Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: paxtadagi holat
Salom bu voqea mening hayotimda bulgan. Hullas. paxta terim paytida instut talabalari paxtaga yubori...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar
1 2 3 >>

Tuzoq 10 (kamolov)

Добавил:(((kamolov))) (01.12.2016 / 22:02)
Рейтинг:rating 213392 article (0)
Прочтений:20683
Комментарии:Комментарии закрыты
- Ундан кейин у сени ўлдирарди. Ёлғиз меросхўринг мен бўлардим. Ҳамма мол-мулкингни ўзимнинг номимга ўтказиб олганимдан кейин қайтадан унга турмушга чиқардим. Оқибатда, пулларингнинг бари унинг қўлига ўтиб қолар эди.
— Тушунарли, — деди Рустам ва музлаткичнинг
ёнига бориб ароқ шишасини олди-да, қулқиллатиб қадаҳга қуйди ва уни бир кўтаришда бўшатди, — мақсадларингга бир қадам қолганида нега булардан мени огоҳ қилдинг? — дея у лабини қўли билан артди.
- Мен сени биринчи кўрганимдаёқ севиб қолгандим. Шу боисдан ҳам унинг таклифига рози бўлдим. Ҳамма айтганларини бекаму кўст бажардим. Мақсадим сенга етишиш эди, холос.
— Ундан кейин Семённинг ихтиёрига топширармидинг?
— Йўқ, йўқ! Сен билан Америкага кетиб қолардим, ишон менга, боламиз ҳаққи-ҳурмати! — дея Анжела қорнини ушлади.
— Боланинг мендан бўлганлигига ишончинг комилми? — дея сўради Рустам.
— Яқин бир ой ичида Семённинг ёнига ҳам йўлаган эмасман. Бу сенинг боланг. Фақат сен бунга оталик қилоласан!
— Буям навбатдаги ўйинлардан бири бўлмаслигига ким кафолат беролади? Эртага Семёнга бўлган хиёнат менга ҳам такрорланмайдими? — деди баттар ғазабланиб кетган Рустам.
— Мен сенга ҳеч қачон хиёнат қилмайман. Мен Семённи умуман севмаганман. Агар сен учрамаганингда қалбимда муҳаббат туйғулари уйгонмасдан ўтиб кетган бўлардим.
— Энди нима қилмоқчисан?
— Билмайман. Такдирим сенинг қўлингда. Истасанг, xозирнинг ўзида xайдаб юбор. Истасанг, хотин қилиб ол! Рустамнинг бутунлай боши қотиб қолган, нима қиларини билмас, хоманинг ичида у ёқдан-бу ёққа бориб келарди. Анжеланинг ҳомиладорлигини эшитгандан кейин пайдо бўлган хурсандчиликдан асар ҳам қолмаган эди.
— Майли, — деди у чуқур хўрсиниш билан, —ҳозир бирон нима деёлмайман. Ишларимиз ҳал бўлаверсин-чи, ундан кейин ўйлаб кўраман.
— Рустам, илтимос, менга ишон. Мен сенинг қулинг бўлишга ҳам тайёрман.
— Айтдим-ку, ҳамма нарсани кейин гаплашиб оламиз, унгача ўйлаб кўришим керак. Улар эртасига ҳам, ундан кейин ҳам бир-бири билан аввалгидек яқин бўлишолмади. Анжела Рустамни олдингидек эрталаб уйғониши билан ўпиб қўяр, уст-бошини бир сидра кўрикдан ўтказар эди. Аммо Рустам ўзини олиб қочарди. Ётганларида ҳам Анжеланинг яқинига йўламасди. Ниҳоят орадан тўрт кун ўтганидан кейин милиция бошқармаси бошлиги табассум билан уларни қидириб келди. Рустам уни кўриши билан қувониб кетди. Зеро, табассум ортида хушхабар ётар эди.

— Табриклайман, — деди капитан Рустамнинг қўлини маҳкам сиқиб, — ота-онангиз топилди. Унинг нима деганлигини билиш мақсадида капитан билан бирга келган таржимонга қаради. У ўта бир юмшокдик, худди америкаликлардек табассум билан бошқарма бошлигининг гапини таржима қилди.
— Ура! — деганча Рустам ўзини осмонга отди. Хурсандчилигидан капитанни қучоқлади. Сўнгра Анжелани ўпди.
— Кетдик! — деди у ҳайқириб, — ҳозироқ борамиз. Ортиқ бир дақиқа ҳам кутмаймиз.
— Ташқарида машина кутиб турибди, — деди капитан.
— Анжела, нега қараб турибсан?! Тезроқ кийинмайсанми?!Ташқаридаги милиция машинасини кўрганидан
кейин Рустам таржимонга қараб:
— Полиция машинасида бормаймиз, — деди. Унинг гапини таржимон орқали тушунган бошқарма бошлиги кулди. Ва таржимонга:
— Айтиб қўйинг, бу машинада йўли анча яқинроқ бўлади, — деди. Улар машинага ўтираётганларида Анжела ўзига таниш бўлган иккита йигит қараб турганлигини пайқади. Кузатаётганларни яхшилаб кўриб олиш учун шунча ҳаракат қилмасин, имкони бўлмади. Машина тезлашиб кетди. Бирдан жувоннинг кўнглига ғулғула оралади. У кўчаларни томоша қилиб кетаётганга
ўхшарди-ю, бироқ хаёлида анави икки нусха эди. “Наҳотки, — дея ўйлар эди у,
— Семён бизнинг ортимиздан одам юборган бўлса? Демак, у менга бутунлай ишонмай қўйган... Ишончини Москванинг ўзидаёқ йўқотгани кўриниб турганди... Балки анави йигитлар шунчаки кўзимга таниш туйилгандир. Ахир одам одамга ўхшайди-ку... Рустамга айтсамми? Йўқ, яхшиси, айтмаганим маъқул. Шундай кайфиятини бузиб қўяман” . Елиб бораётган машина деразасидан Рустам ташқарини кузатиб борар, ўзини қизиқтирган нарсаларни ора-чора таржимондан сўраб қўярди.
Ярим соатга яқин вақт ўтганидан кейин уларнинг машинасини қоп-қора “Мерседес” қувиб ўтди.

