Tasodifiy hikoya: Ammamni qizi drochit qildi.
Salom man saytga endi kirdim va uzim bilan bogan xikoyani yozvoman. Yowim 18 ismim Dilshod da mani a...davomi

Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
жийириб қарайди. Чикаго тамғаси йўқми, демак, бу ҳеч нарсага ярамайди. Кўрдингизми қанақа! Эй худо, шунақаям бўладими! Уруш-чи! Парвозимиздан олдин Конгрессда янграган нутқлар эсингиздадир! Мабодо саёҳат муваффақиятли чиқса, Марсда уч атом лабораторияси ва атом бомба омборлари жойлаштиришар эмиш-а! Бундан чиқди, Марс тамом; барча мўъжизалар йўқ бўлиб кетади. Хўш, ўзингиз айтинг-чи, агар марслик Оқ уй полларини ҳўл қилиб қўйса, сиз ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз?
Капитан чурқ этмай қулоқ солиб турарди.
Спендер гапида давом этди:
— Қолган галварслар-чи? Тоғ саноати босслари, саёҳат бюроси... Испаниядан Кортес ўзининг ювош компанияси билан келганида Мексикага нима бўлгани эсингиздами? Бу юҳо тақводор — иблислар қандай маданиятни йўқ қилиб ташлашди! Тарих Кортесни кечирмайди.
— Бугун биз билан одобли муомала қилишди деб айтиб бўлмайди, — деди капитан.
— Менинг иложим қанча эди! Сиз билан баҳслашайми? Ахир мен бир ўзимман — у ерда, Ердаги бу аблаҳ, ебтўймас бутун бир галага қарши бир ўзим-а. Улар бу ерда дарҳол ўзларининг мараз атом бомбаларини ирғита бошлайдилар, янги урушлар учун базаларга ер талашадилар. Бу ҳам етмагандек, бир сайёра камлик қилиб, бошқа сайёраларнинг расвосини чиқарадилар. Калласиз вайсақилар. Бу ерга келганимда мен ўзимни фақат маданият деб аталмиш бу балодан эмас, уларнинг бу ахлоқ-одоби, бу расм-русумларидан ҳам қутулгандек бўлган эдим. Бу ерда энди менга уларнинг қонун-қоидалари-ю, тузумлари дахл қилмайди деб ишонгандим. Барчаларингизни асфаласофилинга жўнатиб, ўзим хон, кўланкам майдон бўлиб яшасам бўлаверарди.
— Лекин тескари бўлиб чиқди.
— Ҳа. Ракета ёнида бешаласини ер тишлатганимда бутунлай янгилана олмаганимни, ҳақиқий марслик бўлолмаганимни англадим. Ерда сенга ёпишган балодан осонликча қутулиб бўлмас экан. Лекин мен энди иккиланмай қўйдим. Мен ҳаммангизни битта қўймай ўлдираман. Бу навбатдаги экспедицияни жўнатишни кам деганда беш йилга суриб юборади. Бизнинг ракетамиз ягона, бошқа бунақасидан йўқ. Ерда биздан бир йил, бўлмаса икки йил янгиликлар кутишади ва биз ҳақимизда улар ҳеч нарса билолмагач, уларга янги экспедицияни тайёрлаш жуда қимматга тушади. Ракетани икки баробар катта қилиб ишлайдилар, янги омадсизликлардан сақланиш учун юзлаб ортиқча омилкор конструкциялар қиладилар.
— Ҳисоб-китобингиз чакки эмас.
— Борди-ю, сиз яхши хабарлар билан қайтиб борсангиз, бу Марсга оммавий бостириб келишни тезлаштиради. Шунда, худо хоҳласа, олтмиш ёшгача яшайман-да, ҳар бир янги экспедицияни қарши олавераман. Ҳар гал биттадан ортиқ ракета юборишмайди — у ҳам йилда бир марта ва экипаж йигирма кишидан ортиқ бўлмайди, мен, албатта, улар билан дўстлашиб оламан, ракетамиз тўсатдан портлаб кетди дейман, — мен буни сизларни бирёқлик қилиб олгач, шу ҳафта ичидаёқ портлатаман, кейин эса уларнинг ўзларини йўқ қилиб юбораман. Шу билан ярим асрча Марсни омон сақлаб қоламан; ерликлар, эҳтимол, ортиқ уринмай қўйишади. Тинмай ёнадиган ва тушиб турадиган цеппелпилар қурилишига одамлар қандай совуққонлик билан қарагани эсингиздадир?
— Ҳаммасини миридан-сиригача ўйлабсиз, — иқрор бўлди капитан.
— Худди шундай.
— Бир нарсадан ташқари: бизлар жуда кўпмиз. Бир соатдан кейин ҳалқа ёпилади. Бир соатдан кейин сиз мурдага айланасиз.
— Мен ерости йўлларини кўрдим ва шундай мустаҳкам бомбапаналарни кўрдимки, сиз уларни икки дунёда ҳам тополмайсиз. Ўша ёққа бораман, бир неча ҳафта ўтираман. Сизнинг сабр косангиз тўлади. Шунда мен чиқаман-да, сизларни яна биттама-битта нариги дунёга жўнатавераман.
Капитан бош ирғади.
