Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Qòshni kennoyi
Qòshni kennoyi Ismim Rovshan 97yilman. Boydoqman. Qoshnimiz Dilshod uylandiyu meni tinchim buzildi. Kennoyi men bilan tengdosh bitta maktabda uqiganmiz, ismi Malohat maktabda bir kòrimsiz, òziga qaramidigan oddiy qorachadan kegan qiz edi. Hozir kichkinagina busayam oppoq qaddi qomati kelishgan orqalari kokraklari chiqib chotki narsa bo'lib qobdi. Oppoq kòylaklarni doppilarni kiyib kòcha supuryabdi. Òzi kichkinamasmi kòkraklari kòtlari normalni busayam, ozgina kottaroqday bolib ehtiroslarimi qit...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
<< 1 ... 22 23 24 25 26 ... 58 >>
пана жой топиб олганини кўрди. Спендернинг атрофида сийрак одамлар қатори аста саф тортмоқда эди. У чўққида, иккита харсанг ортида, ҳаво етишмаслигидан оғзини ҳорғин қийшайтириб ётарди, қўлтиқлари тагида қоп-қора тер доғлари пайдо бўлди. Капитан бу харсангларни аниқ кўриб турар эди. Икки харсангни бир-биридан ажратиб турган ўн сантиметрларча оралиқдан Спендернинг кўкси кўриниб турарди.
— Ҳой! — деб қичқирди Паркхилл. — Миянгнинг қатиғини чиқаришга битта ўқни ғамлаб қўйибман!
Капитан Уайлдер кутарди. “Ҳа, Спендер, бўш келма, — ўйларди у. — Ўзинг ўйлаганингдек, туёғингни шиқиллат! Яна бир неча дақиқадан кейин кеч бўлади. Кет, кейин яна чиқасан. Хўш! Кетаман деб айтувдинг-ку. Ўзинг қидирган мана бу мағораларга гумдон бўлсанг-чи, кириб ол-да, бир ой, бир йил, кўп йиллар ётавер. Ўзингнинг ғаройиб китобларингни ўқи, эҳром ҳовузларингда чўмил. Қани, ҳой одамвачча, фурсат ғаниматда қуён бўлиб қолсанг-чи”.
Спендер жойидан қимир этмасди.
“Унга нима бўлган ўзи?” — сўради ўзидан капитан.
У тўппончасини олди. Одамларнинг бир панадан бошқа панага чопиб ўтишларини кузатиб турди. Мўъжазгина, шинам марс қишлоғи минораларига кўз солди — бамисоли қуёш нуридан чарақлаган кунгирадор ўйма шахмат доналарига ўхшарди улар сўнг. Нигоҳини харсангларга ва Спендернинг кўкрагини кўрсатиб турган оралиққа олди.
Ғазабдан ўкирганча Паркхилл олдинга отилиб чиқди.
— Йўқ, Паркхилл, — деди капитан. — Сизнинг бундай қилишингизга мен йўл қўёлмайман, бошқа бировга ҳам. Ичингиздан ҳеч бирингизга. Мен ўзим.
У тўппончасини кўтариб нишонга ола бошлади.
“Бундан кейин менинг виждоним соф бўлармикан? — сўради ўзидан капитан. — Буни ўз зиммамга олиб, тўғри қилаяпманми? Ҳа, тўғри. Биламан. Нима қилаётганимни ва нима учун қилаётганимни биламан. Нима қилсам, ҳаммаси тўғри, ахир буни мен қилишим кераклигига имоним комил-ку. Бу қароримни бир умр оқлаб ўтишимга умид ҳам қиламан ва ишонаман”.
У Спендерга бошини ирғаб қўйди.
— Кетдик! — қичқирди у шивирлаб; табиийки буни ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмади. — Яна ўттиз сония муҳлат бераман сенга, ўттиз сония.
Билагидаги соат чиқ-чиқ қилар эди. Капитан милнинг югуришини кузатди. Унинг одамлари чопиб олдинга ҳаракат қилишди. Спендер жойидан қимир этмас эди. Соат узоқ ва жуда қаттиқ, тўғри капитаннинг қулоғига чиқиллар эди.
— Кет, Спендер, тезроқ кет!
Ўттиз сония ўтиб кетди.
Тўппонча ҳамон нишонда эди. Капитан чуқур хўрсинди.
— Спендер, — деди у уф тортиб.
У тепкини босди.
Қуёш нурида тош узра ихчамгина чанг булутчаси пайдо бўлди — бор-йўғи шу! Ўқ овози акс садо бериб янгради-ю, дарров тинди.

