Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Harry potter va xxx 2-xxx
sababi garri dracht qilib uttirgani buladi ikkovi ham biroz vaqt nimaqilishni bilmagach molli ham...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
<< 1 ... 14 15 16 17 18 ... 58 >>
Бу ерда қандай шубҳалар бўлиши мумкин? Барчаси жуда оддий: кимки кавлаштира бошласа, қаршисида тирилган онасини кўриб, саволлар бера бошласа, — ахир бахтдан лол, карахт бўлиб қолиши ҳеч гап эмас-да. Мана сизга натижаси: ҳаммамиз турли уйларга тарқаб кетдик, каравотларда ётибмиз, қуролларимиз йўқ, ҳеч нарса билан ўзимизни ҳимоя қилолмаймиз, ракета ҳам ойдинда ташландиқ ҳолда турибди. Агар бизларни бир-биримиздан ажратиб битта қўймай қириб ташлашни ўйлаган бўлсалар, марсликларнинг бу риёкорона режаларини тасаввурга келтиришнинг ўзиёқ одамни ҳар нарса қилиб қўймасмикан? Балки қоқ ярим тунда мен билан ёнма-ён ётган мана бу акам бирдан ўзгариб қолса, қиёфаси бутун борлиғи бошқача шаклга кирса ва адоватли, қўрқинчли ёввойи бир махлуққа айланиб қолса, бу унинг марслик бўлиб қолганини билдирадими, ахир бундан баттарроқ нарса бўлиши мумкинми? Ётган жойида мен томон бурилиб, қоқ юрагимга пичоқ санчиш унинг учун гап бўлибдими? Қолган бошқа барча уйлардаги ўн-ўн бешта ака-ука ва оталар ҳам ана шундай ўзгариб, қўлларига пичоқ олиб ҳеч нарсадан тап тортмай ухлаб ётган ерликларни ана шундай сўйиб ташлашса...
Жон Блэкнинг қўллари адёл остида титраб кетди. Унинг эти жунжикди. Тўсатдан бу ҳақиқатга айланди-ю, унинг вужудини даҳшатли қўрқув қамради.
У туриб ўтирди-да, қулоқ сола бошлади. Атрофда тиқ этган товуш йўқ. мусиқа тинган. Шамол тинди. Ёнида акаси донг қотиб ухлаб ётибди.
У оҳиста адёлни устидан олди. Сирғалиб пастга тушди ва товуш чиқармайгина эшик томон юрди. Шу пайт акасининг овози қулоғига чалинди:
— Қаёққа?
— Нима?
Акасининг овози баданни тешиб ўтгудек бўлди.
— Бирон узоқроқ ёққа бормоқчимисан?
— Сувга.
— Сувсаганинг йўқ.
— Сувсадим, нега сувсамас эканман.
— Йўқ, сувсаганинг йўқ.
Катта Жон Блэк шиддат билан югуриб кетди. У қичқирди. У икки марта қичқирди.
У эшиккача етолмади.

Каллаи саҳарда оркестр мунгли мотам куйини чалар эди. Кўчадаги ҳар бир уйдан мўъжазгина тобутчаларни кўтариб, одамлар чиқар эдилар; чиқиб тош йўл устида ўтирардилар-да, кўз ёшларини артар эдилар. Хотинлар, оналар, опа-сингиллар, ака-укалар, амаки-тоғалар, оталар. Улар янги қабр кавлаб қўйилган ва янгигина қабр тошлари кутиб турган қабристонга йўл оладилар. Ўн олтита қабр, ўн олтита қабр тош.
Мэр қисқагина мотам нутқи сўзлади. Унинг юзи ўзгариб кетганидан бу мэрми ё бошқа бир одамми, билиб бўлмас эди.
Жон Блэкнинг отаси ва онаси қабристонга келди, акаси Эдвард ҳам келди. Улар йиғлар, оҳ-воҳ қилар эдилар, чеҳралари эса аввалги таниш аломатларини йўқотиб, аста-секин ўзгариб борар эди.
Люстигнинг бобоси ва бувиси ҳам ўша ерда эди ва ҳўнграб йиғлашар эди, уларнинг ҳам юзлари мумдай эриб, чўзилиб борар, худди жазирама кунга бардош бермаётгандек туюлмоқда эди.
Тобутларни қабрга туширишди. Кимдир “Бир туннинг ўзида ўн олтита одамни ажал тўсатдан ва бевақт олиб кетгани” хусусида ўзича ғудранарди.
Кесаклар қабр қопқоғи устига дўпирлаб туша бошлади.
Оркестр “Океан дурдонаси Колумбия” куйини чалганча гулдураган мис карнайлар оҳангига монанд равишда шаҳар томон йўл олди. Шу куни ҳамма дам олди.


