Tasodifiy hikoya: odnodagi taniwuv
Maqsadim aniqpaytda. Kayf safo hayol bilan. Salom alik qilardim. U yog'iga ötmasdim. U kutardi bila...davomi

АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР...
Добавил: | Narration (30.03.2017 / 07:33) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 14473 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Bu hikoyani avval o'qigan bo'lsangiz uzur so'rayman, Hikoya qahramonlarining Taqdiri juda ayanchli ekan. (Iltimos bu hikoyani chiqaringlar)
-Ака чарчадим. Уйга қайта қолайлик. Буни устига қорним ҳам очди.
-Бироз сабр қил. Ойимни дорилари тугай деб қолди. Пул топмасак бўлмайди. Бўлақол! Сен қоғозларни териб кет, мен баклашкаларни тераман...
Бехруз 6ёшли укасини бир амаллаб кўндириб, аравачасини ипидан тортганча йўл четидаги баклашкаларни териб борарди.
***
Нозимбек ёлғиз бувисининг қарамоғида вояга етди. Қариялар берган тарбия барибир бошқача бўлар экан. Эсли-хушли, камтар, барчага бирдек ҳурмат билан қарайдиган ақлли йигит бўлиб улғайди.
"Кўзим очиқлигида ҳаётда ўрнини топиб олсин болам" дея нафақа пулларини жамғариб, Нозимбекни ўқитди Ойша буви. Коллежни 3-босқичида ўқиётганда эса ҳайдовчиликка ҳам ўқишга қиргазди. Эпчил йигитча тезда ҳаммасини ўрганиб олди. Ўқишларини тамомлаганда эса маҳалла раислари ёрдамлашиб сут фермасига ҳайдовчиликка ишга жойлаштириб қўйишди. Энди Нозимбек мустақил тарзда пешона тери билан пул топар, саксондан ошиб мункиллаб қолган бувиси эркин тин олишни бошлаган эди.
Афсус, вақт ўз ҳукмини ўтказиб, Ойша бувини ҳаётдан олиб кетди. Набирасини тўйини ҳам кўра олмай кетди. Ҳаётнинг бешафқатлигини қаранг...
Нозимбек ферма "дамас"ида болалар уйига ҳам сут етказиб берар эди. Орадан вақтлар ўтди. Мана, неча йилдан бери шу меҳрибонлик уйига келади-ю лекин уни тинчини ўғирлаган қизга юрак ютиб бир оғиз гап айтгани ботина олмай яна ортига қайтади...
***
Дилноза болалар уйида эсини таниди. Ота-онаси ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас, шу даргоҳдаги инсонларни ўз оила аъзолари деб биларди. Айнан оила аъзоларидек билгани учун ҳам вояга етгач ўқишга ҳам кирмай шу ерда ошпаз бўлиб ишлаб қолди. Ниҳоятда оқила, ибо-ҳаёли, меҳрибон Дилнозани ҳамма яхши кўрарди бу ерда.
Ҳар сафар "сутчи йигит" келганда, сутларни керакли идишларга қуйиб кетгунча унинг ёнида турарди. Ҳозир ҳам ўз ишини бажараётган йигитга сўзсиз тикилиб турарди нимадур сўраб қолмасмикан деб.
-Бўлди ҳаммасини жойлаштириб қўйдим.
-Катта раҳмат!
-Арзимайди.
"Яна индамай кетди..." дея ҳаёлдан ўтқазарди Дилноза дарвозадан чиқиб кетаётган дамас ортидан қараб қоларкан.
-Кимга ҳам керагим бор мени...
***
-Жасур, бир гап айтайми?
-Бемалол дўстим! Менга айтмасанг бошқа кимга айтасан. Тинчликми ўзи?
-Ҳа, тинчлик. Мен севиб қолдим назаримда.
-Ростданми? Зўрку дўстим! Ким экан у, мен танийманми?
-Менимча йўқ танимайсан. Рости ўзим ҳам танимайман. Фақат билганим- меҳрибонлик уйида ишлайди.
-Меҳрибонлик уйида ишлайдими, демак ундан ёмонлик чиқмайди. Қароринг қатъий бўлса тезроқ ҳаракат қил. Қуруқ қолишинг мумкин бўлмаса.
-Мен хатто уни исмини билмайман. Гаплашиб ҳам кўрмаганман.
-Мени мисолимда кўравер, Нозим. Юлдуз билан 3йил оддий дўстдек гаплашиб юрдим кўнглимни очишдан чўчиб. Бошқасига тегиб кетди. Юрагингга қулоқ сол. Айт унга ҳаммасини!
-...
***
-Ассалому алейкум, Баҳром ака. Кирсам майлими?
-Кел, Нозимбек. Киравер бемалол. Кел! Тинчликми?
-Ҳа тинчлик. Бир илтимос билан келгандим.
-Қани айтчи. Ёрдам бера оламанми?
-Ҳуллас, агар имкони бўлса ойлигимни бир қисмини олдиндан олсам дегандим. Зарур бўлиб қолди. Бор пулимга ўтган ҳафта мол олиб қўйган эдим.
-Тушунарли. Қанча керак?
-... сўм.
-Тушдан кейин келсанг тайёрлаб қўяман.
-Раҳмат сизга Баҳром ака.
