Эрта бўшалишга (ЭБ) замонавий ёндашув. (Muddatdan oldin bo‘shalish (tez tashlash, erta bo‘shalish)
Добавил: | vip_person_(admin) (10.09.2013 / 18:21) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 33637 |
Комментарии: | 2 |
ЭБ.га ташхис қўйиш учун бугунги кунгача аниқ критерийлар белгиланганича йўқ. Функционал актив, ригид жинсий олатни вагина (аёл жинсий аъзоси)га киргандан сўнг қанча муддатдан IVELT (intravaginal ejaculatory latency time) сўнг эякуляция рўй бериш вақти жуфтларга кўра турли тумандир. Жинсий ҳаётидан рози жуфтлардан ўтказилган сўровномага кўра IVELT 4 билан 7 минут орасидалиги аниқланган. Лекин ўтказилган илмий ишлар натижасига асосланиб даволаш критерийси қилиб 2минутни остидагилар белгилаб олинган. 2011 йил Европа урологларини берган тавсияномасида эса 1,5минут қилиб белгиланган. Kinsey, фикрига кўра эрта бўшалиш деган тушинча аслида йўқ бутун эмизувчиларда эякуляция вагинага кириши билан юз беради дейди. (Kinsey 1984). Дунёда сексуал активликни ошкоралиги, сексуал қувватни потенцияни солиштириш бошланиши ва аёлларнинг либераллашувининг бошланиши натижасида вагинага кириши билан бўшаладиган эркаклар аёллар тарафидан айбдор саналмоқда, ҳатто ажралишгача бормоқда. Натижада тез бўшладиган эркак асабийлашади, ўзига ишонч йўқолади, ташқи дунёдан секин ўзини изоляция қила бошлайди. Эрта эякуляция ўзини нормал ҳисоблайдиган эркаклар орасида 30-40% учрайди. (Frank 1978, Reading and Wiest 1984).
IVELT 4-7 минут ҳисоблашларига қарамай, Masters ва Johnson эрта бўшалишга таъриф бераркан жуфтларнинг мамнун бўлишлари етарли деб ҳисоблайди. Қачонки, такрорланадиган, минимал жинсий қўзғатиш таъсири остида тез бўшладиганлар вагинага кирар кирмас ёки киргач қисқа фурсатда бўшладиганлар, жуфтини ҳам ҳохиши пайдо бўлмасидан назорат қилаолмасдан бўшаладиганларда эрта бўшалиш дейишади. Мисол учун бир минут давом этадиган жинсий алоқа, лекин икки тарафни ҳам қониқтирса буни эрта бўшалиш деб ҳисобламайдилар.
ЭБни 2 типи мавжуд: бирламчи; илк коитус (жинсий алоқа)дан эътиборан мавжуд формаси, иккиламчи; авваллари нормал бўлиб кейин пайдо бўлган формаси. Яна бошқа бир клиник тасниф органик ва психологикдир. Органик сабабларга орқа мия жароҳатлари, тарқоқ склероз, опиат (наркотиклар)дан сўнг ҳолатлар киради. Қўрқув, эр хотин орасидаги жанжал, ёшликдан нотўғри жинсий тарбия ва маълумотлари, оила ички муаммолари, янги жинсий партнёрлар ва бошқалари психопатологик факторлардир.
Даволаш 2 категорияда олиб борилади:
1.Психоаналитик ва ўзини бошқариш усули
1. Эркак ўзни бошқариши
Қуйидаги усуллари мавжуд:
Иккита аҳамиятли ҳолат бор. Биринчиси аввало позиция (жинсий алоқадаги эркакнинг ҳолати). Эркакнинг пастда ҳаракатсиз бўлган ҳолати энг кечиктирадиган позициядир. Эркак юқорига қараб ётади ўзини бўшаштиради, мушакларни эркин қўйиб кучанмайди, аёл эркак устида бўлади ва жуда секин секин харакатлар билан алоқани давом эттиради.
Иккинчиси назорат (контрол) иродасини ривожлантиришдир. Бўшалишга яқин диққатини бошқа нарсаларга чалғитиш. Айниқса аёли эркакнинг жинсий қўзғатувчи жойларига тегмаслиги керак бўлади. Ва жинсий ҳохиш уйғотадиган нуқталарга ҳам тегмаслиги керак. Ёки қўзғалишни сусайтирадиган позицияга алмаштириш керак бўлади.
