Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Oʼqing mazza qiling (erotika 1)
Танишимни илтимосини бошқа йўл билан ҳал этсам бўларкан. Келганимга роса афсуслантирди бу бола. Ичкиликсиз яшолмайдиган бўлиб қолибди чоғи, келганидан бошлаб тинмай ичишяпти. Табиатан ичкиликни ёқтирмаганим учун ичкилик бор жойдан узоқ юраман. Ҳозир ҳам Қайноға-Куёв отамлашиб ўтиришибди, мен ичмаганимдан кейин овқатни ўзим тайёрлаш баҳонасида дастурхондан туриб кетдим. Яхши бир димлама пишириш учун ҳаракатга тушдим. Танишим Дониёрнинг аёли “қўйинг ўзимиз пиширамиз” дейишига қарамай, улар бемало...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar

we(k)a endi t6liq hikoya q6wdi uqib baxo berilar

Добавил:weka7777 (10.07.2014 / 17:28)
Рейтинг:rating 50808 article (0)
Прочтений:12286
Комментарии:Комментарии закрыты
(netdagi vaxwiy muxabbat 1-qism)Дам олиш жараёнида бадиий
асарлар ўқиб, журналистикадан
четлашдиму, аёллик
вазифасидан лаззатландим...
Аёл... Бу ном жуда катта
маъсулиятни юклайди аёлга! У
кўпинча кўнгил билан эмас, ақл
билан иш тутишга интилиши
лозим... Аммо баъзи
аёлларимиз адашиб
колишлари хам мумкин экан…
БУНГА ИНТЕРНЕТ САБАБЧИ
БЎЛАДИ...ИШОНМАЙСИЗМИ УНДА
УШБУ ҲАЁТИЙ ВОҚЕАНИ ЎҚИНГ!
Анчадан буён журналистика
соҳасидан четлашдим. Нега
дейсизми? Дам олгим келди.. Ўз
хоҳишим билан ариза ёзиб
ишимдан кетгач, жуда чарчаган
эканман, эркин қушдек ўзимни
ҳис этдим. У ерда ижод қилиб
анча чиниқдим, малакам ошди,
ўша корхонанинг муассисидан
ҳам миннатдорман, чунки
ҳақиқий меҳнаткаш
инсонларни тарбиялаб вояга
етказади! Қайтиб боришимни
сўраб чақиришди, аммо...
эркинлик устунлик қилди. Уй
бекаси бўлишни истадим.
Айримлар бир газета очган
экан, у ердан хайдалибди,
деган гапни хам айтишибди.
Аслида у газетага қизиқиб,
тажрибамни амалда синашни
истаб янги ғоялар билан ишга
киришгандим. Айрим берилган
ваъдалар ва талабларим
амалга ошмагач, шартномани
буздим. Дам олиш жараёнида
бадиий асарлар ўқиб,
журналистикадан четлашдиму,
аёллик вазифасидан
лаззатландим... Аёл... Бу ном
жуда катта маъсулиятни
юклайди аёлга! У кўпинча
кўнгил билан эмас, ақл билан
иш тутишга интилиши лозим...
ИНТЕРЕНЕТДАГИ МУХАББАТ
Яқинда бир аёл қўл
телефонимга қўнғироқ қилди.
Аёлнинг овози мендан нажот
сураётгандек эди гўё...
- Менинг телефон рақамимни
қаердан олдингиз? Сизни
тинглашга вақтим йўқ.
-Агар мени тингламасангиз,
ўзимни ўлдираман!
-Мен сизнинг дардингизни ёза
олмайман, ахир. Ишламаяпман,
уйда ўтирибман.. Истасангиз,
бир журналист қизнинг
рақамини бераман...
- Йўқ, менга сизнинг
маслаҳатингиз керак.
Аёлни уйга чақирдим. Бир
пиёла чой устида суҳбат
қурдик...
Бундан бир йил аввал, нуфузли
корхоналардан бирида
иқтисод бўлими бошлиғи бўлиб
ишлардим. Ҳисобда озгина
хатоларга йўл қўйган эканман,
қамалишимга сал колди! Бор
будимни сотиб қамоқ
жазосидан қутилдим. Ишдан
бўшагач, анча вақтгача ишсиз
юрдим. Бирорта корхона ишга
олмади. Умр йўлдошим билан
тез-тез жанжаллашадиган одат
чиқардик, чунки ичиб келиб
мен билан уришадиган бўлди.
