Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Odno bahonasida kayf..
Wu kuni uyga oyog'im yerga tegmay yengil quwdek uchib keldim 4 soat davomida olgan lazzatim ichimga ...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar

ЖИГАРБАНДИМ 3

Добавил:SaRDoR_UmRZoQoV (22.07.2018 / 12:14)
Рейтинг:rating 246114 article (0)
Прочтений:7694
Комментарии:Комментарии закрыты
Мева-чевами, хонадон тухумими сумкасини лиқ тўлдириб илингани майли, сут-қатиқни ҳам елим идишга қуйиб, етмиш чақирим йўлдан ачитмай олиб келарди.
Демак у келган. Касалхонага ҳам ўзи олиб борган.
Аммо Зоҳида қачон охирги марта синглисиникига борганини эслай олмасди. Таҳминича икки йилча бўлдиёв. Ўшанда Дилбар ишда экан. Қизи қувониб кутиб олди. Холасини бувиси ётган кичик хужра томон бошлади. Холанинг ранги ўзгарди. Кескин бош чайқаб шошаётганини баҳона қилди. У қачонлардир отасини йўлдан урган, хозир ўсал ётган кампирни кўришни хохламасди. Чеккадаги меҳмонхонада пича ўтирди. Диёра билан у ёғ, бу ёғдан гаплашди . Жуда ақллида шу жиянлари. Ўзлари икктагина. Аъзамжон хозир Японияда. Ўз кучи билан ўқишга кириб, сўнг Токиодаги олийгоҳларнинг бирида магистратурасини давом эттиряпти. Диёра ўқувчи.
Опа-сингиллар ичида энг камбағали ҳам шуниси. Тавба, отаси буларга ҳеч нарса қолдирмаганмикин? Қолдирган бўлса ҳам сарфлаб юборишганми? Чаққонгина Дилбар Зоҳидаларга ўхшаб бозорга чиқиб кетганида миллионер бўлиб кетардию, касал онасини кўзи қиймади. Кампир анчадан бери бир жойда.Уни ёш боладек авайлаб парваришлашади. Оғзига ёққан таомни пишириб, кўнглига қарашади. Фақат на Зоҳида, на бошқа қизлар ўгай онани бирор марта кўришмаган.Хохлашмасди ҳам.
-Мегажиннинг қизи !- вишилларди Машхура, Дилбар опалариникига келганида. Унинг эшитиб қолишидан ҳам истиҳола қилинмасди, - Бир вақтлар бойвачча дадамга ёпишиб, тегвогани учун ҳам ётибдида хозир! Ростини айтсам қизини ҳам кўргани кўзим йўқ. Раҳматли онамга ваъда бермаганимда бир минут ҳам гаплашмасдим.
Бас қил! Жим ! Эшитиб қолади! деган ишораларга парво қилмай овоз яна бир парда кўтариларди.
Хозир ҳам ғийбат ўша бир бурда кампирга бориб тақалди.
-Рост- да опа! Ойим раҳматли шуларни деб сиқилиб ўлиб кетдилар.
Зоҳида бири қўйиб, бири сайраётган сингилларининг овозлари ичида хаёлга берилди.
Дадасининг яна бир хотини борлигини айтиб “ суюнчи” олгани кирган қўшни хотинни эслади.
Ўшанда тинмай бидирлаётган аёл онасининг кўзини мошдай очиб қўймоқчи эди.
- Роса соддасиз-а ўргилей! Аввал қийналиб, кейин базўр оёққа турганларинингни билмаганимда бунчалик жоним ачимасди. Эр бермоқ, жон бермоқ оповси! Аввал сиздан бошқасига қарамасдику. Ўйнаши ҳам йўқ эди. Бойвачча бўлгач, топиб олибдида! Қаттиқроқ ушанг қоқиндиқ. Мана, сизга манзилини ҳам бераман. Боринг! Болаларингиз учун ҳам бориб, шармандаларини чиқаринг. Эрингизни...
Аммо унинг йўриқлари чала қолди. Раҳматли онаси қўшни кутгандек уввос солиб йиғламади.Хабарни олгач, таксига ўтириб керакли манзилга йўрғаламади. Фақат хабарчининг оғзини ёпди:
-Бас! Ахир, болалар эшитиб қолади! Қолаверса, бу мен учун янгилик эмас. Кундошим борлигини биламан.
-А!
-Ха! Нега анқаясиз биламан дедимку! Умар акамнинг уйланиб олганини билардим...
Хабарчининг энсаси қотди. Янгилик билан узиб оламан, мабодо йиқилиб қолса юпатаман деб текин томошага чиқсаю, бу аҳмоқ эрининг бошқа хотини борлигини бамайлахотир гапириб ўтирибдия!
Ўшанда уйда фақат онаси ва Зоҳида бор эди . Қўшни чиқиб кетгач қизи яхшигина тўполон кўтарди. “Дадам келса мендан кўрадилар!” деб уввос солди. Аммо онаси қизини юпатди. Сингилларига ҳеч нарса демасликни тайинлаб ваъдасини ҳам олди:
-Қизим дадангни хафа қилма, хўпми!? Балки ўғил кўриш мақсадида яна уйлангандир? Бу хақда билишимизни билдирмайлик.
Зоҳида ойисининг кўкрагига бош қўйди. Унга қулоқ солгиси, “Хўп бўлади ойижон” дегиси келдию , эплай олмади;
-Ойи,сиз ростданам жуда соддасиз! Нега энди биров унга тегиб олаверади? Ахир йигирма иккига кирдим, энди бола эмасман! Сиз эса хали ёш, чиройлик бўлсангиз! Қўшнимиз тўғри айтади. Бир сўмга зор бўлганимизда йўқ эди ўйнаши. Қаерингиз кам ўша қанчиқдан!
Бироқ аъламлар, хақоратлар ҳам охирига етмади. Ўнг юзига тортилган тарсаки чунонам жарангладики қиз бечоранинг юзи лавлагидек қизариб кетди.
-Хақоратлама,нодон қиз! Ўз отанг хақида бўлмағур нарсаларни гапиришингни хохламайман. У аёл хақида ҳам.... Дадангни аввалгидек хурмат қиласан!
Шу билан бу мавзуга нуқта қўйилди.
Эрининг у аёлдан фарзанд кўрганини ҳам онаси мардона қабул қилди. Фақат ўғил туғилмаганига бироз хафа бўлди.
-Ажаб бўлсин!-деди Зоҳида онасига парво ҳам қилмай. Бадтар бўлсин! Ўғил туғиб дадамни ўзига оғдириб олмоқчи эди, бўлмабдида. Шунақа, бировнинг бахтсизлиги хисобига баҳтли бўла олмайди!
Аммо онасининг фикри бошқача эди. Бир куни жуда ғалати иш бўлди.
У вақтда Зоҳида турмушга чиқиб, уйга ойда бир келарди. Ҳар сафар ойисининг кўзига қараб, нималар хақидаўйлаётганини, хафа ёки хафа эмаслигини билишга ҳаракат қиларди.
Ойиси қаергадир кетаётган экан, қизини бирга бориб келишга ундади. Зоҳида “жоним билан” дедию, қаерга боришларини билиб орқага тисланди.
-Ойи жиннимисиз? Энди бир камингиз кундошингизникига боришингиз қолганди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top