Привет, Гость!
Chat (2) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Бокиралик! йигитлар мустасноми?
Бу макола хаммага фикр юритиши учун хавола этаман! бизнинг халқимизда тўйдан олдин қизнинг ҳамма тар...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar

ИНШО (аччиқ ҳақиқат)

Добавил:=FAYAZ= (18.06.2017 / 09:39)
Рейтинг:rating 230989 article (0)
Прочтений:10426
Комментарии:2
“Эртага дам олиш куни” - ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади. -“Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг.
Душанба куни текшириб оламан!”
Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўйларди.
- Эртага айлангани чиқишимиз керак экан - саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. - Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.
- Яхши, яхши - ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир.
Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади.
- Ана, ойинг билан айланиб келасизлар
- Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз.
- Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман
- Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли - аёл бошига ўраб олган рўмолга имо қилди - бошим тарс ёрилай деяпти.

Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради.
- Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?
- Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.
- Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?
- Хўп бўлади! - суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини ҳозирлади.
Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2 соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди. Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради.
- Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим - жавоб берди ўғли
- Яша! Борақол хонангга.
Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин деган хавотирда дарҳол йўлга тушди.
- Анвар аълочи бола - гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни қараб - айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади. Кеча ҳам бир иншо ёзган экан.
- Ҳа, дадаси музейга олиб борди! - устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди - келибоқ иншосини ёзди.
- Ўзингиз ўқиб кўрдингизми.
- Улгурмабман-да - ўнғайсизланди аёл.
- Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.
Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди.
«Музейдаги таассуротларим.
Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».
Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни ҳоли қолдирди...

(Админдан бу х,икойани чик,арилишини илтимос к,илиб к,оламан, бази-базида ибратли хикойа хам ýкиб туриш керак-ку ахир.)
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
 A SherXan [Off] (20.06.2017 / 22:01)
 Erouy.ru Ehtirosli romantik portal
Bolalar hec qacon aldamaydi!
Всего: 1
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top