Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Niqobli Qiz
Дугоналари билан қишлоқ четидаги эски чорбоғда кўришишга келишган Наргиза ойисини огоҳлантириб, йўлга тушди. У кўчага чиқиб, боғ йўлига бурилган маҳали ариқ бўйида эгилиб, қўлларини юваётган нотаниш кимсани кўрди. У юзини қора мато билан ёпиб олган, кўзлари ва пешонаси очиқ эди. Қизнинг оёқларидан мадор кетди. Юраги гупиллаб уриб, аъзойи бадани музлади. — Яхшимисиз? — деди ҳалиги йигит. Наргизанинг кўзлари унинг кўзлари билан тўқнаш келди. — Ниқобли йигит, — шивирлади қизнинг лаблари. Гарчи ўзи ...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar

9-МАЙЛАРНИНГ БИРИДА 3

Добавил:SaRDoR_UmRZoQoV (18.07.2018 / 08:24)
Рейтинг:rating 246037 article (0)
Прочтений:7401
Комментарии:Комментарии закрыты
Ҳаммага ёқадиган шеърдан айб топгандан кўра бобонгни қидирсанг бўларди. Яна ўтган йилдака эски гўрга тушиб, уч кун қолиб кетмасин! Ёки мелисахонадамикин?
Хозиргина менга ақл ўргатган синфдошимнинг кўзи жиққа ёшга тўлиб, кетмоққа чоғланди. Орқароқда қоши чимирилиб турган мактаб директорининг нигоҳигина уни яна жойига михлади.
Тантана сўнгида шаҳардаги йигирма тўққизта мактабдан келган ўқувчилар навбатма-навбат “Номаълум аскар”га пионерча салом бериб, унинг пойига гул ва гулчамбарлар қўяр эдик.
Кейин кўкка чўзилган икки қўли орасидаги жомдан ўчмайдиган олов чиқиб, тиззалаганча ерга тикилиб қолган номаълум аскардан (негадир уни автобекатда ўтирадиган барваста гадойнинг ёшлигига ўхшатаман. У ҳам доим тиззалаб, ерга тикилиб ўтиради. Фарқи- қўллари осмонда эмас, пастда. Чақа ташланадиган эски дўпписини ушлаб мунғайиб ўтиради. Дадамнинг айтишича урушда ҳам қатнашган) ўн қадам нарида, иккига икки хажмли қизғиш мармар бор. Унга зархал харфлар билан битилган исм-шарфларни ўқишни яхши кўрардик. Нигоҳлар қадрдон исм-шарифлар билан тўқнашгандаги ғурурни сўз билан ифодалаш қийин эди...
Мени иккала опоқим ҳам «номаълум» эмас, аммо дадамнинг тоғасини ўғли Усмонжон Абдураҳмонов шу ерда. «Грузавойни орқасига мингганча қайтмагаган» дейишади. Дадамнинг катта энаси шу ўғлининг дарди билан ўтиб кетган. Қумри ачам ҳам алпкелбат укаси хақида кўп гапириб берарди:
- Бир қулоч тошларни даст кўтариб, елкаси билан отиб юборарди. От минганидачи! Ҳавас қилиб, «куёв қиламан» деганлар қанча эдия. Мана кўрасиз, у бир куни албатта қайтиб келади. Бир жойда тош ўйнатиб, от миниб юрибдида. Фашистларни ҳам адабини берган. Бўлмаса ғалаба қозонармидик. Мана-ман деган полвонларни йиқитган укамга гирмон нима бўпти! Немис ғирт қўрқоқку!
