Tasodifiy hikoya: Yana xoxlayman
Salom meni ismim dilshoda 94-yilman.men sizlarga 2hafta oldin bogan voqeani aytib bermoqchiman!bunda...davomi
Salom meni ismim dilshoda 94-yilman.men sizlarga 2hafta oldin bogan voqeani aytib bermoqchiman!bunda...davomi
Internetdan Oshiq Izlagan Ayol 2-Qism.
Добавил: | --Shekh-- (08.08.2017 / 21:15) |
Рейтинг: | (1) |
Прочтений: | 12139 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
screen“Демак, мен унга ёқмай
қолибман-да. Ростдан ҳам,
болали бўлгач, бироз
тўлишдим, ўзимга қарамай
қўйганимдан, тўғрироғи
вақтим озлигидан сочларим
ҳам баъзида доимгидай
таралмай қолади. Лекин бу
гапларни юзимга айтиши
шартмиди? Ё у бошқа мени
севмай қўйдимикан?
Бошқасини топиб олгандир?
Ахир, кун бўйи ишда, у ерда
эса чиройли қизлар тиқилиб
ётибди. Мен бўлсам бу зим-
зиё уйда болам билан, рўзғор
ишлари билан ўтириб, ҳеч
нимадан хабарим йўқ…”
Рўзғор деганлари шунақа ғор
бўларкан, турмуш эса
зерикарли ва бир хил. Буни
Лобар энди-энди тушунарди.
Куни билан уйда ёлғиз
ўтиради, ишларини
тугатганидан кейин зерикиб,
хаёлига ҳар хил шубҳа-
гумонлар оралайди. Эри энди
аввалгидек унга чиройли
сўзлар айтмай қўйган,
чарчаганлигини баҳона қилиб,
ёзилиб гаплашиб ҳам
ўтирмайди. У ўзи билан ўзи
овора, Лобар эса ўзи билан
ўзи. Ўйлаб қараса, эри билан
бирон ерга бормаганига анча
бўлибди, авваллари у уни
қанчалик чиройли эканлигини
тинимсиз эслатиб турарди,
шунданми, Лобар кундан-
кунга очилиб, гўзаллашарди.
Энди эса… энди унинг юраги
қорлар остида қолганди, у
гулламай қўйганди.
* * *
– Биласанми, Замира, менга
ҳалиги одномиди, фейсбукми,
биронтасини телефонимга
улаб бер. Илтимос. Уйда
зерикиб кетдим. Биронта
курсдошим ё синфдошимни
топиб гаплашаман.
– Майли, фақат эҳтиёт бўл.
Тағин сенам бошинг билан у
ерга шўнғиб, ҳаётдан узилиб
қолма.
– Э, реал ҳаётдан узилиб
қаерга ҳам борардим!? Ўша
эрим – ўша эрим, у ўзгариб
қолармиди? Сал вақтим
хушроқ ўтармиди, дейман-да.
Мана шу гапларга ҳам уч-тўрт
ой бўлиб қолди. Лобар
“Одноклассники”дан
кўпчиликни топди, шу
жумладан Азизниям. Бошига
бало бўлди у, энди усиз бирон
дақиқасини тасаввур
қилолмайди. Эрини ишга
жўнатибоқ, дарров у ёқ-бу
ёқни тезда йиғиштиради-да,
телефонига ёпишади. Азиз ҳам
уни кутиб тургандек,
гаплашиб кетади. Бу ёқимтой
йигитча ҳали анча ёш бўлиб,
ҳали уйланмаган ҳам, ё ўзини
шунақа таништирганмикан?
Нима бўлсаям, Лобарга у
билан гаплашиш ёқади. У эри
айтмаган ширин сўзларни
ёзади, хушомад қилади. Ўша
йигитнинг ширин сўзлари унга
гўё қанот бағишлайди, у
одатий ҳаётидан узилиб,
осмонларга парвоз этади,
ҳаммасини бир фурсатга
бўлса-да унутади. Энди рўзғор
ишлари унга аввалгидек бир
хил туйилмай қўйган. У ўзига
қараб, сочларини кестирди,
ясаниб, турли кўриниш ва
ҳолатларда расмга
тушаверади ва уларни
албатта интернетдаги дўстига
юборади. Навбатдаги чиройли
сўзлар, таърифу таҳсинлар…
* * *
– Лобар, Лобар деяпман,
хаёлинг қаерда? Бугун жуда
очилиб кетибсизми, хоним?
