Tasodifiy hikoya: Foxisha yoxud Ayanchli yakun {Silvestr Slay}
Bu voqea taxminan 90-98-yillar oraliğida yurtimizda sodir bölgan. Rano: mali tezro ciq mijoz keldi...davomi

Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
кимга керак? Мен сизга айтсам, — бу иккинчи уриниш. — Кампир судрала-судрала капитаннинг олдига борди-да, ўзининг ингичка қоқшол қўлини чўзди. — Ушлаб кўринг.
Капитан аста туртиб кўрди.
— Хўш, ҳақиқий қўлмикан?
Капитан бош ирғади.
— Сизга тағин нима керак? — тантанавор сўради кампир. — Ортиқча саволга не ҳожат?
— Биласизми, — жавоб берди капитан, — биз Марсда шунақа нарсага дуч келиб қоламиз деб ўйламаган эдик.
— Демак, дуч келибсиз. Мен сизга айтсам, ҳар бир сайёрада тангрининг тазарру йўллари нечоғли кўп эканлиги хаёлингизга ҳам келмайди.
— Ие, унда бу Ер арши аъломи? — сўради Хинкстон.
— Бўлмағур гап, бу ерда ҳам ўша дунё, фақат бизга иккинчи уриниш насиб этган. Нима учун? Бу ҳақда бизга бир оғиз гап айтмаган. Ахир Ерда ҳам бу ерда нима учун пайдо бўлиб қолишимизни ҳеч ким тушунтириб бермаганди-ку! Ҳўв, ўша Ерда. Биз учиб келган Ерда. Унгача яна битта Ер борлигини биз туш кўриб ўтирибмизми?
— Яхши савол, — деди капитан.
Люстигнинг чеҳрасида ҳамон шодиёна табассум жилва қилиб турарди.
— Жин урсин, сизларни кўриб шунчалик суюниб кетаяпманки, асти қўяверинг!
Капитан стулдан турди-да, беихтиёр сонига шапатилади.
— Хўш, энди борайлик. Меҳмондорчилик учун раҳмат.
— Сизлар яна келасизлар-ку? — тараддудланишди қариялар. — Биз сизларни кечки овқатга кутаяпмиз.
— Катта раҳмат, келишга ҳаракат қиламиз. Ишимиз жуда ҳам кўп. Одамларим мени ракетада кутиб туришибди... — ва у очиқ эшикка саросимали қараганча жим бўлиб қолди.
Узоқ-узоқлардан қуёш нурлари борлиқни тўлдириб турган кенгликдан турли овозлар, қичқириқлар, дўстона хитоблар қулоққа чалинарди.
— Бу нима? — сўради Хинкстон.
— Ҳозир биламиз-да. — Шундай дея капитан Жон Блэк эшик ортига шамолдай учиб ўтди-да, ям-яшил майсазордан Марс шаҳарчаси кўчаси томонга югуриб кетди.
У ракетага қараганча таққа тўхтаб қолди. Барча люклар очиқ ва қўлларини қувноқ силкитганча шоша-пиша экипаж ерга тушмоқда эди. Атрофда туманот одам йиғилган, фазогирлар улар орасига қўшилиб, суҳбатлашган, кулган, қўл қисишганча улар орасини ёриб борар эдилар. Оломон севинчдан рақсга тушар, Ерликлар атрофида тобора зичлашиб борар эдилар. Ракета ҳамманинг эсидан чиққанча бир четда мунғайиб турар эди.
Чароғон қуёш нурлари остида оркестр янгради, ҳавони чолғуларнинг юракни ларзага солувчи тантанавор садоси тутди. Ноғоралар гумбурлар, найлар юракни тешгудек чийиллар эди. Заркокил қизалоқлар севинчдан сакрар эдилар. Болакайлар “Ура-а!” деб қичқирар эдилар. Қориндор кишилар таниш ва нотаниш меҳмонларни ўн центлик сигара билан сийлар эдилар. Шаҳар мэри нутқ сўзлади. Сўнгра экипажнинг барча аъзоларини бирин-кетин қўлтиқларидан тутишди-да, бир томондан — онаси, бошқа томондан — отаси ёки синглиси — кўчадан мўъжазгина коттежларга ва данғиллама уйларга етаклаб кетишди.
— Тўхта! — қичқирди капитан Блэк.
Бирин-кетин эшиклар гуп-гуп этиб ёпилди.
Қуёшнинг жазирама ҳарорати баҳор осмони бўйлаб юқорига ўрлар эди, шаҳарча узра сукунат чўкди. Карнай ва ноғоралар бурчак ортида ғойиб бўлди. Ташландиқ ракета битта ўзи чарақлаб турар, қуёш нурлари билан ўйнашмачоқ ўйнаётгандек эди.
— Қочоқлар! — бақирди командир. — Улар кемани шундоқ қолдириб кетишибди! Ҳали мендан кўради улар! Уларга буйруқ берилган эди!..
— Капитан, — деди Люстиг, — бунчалик қаттиқ кетманг. Қариндош-уруғларингиз билан кўришганча...
— Бу баҳона бўлолмайди!
— Ахир кема олдида таниш чеҳраларни кўрганларида улар ўзларини қандай ҳис қилишларини кўз олдингизга келтирсангиз-чи!
— Уларга буйруқ берилган эди, жин урсин!