Укаси баҳона фашистларни мазза қилиб қарғаб, «гирмон»ни менсимайдиган ачам урушдан қўрқмайди деб ўйлардим. Адашган эканман. Буни дадам укамга оғзи қизил ёнадиган автомат олиб берганида билганман. Тўполончи Музаффар автоматини тариллатганча ачам билан ўйнамоқчи бўлибди. « Хенд хо! қўлини кўтар, отаман!» деб саксон ёшли кампирнинг ўтакасини ёрган. Ишдан келган дадам қараса уй ичидан кимдир додлаётган эмиш. Югуриб кирса , ҳамон автомат тариллар, бечора ачам бўлса « Гитлер капут, только не стриляй» деганча ёлвориб беш ёшли боладан кечирим сўрармиш . Дадам, ўша захотиёқ автоматни иккига бўлиб ўчоққа ташлаб юборган бўлсада, анча пайтгача бувисини тинчлантира олмаган. Ёнимиздаги чойхонада ўтин ёрилса ҳам ачам рахматли қўрқиб, яширинишга уринарди
...Ана яна бир таниш фамилия. Қўшни қишлоқлик Абдувалининг бобоси. У ҳам қайтмаган. Айтишларича, урушга кузатиб қориндаги гумонаси билан қолиб кетган беваси шу ёдгорлик ўрнатилгач телба бўлиб қолган экан. Ҳар тонг бу ерга келиб эрининг исм- шарифини қайта-қайта ўқигач қах-қах отиб кулар, ачиниб қараб қолганларга эса хасратини тўкиб соларди: “ Бегимни урушда йўқолган дейишарди. Шу ерда эканку! Мен жинни, аза очтириб, қора кийиб юрган эканман. Тунов куни, ўзи билан ҳам учрашдим. “Невараларимни соғиниб келавердим” дейдиа? Келадида! Ахир Ёдгоржоним ўзидан кўпайиб, олтита болалик бўлдику! Мана кўрасиз,тоғни талқон қиладиган бегим бу тошни ҳам чочиб ташлайди. Бир куни чиқиб келмаса, Сарви отимни бошқа қўяман. Келинг, сиз ҳам битта дуо қилинг.Кучига куч қўшилиб, чиқиб қолар!”. Кейин юракни эзиб ташловчи эски қўшиқ бошланарди:
Ёрилгин тош ёрилгин
Мен ёримни кўройин...
Чимилдиқда тўймаган
Дийдорига тўёйин...
Бир неча марта мени ҳам тўхтатиб, дуо ўқитганди кампир:
-Сеники Яратганга етиб қолар болам. Битта дуо қилгин, Абдувалини опоқиси ҳам қайтиб келади...
Дуо эвазига қурут ва сақич билан сийлаб чарчамаган кампир тош олдида ўлиб қолган дейишади...
Абдувалини катта энаси хақида битта кинога яраша топиладиган гап бору, вақт йўқда... Яна, чалғиб кетдим. Қолганини ўқийман...
Тошга битилган исм-шарифлар жуда кўп эди. “М”га етганимда ғалати “хато”га кўзим тушди:
-Маннопов.Б,
Маннопов . Б....
Манопов. Б
- Вой!- дедим хайратланиб, -Шунақаси ҳам бўладими? Битта одамни уч марта ёзиб қўйишибди.
Ўзиникиларни топишдан чалғиб, мен кўрсатган жойга тикилиб қолган синфдошларларим чуғурлашиб кетишди. Бошқа томондан ўқиётган Саидилло ҳам қичқириб юборди:
-Яна хато: Жакпаров О уч марта ёзилиб қолибди.
- Ие, Якубов С, Валиев И ҳам икки мартадан...
- “М” гача ҳам хато бор экан-ку! Кўрмабсанда! Мана, Аҳмедов О ҳам уч марта ёзилибди.
Бири қўйиб, бири хато топаётган тенгқурларим ҳам менинг холатимга тушиб, кўзлари бақрайганча хайратда эдилар. Ўзимизга қўйсаку, икки қўйса бир қоп семирувчи ўқитувчимизнинг ишини қилсак.Аммо бу лавҳ! Дафтар эмас! Қолаверса шахримиз қаҳрамонларининг исми-шарифи абадийлаштирилган.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top