Tasodifiy hikoya: Muborak opa bilan
salom. meni ismim sardor. silarga hayotda bo'lgan real voqeani yozyapman. men oshanda2010yil 8sinf e...davomi

Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
ва идрок этиш ёқимли эди. Қайтиб кетиш йўли ҳақида ҳеч ким гапиришни истамасди. Кимдир бу ҳақда оғиз очмоқчи ҳам бўлди, аммо ўша заҳоти унинг унини ўчиришди. Ойдинда қошиқлар ялт-юлт қиларди; таом ғоят мазали туюларди, мусаллас эса ундан ҳам мазалироқ эди. Осмонда аланга йилт этди ва зум ўтмай уларнинг қўналғасидан сал нарига ёрдамчи ракета келиб қўнди. Спендер кичиккина люк очилганини ва ундан Хетэуэй, врач ва геолог тушганини кўрди; — ракетадаги жойни тежаш мақсадида экспедициянинг ҳар бир иштирокчиси иккитадан мутахассисликка эга эди. Хетэуэй шошмасдангина капитаннинг олдига келди.
— Хўш, у ерда нима гаплар? — сўради капитан Уайлдер.
Хетэуэй юлдузлар ёғдусида милтиллаётган узоқдаги шаҳарларга қаради. Сўнг томоғига келиб тиқилган нарсани ютди-да, Уайлдерга нигоҳини олди:
— Ҳов анови шаҳар ўлик, капитан, неча минг йиллардан бери ўлик. Тоғлардаги учта шаҳар каби. Лекин бу ердан икки юз мил наридаги бешинчи шаҳар...
— Хўш?
— Ўтган ҳафтада у ерда одамлар яшар эдилар.
Спендер ўрнидан турди.
— Марсликлар, — қўшиб қўйди Хетэуэй.
— Ҳозир улар қаерда?
— Ўлган, — деди Хетэуэй. — Мен бир уйга кирган эдим. Бу ҳам шаҳардаги бошқа уйлар каби кўп асрлар муқаддам ташлаб қўйилган деб ўйладим. Осмоний кучлар, у ердаги мурдаларнинг кўплиги! Худди кузги япроқлардек тахланиб ётибди! Худди қуруқ поялардек ва ёнган қоғоз бўлакларидек. Улардан фақат шуларгина қолган, холос. Улар яқин-яқиндагина, узоғи билан ўн кун аввал ўлганлар.
— Бошқа шаҳарларда-чи? Битта-яримта тирик жонни кўргандирсиз, ахир?
— Битта ҳам кўрганим йўқ. Шундан кейин мен яна бир нечтасини текшириб кўрдим. Бештадан тўртта шаҳар кўп минг йиллар аввал ташлаб қўйилган. Уларнинг аҳолиси қаерга кетганини ҳеч тасаввур қилолмайман. Ҳар беш шаҳардан биттасида аҳвол шу. Жасадлар. Минглаб жасадлар.
— Нимадан ўлганлар булар? — Спендер яқинроқ келди.
— Айтсам, ишонмайсиз.
— Айтинг-чи, нима экан?
— Сувчечак, — қисқагина жавоб берди Хетэуэй.
— Бўлиши мумкин эмас!
— Худди шундай. Мен текширдим. Сувчечак экан. Унинг таъсири марсликларга ерликлардан бутунлай бошқача экан. Ҳамма гап моддалар алмашинувида экан. Улар куйган ғўладек қорайиб қуриб кетган, мўрт лахтакларга айланган. Аммо бу сувчечак, бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас. Бундан шу нарса келиб чиққадики, Йорк ҳам, капитан Уильямс ва капитан Блэк ҳам — ҳар учала сайёҳ Марсгача етиб боришган. Кейин уларга нима бўлгани ёлғиз худога маълум. Лекин биз шу нарсани аниқ биламизки, улар марсликларни шу кўйга солишган.
— Ҳеч жойда ҳаёт аломати йўқми?
— Эҳтимол, бир қанча марсликлар вақтида бир нарсани англаб олганлар ва тоққа чиқиб кетганлар. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам қасам ичиб айтаманки, марсликлардан қўрқмаса ҳам бўлади, улар ҳаддан ташқари оз. Марсликларнинг қўшиғи айтиб бўлинган.
Спендер қайрилди-да, яна гулхан олдига ўтириб, оловга тикилди. Сувчечак эмиш, ё тавба, сувчечакка бало борми! Сайёра аҳолиси миллион йиллар давомида ривожланади, ўз маданиятини такомиллаштиради, мана бунақа шаҳарлар қуради, гўзаллик ҳақида орзу ва тасаввурларини ҳар қандай йўллар билан маъқуллатишга уринади ва — охирида ҳалок бўлади. Бир қисми эрамизгача ўлиб — уларнинг муддати тугаган ва улар жимгина жон беришган, ўлимни шараф билан кутиб олишган. Аммо бошқалар-чи! Эҳтимол, қолган марсликлар даҳшатли бирон-бир касалликдан қирилиб кетишгандир! Ҳечам бунақа эмас. Уларнинг бошига сувчечак етган, болалар касаллиги. Бу касаллик Ерда ҳатто болаларни ҳам ўлдиролмайди! Бу тўғри эмас, адолатдан эмас. Бу қадимги юнонларнинг буқоқдан ўлиб кетган, мағрур римликларнинг эса ажойиб тепаликларда сўгал қирғин келтирган деган чўпчакларга ишониш билан баравардир!
