Tasodifiy hikoya: am sikish kayf ekan 2
Man Laylo opa bilan ancha zo'r chiqishib ketdik tasodifni qaren man Laylo opa ishlidigan kollejga o'...davomi

Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
Бошқармасига қайтиб боришим керак. Қўшимча маърузани тақдим этишим керак. Операцияни кам деганда 48 соатга чўзишим керак. Мен янада батафсилроқ тадқиқ ўтказишим кераклигини айтишим керак.
— Тўғри, Гаррет. Муваффақият тилайман.
Робот шошилиб Гарретнинг ракетаси олдига ўтди, унга чиқда-да, парвоз қилиб кетди.
Стендаль бурилиб қаради.
— Хўш, Пайкс энди бугунги оқшомга қолган таклифномаларни тарқатамиз. Ўйлайманки, яхши бўлади. Сиз нима дейсиз?
— Агар 20 йил кутганимизни ҳисобга олсак, ҳаттоки жуда яхши бўлади.
Улар бир-бирига кўз қисиб қўйди.
Соат роса 7. Стендаль соатига қаради. Энди кўп қолгани йўқ. У ўриндиқда ўтирганча қўлидаги хересли қадаҳни айлантирар эди. Уларнинг устида, дуб тўсинлар оралиғида кўзларини йилтиллатиб нозиккина мис суякли резина терили кўршапалаклар чийилларди. У кўршапалакларни олқишлаганча қадаҳни кўтарди.
— Муваффақиятимиз учун!
У ўзини орқага ташлади, кўзларини юмди ва ҳаммасини хаёлан бир бошдан текшириб чиқди. Қариганида бир кўнглини бўшатиб олади... Адабиётни қатағон қилгани учун, гулхан учун бу антисептик ҳукуматдан қасос олади. Йиллар ғазаб тўпланиб келди, нафрат тўпланиб келди... ва карахт бўлган қалби тубида зимдан, аста-секин фикр пишиб етила бошлади. У Пайксни учратган ўша уч йил олдинги вақтгача шундай бўлган эди.
Ҳа, айнан Пайксни. Шафқатсиз юраги аччиқ ишқорга тўлдирилган қинғир қора қудуқдек бўлиб қолган Пайксни. Пайкс ким ўзи? Уларнинг ичидан энг улуғи, тамом-вассалом! Пайкс — минглаб муртаклар, тутун, мовий туман, оқ ёмғир, кўршапалак, даррандани ўзида мужассам қилган одам, мана Пайкс ким! “Лон Ченидан яхшироқ патриархми?” — ўзидан сўради Стендаль. Қадимги фильмларда кўрган Чени, қаторасига бир неча оқшом томоша қилган эди... Ҳа, Ченидан яхшироқ. Бошқа кекса актёрдан кўра яхшироқ — анови Карлофф дегани бор-у, ўшандан анча-мунча яхши! Люгоси-чи? Унга қиёслаб бўлмайди! Пайкс — ягона, қиёси йўқ. Нима бўпти: уни талон-торож қилишди, тўқималар ҳуқуқини олиб қўйишди, ҳеч ёққа боролмайди, бировга дардини айтиб сололмайди. Ҳатто ўзи учун кўзгу олдида ўйнашни ҳам тақиқлаб қўйишди!
Шўрлик Пайкс — ақл бовар қилмас, қуролсизлантирилган Пайкс! Сенинг фильмларингни мусодара қилган, худди кинокамерадан тасма ҳалқасини суғургандек қорнингдан ичак-чавоқларингни суғуриб олган, ғижимлаган, печкага ташлаган, ёқиб юборган ўша оқшомда сен нималарни ҳис қилган эдинг! Эллик минг китобни бой бериб, эвазига ҳеч нарса олмаганинг сенга оғир ботган эдими? Ҳа, ҳа. Стендаль азбаройи ғазабдан қўллари музлаб кетаётганини ҳис қилди. Бир куни — бундан ҳам табиийроқ бўлиши мумкинми — улар тўқнаш келиб қолишди ва суҳбатга берилиб кетишди. Уларнинг суҳбати худди ичган қаҳвалари каби ҳисобсиз тунларга чўзилиб кетди ва сўзларнинг оқими, аччиқ ичимлик асносида Эшер Уйи дунёга келди.
Черков қўнғироғининг бўғиқ садоси эшитилди. Меҳмонлар ташриф буюрмоқда эдилар.
Жилмайганча у меҳмонларни қарши олгани ташқарига йўналди.
