Привет, Гость!
Chat (2) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Foxishaning farzandi. 1-qism.
Dunyoni barchamiz bevafo deymiz..aslidachi..?Dunyoga bevafolik qilayotgan siz bilan biz emasmi..?Ba’...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
<< 1 ... 44 45 46 47 48 ... 58 >>
бўлган олис водийларгача Ердан юборилган туҳфа, — деди Бошлиқ.
— Ҳаммаси меникими? — бидирлади Сэм қулоқларига ишонмай.
— Сизники.
— Юз минг квадрат мил-а?
— Сизники.
— Эшитдингми, Эльма?
Эльма ерда орқаси билан сосискахонанинг алюминий деворига суяниб ўтирарди; у кўзларини юмиб олган эди.
— Ахир нега, не сабабдан буларнинг ҳаммасини менга инъом этаяпсиз? — Темир ўйиқли кўзга қарашга ҳаракат қилиб, сўради Сэм.
— Бу ҳаммаси эмас. Мана.
Яна олтита найча. Бошқа ерларнинг белгилари, номлари овоз чиқариб битта-битта саналади.
— Ахир бу Марснинг тенг ярми-ку! Мен Марснинг ярмига хўжайинман! — Сэм найчаларни Эльманинг юзи олдида силкитганча девонавор қаҳ-қаҳ уриб кулар эди. — Эльма, эшитдинми?
— Эшитдим, — жавоб берди Эльма осмонга қараб.
Афтидан у ниманидир қидирарди. У аста-секин ўзига келмоқда эди.
— Раҳмат, катта раҳмат, — деди Сэм бронза ниқобга.
— Бу бугун тунда содир бўлади, — жавоб берди ниқоб. — Шай бўлиб туринг.
— Бўпти, дарвоқе, бугун нима бўлади — бирон бир кутилмаган нарсами? Бу ердан ракеталар, эълон қилингандан олдинроқ, муддатидан бир ой аввал учиб келадими? Одамлари билан, кончилари билан, ишчилари ва уларнинг хотинлари билан барча ўн минг одам, юз минг одам учиб келади дедингизми? Жуда зўр бўлар эди-ку, тўғрими, Эльма? Кўрдингми, ахир айтган эдим-а, бу қишлоқда мингта аҳоли билан иш битиб қўя қолмайди девдим-а. Бу ерга яна эллик минг одам учиб келади, бир ойдан кейин — юз минг одам, йил охирига бориб ҳаммаси бўлиб — Ердан беш миллион одам келади! Энг серқатнов йўл устида, конларга борадиган йўлда менинг яккаю-ягона сосискахонам, менинг сосискахонам қад кўтариб туради!
Ниқоб шамолда парвоз қиларди.
— Биз энди кетамиз. Шайланинг. Бутун мана шу ўлка сизларга қолади.
Учар ой нурида қадимги кемалар — қазилма гулларнинг маъдан япроқлари, мовий султонлар, улкан ва шовқинсиз кўм-кўк капалаклар — орқага бурилишди ва силлиқ қумдан сирпаниб кетишди, ниқоблар эса ҳамон нур таратиб ялтирар эди, бу ҳол сўнгги шуъла, сўнгги мовий зиё тепаликлар орасида кўздан йўқолмагунча давом этиб турди.
— Эльма, улар нега бундай қилишди? Нега мени ўлдиришмади? Наҳотки улар ҳеч нарсани билмасалар? Уларга нима бўлди ўзи? Эльма? Ҳеч нарсани тушуна олдингми? — У аёлнинг елкасидан силталади. — Марснинг ярми — меники!
Аёл осмонга қаради, у ниманидир кутмоқда эди.
— Кетдик, — деди Сэм. — Ҳамма нарсани шайлаш керак. Сосискани қайнатиш, булочкаларни иситиш, қалампир соусини қайнатиш, пиёзни тозалаб, тўғраш, зираворларни жой-жойига қўйиш, салфеткаларни халтачаларга солиб қўйиш керак, ҳаммаёқ ёғ тушса ялагудек тоза бўлиб туриши керак! Эҳ-ҳе! — У товонларини баланд ирғишлатганча қандайдир усулсиз рақсда чаққон ҳаракатлар қилди. — Мен бахтлиман, йигитча, бахтлиман, сэр, ўзича хиргойи қилди у. — Бугун менинг бахтли куним!
У телбалардек ишлар эди: сосискаларни қайнаётган сувга ирғитар, булкаларни кўндалангига парраклар, пиёзни қиймаларди.
— Анови марслик нима деганини эшитдингми — кутилмаган воқеа эмиш! Бу ерда фақат бир нарса бўлиши мумкин, Эльма. Мана бу юз минг одам муддатидан илгари учиб келаяпти бугун тунда, учиб келаяпти! Бу ерда қанақанги жиз-биз бўлиб кетишини ўйлаяпсанми! Ярим тунгача ишлаймиз, ҳар куни, у ерда эса яна туристлар бостириб келади, Эльма. Бу пул дегани ёмғирдек ёғилади ҳали.
У ташқарига чиқди ва осмонга қаради. Осмонда ҳеч нарса кўринмас эди.
— Ҳар дақиқада, — деди у муздек ҳаводан ҳузур қилиб симирганча; керишиб, кўкрагига уриб қўйди. – Оҳ-оҳ!
Эльма сукут сақларди. У қовурдоққа картошка тозалаб арчир ва бир кўзи осмонда эди.
Ярим соат ўтди.
— Сэм, — деди у. – Ана у. Қара.
Сэм қаради ва кўрди.
Ер.
Бамисоли дид билан ишлов берилган ёрқин, ям-яшил Ер тепаликлар ортидан кўтарилиб келарди.
— Момо Ер, — меҳр билан шивирлади Сэм. — Жондан азиз Момо Ер. Оч ва яланғоч одамларингни бу ёққа, менинг олдимга юбор. Э... Анови шеърда нима дер эди? Оч одамларингни олдимга юбор, Момо Ер. Сэм Паркхилл ҳозиру нозир, қайноқ сосискалар сизга мунтазир. Қайнамоқда соус, сувга тўлар оғиз. Бўла қол, Ержон, юбор ракеталарингни!
У кашфиётидан завқлангани бир четга ўтди. Мана у, сосискахона, ўлик денгизнинг тубида арчилган тухумдек ялтиллаб турибди, юзлаб миллик бийдек чўлда нур ва иссиқликнинг ягона манбаи. Баҳайбат қора баданда ёлғиз тепиб турган юракнинг ўзгинаси.
У ҳатто ҳаяжонланиб кетди ва кўзлари фахр ёшларидан намланди.
— Бунда хоҳласанг-хоҳламасанг ювош тортиб қоласан, — деди у қайнаб турган сосискалар, иссиқ булочкалар ва сариёғ исини ичига тортаркан. — Келиб қолинг, — юзланди у юлдузларга, — олиб қолинг. Қани, ким биринчи?
— Сэм, — деди Эльма, тим қора осмондаги Ер бирдан ўзгара бошлади.
У алангаланди.
Ер баркашининг бир қисми тўсатдан миллион зарраларга парчаланиб кетди — гўё улкан қуроқсурат тўкилиб тушгандек бўлди. Бир дақиқа ўтгач, Ерни уч ўлчамга катталашган даҳшатли аланга тиллари чулғаб олди, сўнг қисқара бошлади.
— Нима бўлган эди унга? — Сэм осмондаги яшил оловга қараб турарди.
— Ер, — жавоб берди Эльма қўлларини кўкрагига босиб.
— Қанақасига бу Ер бўлар экан, бу Ер бўлиши мумкин эмас! Йўқ, йўқ, Ер эмас! Бўлиши мумкин эмас.
— Бўлиши мумкин эмас, дейсанми? — деди Эльма унга қараб. —Энди бу Ер эмас, ҳа, энди бу ортиқ Ер эмас, — сен шундай демоқчимидинг?
— Ер эмас, йўқ, йўқ, бу Ер эмасди, — улиб деди хотини.
У қимир этмай турарди, қўллари соч ўримларидек осилиб турарди. Оғзи очиқ, маъносиз кўзларининг пахтаси чиққан.
— Сэм, — чақирди аёл. Неча кунлардан бери биринчи марта унинг кўзлари жонланди. — Сэм!
Сэм юқорига, осмонга қаради.
— Хўш, — деди аёл. Бир дақиқа жимликдан сўнг нигоҳини бир нарсадан бошқасига олди, сўнг ҳўл сочиқни шиддат билан билагидан ошириб ташлади. — Чироқни ёқ, кўпроқ ёқ, радиони қўй, эшикларни ланг очиб қўй! Меҳмонларнинг янги тўдасини кут — тахминан миллион йилча. Ҳа, ҳа, сэр, ҳамма нарса тайёр бўлгунча.
Сэм қимир этмасди.
— Эҳ, сосиска учун қандай бемисил жой! — аёл стакандан тиш тозалагич — хилола олди-да, курак тишлари орасига суқди. — Мен сенга бир сирни айтаман, Сэр, — шивирлаб деди у эри томон эгилиб, — назаримда, ўлик мавсум бошланаётганга ўхшайди...



