Tasodifiy hikoya: 500$ TuNGi_HaMRoXdan real ehtirosli va kulguli voqea...
Man shu paytga cha yozgan hikoyalarimni deyarli barchasini to'qib yozganman. To'g'ri u hikoyalardagi...davomi

ЖИГАРБАНДИМ 2
Добавил: | SaRDoR_UmRZoQoV (22.07.2018 / 12:14) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 7795 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Бироқ хуруж бу сафар ўтиб кетмади. . Вой, нима бўляпти? Бу сафаргиси қаттиқ ушладими? Дўхтир чақиртиришсинми? Оёғи ҳам увушиб, томир тортди. Тавба аввал бунақа бўлмасди. Э Худо, ўлиб қолсая?! Йўқ, энди олтмиш бешдан ўтдию!
Ўлим ваҳимасидан қўрқиб, ўрнидан туришга ҳаракат қилди. Тирсагига суяниб ёрдамга чақирди. Хозиргина ташқарида куймаланиб юрган келин ошхона томонда шекилли уй ичидан чиққан ожизгина овозни эшитмади. У икки қадамни аранг босди. “Эшиккка етиб олсам бўлди, кимдир кўриб қоладику” деган умидда очқичга қўл узатди аммо мувозанатни сақлай олмай гурсиллаб қулади...
Узундан-узун қоронғу қувурдан ғувиллаб учиб бораётган Зоҳида нималар бўлаётганини тушунмасди. Булутлар тўла чексиз осмонда қуш янглиғ парвоз қилар экан ўзида йўқ хурсандмиш. Боши ҳам енгил бўлиб қолдими?... Вой, нега яна орқага қайтяпти? Ерга, ховлисига тушяптими? Вой....вой жоним...
Кўзини очганида қадрдон сўрисида ётарди. Ие, ҳамма жигарлари йиғилибди. Ана Маъмура, Машҳура, Манзума... Ранглари нега оппоқ? Кўзлари қизарган. Демак йиғлашган. Беморнинг ўзига келганидан ҳам хайратланиб, ҳам хурсанд бўлиб яқинроқ сурилишди. Биринчи бўлиб, Машхуранинг овози чиқди:
-Э, ўзингга шукур Аллохим!- у яқинроқ келиб опасининг рангпар кафтини юзига босиб шивирлар экан, касалдан ўпкаланди, - Қўрқитиб юбордингизку опа! Ҳаммани оёққа қўйдингиза?
Бир пастда сўри атрофига ўғиллари,келинлари ва набиралари ҳам жам бўлишди.
Ўх-хў, хаёлидан ўтди Зоҳиданинг, ҳаммаси тўпланибдими? Гоҳо ош дамлаб ҳам битта жойга йиғолмайсан.Мана бўларкану! Демак уларни қаттиқ қўрқитган.
Шундай бўлиб чиқди. Айтишларича , дўхтирхонада уч кун ётибди. Аллақандай аппаратларга улаб етмиш икки соат яшяши учун курашишибди. Эрталаб аппаратдан олиб, уйга руҳсат беришган экан олиб келаверишибди.
Отинойи ҳам борми, каттакон кўзойнагини тақиб “Ёсин” ўқияпти. Ҳамманинг юзида ташвиш. Боя эшикка етмай йиқилгандику, қувурдан ўтиб уч сонияча учди...Уч кунмиш?. Ҳеч қанақа касалхонага ҳам боргани йўқ. Нима деб алжирашаётганини тушунмади.
- Хайрият ! – жилмайди Машхура.
Зоҳида сингилларини кўриб қувониб кетди. Яхшиям онаси тўртта қиз туққани. Раҳматли дадалари Эргашбой ўғил кўрмадию, тўрт қизни ҳеч қайси ўғилдан кам кўрмай катта қилди. Уларни па-палаб камолга етказди. Бирин- кетин куёв кўргач, уларни ўғил ўрнида кўриб сийлади. Қизларининг сепига солинган тилла тақинчоқлар яқин депарада ҳеч кимда бўлмаган. Улар эрининг топганини расамади билан сарфлаб, рўзғорни саранжом юргизган она туфайлигина бойиб кетишганди... Онаси...онаси...
Зоҳида ғўлдираб, амаллаб тушини сингилларига айтиб берди.
Улар ҳам ёқасига туфлаб, опани юпатган бўлишди:
-Э , тушга нималар кирмайди?
- Қолган тўрт бармоқлари жойида эканку харқалай. Мана сизни ҳам қайтиб бергани рост бўлсин!
- Ойим касал бўлиб қолишингизни айтмоқчи бўлганлар холос опа. Худога шукур,онамизни иззати билан эслаб юрамиз. Туғилган кунларида худойи қилдингиз. Мана Маъмура ҳам рўзада катта Хожичақирди қилиб ойимга ҳамсафар бўлган хожиларни иззатини жойига қўйди. Машҳура болалари билан ота-онамизнинг қабрларини шкалад қилиб ремонт қилдирди. Тўғри биз ҳам қўшилардик. Бизга сюрприз бўлсин деб индамабди-да. Барака топсин !
Тинмай сайраётган Манзуманинг ўзи ҳам ота -онасига йилда камида тўрт марта кампирчақирди қилиб турарди. Дастурхонга тансиқ таомлар тортилар, исми-расми ўрнига қўйиларди. Аммо унинг худойиси кўпроқ шоуга ўхшаб кетарди. Кампирчақирдига ташриф буюрадиган гапчилар маросимнинг расмий қисмин и
апил- тапил ўтказиб, сўнг мазза қилиб гаплашиб ўтиришарди. Айтганча Дилбар кўринмаяптими?
Зоҳиданинг кимнидир қидириб қолганини пайқаган жигарлари кўзига мўлтирашди. Ўгай сингилнинг исмини эшитгач эса, ошкора уф тортиб бош чайқашди:
-Опа, дарров ўшани сўрайсиза? Жонажон, қадрдонингизда- а?! Қадами қурсин ўшани, остонангизни хатлаганида йиқилган экансиз. Сизни йиқилиб ётганингизни у кўриб қолибди. Бальнисада уч кун деразангиз тагида турди. Турса майли опа. Как будто биздан ортиқроқ нимадир қила оладигандек нуқул ичкарига кираман дейдия. Ахийри , ёнизга кирди. Биз ранимасияга микроб кирмасин дейишгани учунгина кирмаётгандик. . Дўхтирларнинг бошларини қотирган чоғи ташқарига чиқариб юборишибди. Мана, хохласез қўнғироқ қиламан.
Маъмура шапалоқдек телефондан керакли рақамларни териб, сўнг овоз кучайтиргични босди. “ Абонент рақами ўчирилган!”
-Эшитдингизми? Ҳар доимгидек ўчиқ. Уйига териб кўрсангиз ҳеч ким кўтармайди. Хозир, кутинг ўзи ҳам ховлиқиб келиб қолади.
Сингиллари Дилбарникига умуман боришмасди. Фақат Зоҳида онасига ваъда бергани учун ундан хабар олиб турарди. Бир қориндан тушганларига қараганда меҳрибонроқ синглиси унинг соясига кўрпача ташлашга тайёр. Зоҳида рўйхўшлик бермасада, хафтада бир “ассалому алайкум” дея кириб келаверарди.