Роботлар кутар эдилар — болалик хотираларисиз катта ёшдаги одамлар. Ўрмон кўллари рангидаги яшил шойи либосдаги, бақа ва папоротник тусли шойи либосдаги роботлар кутар эдилар. Қум ва қуёш рангли, сариқ сочли роботлар кутар эдилар. Устидан желатин қуйилган найчасимон бронза суякли роботлар ётар эдилар. Тирик бўлмаган ва ўлик бўлмаганлар тобутларида, тахта қутиларда туртиб юборишларини кутиб маятниклар ётар эдилар. Суртма ва қуйма маъдан ҳиди анқир эди. Гўристон жимлиги ҳукм сурарди. Ҳар икки жинсдаги, аммо жинссиз роботлар. Юзлари бор-у, аммо юзсиз, одамзотдан одамликдан бошқа ҳамма нарсани юқтириб олган роботлар устига “Франкоборот” деб ёзилган қутиларнинг қатор михлар қоқилган қопқоғига тик қараб турган роботлар, улар ўлим деб атаб бўлмайдиган йўқликда турар эдилар, чунки бу йўқлик ортидан ҳаёт асари сезилмас эди... Бирдан михлар қаттиқ визиллайди. Бирин-кетин қопқоқлар кўтарилади. Қутилар узра соялар ўйнайди, қўлда сиқилган мой идиш машина мойини тизиллатиб отади. Ишга туширилган бир мурват аста чиқиллайди. Яна бир мурват, яна бир, ниҳоят худди улкан соат дўконидагидек, чор атрофни чақ-чуқ овози босиб кетади. Тош кўзлари ёғоч қовоқларини кенг очадилар. Бурун катаклари пирпирайди. Маймун юнглари ва оқ қуён териси қопланган роботлар оёққа турадилар. Эгизаклар Твидлдам ва Твидлди, Бузоқбоши, Соня, Оппоқ чўкканлар, — тана ўрнига туз ва майин сув йўсинлари, устрица рангидаги кўзлари ирғиб чиққан кўкиштоб дорга осилганлар, муз хилқатлар ва ялтироқ пистончалар, сопол паканалар ва жигарранг элфлар, Чиқ-чиқ, Олабўжилар, сунъий бўрон булути ичидаги Санта Клаус, Кўк Соқол — жағ соқоллари худди ацителен оловидек гуриллаб турибди. Яшил тилларини ўйнатиб, кулранг паға-паға тутунлар суза бошлади. Гўё Олачипор чирмовуқдек биланглаётган аждаҳони эсга солувчи бу тутун қурсоғида бозиллаган лахча чўғ билан деворга тақалиб келар эди: гув-гув, тақ-туқ, ўкирик, сукунат, сапчиш, бурилиш... Минглаб қопқоқлар яна ёпилди. Соат дўкони Эшер Уйи томон йўл олди. Афсунгарлик туни бошланди.
Қўрғонда илиқ шабада елди. Осмонни куйдирган, кузини баҳорга айлантирган кўйи меҳмонларнинг ракеталари учиб кела бошлади. Ракеталардан оқшом либосларида эркаклар чиқиб, уларнинг ортидан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган турмакли аёллар эргашиб келарди.
— Бу Эшер жуда бало экан-ку!
— Эшик қани?
Шу тоб Стендаль пайдо бўлди. Аёллар кулар ва гап сотар эдилар. Мистер Стендаль жим бўлинглар дегандек қўлини кўтарди. Сўнг ўгирилди, нигоҳини қалъанинг баланд деворидаги деразага олди-да, қичқирди:
Рапунцел, Рапунцел, кўз оч уйқудан.
Сочларингни паришон айлагил тубан.
Гўзал қиз тунги шабадани қарши олиб, деразадан қаради ва олтин сочларини пастга туширди. Ундан мамнун меҳмонлар Уйга кўтарилишлари учун сочлар эшилиб, буралиб нарвонга айланди.
Энг кўзга кўринган жамиятшунослар! Энг зукко руҳшунослар! Дунёда энг тенги йўқ сиёсатдонлар, бактериологлар, психоневрологлар! Ана, уларнинг ҳаммаси кулранг девор оралиғида турибди.
— Хуш келибсизлар!
Мистер Трайон, мистер Оуэн, мистер Дан, мистер Лэнг, мистер Стеффенс, мистер Флетчер ва яна йигирма-ўттизтача машҳур шахслар.
— Кираверинглар! Кираверинглар!
Мисс Гиббс, мисс Пауп, мисс Черчилл, мисс Блант, мисс Драммонд ва яна йигирматача офатижон аёл. Барчалари ҳеч бир истисносиз кўзга кўринган, энг кўзга кўринган шахслар, хаёлотлар билан Кураш Жамиятининг аъзолари, эски байрамлар — “барча муқаддас байрамлар” ва “Гай Фоксни ман қилувчилар” билан курашувчилар, кўршапалакларнинг қотиллари, китобларга қирон келтирувчилар, машъалбозлар; барчалари ҳеч бир истисносиз одамларга Марсга биринчи бўлиб оддий, дағал йўллар билан учиб келиш, марсликларни гўрга тиқиш, манзилгоҳларни ифлослардан тозалаш, шаҳарлар қуриш, йўлларни таъмирлаш ва умуман турли-туман тартибсизликларни бартараф этиш имконини тақдим этган одобли ва ахлоқли, виждони пок фуқаролар. Кейин эса, Хавфсизлик мустаҳкам қарор топгандан сўнг бу Қувонч Ғоратгарлари, бу қон ўрнига формалинли ва йодли настойка рангли кўзи бор нусхалар ўзларининг Ахлоқ Иқлимини кўчат қилиб ўтқазиш ва барчага мурувват ила саховат улашиш учун пайдо бўлдилар. Уларнинг барчаси эса — унинг дўстлари! Ҳа, ҳа, ўтган йили Ерда