– Ҳа, энди сиз сув қуймасангиз
ҳам ўзимизча очиламиз-да.
– Вой-эй, ўзимнинг асалим,
анчадан буён сени бунақа
чиройли кўрмагандим, ё сени
алмаштириб қўйишдими?
Сўнгги кунларда таний олмай
қоляпман.
– Яхшироқ эътибор
берганингизда танирдингиз.
Сиз ўзингиздан бошқа
бировни кўрмайсиз-ку.
– Тўғри, сўнгги кунларда роса
ишларим қалашиб кетди.
Айтгандим-ку, янги раҳбар
жуда қайсар одам, айтганини
қилдирмай қўймайди. Бизни
роса чарчатяпти. Шунга,
Лобар, Лобар, лекин мен бир дақиқа
ҳам сенсиз яшай олмайман,
доим хаёлимнинг бир
чеккасида борсан. Сенинг
хаёлинг билан яшайман,
жоним.
Ғолиб хотинини қучиб, уни
қаттиқ бағрига босди. Лобар
илк дафъа юраги қинидан
чиқиб кетгудек энтикиб кетди.
У энди-энди яна аввалги
севикли ёрининг бўйини
таниди, яна илгариги бахт
таъмини ҳис қилди…
* * *
Эрини ишга жўнатди, ҳар
доимгидай уйларини
саранжомлади, боласини
бироз ўйнатиб ўтирди. Шу
чоқ… телефон ёдига тушиб
қолди, соатга қаради, анча-
мунча бўлиб қолибди. У
интернетдаги ўз саҳифасини
очди… Азиз бир дунё гаплар
ёзганди. У нега бирон нима
ёзмаётганидан хавотирга
тушганини билдириб, хабар
кутаётганини айтганди. Лобар
бир муддат Азизнинг суратига
боқиб турди, у ҳозир нима
қилишни билмасди, икки ўт
орасида қийналарди. Энди
бир-икки сўз ёзганди ҳам,
гўдаги чинқираб йиғлай
бошлади. У ҳаммасини
ўчирди-да, телефонини
улоқтирди, ўрнидан даст
туриб бориб, боласини қучиб
олди. «Ширинтойгинам,
ойингни йўқотиб қўйдингми?
Мен ҳам ўзимни йўқотиб
қўйишимга сал қолди… Юр,
энди бирга овқат пиширамиз.
Кейин дадаси келадилар, сенга
мана бунақа катта машина,
менга эса улкан гулдаста олиб
келадилар…
қолибман-да. Ростдан ҳам,
болали бўлгач, бироз
тўлишдим, ўзимга қарамай
қўйганимдан, тўғрироғи
вақтим озлигидан сочларим
ҳам баъзида доимгидай
таралмай қолади. Лекин бу
гапларни юзимга айтиши
шартмиди? Ё у бошқа мени
севмай қўйдимикан?
Бошқасини топиб олгандир?
Ахир, кун бўйи ишда, у ерда
эса чиройли қизлар тиқилиб
ётибди. Мен бўлсам бу зим-
зиё уйда болам билан, рўзғор
ишлари билан ўтириб, ҳеч
нимадан хабарим йўқ…”
Рўзғор деганлари шунақа ғор
бўларкан, турмуш эса
зерикарли ва бир хил. Буни
Лобар энди-энди тушунарди.
Куни билан уйда ёлғиз
ўтиради, ишларини
тугатганидан кейин зерикиб,
хаёлига ҳар хил шубҳа-
гумонлар оралайди. Эри энди
аввалгидек унга чиройли
сўзлар айтмай қўйган,
чарчаганлигини баҳона қилиб,
ёзилиб гаплашиб ҳам
ўтирмайди. У ўзи билан ўзи
овора, Лобар эса ўзи билан
ўзи. Ўйлаб қараса, эри билан
бирон ерга бормаганига анча
бўлибди, авваллари у уни
қанчалик чиройли эканлигини
тинимсиз эслатиб турарди,
шунданми, Лобар кундан-
кунга очилиб, гўзаллашарди.
Энди эса… энди унинг юраги
қорлар остида қолганди, у
гулламай қўйганди.
* * *
– Биласанми, Замира, менга
ҳалиги одномиди, фейсбукми,
биронтасини телефонимга
улаб бер. Илтимос. Уйда
зерикиб кетдим. Биронта
курсдошим ё синфдошимни
топиб гаплашаман.
