Tasodifiy hikoya: Noshukur kelin
Хайит байрами куни чиройли кийинган бир йигит дўконимга хотинини етаклаб кириб келди. Уларнинг орқас...davomi

ЖИГАРБАНДИ 4
Добавил: | SaRDoR_UmRZoQoV (22.07.2018 / 12:14) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 8459 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Ойиси майин жилмайди. Қизига ;
-Ёмон аёл бўлса туғиб бермасди. Демак болажонгина экан. Умри зиёда бўлсин! Даданг шу жувонни топганига ҳам хурсандман. Қара, оиладан юлиб олмади. “ Хотининг билан ажрашмасанг,кунингни кўрсатаман” демади. Камтаргина, ўзимга ўхшаган оддийгина аёл экан. Борсам ўтиргизгани жой топа олмайди бояқиш...Бежиз кўнгил қўймаган отанг...
Зоҳида бадтар хайратланди:
-Нималар деяпсиз ойи? Демак сиз биринчи марта боришингиз эмас! Ғалати хотинсиз! Ким эрига тегвоган хотинни сийлаб, борди- келди қилади?
Аммо онаси қизига аҳамият ҳам бермади. “Мен! Мен борди келди қиламан” дедию, тугунини кўтариб чиқиб кетди.
Кейинчалик билишса онаси Дилбар туғилганидаёқ кундоши билан кўришган.У билан опа – сингил бўлиб кетган экан. Фақат қизлари бундан бехабар эди. Кундоши бошқа иккиқат бўлмади. Отаси ҳам ўғилсиз ўтиб кетаверди. Фақат ўлимидан аввал Дилбарни етаклаб уйга олиб келди. Тортинчоқ, хуркаккина қиз экан. Опалари туртиб, суртишдию тил топишиб кетишди. Тўғрироғи онасининг ўзи “Шу сизларнинг синглингиз. Мен боримда ҳам йўғимда ҳам қаторларингизда бўлсин! ” деб катта- кичик жанжалларга нуқта қўйди. Дилбарни қабул қилишди. Бироқ онаси барибир бегоналигича қолаверди. .Хаттоки қандай аёл эканини ҳам билишмайди.
Шуларни ўйлаб ётган Зоҳиданинг ярқ этиб кўзлари очилди. Ҳаммани хайрон қолдириб ўрнидан сакраб турди.
Ўлим тўшагидаги одам бирданига туриб кетса ғалати бўлар экан. Дам солиб ўтирган отинойи ҳам чўчиб тушди. Зоҳида калишини топа олмай бироз хуноб бўлди. Довдираб қолган набираси олиб чиқиб берган меҳмонлик ковушни оёғига илиб кўча томон йўналди. Анграйиб қолган сингилларини ҳам қўзғотди:
-Туринглар,бир жойга ўтиб келишимиз шарт!
Довдираб турган сингиллар сўридан тушишди. Бехол опанинг йиқилишидан қўрқиб қўлтиғидан олишди.
-Қаёққа?Қаёққа борамиз опа?
-Маззангиз йўқ-ку! Жуда зарил жой бўлса айтинг, биз бориб келамиз.
-Опа...
Зоҳида шалвираб ётган танасига куч қаёқдан келганини билмади. Сингилларига қараб жилмайиб бош бармоғи билан “ Зўрман!” ишорасини қилдию, йўл бошлади.
Машинага ўтириб бозорга тушишганида ҳам, патир, қовун-тарвуз, майда-чуйда олишаётганида ҳам сингиллар журъат қилиб қаерга кетишаётганини сўрай олишмади. Фақатгина шаҳар ташқарисидаги катта йўлга чиқиб олишганида опа муддаосини айтди. Сингиллар шайтонлаб эътироз билдиришди.Машинани тўхтатиб тушириб қўйишларини, акс холда эшикни очиб ўзларини ташлаб юборишларини ҳам айтиб қўрқитишди. Бироқ Зоҳиданинг ҳукми жаранглаб бу тўполонга чек қўйди.
-Борамиз! Мен борманми , йўқми у жигарларинг!
Тавба, гўё опа эмас раҳматли оналари гапиргандек уччовиининг уни ўчди.
Манзилга етиб боришганида тиккага келган кун ҳам кулиб турарди. Зоҳида машинадан тушиб, енгил ҳаракатлар билан кичиккина дарвоза табақасини итариб ичкарига дадил қадам ташлади. Қолганлар унга эргашишди.
Сингиллари бирор марта ташриф буюрмаган ховли чоғроқ бўлсада шинамгина экан. Кўнгиллар ёришиб кетди.
Ичкаридан овоз бергувчи кутилмаган меҳмонларни кўриб бир муддат эсанкираб қолди. Сўнг уларга пешвоз чиқиб, айланиб-ўргилиб, йиғлаб- йиғлаб кўришди. Меҳмонхонага чорлади. Зоҳида қатъий бош чайқади ва ҳаммани ҳеч қачон киргиси келмаган кичик хужра томон бошлади. ..
Бу кун бошқача,жудаям бошқача бўлди. Ўғил- қиз, келин, набиралар ҳам айтилган манзилни топиб келишди. Токиога қўнғироқ қилиниб Аъзамжон билан гаплашмаган одам қолмади. Хуллас ҳамма жамбул-жам . Катта қозонда ош дамланди...
Кун қорая бошлаган, бироқ меҳмонлар тарқалай демасмади. Опа - сингилнинг гапи тугамас, неча йиллардан буён кўзлари йўл қараб хира тортган, она эса қизларининг бўйи-бастига қараб яйраб ўтирарди...