Июн 2001

ОЙ АВВАЛГИДЕК КУМУШ НУРЛАРИНИ СОЧАДИ

Улар ракетада тун қўйнида чиқиб келишганида ҳаво шунчалар совуқ эдики, Спендер дарҳол гулхан учун Марс шох-шаббаларини теришга тутинди. Марсга учиб келганларини нишонлаш борасида у чурқ этиб оғиз очмади, шох-шаббаларни териб келди-да, олов ёқиб юборди ва унинг қандай ёнишини томоша қилди.
Кейин қуриб қолган Марс денгизи узра қонталаш тонг ҳавосига елкаси оша уларни — капитан Уайлдер, Черок, Хетэуэй, Сэм Паркхилл ва унинг ўзини унсиз қоп-қоронғи юлдузли кенгликлар орқали олиб ўтган ва ҳаётсиз беғам оламга олиб келиб қўйган ракетага қараб қўйди.
Жефф Спендер қий-чув бошланишини кутиб турарди. У дўстларига қарар экан, ҳозир уларнинг сакрашларини, қичқиришларини кутарди... Фақат Марсда улар “биринчи” одамлар экани ҳақидаги ҳаяжонли фикрдан ўзларига келиб олишини кутиш керак. Ҳеч ким бу ҳақда овоз чиқариб бир нарса демасди, лекин юракларида кўплаб, афтидан, уларнинг ўтмишдошлари маррагача етиб кела олмаганига ва биринчилик байроғи буларга, “Тўртинчи” экспедицияга насиб этишига умид қилар эдилар. Йўқ, улар ҳеч кимга ёмонлик тиламасдилар, шунчаки улар биринчи бўлишни хоҳлар эдилар ва ўпкалари оғир ҳавога кўниккунча шон-шуҳрат ҳақида орзу қилар эдилар. Дарҳақиқат, озгина кескинроқ ҳаракат қилинса, худди Марс одамидек бошлари айланиб кетар эди.
Гиббс гуриллаб ёнаётган гулхан олдига келди-да, сўради:
— Шох-шабба нега керак, ахир ракетада кимёвий ёнилғи бор-ку?
— Ҳечқиси йўқ, — жавоб берди Спендер бошини кўтармай.
Биринчи тундаёқ Марсда шовқин-сурон кўтариш ва ракета ичида бу ерга тўғри келмайдиган қўпол буюмни — кўз олгудек чарақловчи печкани кўтариб тушиш ақлга тўғри келмайдиган, тўғриси, номаъқул гап эди. Бу маҳаллий шароитга ҳақорат ҳам бўлади-ку. Ҳали қуюлтирилган сутли банкаларни мағрур Марс каналларига улоқтиришга улгуришади, ўшандай вақт албатта келади, Марс денгизларининг оппоқ яйдоқ тубида “Нью-Йорк Таймс”нинг шалдираган саҳифалари эринибгина сирғаладиган, думалайдиган пайтлар, албатта, келади, қадимги Марс шаҳарларининг нафис шаклли харобалари орасида банан пўстлоқлари ва ёғ юқи қоғозлар тўлиб-тошган пайт ҳам узоқ эмас. Ҳаммаси олдинда кутиб турибди, ҳаммаси бўлади. Бу фикрдан у ҳатто сесканиб кетди.
Спендер гўё ўлик паҳлавонга қурбонлиқ келтираётгандек олов оғзига пайдар-пай шохлар ташлар эди. Улар келиб қўнган сайёра улкан қабристон экан. Бу ерда бутун бир тамаддун ҳалокатга учраган. Оддийгина иззат-икром у ерда лоақал биринчи кунда ўзини одобли тутишни талаб этар эди.
— Йўқ, бунақаси кетмайди! Келиб қўнганимизни нишонламасак бўлмайди! — Гиббс капитан Уайлдерга юзланди. — Хўжайин, бир нечта жин банкаси ва гўшт консервасини очиб, озгина тамадди қилиб олсак ёмон бўлмасди.
Капитан Уайлдер улардан бир милча нарида ястаниб ётган ўлик шаҳарга қаради.
— Ҳаммамиз чарчаганмиз, — деди у паришонхотир, гўё шаҳарнинг ўтмиши қаърига чўмиб, ўз одамлари ҳақида бутунлай унутиб юборгандек. — Яхшиси, эртага кечқурун нишонлаймиз. Бугунча мана бу лаънати кенгликдан бу ергача етиб келганимиз ва ҳаммамизнинг тўрт мучалимиз соғлиги, ракета баданида эса метеоритдан битта ҳам тешик тушмаганлиги ўзи етарли.
Фазогирлар гулхан атрофида депсинар эдилар. Улар ўн иккита эдилар, ким ўртоғининг елкасига қўлини қўйиб турар, ким камарини тўғрилар эди. Спендер уларни жим кузатиб турарди. Улар норози эдилар, улар буюк ишга ҳаётларини гаров қўйган эдилар. Энди улар бўкиб ичишни, вадаванг қўшиқ айтишни, ўзларининг қанчалик абжир йигитлар эканини — космосни тешиб ўтиб, ракетани Марсга ҳайдаб келганларини билдириб қўйиш учун дунёни бошларига кўтариб шовқин солишни истар эдилар. Марсга-я!
Лекин ҳозирча ҳамма сукут сақларди.
Капитан паст овозда буйруқ берди. Фазогирлардан бири югуриб бориб, ракетадан консервалар олиб келди ва уларни очиб, ортиқча шовқин-суронсиз тарқатишди. Аста-секин одамлар гапга кириша бошлади. Капитан ўтирди ва парвоз ҳақида қисқача тушунтириш берди. Улар ҳамма нарсани билар эдилар, аммо ҳаммаси орқада қолганини, иш муваффақиятли ниҳоясига етганини эшитиш
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 14 15 16 17 18 ... 58 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top