Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: ХИЕНАТ ХОТИНИМГА
Ман 27 ешда дустим хали уйлангани йук ман уйланганман дустим узини севгани б/н дам олишга тогка бори...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar | Marsga Xujum Rey Bredberi romani
<< 1 ... 3 4 5 6 7 ... 58 >>
уфққача чўзилган анҳорлар ялт-юлт қилар эди. Беғамлик ва сокинлик ҳукмрон Марс сайёрасида ёз оқшоми. Анҳорларнинг ям-яшил сатҳи бўйлаб бамисоли нафис бринч гуллардек қайиқлар у ёқдан-бу ёққа қараб сузади. Ёнбағир бўйлаб иланг-биланг саф тортган уйлардаги салқин тун тўшакларида ётганча ошиқ-маъшуқлар эринчоқлик билан бир-бирига шивирлашар эди. Хиёбонлардаги машъалалар тагида қўлларида олтин ўргимчак тўрларини тутган ёш болалар у ёқдан-бу ёққа чопиб ўйнашарди. Унда-бунда кумушранг олов биқирлаб қайнаган столларда кечки овқат тайёрланмоқда. Марснинг тунги қисмидаги юзлаб шаҳарларнинг амфитеатрида офтобда қорайган марсликлар тилларанг кўзларини чақнатганча эстрада атрофидаги гўшаларда тўпланган, у ёқдан машшоқларнинг моҳир қўлларига итоаткорона бўйсунган созлар бамисоли гулларнинг атри каби сокин ҳавода равон куй таратар эди.
Саҳналардан бирида бир аёл қўшиқ айтмоқда.
Тингловчилар сафи бўйлаб шивирлар тўлқини сузиб ўтади.
Қўшиқ узилди. Хонанда аёл қўлини томоғига олиб борди. Сўнг машшоқларга қараб им қоқди, улар куйни янгидан бошлаб чала кетди.
Машшоқлар завқ билан куй чалар, аёл илҳом билан қўшиқ айтарди, бу сафар томошабинлар оҳ деб юборди, ўзларини олдинга ташлашди, кимдир оёққа турди — амфитеатр узра бамисоли қиш қирови қўнгандек бўлди. Чунки аёл куйлаётган қўшиқ ғалати, қўрқинчли, ғайриоддий эди. У куйлашдан тўхташга қанчалик уринмасин, барибир сўзлар унинг лабларидан беихтиёр учиб чиқмоқда эди:
Юлдузлар чақнаган тунги осмонда,
Порлайди оламни нурга кўмиб ой.
Нур билан зулматнинг кураши аро
Янада кўрк очар самовий чирой.

Қўшиқчи аёлнинг қўллари оғзини ёпди. У бутунлай карахт ва саросима ичида қолган эди.
— Бу қанақа сўзлар бўлди? — ҳайрон бўлди машшоқлар.
— Шу ҳам қўшиқми?
— Кимнинг тилида айтилаяпти?
Улар ўзларининг олтин трубаларига яна пуфлай кетдилар, яна шу ғаройиб мусиқа янграй бошлади ва аста-секин энди овозларини баралла қўйиб гаплашаётган ва оёққа турган томошабинлар узра сузиб кетди.
— Сенга нима бўлди? — сўрар эди бир-бирларидан машшоқлар.
— Қанақа куй чалган эдинг ўзи?
— Ўзинг қанақа куй чалган эдинг?
Аёл йиғлаб юборди ва саҳнадан чопиб тушиб кетди. Томошабинлар амфитеатрни тарк этдилар. Жунбушга келган барча Марс шаҳарчаларида худди мана шу ҳол содир бўлган эди. Осмонда оппоқ қор ёққан каби ҳамма совуқ домига гирифтор бўлган эди. Зим-зиё хиёбонлардаги машъалалар тагида болалар қўшиқ айтар эдилар:

Келиб қарасам жавоним бўм-бўш,
Ўтирибди ёлғиз кўппагим ночор.

— Болалар! — овозлар янгради. — Бу қанақа қўшиқ бўлди? Қаердан ўргандингиз уни?
— Улар миямизга ўзидан-ўзи келиб қолди. Ҳатто сўзларини ўзимиз ҳам тушунмаймиз!
Эшиклар ёпилди. Кўча ҳувиллаб қолди. Мовий қирлар узра яшил юлдуз кўринди.
Марснинг бутун тунги томонида эркаклар зулмат қўйнида ёнларида ётган маъшуқаларининг қўшиқ куйлашларидан уйғониб кетишди.
— Бу қанақа куй бўлди?
Қоқ тунда минглаб уйлардаги аёллар кўзларидан дув-дув ёш тўкканча уйғониб кетдилар ва эрлари уларга тасалли бера бошладилар.
— Тинчлан, тинчлансанг-чи, ухла. Нима бўлди ўзи сенга? Ёмон туш кўрдингми?
— Эртага бир ёмон воқеа содир бўлади.
— Ҳеч нарса бўлмайди, ишимиз жойида-ку!
Аёл титраб-қақшаб йиғлайди.
— Юрагим сезиб турибди. Ўша бало тобора яқин келаяпти, яқин, яқин, яқин!..
— Бизга ҳеч нарса бўлмайди, бас қил, ухла, ухла.
Марсда сокин тонг отмоқда. Худди қоп-қоронғи ва муздек қудуқдагидек сокин тонг. Анҳор сувлари сатҳида юлдузларнинг акси жимирлайди, ҳар бир хонада муштумида олтин ўргимчак уясини чангаллаганча ётган болаларнинг маъсум нафаслари эшитилади, қўлларини бир-бирига чалиштирганча ошиқ-маъшуқлар ухламоқда, ойлар ботган, машъалалар ўчирилган, тош амфитеатрларда зоғ учмайди.
Тонг олдида яккаю-ягона товуш қулоққа чалинади: ҳувиллаган кўчанинг ҳув охирида ёлғиз тунги қоровул ҳеч кимга таниш бўлмаган ғалати қўшиқни хиргойи қилганча қоронғилик қўйнида кезинади...