— Сиз нима қилган бўлардингиз, капитан?
— Мен буйруқни бажарган бўлардим... — Шундай дея у оғзини очганча қотиб қолди.
Тротуардан Марс қуёши нурлари остида 26 ёшлардаги, кўзлари ҳаддан ташқари мовий, новча бир йигит жилмайганча улар томон яқинлашиб келарди.
— Жон! — қичқирди у ва улар томон отилди.
— Нима? — деди капитан Блэк шошиб.
— Жон, кекса каззоб!
Югуриб келиб, ҳалиги эркак капитаннинг қўлини қисди-да, елкасидан қоқиб қўйди.
— Сенмисан?.. — довдираб қолди Блэк.
— Бўлмасам-чи, мендан бошқа ким бўларди!
— Эдвард! — капитан Люстиг ва Хинкстон томонга ўгирилди, — нотаниш кишининг қўлини ҳамон қўйиб юбормаётган эди. — Бу менинг акам Эдвард. Эд, менинг дўстларим билан таниш: Люстиг, Хинкстон! Менинг акам!
Улар бир-бирларининг қўлларини сиқишди-да, сўнг қучоқлашишди.
— Эд!
— Жон, дангаса!
— Кўринишинг чакки эмас, Эд! Шошма-шошма, бу қанақаси? Шунча йиллар ўтиб сира ўзгармабсан-ку? Ахир ўлганингда... ўлганингда сен ҳам 26 ёшда, мен эса 19 да эдим. Эй, худойим-эй, шунча йиллар ўтиб, шунча сувлар оқибдики, тўсатдан бу ерда кўришиб қолганимизни-ей! Буни қандай тушунса бўлади?
— Ойим кутиб турибдилар, — деди Эдвард Блэк жилмайганча.
— Ойим?!
— Отам ҳам.
— Отам?!
Капитан қаттиқ зарба егандек бир чайқалиб тушди ва итоатсиз оёқлари билан бир-икки қадам олға ташлади. — Отанг ва онанг тирикларми? Қаерда улар?
— Эски уйимизда, Дуб кўчасида.
— Эски уйимизда... — Капитаннинг кўзлари ҳаяжон ва ҳайратдан чақнаб кетди. — Эшитдингизми, Люстиг, Хинкстон?
Бироқ Хинкстон уларнинг ёнида йўқ эди. Кўчанинг нариги учида ўзининг уйига кўзи тушиб, ўша томонга кетиб қолган эди. Люстиг кулиб юборди.
— Одамларимизга нима бўлганини энди тушунгандирсиз, капитан? Уларни ҳеч нарсада айблаб бўлмайди.
— Ҳа, ҳа... — капитан кўзларини қисди. — Ҳозир кўзларимни очаман-да, сен ҳам йўқ бўласан. — У киприк қоқди. — Сен шу ердасан! Ёпирай, Эд, кўринишинг шунақанги зўрки!
— Кетдик, тушлик қиламиз. Мен ойимга айтиб қўйган эдим.
— Капитан, — деди Люстиг, — агар керак бўлиб қолсам мен қарияларимнинг ҳузурида бўламан.
— Нима? Ҳа, бўлмасам-чи, Люстиг. Бора қол.
Эдвард акасининг қўлидан тутди-да, етаклаб кетди.
— Мена, бизнинг уйимиз. Эсингдами?
— Бўлмасам-чи! Ишонмасанг, мен эшиккача биринчи бўлиб етиб бораман!
Улар шу заҳоти югуриб кетишди. Капитан Блэкнинг боши узра дарахтлар шовуллар, оёқлари остидаги ер гувуллар эди. Бу ғаройиб тушида у Эдвард Блэкнинг уни қувиб ўтаётганини, қадрдон уйи шиддат билан унга яқинлашаётганини ва эшикни ланг очаётганини кўриб турарди.
— Мен биринчи бўлиб келдим! — қичқирди Эдвард.
— Бўлмасам-чи, — ҳансираб деди капитан, — мен чолман, сен бўлсанг навқирон йигитсан. Сен ўзи ҳар доим тутқич бермас эдинг! Ё мени эсидан чиқарган деб ўйлаяпсанми?
Остонада тўладан келган, юзлари қип-қизил, кўзлари чақнаган онаси турарди. Унинг ортида сочларига оқ оралаган, қўлида трубкасини тутганча отаси турарди.
— Ойи, дада!
У бола сингари зиналардан юқорига отилди.
Ажойиб ва узун ёз куни. Тушликдан кейин улар меҳмонхона бўлмасига ўтишди. У қарияларга ўзининг ракетаси ҳақида сўзлаб берди, улар эса бош ирғар ва жилмаяр эдилар, онаси худди аввал қандай бўлса, шундай кўринарди, отаси сигара учини тишлаганча ўйчан ичига тортар эди — худди ўша вақтлардагидек. Кечликка қулинг ўргилсин курка гўшти пиширилган эди, вақт ҳам сезилмай ўтиб борарди. Ликопчалар обдон тозаланган курка суяклари уюмига тўлгач, капитан ўзини стул суянчиғига ташлади ва чуқур қаноат ҳосил қилганини билдириб, пишиллаб нафасини чиқарди. Кеч тушиб, дарахт япроқлари қилт этмай қолди. Осмонни шафақ ёғдуси чулғади, шинам