Tasodifiy hikoya: Lola... Bolalar uyi bolasining dardlari 2. Yakuniy qism...
Direktorning aytishicha, ichkilikka mukkasidan ketgan onasi bir-bir kelib turarkan - Topgan-tutgani...davomi

ЖИГАРБАНДИМ
Добавил: | SaRDoR_UmRZoQoV (22.07.2018 / 12:14) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 8728 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Бугун Зоҳиданинг тушига яна онаси кирибди. Ховлидаги сўрининг четида омонат ўтирганмиш. Ним яшил иштапил кўйлагида, шу рангдаги бошидан тушмайдиган дока рўмоли,оёғида орқаси қирқилган эски калишда экан. Болаликдаги ўша масъум сийрат. Худди тирикдек. Фақат туғилган кунида тўрт қизи бир бўлиб совға қилган тилла узуги йўқ. Яна жудаям хомуш эмиш. Зоҳида “ Нимага хафасиз ойижон?” деб сўрамоқчи бўлибдию, дафъатан оғзидан бошқа савол чиқиб кетибди:
- Ойи, яна эски-тускиларингизни кийиб олдингизми? Тунов куни ҳам шу кийимларингизда эдингиз. Сизга ҳеч ўргата олмадикда! Доим шунақа, маҳалладагиларнику ҳам гапирмаган гапи қолмади. Катта-катта олиб келганимиздан кейин мазза қилиб кийиниб юрмайсизми? Хожи она деган номингиз бор! Ха айтганча, анув, ҳаммамиз бир совға қилган тилла узук қани?
Онаси индамасмиш...
-Яна бировга совға қилиб юборган бўлманг! Одатингизни биламиз, қани тақиб олинг! Бўлмаса, ростдан ҳам битта -яримтага бериб юборган деб ўйлайман.
Она жим. Нуқул бармоқларини яширармиш.
Шунда Зоҳиданинг жаҳли чиқиб, “Қани нимани яширяпсиз?” деб ойисига ёпишибди. Волидасининг юмилган нимжон муштларини аранг очиб, қарабдию, даҳшатдан чинқириб юборибди. Онасининг узук тақадиган бармоғи йўқмиш. ..
У босинқираб, ўрнидан қандай туриб кетганини ҳам билмай қолди. Тонг хали отмаган экан. Қора терга ботиб кетибди.Калима қайтариб, дархол ташқарига мўралади. Тунги чироқ ёруғида сўппайиб тургган сўрида ҳеч ким йўқ, “Хайрият, туш экан” ёқасига туфлади. Юраги гурс-гурс уриб ташқарига чиқди. Таҳорат олиб, номоз ўқиди. Келин хали турмабди.Ноилож ўзи ошхонага ўтди. Арвоҳларнинг хаққига деб ёғ қуйиб, холвайтарга унади.
Набиралари уйғонганида беш –олтита чалпак ва холвайтарни ён қўшниларникига чиқаргачгина енгил нафас олиб, нонуштага ўтиришди. Катталарига телефон қилиб кўнгли хотиржам тортди. Кенжамати океан ортида сафарда. Кечагина қўнғироқ қилди. Кайфияти аъло,ишлари яхши эмиш. Керакли битимларни имзолай олса, кейинги хафтада қайтишини айтди. Соғлигидан шикоят қилмади. Ишқилиб тинчлик бўлсинда! Нега онасини бу ахволда кўрди? Балки сингилларининг бирортаси касалмикин? Йўғ-эй, тунов куни кўришишди. Ҳеч ким шикоят қилмади. Рўзғорлари нотинчмикин, дея хавотир олмаса ҳам бўлади. Улар аллақачон тушган жойларида тошдек қотишган. Лекин ўлганлар бежиз тушга кирмайди. Ойим нима сабабдан хафа? Нега бир бармоғи йўқ ? Тушлар таъбирини билмаса ҳам қийин экан.
Зоҳида миясида ғужғон ўйнаётган саволларига жавоб топа олмай, бошига қаттиқ оғриқ кирди. Хойна- хой қон босими ошган. Доим шунақа, сиқилиб қолса бошининг орқа томонидан томир тортгандай бўлиб, мияси қизий бошлайди. Набираси бир пиёла сув олиб келгач, дорисидан иккитасини ичиб олди. Хавотирланган келинига “ пича чўзилай” деб ичкарига кирди.
Аммо ёта олмади. Тахмондан бувисидан қолган “Қуръон”ни олиб, авайлаб очди.
Раҳматли онаси вафот этганида Зоҳида шу китобнигина беришларини илтимос қилганди. Мана шунга ҳам беш йил бўлибди. Яхшигина илми борлиги учун қийналмай ўқийди, берилиб кетса кўзларидан ўзидан –ўзи ёш қуюлади. Саҳифалардаги илоҳий куч Зоҳидани тетиклаштирарди.
Зоҳида илмни аввал бувисидан сўнг онасидан олган. Етти маҳалла танийдиган Зоҳида отинни набираси элас- элас хотирлайди. Кичкиналигида тиззасига ўтказиб қироат билан “Қуръон” ўқиб берадиган миқтигина кампир , ривоят, эртак ва достонларни ҳам қойиллатарди. Балки атайин, отин бўлсин деб ўз исмини қўйгандир унга. Эх, болалик... Қанчалик беташвиш , беғалва кунлар экан. Бувиси ўлганида беш яшар бўлган қизалоқ мана олти довондан ўтиб қўйибди. Отин бўлмадию, маҳалла мана-ман деган отиндан кам кўрмайди. Йиғинларнинг тўри уники. Палончининг невараси, писмадончининг қизи бўлиб сийланиб юрибди.
Ҳаёт дархақиқат уларни яхшигина сийлаганди. Отасининг давлати туфайли бекаму кўст яшашади. Аммо Зоҳида қирқдан ўтгач, бир ўртоғига қўшилиб ,савдогарлик ҳам қила бошлади. Хитойдан мол олиб келиб улгуржи тарқатишарди. Бозорда ўз “точкаси” бўлиб, Зоҳиданинг ҳам, унга эргашган сингилларининг ҳам омадлари келди. Аммо мол- давлат билан бирга юрак санчиғи, унга қўшиб қон босиминини ҳам ортириб олди. Дўхтирни ёмон кўради. Қачон мазаси қочиб қолса, дори ичиб китоб ўқишга тушади. Ёмон туш кўрса, ё бирор нарсадан диққат бўлиб қолса ҳам шу китоб жонига оро кирар, қироат билан ўқий бошласа дили ёришиб кетарди.
Бу сафар мутоала унмади. Кўзи тиниб, харфлар сувалашди. Деразадан мўралаб, “ Буважон тузукмисиз? Дўхтир чақирайми?” деган набирасининг овозидан бироз тетиклашиб;
-Хавотирланма, хозир ўтиб кетади. Аччиққина чой дамлаб бер!- дедию, ўрнига чўзилди.
Яна ҳаёлларига берилди. Ҳаёти кино тасмасидай ўта бошлади. Узоқ ўтмишга ҳам бориб келгандай бўлди.