Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: real voqealar edi
salom mani ismim jaxon men qushnim dilya opa va uni urtogi xaqida bu voqea bundan 2-3 oy oldin bb ut...davomi
Узбекское порно
Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
<< 1 ... 23 24 25 26 27 ... 58 >>
туйғу пайдо бўладики, гўё сен ёруғ оламда ҳеч қачон туғилмагансан, ҳеч қаерда ҳеч қанақа шаҳар бўлмаган, сен ҳам ҳеч қаерда бўлмагансан, чор атрофинг бўм-бўш коинот, биронта ҳам таниш одам йўқ, нуқул бегона одамлар. Штатингни — Иллинойс ёки Айовами, Миссури ёки Монтанами, булутлар қаърига кириб кўздан йўқолганда, бутун Қўшма Штатларни-ку, қўявер, бутун Ер сайёраси зулмат қўйнида қисилиб-қисилиб, худди номаълум ёққа учиб кетаётган ифлос кулранг коптокка айланади, — ана шунда ўзингни коинот кенгликларида мутлақо ёлғиз, якранг, якнасақ мусофир бўласан-қоласан ва олдинда сени нелар кутаётганини тасаввурингга ҳам келтиролмайсан. Дастлабки келганлар жуда озчилик бўлганига ажабланмаса ҳам бўлади. Кўчиб келганларнинг ҳоли Марсга кўчиб ўтган ерликлар миқдорига мутаносиб тарзда ўсиб борарди: бир кишига қўрқинчли, кўпчилик бўлса — унчалик эмас, аммо Ёлғизларга ўзидан бошқа ишонадиган ҳеч ким бўлмайди.


