Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Frodo va Marina
Salom men sizlarga Marina ismli qiz bilan bo`lganim haqida aytmoqchiman .U bilan Shu saitda tanis...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar

Suyanchiq...

Добавил:***снежок*** (03.12.2016 / 20:49)
Рейтинг:rating 213651 article (1)
Прочтений:11369
Комментарии:Комментарии закрыты
Қўнғироқ чалиниб, 3-дарсдан 
чиққан Дилбар шошилганча 
зиналардан туша бошлади. Онаси 
билан бозорга боришга келишиб 
қўйишганди, бутунлай ёдидан 
кўтарилибди. Шошилганча энг 
охирги зинапояга оёғини қўйганини 
билади, саҳарлаб ёғиб берган қор 
музлаб қолган экан, ўзини 
бошқаролмай қолди. "Вой” дедию 
кўзларини чирт юмиб олди. 
Сирпаниб, йиқилиши аниқ эди. 
Яхшиямки, қайдандир келган 
бақувват қўллар тутиб қолди қиз 
билакларини. Кўзини очдию 
"Хайрият!” деб юборди. Сўнг 
қаршисида ўзига жилмайиб қараб 
турган нотаниш йигитга кўзи 
тушиб, дув қизариб кетди. 
– Эҳтиёт бўлинг, ер сирпанчиқ, – 
йигит шундай дея тепага чиқиб 
кетди. Дилбар бир зум каловланиб 
турди-да, онасини куттириб 
қўймаслик учун бекатга қараб 
чопди... 
* * * 
– Дилбар, банкка бориб келинг! 
Ҳисоботларни ҳам олинг! 
Бошлиғининг буйруғига эътироз 
билдириб бўлармиди? Кўча совуқ, 
қор бўралаб ёғиб турганига ҳам 
қарамай, ноилож бир талай 
қоғозларни қўлтиқлаганча банкка 
қараб йўл олди. Таксидан 
тушаркан, ҳар бир қадамини санаб 
босар, "ишқилиб, сирпаниб кетиб, 
шарманда бўлмай-да” деб 
пичирлаб қўярди. 
Ана эшик! Оз қолди. Қиз эшикни 
ўзига тортди-ю, оёқлари ердан 
узилгандек бўлди. Қўлларидаги 
ҳужжатлар бир томон, ўзи бошқа 
томонга... Йўқ. Ўзи йиқилмади. 
Қаердандир пайдо бўлган бақувват 
қўллар билагидан тутиб қолганди. 
Ерда ётган қоғозларни тераётган 
йигитга миннатдорчилик 
билдириш учун оғиз жуфтлаган 
Дилбарнинг гапи оғзида қолди. 
Эҳтиёт бўлинг, ер сирпанчиқ... 
Бу ҳолатнинг қачонлардир 
бўлганини эслаган Дилбар ушбу гап 
ҳам такрор қайтарилаётганини 
эшитиб кулиб қўйди. Қизни 
таниган йигит ҳам кулиб юборди. 
Тасодиф танишувга баҳона бўлдию 
сўзлар-сўзларга уланиб кетди. 
Суҳроб шу банкда ишлар экан. 
Шунчаки танишликдан бошланган 
муносабатлар дўстлик, дўстлик 
эса... бора-бора беғубор туйғулар 
этагини тутди. 
Орадан кунлар ўтди. Икки ёрти 
қалбни бирлаштирган, кўнгил 
ришталарини туташтирган оппоқ 
қор оппоқ орзуларга эланди. 
Тақдир сирпанчиғида йиқилаёзган 
Дилбарни Суҳробнинг қўллари 
тутиб қолди. Ва бу қўллар уни 
"Бахт уйи”га етаклади. 
Ширин орзулар рўёбию висол 
байрамини нишонлашаётган 
кунларида ҳам табиат ўзининг 
оппоқ либосини кийиб олди. Ерга 
оқ гиламдек тўшалган қорни 
авайлабгина босаётган, сирпаниб 
йиқилишдан чўчиётган келинчак 
ёнидаги азиз инсони, куёв 
бўлмишнинг қўлларидан 
маҳкамроқ тутишга ҳаракат 
қиларди. Тўйхонадан чиқишиб, 
шоҳона безатилган машина томон 
юриб боришар экан, Суҳробни 
ўртоқлари чақириб қолишди. Шу 
чоқ оппоқ ҳарир кўйлагининг 
этакларини қўлида ушлаганча бир- 
бир босиб, машинага 
яқинлашаётган Дилбарнинг 
қўрққани юз берди, баланд 
пошнали оппоқ туфлилар 
яхмалакка дош беролмай қолди. 
"Тамом бўлдим...” дея ўйлаган 
келинчак кўйлаги этакларини 
қўйиб юбориб, доимги одати, 
кўзларини юмиб олди... 
Йиқилмади. Ўша қадрдон, 
бақувват қўлларни ҳис қилди 
билакларида. Жўралари билан 
суҳбатлашаётган бўлса-да, хаёли 
Дилбарда бўлиб турган Суҳроб энг 
сўнгги лаҳзада улгурганди. 
– Яхшиям тутиб қолдингиз! Бу 
сафар йиқилсам керак, деб 
ўйлагандим. 
– Сени қараю! Эҳтиёт бўл-да, Ер 
сирпанчиқ! Қўрқма, мени ушлаб 
ол... 
* * * 
– Алло, қаердасан? 
– Поликлиникадаман. 
Чақиртиришган экан. 
– Хўп, майли. Эҳтиёт бўлгин! 
Турмуш ўртоғи билан хайрлашиб, 
телефонини ўчирган Дилбар оғир 
қадамлар билан эшикка 
яқинлашди. Қорни анча 
катталашиб қолганига юриши ҳам 
қийинлашиб қолганди. Яқинда 
фарзандли бўлишади. Эшикдан 
чиқдию еру кўкни тўлдириб 
ёғаётган қорга қараб, бир нафас 
туриб қолди. Сирпаниб кетишдан 
қўрқди. Ўзидан ҳам кўра юраги 
остида ураётган миттигина юракча 
учун қўрқди. "Қандай қилиб тушиб 
олсам...” деб турганди ҳамки, кўзи 
ўзи томон шошилиб келаётган 
Суҳробга тушди. 
– Бари бир кўнглим бўлмади. 
Қўрқиб турганингни билгандим. 
Кел, мени ушлаб ол. Эҳтиёт бўлиб 
туш! Ер сирпанчиқ. 
Иккиси ҳам шу жумлалардан кейин 
кулиб юборишди. Зиналардан бир- 
бир босиб тушар экан, Дилбар ҳаёт 
йўлларида шундай халоскори 
борлигидан ва у ҳамиша ҳар қанақа 
қору сирпанчиқда ҳам суянчиқ 
бўла олишидан тинмай Аллоҳга 
шукроналар айтарди!
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top