— Жа ўпкаси йўқ одамга ўхшайди, — деди ҳайдовчи унинг ортидан қараркан.
— Бир жойга бориб қарсиллатиб уради, ундан кейин ўпкаси жойига тушади-да, — деди унинг ёнида кетаётган таржимон. Бу машинани кўрган Анжеланинг эса юраги шиг
этиб кетди. “ Боягилар ортимиздан тушганга ўхшайди” , дея ўйлади у ва Рустамга қараб қўйди. Рустам унинг безовталигини дарров сезиб:
— Тинчликми? — дея сўради.
— Тинчлик, — деди Анжела жилмайиб, — бироз кўнглим айнигандай бўлди.
— Машинани тўхтатсинми?
— Йўқ, жойига тушди. Ҳозир ойнани бироз очиб оламан. Ундан ҳам яхши бўлиб кетади, — деди Анжела.

* * *
Семён Ўзбекистондан қўнғироқ бўлишини кутаётганди. Шу боис жажжигина қўл телефонини маҳкам сиқимлаганча уйини таъмирлаётган усталарнингишини кузатаётган кишидай ҳовлида у ёқдан-бу ёққа бемақсад юрар эди. Ниҳоят, телефон жиринглади. Семён шошиб қолганидан, ким қўнғироқ қилаётганлигига ҳам қарамасдан, телефон тугмачасини босиб, қулоғига тутди.
— Бизнинг биродаримиз сот-саломатмилар? — деган овоз келди телефондан. Бу Вадим эди. Семённинг афти буришди.
— Сен ҳол сўрамасанг, бошқа сўрайдиган қолмади. Ўтирибман ўзимнинг ёгимга ўзим қоврилиб. Соғлиқ бўлса... шугина ҳозирча панд бераётгани йўқ, — деди Семён чуқур хўрсиниб. Семён бу гапларни атайлабдан азбаройи Вадимнинг ўзига нисбатан муносабатини аникдаб олиш мақсадида айтди.
— Арзимаган нарсага бошингни оғритиб нима қиласан, ундан кўра, менинг дачамга кел. Бир айш қиламиз. Ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасан, —
деди қувноқ овозда Вадим. “Жа хурсанд кўринади. Бунинг тагида бир ran бор. Олдига борсам, у мени ерга уриб мақтанади ёки ишимга бошини суқади. Ахир Рустамнинг қай даражада бой эканлиги унга ҳам маълум. Шунча бойликни кўрган олғир қуруқ тамшаниш билан чекланиб қолмаса керак. Албатта, у ҳам ниманидир ният қилган бўлиши тайин. Вой, айёр-эй, келиб-келиб мени лақиллатмоқчимисан ҳали! Чучварани хом санабсан. Мен баъзи бировларга ўхшаб оғзидаги ошини олдириб қўядиган аҳмоқ эмасман'", дея хаёлидан ўзказди Семён.

— Вадим, боролмасам керак. Баъзи ишларим бор. Шуларни охиригача етказмай туриб, бирон жойга чиқол майма н. Вадим Семённинг гапидан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди-да:
— Қизиқсан-а, бир хил пайтлари сени умуман тушунмай қоламан, — деди кўтаринки оҳангда. — Нима қиласан кераксиз нарсаларга бошингни огритиб? Ўша ишларингни телефон орқали бажарсанг ҳам бўлади-ку. Мундоқ соғлиғингни ҳам ўйласангчи. Сенга мен дўстман. Демак, соғлиғинг тўғрисида қайғуришим шарт. Гап шу, бугун кечга менинг дачамга етиб кел! Шундай дея Вадим телефонини ўчириб қўйди.
— Жа ҳозир кўнглимга маишат сигади-да, — деди Семён ўзига-ўзи. Орадан бироз вақт ўтиб, яна телефон “сайраб"
қолди. Бу сафар у аввал ким қўнғироқ қилаётганига қаради. Ўзи неча соатдан бери иитиқ бўлиб кутаётган рақамлар телефонида ёзилганини кўриб, бирдан юзи ёришди.
— Хўжайин, — деган таниш овоз келди телефондан, — биз улар яшаётган меҳмонхонани топдик. Ўзларини ҳам кўрдик. Нима
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 3 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top