Декабр 2001

ЯШИЛ ТОНГ

Қуёш ботганда у сўқмоқ ёнида ўтирди-да, ғарибгина овқат тайёрлади; сўнг пайдар-пай оғзига луқмалардан солганча ва ўйчан кавшаганча оловнинг чарсиллашига қулоқ солди. Бошқа ўттиз кунга ўхшаган яна бир кун ўтди; эрта тонгдан кўплаб шинам қазиш, сўнг уларга уруғ қадаш, тип-тиниқ каналлардан сув ташиб келтириш керак. Ҳозир, чарчоқдан ўзини қўрғошиндек оғир ҳис қилганча у осмонга қараб ётарди, осмон эса рангини ўзгартириб, кеч бўлганидан дарак бермоқда эди.
Унинг исми Бенжамин Дрискол эди, ёши ўттиз бирда. Унинг нияти битта — қандай қилиб бўлмасин, Марс ям-яшил либосга бурканса, қалин баргли баланд дарахтларга қопланса, иложи борича кўпроқ ҳаво пайдо бўлса, керак бўлса йилнинг тўрт фаслида ҳам гуркираб турса, диққинафас ёзда шаҳарларнинг ҳавосини янгиласа, қишнинг изғиринли шамолларини тўсиб турса. Дарахт нималарга қодир эмас... У табиатга ранг беради, соя ташлайди, ерни мевалари билан маъмур қилади. Ёки болалар ўйинларининг салтанатига айланади — сирпаниш, ўйинлар ўйнаш, қўлда осилиб туриш мумкин бўлган бутун бир осмоний олам десангиз-чи... У ризқ ва севинч элтувчи баҳайбат иншоот; мана дарахтнинг қудрати! Аммо энг аввало дарахт — бу ўпка учун ҳаётбахш муздек ҳаво ва ёқимли шитирлаш манбаи, у тунда сени аллалаб, сеҳрли аллалар айтади, сен эса, қордек оппоқ тоза тўшакда ётганча мириқиб тинглайсан.
У ётар ва қуёшни, ҳали-ҳамон дарак бўлмаган ёмғирларни кутганча базўр бир жойга тўпланаётган қоп-қора тупроққа қулоқ солар эди... Қулоғини ерга қўйиб у келажак йиллар гулдуросини эшитар ва бугун қадалган уруғлар яшил куртак чиқариб, ниш урганини, осмонга ўрлаб бораётганини, қатор шохлар ёяётганини ва бутун Марс қуёшли ўрмонга, чаппор урган боққа айланаётганини яққол кўриб турарди.
Эрта тонгда мўъжазгина бўзарган қуёш қатор қирлар ортидан энди-энди сузиб чиққанда у ўрнидан туради, буғи кўтарилиб турган нонуштани тез-тез туширади, ўчоқдаги қўрларни тепиб ўчиради, юк халтасини ортмоқлайди ва яна жой танлаш, кавлаш, уруғ ёки кўчат қадаш, авайлабгина ерни босиб-босиб қўйиш, суғориш ва ҳуштак чалиб очиқ осмонга қараганча яна одимлаб кетиш учун йўлга тушади, осмон эса... туш пайтига келиб осмон бутунлай ёришиб, тобора ёришиб ва қизиб боради...
— Сенга ҳаво керак, — деди у гулханга. Гулхан — бармоғини ҳазиллашиб тишлаб оладиган юзи қизил жонли ўртоғинг, салқин тунларда эса, дўстона илиқлик билан уйқули пушти кўзларини қисиб қараганча ёнгинангда мудроқ босиб ётади... — ҳаммамизга ҳаво керак. Бу ерда, Марсда ҳаво тансиқ. Сал нарсага чарчайсан. Худди жанубий Америкадаги Анд тоғларидагидек. Ҳавони ютасан-у, ҳеч нима сезмайсан, сира ҳавога тўймайсан.
У кўкрак қафасини туртиб қўйди. Ўттиз кунда роса кенгайиб кетибди-ку! Ҳа, бу ерда кўпроқ ҳаво ютиш учун ўпкани чиниқтириш керак. Ёки кўпроқ дарахт экиш керак.
— Нима учун бу ердалигимни англагандирсан? — деди у. Олов тилини чўзиб қўйди. — Мактабда бизга Жонни Олма Уруғи ҳақида ҳикоя қилиб берганди. У Америка бўйлаб юриб, олма дарахти экар экан. Менинг ишим эса ундан кўра муҳимроқ. Мен дублар, қайрағочлар ва клёнлар экаман, яна терак, каштан ва кедрлар ҳам. Мен фақат ошқозон учун мева қилмайман, балки ўпка учун ҳаво ясайман. Ўзинг ўйлаб кўр-а, бу дарахтлар охири ўсиб-ўсиб, уларда қанча қислород ишлаб чиқарилмайди дейсан!
Марсга учиб келган кун эсига тушди. Минглаб бошқалар қатори у ўшанда тинч Марс тонгига маҳлиё бўлган ва: “Бу ерни қандай ўзлаштираман? Нима қиламан? Менга яраша иш топилармикан?” — деб ўйлаган эди.
Сўнг ҳушидан кетган эди.
Кимдир нашатир спиртли пуфакчани унинг бурни тагига тиққан, у йўталиб ўзига келганди.
— Ҳечқиси йўқ, тузалиб кетасиз, — деди врач.
— Менга нима бўлган эди, ўзи?
— Бу ернинг ҳавоси жуда ҳам ёмон. Кўплар бунга чидай олмаяпти. Сиз ҳарҳолда ерга қайтмасангиз бўлмайди.
— Йўқ! — у ўтириб олди, бироқ ўша заҳоти кўз олди қоронғилашиб кетди ва назарида, Марс камида икки марта айлангандек бўлди. Бурун катаклари кенгайди, у зўрлаб ҳавони ичига ютишга ҳаракат қилди. — Жинни бўлиб қоламан. Мен шу ерда қоламан.
Уни ўз ҳолига қўйиб қўйишди; у худди қумдаги балиқдек ётар, оғзини каппа-каппа очиб нафас олар ва ўйларди: “Ҳаво, ҳаво. Улар битта ҳаво деб мени бу ердан ҳайдамоқчи бўлаяптилар”. Шундай дея у Марс қирлари ва текисликларини кўриб олиш учун бошини бурди. Қараб туриб у кўрган биринчи нарса шу бўлди: узоқда ҳам, яқинда ҳам ҳеч бўлмаса битта дарахт кўринмайди. Бу ўлка бамисоли худонинг қарғишини олгандек, чор атрофда қора чиринди ястанган, унда эса лоақал бир дона майса кўзга ташланмайди. “Ҳаво, — ўйларди у рангсиз ниманидир ичига ютиб пишиллаб нафас олганча. — Ҳаво, ҳаво, ҳаво...” Қирларнинг учларида ҳам, соядор ёнбағирликларда ҳам, ҳаттоки дарё ёқасида ҳам на бир дарахт, на бир майса кўринарди.
Бўлмасам-чи! Жавоб унинг миясида эмас, томоғида, ўпкасида туғилди ва бу соф кислород қултумидек фикр бирдан унга далда бағишлади. Дарахтлар ва майсалар. У қўлларига қаради ва кафтининг орқасини ўгирди, у майса ва дарахт экади. Мана унга иш: унинг бу ерда қолишига халақит бераётган нарсага қарши курашиш. У Марсга қарши уруш эълон қилади — алоҳида, агробиологик уруш. Қадимий Марс тупроғи... Унинг ўз кўкатлари шунча миллионлаб йиллар ўсиб, ниҳоят ёшини яшаб, тугаб-битган. Борди-ю, янги турлар экилса-чи? Қишки дарахтлар — шохдор мимозалар, мажнунтоллар, магнолиялар, улуғвор эвкалиптлар. Унда-чи? Бу ернинг тупроқларида қанақанги ўғит бойликлари яшириниб ётганини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Буларга одам қўли тегмасин, чунки қадимги папоротниклар, гуллар, бутоқлар, дарахтлар сувсизликдан қуриб битган.
— Мен туришим керак! — қичқирди у. — Мен Координаторни кўришим керак!
Ярим кун у ва Координатор яшил либосдаги қандай ўсимликлар ўсиши ҳақида гаплашишди.
Бир текисда кўчат экишни бошлаб юборишдан олдин, йиллар бўлмаса ҳам, ойлар ўтар. Унгача озиқ-овқатни ердан музлатилган ҳолда учар сумалакларда етказиб туришади; фақат бир неча ҳаваскорларгина гидропон усулида боғ барпо этишган.
— Шундай қилиб, ҳозирча, — деди Координатор, — ўзингиз ҳаракат қилинг. Уруғни бир амаллаб топармиз, асбоб-ускуналарни ҳам, ҳозир ракетада жой оз. Дастлабки кўчиб келувчилар кон билан боғлиқ бўлгани учун сизнинг яшил бойлик ўтқазиш
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 23 24 25 26 27 ... 58 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top