Ахир мен учун машинасини
сотишга мажбур бўлди-да. Уч
фарзандни боқишнинг ўзи
бўладими? Эрим машинасиз
қолгач, "сен учун боримни
сотдим, ернинг тагидан бўлса
ҳам мошин олиб берасан”, деб
тўполон кўтарди.
Қайнсингилларим, қайнотам
мен билан уришгани уришган.
Қайнотамнинг кўзига карай
олмайман, улар мени камоқдан
сақлаб қолишдию, мен худди
бир умрга муттаҳамдек ҳис
қилдим ўзимни. Жанжаллар
кескинлашавергач, эрим
отасининг уйига бориб яшай
бошлади. Мен фарзандларим
билан не қилишимни, кимдан
пул сўрашни билмайман. Бир
неча бор пишириқ сотдим,
харидор бўлмади, касодга
учрадим. Эримга қўнғироқ
қилиб пул сўраган эдим, "уч
талоқ сенга”, деди. Ҳолатимни
тасаввур қила олмайсиз! Ота-
онам ўлиб кетган, укам
қамоқда, Козоғистонда
яшайдиган синглим эридан
орттириб пул жўнатармиди?!
Не қилишингни билмасанг,
интернет дўстингга айланиб
қоларкан. Хориждан иш
қидириш мақсадида карточка
сотиб олиб интернетдан нажот
қидира бошладим. Кечаси
билан компьютер қаршисида
ўтираман. Вақтим самарасиз
кетмади, шекилли, Италияда
ишлайдиган бир йигит билан
танишиб қолдим. Жуда
ёқимтой кўринди.
Эримдан аламимни олиш
максадида, нотаниш йигит
билан яхши гаплаша
бошладим. Унинг севмай
турмуш қурганлиги,
буйрагининг касаллиги,
раҳмимни келтирди. Раҳмимни
келтирадиган одатлари бисёр
эди!
Бир куни буйраги шу даражада
оғриди-ки, компютер
қаршисида букилиб қолаёзди.
Мен эса унга далда бериб
турдим. Ёнидаги ўртоғи тез
ёрдам чақирди. Ҳатто
шифохонадан ҳам менга
қўнғироқ қилиб соатлаб
гаплашарди...
Мен ожиза, ёлғизликдан нажот
излаган зот, унинг ширин
сўзларига шу даражада
илкишибманки, бутун олам
ўзгарди, назаримда! Мен унга
маҳлиё бўлдим, севгини энди
туйдим! Севгининг нима
эканлигини шу пайтгача
англамаган эканман, опагинам!
35 ёшимда севиб колибман а?!
Тоҳирнинг качон ишдан
қайтиб, қачон интернетга
киришини интизорлик билан
кутардим.
Аҳволимни айтиб берганимдан
сўнг менга 100 доллар пул
жўнатди. Олдим. Ахир
болаларни боқишим керак,
кимдан олай?! Бир ойдан сўнг
200 жўнатди. Мен учун янги
ҳаёт бошланди! Туни билан
гаплашиб чиқардик. Мени ишга
чақириши мумкинлигини
айтганида фақатгина бир фикр
миямда чарх урарди,
фарзандларимни кимга ташлаб
кетаман?
Эрим эса менинг ҳам,
фарзандларимнинг хам
борлигини умуман унутиб
қўйганди.
Тоҳирнинг муҳаббати туғён
урди, ширин сўзларим шу
даражада кучли эканки, мени
кўргиси, мендан бўса олгиси
келаверди. Туни билан
йиғлардик: "Жоним, уйингиз,
бўлса, машинангиз бор экан,
шу ерда хам ишласангиз
бўлади-ку! Нега
мусофирчиликда сарсон-
саргардонсиз?!” дердим уни
кўргим келиб. Тоҳир
компютеримга скайп
ўрнаттирди. Энди бир-
биримизни бемалол кўрадиган
бўлдик. У туфайли моддий
аҳволим яхшилана бошлади. 9
яшар ўғлимдан "бор,
музлаткични очиб қара-чи,
нималар бор”, дерди кулиб.
Ўғлим фалон нарса бор, у нарса
йўқ, дея, ҳисобот берарди
Тоҳирга. Агарда уйда бирор
егулик бўлмаса, мени уришиб,
эртасигаёқ пул жўнатарди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top