Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Биринчи мартта )
Салом ман исмим София 22 йошман ман асли татаркаман йигитим бор исми Тимур 25 йош У русс биз бир б...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar

ЖАЗО!!!

Добавил:SardorUmrzakov (02.05.2017 / 18:24)
Рейтинг:rating 226951 article (0)
Прочтений:9331
Комментарии:Комментарии закрыты
- Акбаржон! Хо, Акбар... Қаттасан ука?
Хашаматли ховли кунгайига солинган уй ичидан овоз келди:
-Келаверинг ака! Мана, чиқяпман...
Узоқ йўлга отланган Раҳимжон ака шошаётганди, шунинг учун уй эгаси овоз бериши билан муддаога ўтди;
- Саидхон юборган эди.
Жимжимадор ўйма гуллар билан нақшланган тахта чорпояга етмай, хонадон эгаси ҳам кўринди.
Шошиб қўшқўллаб кўришган мезбон, йўқловчининг нима мақсадда келганини яхши биларди.
У- ку собиқ хисобчисини кутган, қўнғироқ қилиб амакиси боришини айтди-ю, ўзи билмаган тарзда кундага қариндошининг бошини қўйди. Начора, ҳар банданинг ўз қисмати бор. Умуман олганда, кимни юборганию, ким келганининг нима аҳамияти бор? Амакиси, тоғаси, дадаси... Гўрда ётган опоғдадаси бўлмайдими! Муҳими, режа иш берса бўлди. Бу хирапашша домангирлардан қутуларди.
Мезбон, бир даста пулни узатар экан, ҳижолатомуз илжайди:
-Мана ака, икки юз минг! Шуни олиб туринг.Қолганини насиб қилса тез кунда тўғирлаб берарман. Саидхонга айтганман. ..Халиги....Мана,хосилни ҳам йиғишни бошла...
Раҳимжон ака бу туллакни биринчи марта кўриб туриши эмасди,шунинг учун гапини чўрт бўлди:
-Бас!- -Хосилни тинч қўй!
-Мен...мен- каловланди ранги гезара бошлаган фермер, - Э -қўйинг-ей ака, бир маҳалла одами бўлсак. Тобуткашмиза!
-Тобуткаш?!
Раҳимжон ака унинг югурик кўзларига тик қаради. Қани биров ғинг демасаю, шу нусхани боплаб таъзирни берса. Аммо иложи йўқ. Бундайлар олдида қаттиқроқ акса урсанг ,“мени заҳарламоқчи эди” деб шикоят ёзворишлари мумкин. У чуқур хўрсинди. Аллақаёқдан пайдо бўлиб қолган хонадон соҳибасининг саломига бош ирғаб алик олар экан, овозини пасайтириб шивирлади.
- Тобуткашмиз дегин?
У кўнглидан ўтиб турган бир гапни айтмоқчи эдию, меҳмон хурмати дастурхон ёзаётган жувонни аяди. Бу бечора ҳам ҳамқишлоқ, оғайнисининг қизи.
Салима ота қадрдони билан қуюқ сўрашар экан ,ҳаммани бир-бир сўраб манзират билан нонуштага таклиф қилди.
Раҳимжон ака уни ошхона томонга кетишини кутиб, бироз овозини баландлатти:
- Тобутни ўйламай тур ука. Сўроқ- саволи оғир бўлади. Аввал бу дунё билан хисоб –китобингни тўғирлаб ол, қолгани бир гап бўлар!
Акбарнинг калта бармоқлари муштга айландию, ҳар бир сўзи ўқдек қадалаётган қариянинг нигоҳларига дош бера олмай шалвиради. Уф!!! Анавилар қаерда? Нега жим туришибди?
Чўнтагига қистирилган ручкадаги митти камера, бу сассиқ чолнинг икки пулга қиммат сафсатасини ҳам ёзаётгани унинг тоқатини тоқ қилди. “Хой қаттасанлар?” деб , кимлигини кўрсатиб қўйса зўр бўлардию, қулоғига обдон қуйилган йўриқнома бўйича ҳаракат қилиши лозимлиги ёдига тушиб тилини тишлади.
Раҳимжон ака ҳам бир хуморидан чиқмоқчи эдию, шайтонга ҳай берди .Узатилган пулни олиб дарвоза томон йўналар экан, тилига кўчмаганлари дилини симиллатди.
Пасткаш! Жиянининг халол хаққини бермасая. Акасининг ошиб тошган бойлиги йўқ. Тўнғичининг маоши катта рўзғорнинг бир учини кўтариб туради. Бола бечора бир сафар хаққини сўраб келса, қўлига атиги йигирма минг тутқазибди....
Аслида Саидхоннинг ҳам айби бор. Уч-тўрт фермернинг хисоботларини юритади. Шу тулкиникини қилмаса даромади камайиб қолармиди?
Акбарни инсофга чақириш қуруқ ёғочни кўкартириш умидида деб сув қуйиш билан баробар эди. Афсус! Минг афсус!
-Вой ота, чойга ўтирмайсизми? Дадаси,қайтаринг уларни, чой тайёр...
Ўз ҳаёлларига берилган Раҳимжон ака сергакланди. Манзират қайта янграгач, тўхтаб, ортига ўгирилди. “ Қизим, мен хақдорларнинг пешона тери, кўз ёши қўшилган чойингни ича олмайман. Сен ҳам ичма! Болаларингга ҳам берма!” дегиси келдию, яна андиша устун чиқди.
-Раҳмат қизим! Машинамда касал бор, шошиб турибмиз. Андижонга бальнисага кетаётган эдик.
Жувоннинг чеҳрасида хавотир зуҳрланди.
–Қанақа бальница, ким касал?
У жавобни кутмай, дарвоза томон шошди. Ахир кўчага қўйилган машинада ким ўтиргани аҳамияти йўқ, муҳими бегона эмас. У хамқишлоқ, қолаверса бемор экан. Хол—ахвол сўраб, шифои комил тилаш керак.
Аммо остона хатлашга улгурмай эрининг важоҳати жойига михлади.
-Эшитдинку, товуқмия?! Отангни дўсти чой ичмасмиш. Бор уйга кир! Ўзим чақирмагунимча ташқарига чиқма!
Аёлнинг кўзларида ёш ғилтиллади, бироқ итоат билан ортга бурилишдан бошқа иложи қолмади.
Раҳимжон аканинг қўллари тугилди. Ҳамма аламларини олиб бир мушт туширсамикин? Хозиргина мулзам бўлиб қолган “товуқмия” ҳам оғайнисининг қизику. Жуфти халолини бировнинг олдида хақоратлайдиган даюснинг бетига тупургиси келди. Ҳамма ўзбек аёлларидай меҳмон иззатини қилган бу бечорада нима айб?
Раҳимжон ака, чойхонадаги суҳбатни ҳам эслади. Ёши саксондан ўтиб қолган Қодир бобо , Акбар фермердан маҳалланинг эҳтиёжи учун озроқ пул сўрашса, “ Э, маҳаллангга сани!” деб бўралаб сўккан эмиш. Ўзи яшаётган жойни ҳам хақорат қилса бўларканда?” деб, анча хафа бўлган эди.
Ха, бу қаллобнинг тили ботиргина.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top