Биз асли марсликларга дафн маросимларини тайёрлаб олишларига, керакли қиёфага кириб олишларига ва ўлим учун бирон-бир сабаб ўйлаб топишларига вақт ва имкон берсак бўлар экан. Бундай эмас-да, — аллақаердаги шарти кетиб, парти қолган, аҳмоқона сувчечак эмиш! Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Бу улар меъморчилигининг улуғворлигига, уларнинг бутун оламига асло мос келмайдиган гап!
— Бўпти, Хетэуэй, энди тамадди қилиб олинг.
— Раҳмат, капитан.
Бўлди! Ҳаммаси эсдан чиқди. Энди бутунлай бошқа нарса ҳақида гаплашишяпти.
Хаёл суришда давом этганча Спендер ҳамроҳларини кузатарди. Тиззасидаги ликопчада турган овқатга қўл ҳам урмади. Ҳаво янада совуқроқ бўлган эди. Юлдузлар яқинроқ келиб, ёрқинроқ чарақлай бошлаган эди. Агар кимдир овозини ҳаддан ташқари баланд кўтариб гапира бошласа, капитан босиққина жавоб берарди, улар ҳам беихтиёр капитанга тақлидан овозларини пасайтирар эдилар.
Бу ерда ҳаво шу қадар тозаки! Спендер узоқ ўтирди, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олди. Вужудига турфа бўйлар оқиб кирди, у ҳатто булар қандай бўй эканлигини ҳам англаёлмай қолди: гулми, кимёвий моддами, чангми, шамолми...
— Ёки бўлмаса, анови Нью-Йоркдаги воқеани олайлик, мен малласоч қиз бор-ку, — ҳаҳ, оти нима эди-я, эсимдан чиқибди... Ҳа, Гинни! Ўшани илаштиргандим! — Бўкирди Биггс. — Қизмисан қиз эди-да ўзиям!
Спендер ғужанак бўлиб олди. Унинг қўллари титрарди. Ингичка юпқа қовоқлари тагидаги кўзлари бесаранжом ўйнарди.
— Ана шу Гинни менга айтадики... — давом этди Биггс.
Дўстона қаҳ-қаҳ кўтарилди.
— Ман ҳам уни бопладим! — қичқирди Биггс шишани қўлидан қўйиб юбормай.
Спендер ликопчасини бир четга олиб қўйди. Салқин шамол эпкинига қулоқ тутди. Оппоқ Марс уйларини завқланиб томоша қила бошлади. Суви қуриб қолган денгиздаги муз тоғларининг ўзгинаси...
— Зўр қизалоқ эди-да, қиёмат! — Биггс шишани кенг даҳанига тўнкарди. — Қанчасини кўрдим — биттаси ҳам унақа эмасди! Ҳавони Биггснинг баданидан таралаётган тернинг қўланса ҳиди тутди. Спендер гулхан ўчгунча бошқа шох-шабба ташламади.
— Ҳой Спендер, ухлаб қолдингми, нима бало, ўтиндан ташласанг-чи! — қичқирди Биггс ва яна шишани сўра бошлади. — Ана шунақа, бир куни тунда биз Гинни билан...
— Космонавтлардан Шенке исмли бири аккордеонини олиб келди-да, қорнини уриб қоққан эди, бир дунё чанг кўтарилди.
— Э-э, эҳ! — ўкирди у. — Ўйнаб-кулганинг қолади!
— Оҳ-ҳоҳ-ҳо! — бўшаган ликопчаларини итқитиб қолганлар унга жўр бўлди.
Учаласи бир қатор бўлиб олди-да, бурлеск қизларига ўхшаб, лапар айтиб қичқирганча оёқларини ўйната кетишди. Яна бирор нарса ўйнаб беришни талаб қилиб, бошқалар чапак чалишди. Чероки кўйлагини ечиб ташлади-да, тер қоплаган баданини ялтиратганча чир айлана бошлади. Ойдиннинг кумуш нурларидан унинг калта олинган сочи ялтирар, арчилган тухумдек силлиқ юзлари ялт-ялт қиларди.
Шамол қуриб қолган денгиз тубидаги енгил туманни ҳайдар эди, тоғлардан улкан қоялар кумушранг ракетага ва мўъжазгина гулханга кўз узмай қараб турарди.
Шовқин-сурон тобора авж олмоқда, раққослар сони кўпаймоқда эди, кимдир зўр бериб сибизға чалар, яна бири папирос қоғозига ўралган найга пуфлар эди. Яна йигирматача шиша очилиб, ичилиб кетди. Биггс атрофда чайқалиб айланар ва қўлларини силкитиб, ўйинга дирижерлик қилишга уринарди.
— Командир, даврага! — қичқирди Чероки капитанга ва қўшиқни ола кетди.
Капитаннинг рақс тушишидан бошқа иложи қолмади. У истамайгина рақс туша бошлади. Унинг сира чеҳраси ёришмаётганди. Спендер унга қараб