— Менга ўзингизнинг бу ердаги тамаддунингиз ҳақида сўзлаб беринг, — деди у қўли билан тоғ қишлоқлари томонни кўрсатиб.
— Улар табиат билан ҳамжиҳатликда, дориломон яшашган. Одам билан инсон ўртасида чегара ўрнатиш учун жуда ҳаддиларидан ошиб кетмаганлар. Дарвин пайдо бўлганда биз шундай хатога йўл қўйганмиз. Бизда кейин нима бўлган эди: аввалига суюндик, уни ҳам, Гекслини ҳам, Фрейдни ҳам қучоғимизга маҳкам босиб олмоқчи бўлдик. Кейин тўсатдан маълум бўлдики, Дарвин бизнинг динимиз билан ҳеч ҳам чиқишолмас экан. Нима бўлганда ҳам бизга шунақа туюлганди. Лекин бу аҳмоқлик-ку, ахир! Дарвин, Гексли, Фрейднинг бир оз танобини тортиб қўймоқчи бўлдик. Улар осонликча бўй беришмади. Шунда биз диннинг дабдаласини чиқаришга киришдик. Бу ишни дўндирдик ҳам. Иймондан айрилдик ва ҳаёт мазмуни устида бош қотира бошладик. Агар санъат — бор-йўғи қониқмаган эҳтирослар ифодаси, агар дин — ўз-ўзини алдашгина бўлса, унда биз нега яшаймиз? Иймон ҳамма нарсага жавоб топиб берсин! Лекин Дарвин ва Фрейд келиши билан у найчага кириб кетди. Инсон зоти шу адашганича қолиб кетди.
— Марсликлар-чи, тўғри йўлни топиб олишгандир, ҳойнаҳой? — суриштирди капитан.
— Ҳа. Улар фан билан динни шундай уйғунлаштириб юбора олдиларки, улар бир-бирини инкор этмадилар, балки бир-бирларига ёрдам бериб, бойитдилар.
— Ҳеч ақл бовар қилмас ҳол!
— Худди шундай бўлди ҳам. Бунинг амалда қандай бўлганини сизга жуда-жуда кўрсатгим келаяпти.
— Одамларим мени кутиб туришибди.
— Ярим соатгина шошмай туринг. Уларга айтиб қўйинг, сэр.
Капитан тайсаллади, сўнг ўрнидан турди-да, жойидан қимирламай туриш учун пастга ётиб олган дастасига қараб қичқирди.
Спендер уни нуқсонсиз муздек мармар билан тикланган мўъжазгина марс қишлоғига олиб борди. Улар улкан ҳайвонлар тасвири туширилган катта равоқларни кўришди. Тасвирлар ичида оқ панжали мушуклар ва қуёш рамзини билдирувчи сариқ доиралар бор эди, ҳўкизларни эсга солувчи ҳайвон ҳайкалчалари, эркаклар, аёллар ва тумшуғи улкан баҳайбат итларнинг сиймолари кўзга ташланарди.
— Мана сизга жавоб, капитан.
— Кўрмаяпман.
— Марсликлар ҳайвонлар ҳаётининг сирини билиб олганлар. Ҳайвон яшашнинг маъносини билолмайди. У яшайди. Яшаш учун яшайди. Унинг учун жавоб ҳаётнинг ўзидан иборат, севинчи ҳам, лаззати ҳам шунинг ичида. Мана бу ҳайкалга бир қаранг-а: ҳамма жойда рамзий ҳайвонлар тасвири.
— Мажусийликка ҳам ўхшаб кетади.
— Аксинча, бу худонинг рамзи, ҳаётнинг рамзлари. Марсда ҳам Инсонга инсондан жуда ҳам кўп нарса ва ҳайвондан жуда ҳам оз нарса юқиб қолган пайтлар ҳам бўлган. Лекин Марсдаги одамлар бир нарсани тушунганлар: тирик қолиш учун ҳаётнинг маъноси нима эканини кавлаштиришни бас қилиш керак. Ҳаётнинг ўзи тайёр жавоб. Ҳаётнинг мақсади ҳаётни қайта тиклаш ва уни иложи борича яхшироқ ташкил этиш. Марсликлар, нима учун яшаш керак, деган савол уларда жавоб бериш мумкин бўлмаган айни қизғин уруш ва мусибатлар пайтида туғилганини пайқаб қолганлар. Тамаддун мувозанат ва барқарорлик касб этди. Урушлар тинди дегунча бу савол яна бемаъни бўлиб қолди, бутунлай бошқача бемаъни. Ҳаёт яхши бўлганда, у ҳақда баҳс очишга на ҳожат!
— Гапингизга қараганда, марсликлар анча содда бўлишган экан-да?
— Соддалик ўзини оқлаган жойда, албатта. Улар ҳамма нарсани дабдала қилиш, ҳамма нарсани остин-устин қилишга интилиш касаллигидан фориғ бўлганлар. Улар дин, санъат ва фанни бир-бири билан уйғунлаштириб юборганлар: ахир фан охир-оқибатда биз тушунтириб беришдан ожиз бўлган мўъжизани тадқиқ этиши, санъат эса, мана шу мўъжизани талқин этиши керак бўлган. Улар фаннинг