Tasodifiy hikoya: ,,лулилар...'.га кушимча
мен аввалам бор автордан узр сурайман. Лулиларни - худо карган дейишади. Уларни келиб чик...davomi
мен аввалам бор автордан узр сурайман. Лулиларни - худо карган дейишади. Уларни келиб чик...davomi
ИНТЕРНЕТНИНГ "ХОНИМ"ЛАРГА •
Добавил: | sanjay (15.09.2018 / 01:46) |
Рейтинг: | (1) |
Прочтений: | 7266 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
.
“Пост”ларни ўқийман бўлиб ҳайрона,
Жиддий мавзуларда кулиб, қотишар.
Остидан ном қўйиб Умму Фалона,
Комментлар баҳона гаплар отишар!
.
Сочиб қалблардаги пинҳон ҳисларин,
Диний сўзлар топиб баҳонасига
Эрига айтмаган илиқ сўзларин
Айтарлар номаҳрам парвонасига.
.
Кузги хазон каби сўлиб кетмишдир –
Не бўлди рижоллар ҳимматларига!
Ё Раббий, нималар бўлмоқда, ахир,
Сўнгги Пайғамбарнинг умматларига?!
.
Кўрсатиб ўзларин гўё “олимлар”,
Чиқолмай изғирлар васвас домидан.
Энг алам қилгани – жоҳил «Хон»имлар
Сўз қотишар, ҳайҳот, диннинг номидан!
Ҳаёдан гапирса бўлурми ахир –
Тунда номаҳрамла бахслашган аёл?!
Эрини менсимас, нафсига асир,
Мен ҳақман, дегани хаёлдир, хаёл!
Тағин, оқлаб ушбу шаддодлигини,
Дейди: "Ҳақпарварман, холис, беғубор"
Смайлик йўллаган бедодлигини
Қош қоқиб қўйгандан нима фарқи бор!
Сиз кўп танилдингиз, тўғри, ҳозирда
Фитнали баҳсларга сиз доим тайёр!
Аммо шундай она борки, мозийда,
Ҳеч танилмасада Бухорийси бор!
Билмадим Цукерберг кашф қилган бу тўр -
Ишлайди қай мақсад, қай ният билан –
Аммо афсус айрим муслимани кўр
Гаплашиб ётибди етти ёт билан!
Тик қараш мушкулдир гапнинг ростига,
Ҳар замон тан олмас ботил ғурурлар,
Ҳонимлар чекинсин парда ортига!
Бас, чиқсин саҳнага Амир Темурлар
“Пост”ларни ўқийман бўлиб ҳайрона,
Жиддий мавзуларда кулиб, қотишар.
Остидан ном қўйиб Умму Фалона,
Комментлар баҳона гаплар отишар!
.
Сочиб қалблардаги пинҳон ҳисларин,
Диний сўзлар топиб баҳонасига
Эрига айтмаган илиқ сўзларин
Айтарлар номаҳрам парвонасига.
.
Кузги хазон каби сўлиб кетмишдир –
Не бўлди рижоллар ҳимматларига!
Ё Раббий, нималар бўлмоқда, ахир,
Сўнгги Пайғамбарнинг умматларига?!
.
Кўрсатиб ўзларин гўё “олимлар”,
Чиқолмай изғирлар васвас домидан.
Энг алам қилгани – жоҳил «Хон»имлар
Сўз қотишар, ҳайҳот, диннинг номидан!
Ҳаёдан гапирса бўлурми ахир –
Тунда номаҳрамла бахслашган аёл?!
Эрини менсимас, нафсига асир,
Мен ҳақман, дегани хаёлдир, хаёл!
Тағин, оқлаб ушбу шаддодлигини,
Дейди: "Ҳақпарварман, холис, беғубор"
Смайлик йўллаган бедодлигини
Қош қоқиб қўйгандан нима фарқи бор!
Сиз кўп танилдингиз, тўғри, ҳозирда
Фитнали баҳсларга сиз доим тайёр!
Аммо шундай она борки, мозийда,
Ҳеч танилмасада Бухорийси бор!
Билмадим Цукерберг кашф қилган бу тўр -
Ишлайди қай мақсад, қай ният билан –
Аммо афсус айрим муслимани кўр
Гаплашиб ётибди етти ёт билан!
Тик қараш мушкулдир гапнинг ростига,
Ҳар замон тан олмас ботил ғурурлар,
Ҳонимлар чекинсин парда ортига!
Бас, чиқсин саҳнага Амир Темурлар