– Майли, фақат эҳтиёт бўл.
Тағин сенам бошинг билан у
ерга шўнғиб, ҳаётдан узилиб
қолма.
– Э, реал ҳаётдан узилиб
қаерга ҳам борардим!? Ўша
эрим – ўша эрим, у ўзгариб
қолармиди? Сал вақтим
хушроқ ўтармиди, дейман-да.
Мана шу гапларга ҳам уч-тўрт
ой бўлиб қолди. Лобар
“Одноклассники”дан
кўпчиликни топди, шу
жумладан Азизниям. Бошига
бало бўлди у, энди усиз бирон
дақиқасини тасаввур
қилолмайди. Эрини ишга
жўнатибоқ, дарров у ёқ-бу
ёқни тезда йиғиштиради-да,
телефонига ёпишади. Азиз ҳам
уни кутиб тургандек,
гаплашиб кетади. Бу ёқимтой
йигитча ҳали анча ёш бўлиб,
ҳали уйланмаган ҳам, ё ўзини
шунақа таништирганмикан?
Нима бўлсаям, Лобарга у
билан гаплашиш ёқади. У эри
айтмаган ширин сўзларни
ёзади, хушомад қилади. Ўша
йигитнинг ширин сўзлари унга
гўё қанот бағишлайди, у
одатий ҳаётидан узилиб,
осмонларга парвоз этади,
ҳаммасини бир фурсатга
бўлса-да унутади. Энди рўзғор
ишлари унга аввалгидек бир
хил туйилмай қўйган. У ўзига
қараб, сочларини кестирди,
ясаниб, турли кўриниш ва
ҳолатларда расмга
тушаверади ва уларни
албатта интернетдаги дўстига
юборади. Навбатдаги чиройли
сўзлар, таърифу таҳсинлар…
* * *
– Лобар, Лобар деяпман,
хаёлинг қаерда? Бугун жуда
очилиб кетибсизми, хоним?
– Ҳа, энди сиз сув қуймасангиз
ҳам ўзимизча очиламиз-да.
– Вой-эй, ўзимнинг асалим,
анчадан буён сени бунақа
чиройли кўрмагандим, ё сени
алмаштириб қўйишдими?
Сўнгги кунларда таний олмай
қоляпман.
– Яхшироқ эътибор
берганингизда танирдингиз.
Сиз ўзингиздан бошқа
бировни кўрмайсиз-ку.
– Тўғри, сўнгги кунларда роса
ишларим қалашиб кетди.
Айтгандим-ку, янги раҳбар
жуда қайсар одам, айтганини
қилдирмай қўймайди. Бизни
роса чарчатяпти. Шунга,
Лобар, Лобар, лекин мен бир дақиқа
ҳам сенсиз яшай олмайман,
доим хаёлимнинг бир
чеккасида борсан. Сенинг
хаёлинг билан яшайман,
жоним.
Ғолиб хотинини қучиб, уни
қаттиқ бағрига босди. Лобар
илк дафъа юраги қинидан
чиқиб кетгудек энтикиб кетди.
У энди-энди яна аввалги
севикли ёрининг бўйини
таниди, яна илгариги бахт
таъмини ҳис қилди…
* * *
Эрини ишга жўнатди, ҳар
доимгидай уйларини
саранжомлади, боласини
бироз ўйнатиб ўтирди. Шу
чоқ… телефон ёдига тушиб
қолди, соатга қаради, анча-
мунча бўлиб қолибди. У
интернетдаги ўз саҳифасини
очди… Азиз бир дунё гаплар
ёзганди. У нега бирон нима
ёзмаётганидан хавотирга
тушганини билдириб, хабар
кутаётганини айтганди. Лобар
бир муддат Азизнинг суратига
боқиб турди, у ҳозир нима
қилишни билмасди, икки ўт
орасида қийналарди. Энди
бир-икки сўз ёзганди ҳам,
гўдаги чинқираб йиғлай
бошлади. У ҳаммасини
ўчирди-да, телефонини
улоқтирди, ўрнидан даст
туриб бориб, боласини қучиб
олди. «Ширинтойгинам,
ойингни йўқотиб қўйдингми?
Мен ҳам ўзимни йўқотиб
қўйишимга сал қолди… Юр,
энди бирга овқат пиширамиз.
Кейин дадаси келадилар, сенга
мана бунақа катта машина,
менга эса улкан гулдаста олиб
келадилар…