Ноябр 2005

КУЗАТУВЧИЛАР

Ўша куни оқшом ҳамма уйидан чиқди-да, осмонга тикилиб қолди. Овқат овқат жойида, идиш идиш жойида, кино кино жойида қолаверди, ҳамма ўзларининг эндиликда у қадар янги бўлмай қолган айвончасига чиқди-да, ям-яшил Ер сайёрасига икки кўзларини қадаб олишди. Бу мутлақо ноихтиёрий тарзда содир бўлди; улар ҳозиргина радио тарқатган янгиликнинг маъносини чақишга тиришаётгандек йўл тутдилар. Ана у — Ер, у ерда уруш пишиб келаётибди, у ерда юз минглаб оналар, бувилар, оталар, ака-укалар, амма-холалар, амаки-тоғалар, эгачи-сингиллар бор. Улар айвонда турганча ўзларини Ернинг борлигига ишонтирмоқчи бўлар эдилар; Бу бир вақтлар Марснинг борлигига ишонишдек қийин бир нарса эди: нуқулгина телба-тескари жумбоқ. Сирасини айтганда-ку, Ер улар учун ўликдек бир нарса, улар у билан уч ёки тўрт йил аввал хайрлашишган. Масофани ўйласа, юрак увишиб кетади, етмиш миллион йил туйғуларни бўғади, хотирани тилка-пора қилади, Ерни кимсасизга айлантиради,
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 44 45 46 47 48 ... 58 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top