Tasodifiy hikoya: OQGUL (2qism orzu qip kutilgan quvonch
Oqgul uyga quvonib qaytdi cunki buni anchadan beri kutgan edi jasur esa har doimgidek iwdan kech qay...davomi

Бахтнинг олис манзили 6
Добавил: | rustam89 (12.07.2014 / 15:42) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 12436 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Онажонимга айтдим. Кўндирдим. Уларни мени деб қийналшларини, сизни ҳам мени деб қийналшингизни истамайман.
-...
-Илтимос рози бўлинг. Кўзим очиқлигида...
-Унақа дема. Сен яшайсан. Керак бўлса мени ҳаётим билан яшайсан.
-Қайта тузалишимга кўзим етмаяпти. Кундан кунга оғирлашаяпман. Ҳали гапира олмай ҳам қолсам керак.
-Илтимос, бунақа гапларингни гапирмагин.
-Розиман денг. Илтимос. Мен учун!
-Майли. Розиман. Фақат онамни ва боламни ўйлаб. Ўзимни эмас.
-Сизга ишонаман. Шу ой ичида уйланинг. Илтимос.
Замирани бу таклифи Анвар учун кутилмаган бўлди. Жуда кутилмаган. Анвар ўзи ўйлаётган гапларни, Замира қандайдир ўқиётгандек эди. Ишхонасидаги аёллар бу гапларни қаёқдан эшитишибди, Анварга манзиллар беришди. Унисини қўйиб, бунисини мақташди. Манимча Анварни онаси телефон қилиб айтган бўлса керак, Замирани қистови билан. Анвар бошида тортинди. Қайси аёл иккинчи хотин бўлиб, тегишга рози бўлади деб ўйларди. Ёши ҳам 30 га яқинлашиб қолди. У хато ўйлагандир балки. Ўз ташвишлари билан бўлиб, кўча ҳаётини унутгандир... Берилган манзиллар бўйича кўрсатилган "номзод”ларни кўрди. Четни одами бўлиб гаплашиб кўрди. Ҳеч қайсиниси Замирадек меҳрибон чиқмасди. Фақат биттасигина уни қалбида чироқ ёқа олди. Касалхонада ишлайдиган ҳамшира аёл. Ҳар ҳолда "Замирага қарай олади”, - деб ўйлади. Ёши 25 ларда. Эрга тегиб, 1 йилда ажрашган. Эри тўғри одам эмас экан. Адашиб, уйдагиларини қистови билан рози бўлган экан. Лекин кўп яшай олмай ажрашибди. Шундай қилиб, Анвар ҳамшира аёл, яни Мадина билан алоҳида ўтириб, жиддий гаплашди. Ҳамма воқеаларни айтиб берди. Эртаси куни, Мадинани уйига онасини совчиликка борди. Ўғлини ҳам қўшиб олди. Замирадан қўшни аёл чиқиб хабар олиб турадиган бўлди. Мадинани уйидагилари уларга жавобни Мадинани ўзидан олишларини айтишди. Мадина узоқ ўйлаб, Бахтиёрни кўриб, Анварга тегишга рози бўлди. Кичик Худойи қилиб, Анвар Мадинани ўзига никоҳлаб олди.
Анвар анча енгил бўлди. Уй ишларини ҳаммасини Мадинани ўзи бажарди. Замирани парваришида ҳам алоҳида аҳмият берди. Ширинсўзликда Замирадан қолишмасди. Опажон- опажонлаб, унга яхши қарарди. Бир гап билан айтганда, ҳамма ишни уддаларди. Касалхонадан ишдан бўшади. Анварни кўп вақти энди ишда ўтадиган бўлди. Ҳаммаси яхши кета бошлади. Бахт тушунчасини энди тота бошлаганди. Замира кучдан қолиш ўрнига, кучга кира бошлади. Бу орада Мадина қизлик бўлди. Исмини узоқ ўйлаб, Сожида қўйишди. Чиройли исм. Энди Анварни икки фарзанди бор. Анварни онаси ҳам хурсанд эди. Бирданига бундай бахтни келишини кутмаганди. Невараларига қараб, роса қувонарди. Замира ҳам роса қувонарди. У ҳақиқий эрига вафодор аёл. Чунки ўз пайтида эрига ғамхўрлик қилиб, керак пайтда бошқа турмуш қуришга ҳам кўндирди. Юрагини бир парчасини узиб бўлса ҳам. Унча-бунча аёл бунга рози бўлиши қийин ҳолатда. Бундай олиб қараганда, у Анварни "ли”си эди, яни бахт ни "ли”си. У Анварни БахтЛИ бўлиши учун яралгандек эди. Ўзи эса камтарлик қилиб, "ли”ни Мадина деб айтарди. Балки иккаласи ҳамдир. "л” ва "и”. Бахтли. Чиройли сўз. Ҳамма орзу қиладиган ҳолат... ойлар ўтиб, Замирани аҳволи анча яхши бўлиб қолди. Ҳар ҳолда аравачага ўтира оладиган бўлди. Мадина уни сайрга олиб чиқарди. Докторлар эса ҳали ҳам ожиз. Нима касал эдию, қандай тузалмоқда деб. Бу Мадинани меҳрибонлигиданми, ёки бир оилани тўкис бўлиши учун Тангрини юборган синовими? Мавҳум. Яна 1 йил деганда Замира ўзи бемалол юрадиган бўлди. Ўз ишларини ва керак бўлса уй ишларини қиладиган бўлди. Сожида қизалоқ эса икки ёшга тўлди. Туғилган куни нишонланди. Оила дастурхон атрофида. Ҳамма ҳурсандчиликда. Бу кунларни Анвар тушида ҳам кўрмаганди. Тўкис оила ва меҳр.... Анвар ўз меҳрини тенг иккига бўлишга қийналарди. Икки аёл билан бир уйда яшашга жуда ҳам қийналарди. Биридан бирини ортиқ кўролмасди. Шунда ҳам кўз очиб кўргани Замира бўлса, Мадина ҳам унга энг қийин ҳолатида келган бўлса. Анвар бир вақтни ўзида икки булоқдан сув ича олмаслигини жуда яхши биларди. Уни ўйларини, Замира ҳам Мадина ҳам ўқий оларди. Замира тузалиб кетишини ҳаёл қилмаганди. Ўлиб кетаман деб ўйларди. Мадина эса, бу ҳаётни билиб келган. Демак, минг сабрли бўлса ҳам Замира бу ҳолатдан қийналарди. Иккаласи ҳам Анварни бу қийин ҳолатдан чиқариш учун, уйдан кетишга тайёр эди. Кўпроқ Мадина кетишга тайёр эди.