Tasodifiy hikoya: davomi... "Nozokatligim" kennayi
O'sha extirosli tunla tugab tong otib ikkimz oz yolimzda davom ettik. Kunla otardi bir xillikda teld...davomi

9-МАЙЛАРНИНГ БИРИДА 5
Добавил: | SaRDoR_UmRZoQoV (18.07.2018 / 08:25) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 7792 |
Комментарии: | 1 |
-Ха бетини ел есин Ҳамди! Батта бало борми? Зокирнинг бевасига тегажоғлик қилиб , юзинг шувут бўлгачгина фронтга қувилгандинг. Атта нима каромат кўрсатганингни билмайману, гапи чиқиб номусига чидамаган бева айбсиз бўлса ҳам ўзини осиб қўйди. Тўрт боласи чирқираб қолаверди. Бетини беркитгандан кўра битта орденини сотиб болаларига нон олиб кир, ифлос! Ие, санам шаттамисан Аюб....
Хуллас, анча одамнинг дили хира бўлиб, байрамнинг белига тепилди.
-Уф, кимдир овозини ўчирсада! -деди бировнинг энсаси қотиб.
Тўғри, чол астойдил қўл бериб сўрашаётган уруш қатнашчилари жуда кўп, аммо унинг бургут нигоҳларига ўзига ёқмаётган кимсалар ҳам тушиб қоларди. Аланг-жаланглаб кимнидир анча қидирди шекилли, сўлагини оқизиб илжайди:
- Наби генерал қани?
Кейин бир нарса эсига тушди чоғи доҳийнинг портретига қараб иршайди:
- Ха, қишда қирқ кун ўсал ётиб ўлдику ! Учта чилёсинда ҳам жони узилмай, роса хирқираганини эшитдим. Кўмилгач эса, ер қабул қилмай, ташқарига чиқиб қолибди.
У яна Лениннинг портретига қараб иршайди:
- Бир кечада қорайиб, кўзлари косасидан чиқиб кетган ўғлингни амаллаб жойига тиқиб қўйишди. Ўзим ўшатта эдим. Ўзи уни сани олдингга мавзолейга қўйиш керак эди. Гаплашиб ётардиларинг! Ха, нимага бақраясан? Сени «отам» деб отасидан воз кечган бир дахрий эдида даюс! Қишлоқ йигитларини касалмандларини ҳам йиғиштириб, передовойга жўнатган ўша! Билол бригаднинг учта соғлом ўғли майли, тутаноғи бор кенжасини ҳам жўнатиб юборганди. Ана, уйига бориб бир қара! Сани ғояларинг билан мияси айниган Наби туфайли Қоразахда бирортаям эркак йўқ! Билол бригад эса кеча олган тўртинчи қорахати билан гаплашиб ўтирибди. Эй, хайвон! Агар ўғлинг билан учрашган бўлсанг айт, Зайниддин чўлоқнинг хотини ҳам урушга кетворди. Чунки иккита норасидаси очликдан шишиб ўлди.Эси манга ўхшаб кирди- чиқди бўлиб , поездга ўтирганини « Дадасини топиб келсам, яна туғволаман» деганча кетворганини кўришибди. Э, сани....
Сўнг чўнтагидан эски рўмолчасини чиқариб мижжаларини артди.
-Санларни манавиларнинг олдидан (яна Ленин, Жуков, Рокосовскийларга ишора қилиб) тўрт муччаси соғ одам олиб кета олмайдию, мендай телбага йўл бўлсин. Майли, ўтириш ҳеч бўлмаса битта тиловат қилайлик! Ўтганларнинг руҳи шод бўлсин! Ўтир, деяпман!
Нима бўлганини билмайману, оламон индамай унга бўйсинди. Ўтиришга қулай жой топа олмаганлар ерга чўкалай қолди.
- Аузибиллахи шайтони рожийм. Бисмиллахи роҳмани роҳиийм...
Ҳамманинг кўзи жиққа ёш, хатто дийдаси қаттиқ аскарлар ҳам йиғлаётгандай эдилар . Тиловат давом этган сайин, кўнгиллар бўшаб борарди. Назаримда хозир 1988-йил эмас, гўё бутун шаҳар совуқ уруш йилларига қайтиб, Жобир тоға айтган Холида холаникида таъзияда эдик. Битта танкда портлаб кетган Хасан-Хусанлар, Соли муаллимнинг уч ўғли, Абдувалининг бобоси ва бедарак кетган барча ҳамшаҳарларимиз оппоқ кафанланганча ёнма-ён ётишарди...
Tamom...