Капитан ўрнидан турди-да, одамларга қараб қичқирди:
— У ўлди.
Улар ишонишмади. Улар турган жойидан харсанглар ўртасидаги очиқ тирқиш кўринмасди. Улар капитаннинг ёнбағирдан юқорига қараб бир ўзи чопиб бораётганини кўриб туришарди ва у ё жуда ботир, ёки ақлдан озган деган қарорга келишди.
Бир неча дақиқа ўтгандан кейингина улар капитаннинг кетидан чопишди. Улар жасад атрофига тўпланишди, шунда кимдир сўради:
— Юрагидан отибдими?
Капитан кўзини ерга олди.
— Юрагидан, — деди у. У Спендернинг жасади остидаги тош ранги ўзгараётганини пайқади. — У нега кутиб турганини билмоқчиман. У ўзи ўйлагандек нима учун кетмаганини билмоқчиман. У нега уни ўлдиришларини кутиб турганини билмоқчиман.
— Ким билади? — деди кимдир.
Спендер эса уларнинг олдида ётарди, унинг бир қўли тўппончани қисиб олган, иккинчи қўлида эса қуёшда чарақлаб турган кумуш китоб бор эди.
“Балки буларнинг барчаси мен туфайлидир? — сўради капитан. — Уларга қўшилишни рад этгани учундир? Балки мени ўлдиришга Спендернинг қўли бормагандир? Ким билсин, мен улардан нимам биландир фарқ қиламан. Балки, ҳамма гап шундадир. У, эҳтимол, менга ишонса бўлади, деб ўйлагандир. Ёки бошқа жавоб ҳам борми?”
Бошқа жавоб йўқ эди. У жасад олдида чўнқайиб ўтириб олди.
“Мен буни ўзимнинг ҳаётим билан оқлашим керак. Энди мен уни алдай олмайман. Борди-ю, у мен нимам биландир унга ўхшаганим учун мени ўлдирмаган бўлса, унда мен жуда кўп ишлар қилишим керак бўлади! Ҳа, ҳа, албатта, шундай бўлади. Мен — ўша Спендерман, у менинг вужудимда яшаб қолади, ўқ узишдан олдин фақат мен ўйлайман. Мен умуман ўқ узмайман, ўлдирмайман. Мен одамларни бошқараман. У мени ўзидан, фақат бошқа шароитларда кўргани учунгина мени ўлдира олмас эди.”
Капитан бошининг орқасини қуёш куйдираётганини ҳис қилди. Унинг қулоғига ўзининг овози чалинди:
— Эҳ, ўқ узишдан олдин мен билан гаплашганда эди, — бирон-бир чорасини топган бўлармидик.
— Қанақа чора? — тўнғиллади Паркхилл. — Унинг билан бизнинг зуваламиз бошқа-бошқа жойдан олинган-ку.
Пасттекислик, қоялар, мовий осмон — барчасини азбаройи жазирама иссиқ қоплаб олганидан қулоқлар шанғиллаб кетар эди.
— Дарвоқе, сиз ҳақсиз, — деди капитан. Бизларнинг ҳеч қачон мошимиз очилмасди. Спендер билан мени эса гапиришга ҳам ҳожат йўқ эди. Аммо Спендер билан сиз ва сизга ўхшаганлар — икки дунёда ҳам муроса қилолмас эди. Айтадилар-ку: “экканингни ўрасан” деб, шундай бўлди ҳам. Флягани олинг, бир қултум ютай.
Спендерни бўш гўрга дафн қилиш таклифи капитаннинг ўзидан чиқди. Гўрни қадимги марс қабристонидан топишди. Улар Спендернинг қўлларини кўкрагига чалиштириб, кумуш тобутга жойлаштиришди ва ўн минг йил аввал тайёрланган шам ва мусалласларни ҳам унинг ичига қўйишди. Гўрни ёпаётиб, улар кўрган охирги нарса Спендернинг жонсиз чеҳраси бўлди.
Улар қадимги хилхонада туришарди.
— Вақти-вақти билан Спендерни эслаб турсангиз ёмон бўлмасди, — деди капитан.
Улар хилхонадан чиқишди ва мармар эшикни зичлаб ёпиб қўйишди.
Эртасига Паркхилл ўлик шаҳарларнинг бирида нишонга қараб ўқ узиш пойгасини ўтказишга қарор қилди — у биллур деразаларни нишонга олар ва нафис минораларнинг учини чўрт учирар эди. Капитан Паркхиллни тутиб олди-да, тишини тутдай тўкди.



Август 2001

ЎЗГА ЮРТЛИКЛАР

Ерликлар Марсга учиб кела бошладилар.
Учиб келишларининг боиси, улар нимадандир қўрқар эдилар ва айни замонда ҳеч нимадан қўрқмас эдилар, чунки улар бахтли ва бахтсиз эдилар, ўзларини зиёратчилар деб ҳис қилар эдилар ва зиёратчилар деб ҳис қилмас эдилар. Ҳар бирининг ўз сабаби бор эди. Улар жонларига теккан хотинларини ёки жонларига теккан ишларини ёки жонларига теккан шаҳарларини ташлаб келган эдилар; ниманидир топиш ёки нимадандир қутулиш ёки ниманидир қазиб олиш, ниманидир кавлаб олиш, ёки ниманидир ернинг тагига яшириб қўйиш, ёки ниманидир абадий унутиш учун учиб келар эдилар. Улар катта умидлар билан, кичкина умидчалар билан, бутунлай умидсиз учиб келар эдилар. Бироқ кўплаб шаҳарларда тўрт рангли шиорларда ҳукмдор бармоқ амрона кўрсатиб турар эди: сен учун осмонда иш бор — Марсга бор! Шундай қилиб, одамлар йўлга тушар эдилар; тўғри, аввалига улар оз-оз эдилар, нари борса, ўнтадан — аксариятлари ракета осмонга ўқдек отилишидан бурунроқ ўзларини ёмон ҳис қила бошлаган эдилар. Бу касалнинг номи ёлғизлик эди, чунки у ерда, ҳов пастда жонажон шаҳринг аввал муштумдек, кейин лимон донасидек, кейин тўғнағич бошчасидек, ниҳоят кичрая бориб, охири реактивнинг олов оқими остида бутунлай кўринмай кетганини тасаввур қилишинг ҳамон сенда шундай бир
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 22 23 24 25 26 ... 58 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top