуда зиқ экан. Эртароқ молларини сотиб, юртларига кетиши зарурмиш, — дея Рустамга йигитларнинг гапини бошқача таржима қилди таржимон. Кейин эса:
— Меҳмонга ҳам шунақа ran айтадими? — деди йигитларга ўзининг ранжиганини ошкор қилиб.
— Бу ҳозир қандай келган бўлса, шундай яна изига қайтиб кетади. Биз бўлсак, орқасидан термилиб қолаверамиз. Гап сотгандан кўра беш-олтита гул сотиб олса, шуниси бизга яхши. Бу шаҳарга у меҳмон бўлса, бизам меҳмонмиз. Хўш, шунга нима қипти? — деди Очил кўзойнакли йигитга ола қараб. Рустам уларнинг сўзларига тушунмай бир унисига, бир бунисига қараб турарди. Таржимон хижолатдан чиқиш учун Рустамга қаради-да:
— Булар жуда узоқда яшашар экан. Шуни менга айтди, — деди.

— Гуллар... гулларни мен сотиб оламан, мана пули, — деб Рустам тансоқчи кўтариб турган чарм сумканинг ичидан бир даста юзталик доллар чиқариб Очилнинг қўлига тутқазди. Очилнинг ҳайратдан кўзи олайиб кетди. У бунақа бўлади деб умуман ўйламаган эди.
— Сизлар мен билан ресторанда тамадди қилинглар, илтимос. Кетишга шошилманглар, сизлардан сўрайдиган гапларим бор, — деди Рустам йигитларнинг юзларида хурсандчилик пайдо бўлганини кўргач.
— Бу баччағар, — деди новча ўзбекчалаб Очилга,
— бизни чув тушириб кетса нима қиламиз? Бозор ташқарисидаги йўлнинг нариги бетидаги
ресторанга борамиз. У ернинг ошпазлари ўзимиздан, — деди харидорнинг таклифини рад этса, у айниб қолиб, пулини қайтариб олишидан қўрққан Очил.

* * *

Анжела кайфияти тушган ҳолда уйига қайтиб келди. Уни ноқулай аҳволга туширган эрини бир яниб олмоқчи эди. Бахтга қарши, у ҳам йўқ экан. У ўзининг хонасига чикди-да, кийимларини аёвсиз ечиб отиб, юмшоққина каравотга ўзини ташлади. Бироз кўзини юмиб ётди. Асаблари тинчланмади. Қайтанга, хаёлига хўрлангани келавериб, баттар жигибийрони чикди. Сўнг ўрнидан турди-да, шкафдан коньяк олиб, уни қадаҳга тўлдириб қуйди-ю, бир кўтаришда ичиб юборди. У ичган “Наполеон” коньяги бирдан ига таъсир қила қолмади. Ичи бир куйди холос. У қадаҳни яна бир маротаба тулдирди. Ҳартугул, буниси унинг бошини дарров айлантирди. Тағин каравотга чўзилди ва чуқур нафас олиб:

"*Оҳ, Рустам, Рустам, — дея ўзига-ўзи гапирди, — сен фақат бой эмассан. Мафтункорсан ҳам. Сен учун одам ҳамма нарсадан воз кечиши мумкин... Лекин сен мени ерга урдинг, бунинг учун мен сени кечиролмаслигим мумкин. Оҳ, камситилиш қанчалик огир ботади одамга!” У секин оппоқ, силлиқ баданини силади. Қанчалик ёмон кўриб кетган бўлмасин, ёнида Рустам пайдо бўлиб қолишини истади. Сўнг унинг муҳаббатга бўлган хоҳиши ўрнидан турғазиб юборди. Анжела баланд бўйли тош ойна рўпарасига келди. Ва ўзининг қадди-қоматини томоша қилди. Ўзига-ўзи ошиқ қўлганидан, секин ойнага яқин бориб аксини ўпди. “Мана шу қадди-қоматимни бир марта кўрган Семён дарров ўзиники қилиб олган эди. Унгача бўлганлари эса менга эгалик қилишга кучлари етмаганди” , дея хаёлидан ўтказди у. Ва бирдан хаёлига шаҳарнинг қоқ марказидаги ҳеч ким, ҳатто Семён ҳам билмайдиган уйи эсига тушиб қолди. Ҳамда юзи ёришиб, тошойнадаги ўз аксининг бурнига астагина уриб қўйди-да: “ Бизда имкониятлар жудаям кўп”, дея пичирлади. Унинг руҳи бироз тетиклангач, қайтадан каравотига чўзилди-да, кўзини юмди. Бироз ўтгандан кейин ухлаб қолди. Орадан' икки соат ўтгач, эшик тақиллади. Маст
уйқудаги Анжела эшитмади. Эшикнинг икки-уч марта чертилишига ичкаридан жавоб бўлавермагач, у қия очилди. Остонада пайдо бўлган хизматчи йигит уй маликасининг қип-яланғоч ухлаб ётганини кўрди-ю, жойида сеҳрлангандай қотиб қолди. Болишда сочилиб ётган қоп-қора сочлар, оппоқ бадан уни ўз жодусига тортган эди. У бундай манзарани қандайдир картинада кўрганди. Рассом аёлнинг ухлаб ётганлигини шунчалик усталик билан чизгандики , уни кўрган одам жойидан анча вақт қимирлолмай қоларди. Ҳозирги ҳолат эса қоғозга чизилмаган. Уни кўрган эркак қандай қилиб чидаб турсин? Беихтиёр унинг асбоби туриб кетди. У шим устидан асбобини бир ушлаб қўйди.
— Қаёққа йўқолиб кетдинг, Вася?! — деган овоз пастдан эшитилди-ю, йигит худди уйқудан уйғонгандай чўчиб тушди ҳамда тескари ўгирилиб:
— Хоним, — деди юмшоқ овозда. Анжела истар-истамай кўзини очди ва қандай ҳолатда ётганидан бехабар:
— Нима дейсан? — деди.
— Пастда сизни эрингиз кутаётганди, — деди йигит довдираган кўйи.
— Ҳозир бораман, — деб Анжела энди ўрнидан турмоқчи бўлиб бошини кўтарди-ю, ўзининг қандай аҳволда ётганини сезиб қолиб, хизматкорнинг берухсат кирганига жаҳли чиқиб кетди-да:

— Нега кирдинг бу ерга?! — деб бақирди.
— Маликам, мен кирмоқчи эмасдим. Эшикни кўп тақиллатдим, уйғонмадингиз, эрингиз эса асабийлашаётганди.
— Йўқол! — дея бақирди Анжела. Хизматкор югурганча хонадан чиқиб кетди. Анжела эринчоқлик билан кўзини ишқалади-да, ўрнидан туриб халатини кийиб, эшик томонга юрди. Диванда бир нуқтага тикилиб сигарета чекиб ўтирган Семён хотинининг ёнига келганини сезмай қолди. Анжела эрининг юзидан ўпиб қўяркан:
— Салом, жоним, — деди. Семён унга қараб ясама жилмайиш қилди.
— Ишларинг зўр бўп кетганга ўхшайди, — деб у Анжеланинг белидан қучди. Анжела ҳам унинг ёнига ўтирди. Ва эрининг қўлидаги сигаретани олиб, ўзи уч марта тортди-да, кейин кулдонга қўйиб:
— Мен жуда қийналиб кетдим, — деб эрининг елкасига қўлини қўйди.
— Иш ҳам ўйлаганимиздай эмас. Рустам кўпроқ иккаламизни яраштириб қўйиш тўгрисида қайгураяпти. Билмадим қанақа еркак у. Менимча унингни булбулчаси турмаса керак.
— Жоним, — деди Семён хотинининг юзидан ўпиб қўйиб, — ҳеч бир иш бирданига ҳал бўлиб қолмайди. Шунинг учун ҳечам қайғурма. Энг асосийси, сен биринчи қадамни қўйдинг, энди ортга қайтиш йўқ. Бошқа ҳамма ишларни йиғиштириб қўйиб, фақат Рустам билан шуғулланишимиз керак.
— Тушунаман, — деди Анжела бошини қимирлатиб, — сенга осонмаслигини ҳам биламан. Шунинг учун ҳам сен учун ҳар қандай қурбонликка тайёрман.
Жувоннинг бундай гапидан сўнг Семён уни маҳкам қучоқлаб, лабидан бўса олди ва:
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top