Бу ҳолатда баъзи эркаклар ишлари ҳақида ёки келгуси режаларини ўйлаганликларини айтишади. Лекин фикрни бошқа тарафга чалғитиш жинсий алоқадан олинадиган лаззатни сусайтириши мумкин. Шунинг учун нафас контроли ҳам тавсия қилинади, яъни чуқур нафас олиб 2-5сония ушлаб туриб секин чиқариш ҳам фойдали бўлади. Кўзларни ярим очиқ ҳолда бир нуқтага термулиб туриш ҳам тавсия этилади.
Чуқур нафас олгач чиқармасдан туриб олдинга сал эгилинса қовуқ ва простата устидаги босимни орттириб парасимпатик нерв тизимини қўзғатиб эякуляцияни кечиктириш мумкин. Энг катта фойда тегадиган усулдир бўлиб бир пайтда сийдикни тутиш учун қилинидиган харакатлардан орқа пешоб мушакларини қаттиқ қисиш ҳам мумкин.
Бу ҳаракатларни бошида бажариш бироз мушкул туюлиши мумкин. Лекин вақт ўтиши билан одатланилса ва жинсий алоқа вақтини узатаётганини ҳис қилабошланиши билан одатий ҳолга айланиб боради. Унутмаслик керакки бу машқлар билан назорат иродасини шакллантирилади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки жуда қаттиқ берилиб кетиб жинсий алоқани лаззатини бузиш керак эмас.
Кегел (KEGEL) машқлари
Кегел машқлари мушаклардан фойдаланиладиган машқдир. Туалетга кирганда сийдикни тўхтатиш учун ишлатиладиган мушаклардан кун давомида бажариб турилса ва жинсий алоқа пайтида ҳам шу машқ қилиниши эрта бўшалишда ёрдами тегиши мумкин.
2. MASTERS VE JOHNSON машқлари
Masters ва Johnson томонидан ишлаб чиқилган. Эркак киши яхшилаб қўзғатилиниб бўшалиш бошланиши билан жинсий олатни, пенисни, бошини қаттиқ сиқиб бўшалиш рефлексини сусайтиришга қаратилгандир. Бу ерда эътиборни бошқа тарафга эмас айнан қўзғатувчи нуқтага қаратилганлиги билан бошқа усуллардан фарқ қилади.
Натижада эркак нормал жинсий алоқада қачон бўшалиб кетишини билиб олади ва жинсий алоқада қачон назорат қилиш кераклигини билиб олади. Лекин бу машқни пенис вагинага киргизмасдан қўл билан қўзғатилиши керак. Буни аёл киши ҳам қилса бўлаверади ёки эркак киши мастурбация қилса ҳам бўлади бўшалиш бошланиши билан бошини босилди. 10-20 секунд мобайнида турилади. Бироз оғриқ бўлиши мумкин лекин зарар берадиган шаклда босиш керак эмас. Бу пайтда эрекция ҳам бироз сусаяди. 30 секунддан кейин машқ қайталаш керак. 3-4 маротаба қилиш мумкин. Бир неча кундан сўнг фойдаси сезилади.
3. Бошла -Тўхта (START-STOP) машқи
Жинсий алоқа пайтида бўшалиш ҳисси келиши билан токи бўшалиш ҳисси йўқолгунча тўхташдир. Ҳисси ўтиб кетгач яна алоқага давом этилади. 3 марта қайтаргач кейин бўшалиш мумкин. Бир неча кунда фойдаси сезилади. Бажариш учун аёл киши ҳам албатта тушинган ҳолда ёрдамлашиши керак бўлади.
2.Фармакологик даволаш.
Дори воситалари ёрдамида 10минутгача узайтириш мумкин. Маҳалий кремлар фойдаси камроқ кутилмаган ножўя таъсирлари мавжуд. Селектив серотонин қайта сўрилишини ингибиторлари (SSRI; Selektif serotonin re-uptake inhibitörleri) ҳозирги кунда турли дозалаш тартибларида берилмоқда. Лекин бу дориларни қабул қилишда етарли тажрибага эга бўлган шифокор назоратида туриш шарт чунки кутилмаган ножўя таъсирлари мавжуддир.
3. Оператив даволаш
Жуда камдан кам беморларга тавсия қилинса ҳам жинсий олат бошчасини сезувчанлигини пасайтириш мақсадида микрожарроҳлик усулида бажарилади. Ножўя таъсирларини олдиндан шифокордан сўраб олиш керак ва фойдали бўлишга кўз етсагина жарроҳлик усулидан фойдаланиш керак бўлади.
Муаллиф: Шифокор: Муродов Зарифжон Жумабоевич