Август 1999

ЕРЛИКЛАР

— Жуда ёпишиб олишди-ку, тақиллатишгани-тақиллатишган-а!
Миссис Ттт жаҳл билан эшикни очди.
— Хўш, нима гап?
— Инглизча гапираяпсизми? — остонада турган одам ҳайрон бўлди.
— Қўлдан келганча, — жавоб берди аёл.
— Соф инглиз тилида-я!
Келган одам қандайдир махсус либосда эди. Унинг ортида яна уч киши турарди; уларнинг барчаси хиёл ҳаяжонда эди — юзлари ял-ял ёнар, бошидан-оёғигача мой юқи.
— Сизларга нима керак ўзи? — кескин оҳангда сўради миссис Ттт.
— Сиз марсликсиз! — келган киши кулди, — бу сўз сизга, албатта, нотаниш. Бизда, ерликларда, шунақа дейишади. — У ҳамроҳларига боши билан имлаб, ишора қилди. — Биз Ердан келдик. Мен капитан Уильямс. Биз бир соатгина олдин Марсга келиб қўндик. Биз келиб қўнган иккинчи экспедициямиз! Бизгача Биринчи экспедиция келган эди, аммо уларнинг тақдири бизга аён эмас. Нима бўлганда ҳам биз етиб келдик. Сиз эса биз учратган биринчи марслик бўласиз.
— Марслик? — аёлнинг қошлари керилди.
— Сизга Қуёшдан тўртинчи Сайёрада яшаётганингизни айтмоқчиман! Шу аниқми?
— Оддий ҳақиқат, — уларга разм солганча бурнини жийириб деди аёл.
— Биз эса, — киши ўзининг дўмбоқ қизғиш қўлини кўксига босди, — Ердан келдик. Тўғрими, йигитлар?
— Худди шундай, капитан, — бараварига жавоб берди ҳамроҳлар.
— Бу Тирр сайёраси бўлади, — деди аёл, — агар унинг ҳақиқий номини билмоқчи бўлсангиз.
— Тирр, Тирр, — капитан ҳорғин кулиб қўйди. — Ғалати ном экан! Аммо, айтинг-чи, муҳтарама хоним, Сизнинг инглиз тилида бундай бурро гапиришингизни қандай тушунса бўлади?
— Мен гапирмаяпман, — жавоб берди аёл, — мен ўйлаяпман. Телепатия. Яхши боринглар! — шундай дея у эшикни қарсиллатиб ёпди.
Ҳаял ўтмай, бу қўрқинчли одам яна эшикни тақиллата бошлади.
Аёл эшикни очди.
— Тағин нима керак? — сўради у.
Киши ўша жойда турар ва жилмайишга ҳаракат қиларди, аммо ундаги аввалги дадиллик кўринмасди. У аёлга қўлини узатди.
— Назаримда, сиз мени яхши тушунмадингиз...
— Нимани? — шартта деди аёл.
Эркак ҳайратдан кўзларини катта-катта очди.
— Биз Ердан учиб келдик!
— Вақтим йўқ, — деди аёл. — Ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди — тушлик, уйни йиғиштириш, тикиш, минг хил майда-чуйда ишлар... Сизга, эҳтимол, мистер Ттт керакдир. У тепада ўзининг хонасида ўтирибди.
— Ҳа, ҳа, — бир нарсани англагандек кўзларини пирпиратиб деди Ердан келган одам. — Худо ҳаққи, мистер Тттни чақиринг.
— У банд. — Шундай дея аёл яна эшикни қарсиллатиб ёпди.
Бу гал меҳмон эшикни одатдагидан қўполроқ тарзда тақиллата бошлади.
— Биласизми нима? — қичқириб деди меҳмон эшик очилар-очилмас. У гўё мезбонни ҳанг-манг қилиб қўймоқчидек даҳлизга бостириб кирди. — Меҳмон деганни бундай кутмайдилар-да!
— Полни ёғ тушса ялагудек қилиб қўйганман! — Қовоғини уйиб деди аёл. — Афт-ангорингизни қаранг, ҳаммаёғингиз ифлос, йўқолинглар кўзимдан! Агар уйимга кирмоқчи бўлсангиз, аввал оёғингизни тозалаб келинг!
Меҳмон ваҳима билан ўзининг ифлос оёқ кийимига қараб қўйди.
— Ҳозир ади-бади айтишиб ўтирадиган пайт эмас, — қатъий оҳангда деди киши. — Вазият шунақа. Буни нишонлашимиз керак!
Уларнинг кўнгилларидагини сўзсиз англаши учун меҳмон аёлга қаттиқ тикилиб қаради.
— Агар менинг биллур кулчаларим куйиб кетган бўлса,— деди
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
<< 1 ... 3 4 5 6 7 ... 58 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top