Tasodifiy hikoya: SUMERIKI davomi
Нима килардингиз,дада...уз автомобилимга узим пул тулай оламан. - Майли,куявер.Форкс сенга ёкиши уч...davomi

QOTIL QAYNOTA
Добавил: | Madridist (25.11.2014 / 12:42) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 12296 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Севги фасл танламайди, дейишади. У ҳар бир қалбга кутилмаганда кириб келади-ю, уни гўзал ҳисларга ошно қилади. Машҳурбек ҳам шундай бўлди. У энг гуллаган ёшлик чоғида Назокатни севиб қолди.
Машҳурбекнинг назарида дунёда Назокатдан гўзалроқ, ақллироқ қиз йўқ эди. Машҳурбек ўз севгилисини эртаклардаги маликаларга қиёсларди. У қизнинг атрофида ўралашиб қолди. Қиз ҳам унга бефарқ эмасди. Икки ёшнинг илк севгиси ғунча ёза бошлади. Қиз ҳам йигитнинг йўлига нигорон боқадиган бўлди. Бир-бирига узукка кўз қўйгандек мос тушган севишганлар турмуш қуриб, яхши ҳаёт кечириш ниятида эдилар.
Аммо қизининг севгисидан хабар топган Бердиқулнинг қаҳри келди. Чунки Машҳурбекларнинг оиласи Бердиқулнинг ўлчовларига тўғри келмас эди. Шунинг учун у қизининг Машҳурбекка турмушга чиқишига қатъий норозилик билдирди. Орага тушган одамлар Бердиқулга ёшларнинг севгисига тўсқинлик қилмасликни илтимос қилишди. Лекин бу гаплар қайсар отанинг қулоғига кирмади.
Икки ёш нима қилсин? Назокат ҳам икки ўт орасида қолди. Отасини десинми? Тарозининг иккинчи палласида эса Машҳурбек. Илк муҳаббатидан воз кечсинми? Қиз бечора нимиа қилсин? Унга севгилиси далда берди: "Отангиз ҳам жаҳлдан тушиб қолар, қайси ота ўз фарзандини бахтли бўлишини истамайди? Келинг, яхшиси, қочиб кетайлик. Отангиз сизни кечирар” деди.
Бердиқул ҳадеганда жаҳл отидан тушавермагач, қиз Машҳурбекнинг таклифига рози бўлишдан ўзга чора тополмади..
Қизининг қочиб кетганини эшитган Бердиқулнинг бўлари бўлди. Ғазаб отига минган Бердиқул "Иккисини ҳам ўлдиринглар”, дея бақирарди. Маҳалла катталари, қариндошлар ўртага тушишди. Бердиқулни инсофга чорлашди. Қочоқ келин-куёвни топиб келишди. Тўй қилиб, никоҳ ўқитишди. Икки ёш бахтдан сармаст яшай бошладилар. Лекин Бердиқулнинг куёвини кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ эди. Машҳурбек қайнотасининг иззатини жойига қўярди. Саломини канда қилмасди. Байрам ва ҳайитларда йўқлаб бориб кўнглини олишга ҳаракат қиларди.
Ҳамма нарсанинг давоси вақт деганларидек, орадан ойлар ўтиб Бердиқулнинг ғазаби ҳам пасайди. Қизи фарзандли бўлганда боши кўкка етгандай қувонди. Қизига бешик тўйи куни энг яхши бешикни совға қилди. Орадаги дилхираликлар кўтарилиб, ҳамма нарса изига тушиб кетди.
Воқеа шу билан худди эртаклардаги каби "Ҳамма мурод-мақсадига етди” деб тугаши ҳам мумкин эди. Бироқ касофат ичкилик орага тушмаганда, албатта. Агар Бердиқул ароқнинг қулига айланиб бўкиб ичмаганда ҳозир орамизда юрган, давраларнинг тўри уники бўларди. Фарзандлари эъзозида, невараларини эркалатиб ўтирган бўларди. Афсуски, у ўзини ичкилик ичишдан тийиб тура олмади. Оқибатда...
Ўша куни Бердиқуллар хонадонида пилла терилаётган эди. Шу баҳона ўз қўли билан овқат пиширмоқчи бўлди. Тарки одат – амри маҳол деганларидек, у қозон бошидаёқ 200 грамм ароқни уриб олди. Ортидан "Учдан кейин пуч”, деб яна стаканга қўл юборди.
Кечки пайт. Машҳурбек икки жўрасини олиб қайнотасиникига кириб келди. Салом-аликдан сўнг йигитлар ипак қуртидан бўшаган хоналардаги сўкчакларни бузишиб, хоналарни тозалай кетишди. Ширакайф Бердиқул улар билан бироз ҳазил-мутойиба қилган бўлди. Йигитлар ишни тугатишиб, Бердиқулнинг қўшнисиникига ўтиб кетишди. Албатта бу ердаги ўтириш ҳам ароқсиз бўлмади.
Орадан бироз вақт ўтгач, кўчада шовқин-сурон эшитилди. Бердиқул кўчага чиқса, куёви Машҳурбек маст ҳолда бақириб-чақириб юрибди. Бердиқул Машҳурбекни тартибга чақириб, уни қўшнисиникига киритиб юборди. Сўнг балойи нафс арақ илинжида куёвининг ортидан қўшни уйга кирди. Қараса, базми жамшид авжида. Ўртада ароқ, "мени ич” деб турибди.
Хуллас, Бердиқул ҳам даврага қўшилди. "Олинг, олинг, оқ қилиб беринг” деб анчагина қизиб олишди. Бирдан Бердиқулнинг донолиги тутиб – қуруқ насиҳат қила кетди. Бир-икки қаттиқ-қуруқ гап қилди. Ҳар иккиси ҳам ўта маст бўлганлиги учун ўртада гап қочди. Жанжал, сур-сур авжига чиқди. Ҳай-ҳайлашиб кўчага чиқишди. Шериклари қайнота-куёвни ажратмоқчи бўлишди.
Кўчада туришган пайтда Бердиқул "Мен бу нонкўрга гулдай қизимни бериб қўйган бўлсам, яна у мени ҳақорат қилса-я. Бу бебошнинг адабини бериб қўймасам бошимга чиқиб олади шекилли”, деб яниб қўйди. Боиси унинг қонида шиша ичидаги ароқнинг иблисона васвасаси жўш ураётган эди. Шунинг учун Бердиқул ёнида олиб юрадиган пичоғини олиб Машҳурбекка урди. Унинг танасидан сизиб чиқаётган қонни кўргач, қўлидаги пичоқни ерга ташлаб юборди. Кайфи учган улфатлар қайнота-куёвни зўрға ажратиб қўйишди. Машҳурбекни эса шифохонага олиб кетишди.
Машҳурбекнинг ҳолидан ота-онаси хабарсиз эди. Эртасига келини Назокатдан ўғли Машҳурбекнинг шифохонага тушиб қолганлигини эшитган ота юриб эмас, учиб борди. Бироқ унга ўғлини тирик кўриш, унинг охирги сўзларини эшитиш насиб этмади... Кўп қон йўқотган Машҳурбек шифохонада ҳаётдан кўз юмганди.
Эътибор берган бўлсангиз, фожеа сабабчиси бир шиша ароқ. Агар ўша куни куёв ва қайнота ҳамда улфатлари ўзларини ичкиликдан тийганларида балки ушбу фожеа рўй бермаган, аламзада қайнота қотилга айланмаган, Машҳурбекнинг мурғак фарзанди етим қолмаган бўлармиди.