***
-Неча йилдан бери келаману, исмингизни ҳам билмайман?))
-Исмим Дилноза.
-Меники Нозимбек. Танишганимдан хурсандман. Мана бу қоғозларни директорингларга олиб кириб беринг. Мен шошилиб тургандим. Кирсам ушланиб қоламан
-Кейин менга айтинг дарров етказганингиз ҳақида кутиб тураман.
-Ҳўп бўлади.
Дилноза айтилганидек қоғозларни элтиб қайтиб чиқса Нозим аллақачон дарвозадан чиқиб кетаётган экан. Ҳайрон бўлиб яна ичкарига киришга чоғланган эди-ки, ҳозиргина сутга тўлдирилган бак устида кичкина, қизил қути турарди. Уни нималигини таҳминан билиб олиш қийин эмасди. Юзига табассум билан бирга юрагига ҳаяжон югурди. Қутичада жудаям бежирим ва нафис узук турарди...
***
-Алло!
-Яхшимисиз, Дилноза?
-Ассалому алейкум, Нозим ака. Раҳмат.
-Ваалейкум ассалом. Бугун кўришсак бўладими?
-Майли. Ҳаракат қиламан. Ишим тугаши билан хабар бераман. Майли, мен ҳам ишдаман. Сизларга сут ташлагани икки кундан кейин борарканман. Сабрим етмади))
-...))
Чарчамай ишланг. Кутаман.
-Хўп, сиз ҳам.
-Шу жойни яхши кўраман. Тез-тез келиб тураман бу ерга чарчасам.
-Чиройли жой экан.
-Менга оилангиз ҳақида гапириб беринг Дилноза?
-... мен ўзим ишлайдиган меҳрибонлик уйида катта бўлганман...
-Кечиринг, билмагандим. Минг бор узр.
-Ҳечқиси йўқ.
-Тақдирларимиз ўхшаш экан. Мен ҳам ота-онасиз катта бўлганман. Раҳматли бувижоним қўлларида.
-Наҳотки?
-Ҳа, шундай...
-Демак, сизга ишонсам бўлади. Чунки етимлигимни юзимга солмайсиз...
Улар орасидаги илиқлик вақт ўтиб кучли севгига айланди. Висолга ҳам етишишди. Иҳчамгина, чиройли тўй қилишди. Бахтли кунларга етишганди ҳаётнинг аччиқ синовларидан ўтиб.
Тез орада бу Бахт дарахти мева берди. Унга Бехруз деб исм беришди.
Ўша куни Нозимни ҳўжайини ёнига чақирди.
-Ассалому алейкум Баҳром ака.
-Ваалейкум ассалом Нозимжон укам. Табриклайман, ота бўлганинг билан-дея ҳудди ўзи набиралик бўлгандек Нозимбекни бағрига босиб табриклади.
-Раҳмат акажон, раҳмат.
-Тўйда ҳам тузуккина тўёна қила олмадим. Ўзинг биласан ўтган йили бироз зарарга кириб қолдик. Сен энг ҳалол ва тажрибали ишчилардансан. Сенга ишонаман. Мана бу фермамиз номидан сенга совғамиз.
-Баҳром ака ахир бу...
-Ҳижолат бўлма, олавер! Ҳали узоқ ишлаймиз сен билан насиб этса.
-Раҳмат сизга. Имконим борича ёрдам бераман сизга.
Нозимбек ҳўжайини хонасидан янги матизнинг калити билан қайтиб чиқди. -Раҳмат сизга Бувижон. Жойингиз жаннат бўлсин илоҳим...
Бахтиёр йиллар ўтаверди бир-бирини қувлаб. Улар яна бир пахлавондек ўғил кўришди.
-Нозимбек ака!
-Ҳа онаси?
-Шу келаётган туғилган кунимни ишхонамда нишонласак дегандим. Болалар билан.
-Майли, яхши фикр. Ҳаракатингни бошлайвер.
Дилнозанинг туғилган кунини меҳрибонлик уйида нишонлашди. Барча болаларга етарлик егуликлар, дастурхон ёзилди.
-Раҳмат қизим, Нозимжон билан жуда яхши, савоб иш қилдинглар.
-Ўзим ҳам шу ерда катта бўлдим Умида опа. Болаларни меҳрга қанчалик мухтож бўлишини яхши биламан.
-Илоҳим буёғига фақат яхши кунларни кўринглар.
***
-Нозимбек ака, Бехруз билан Қувончбекни қолдира қолайлик. Болалар билан танишиб, дўстлашиб олишди. Эртага ишдан қайтишимда олиб қайтаман.
-Ҳа майли. Қолақолишсин.
-Нозим ака шу ерда тўхтайлик. Нимагадир кўнглим ғаш.
-10дақиқалик йўл қолди, ҳозир етамиз уйга. Чарчадинг бугун.
-...
Светофорга етиб келаётганда Нозим тезликни пасайтирди. Шу паллада матизнинг ортидан дахшатли зарба келиб урилди...
Дилнозанинг қулоқлари битиб, кўз олдини туман қоплади. Нозимбек эса машина олд ойнасидан отилиб чиқиб кетиб касалхонага етиб бормасдан жон берди...
Маст ҳолда машина бошқариб келаётган орқадаги ҳайдовчи бошқарувни