Привет, Гость!
Chat (1) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Ёш кизча
Исмим Азизбек.бир йилча олдин огайними туйида бита 16 ёш кизча бн танишиб колдим.туриси туйда уйнаво...davomi
Скачать порно видео на телефон
Библиотека | Zo`rlashlar

Кайсар кизнинг касоси 7-кисм

Добавил:Gangstar (05.02.2016 / 08:24)
Рейтинг:rating 175137 article (0)
Прочтений:14950
Комментарии:Комментарии закрыты
Изланишлар яна бир ойча
давом этди. Ниҳоят у
тайёрлаган доридан ичган
ўлгудек «хотинбоз» каламуш
мода каламушларга мутлақо
эътибор бермайдиган, кун бўйи
бурчакда ўтириб, ҳамма нарсага
бефарқ қарайдиган бўлиб
қолганини кўргачгина «Жазо»
деб номлаган дори аралашмаси
ўзи кутган даражада таъсир
кучига эгалигига амин бўлди.
Бу орада институт
лабораториясидаги ўнга яқин
каламушни, еттита қуённи
ўлдириб қўйиб, анчагина
чиқимдор ҳам бўлди. Энг
муҳими, ўзи доимо
«қониқарли» баҳо оладиган
«Фармакология»дан
имтиҳонини аълога топширди.
Энди бу дорини инсонлик
қиёфасини йўқотган
одамларда синаб кўришгина
қолганди. Бунинг учун «тунги
капалаклар»нинг хулқ-
атворини, кийинишларини,
муомила усулларини , худди
улардек қиёфага кириш ва
гапириш йўлларини ўрганиб
олиш лозим эди.
У акасининг кийимларини
кийиб, кўча кезиб юрган ўсмир
қиёфасида танфуришлар
тўпланадиган хилват
меҳмонхона олдида амалиёт
ўрганишга қарор қилди.
Акасининг олабароқ кўйлагини
ва шимини кийиб олди, ўғил
болача тарошланган бошига
кепка қўндириб, ўзини кўзгуга
солиб кўрди. Кўзгудан
бинойидек йигитча кўринди,
аммо кўкраклари сирни ошкор
қилиб қўйиши мумкинлигини
ҳис қилиб, белидан
кўкракларигача сочиқ ўраб,
боғлаб ташлади. Энди у
яғриндор ўспирин йигитчага
айланиб қолганини кўриб,
кўнгли жойига тушди.
Ўша куниёқ кечки пайт кўзига
қора кўзойнак таққанича
меҳмонхона томон йўл олди.
Тунги капалаклардан
айримлари илжайиб ўзлари
томон кўз қисаётган, она сути
оғзидан кетмаган бу ёш
йигитчани бу йўлга
кираётганидан ғашлари келиб
уришиб беришди. Қай бирлари
биландир атайлаб нархига
келиша олмади. Уч-тўрт
боралик амалиётдан сўнг
уларнинг касбларига оид беҳаё
қилиқларни, гап сўзларини
кўнгилдагидек ўзлаштирганига
ишонч ҳосил қилгач, бир кун
кечқурин афт-ангорини роса
бўяб, «тунги капалак»
қиёфасига кириб, меҳмонхона
олдидаги ўтирғичда «мижоз»
кута бошлади. Орадан беш
дақиқа ўтмасдан ўзи томон
илжайиб келаётган олифта
йигитни сезиб, ролини
қойилмоқом ўйнашга
киришди.
— Ҳа яхши қиз, кутяпсизми?
— Кутяпман.
— Келишамизми?
— Келишамиз.
— Қанча дейсиз?
— Ўзингиз қанча деб
ўйлайсиз? Анавулардан анча
гўзалроқман-а, нима
дедингиз?
— Ўнта бераман.
—Ўн бешта. Фақат кўкидан.
Йигит бир зум бошини қашлаб,
унга тикилиб қолди. Афтидан
қиз шунга арзийди, деган
тўхтамга келди шекилли,
«Бўпти, кетдик, машинамга
чиқинг! –деди, унга еб
қўйгудек илжайиб тикилиб.
— Мени қаерга олиб
бормоқчисиз? — деди қиз,
машинага ўтираркан.
— Микрорайонда ҳоли
квартирам бор, бир оқшом
севимли меҳмоним бўласиз,
гўзал қиз.
— Бўпти, кетдик.
Йигит уни уйига олиб келиб,
аввал роса меҳмон қилмоқчи
бўлди, шекилли, бир пасда
дастурхонни ноз-неъматлар
билан тўлдириб ташлади.
— Исмингиз нима, гўзалим,
энди танишсак бўлар?
— Исмим Соҳиба. Фақат
илтимос, мендан манзилимни,
иш жойимни сўраб-
суриштирманг.
— Мен эса, Суҳробман. Катта
бир тижорат фирмасининг
бошлиғиман. Манзилингизни
айтмасангиз, сизни бошқа
сафар қандай қидириб
топаман?
— Ўша жойдан топаверасиз.
— Соҳибахон, энди ўша жойга
борманг. Фақат ўзимники
бўлишингизни истайман.
Таъминотингизни ҳам
бўйнимга оламан.
Қиз бу таклифни эшитиб,
беихтиёр кулиб юборди.
— Оҳ-о, иштаҳангиз карнай-ку!
Билсангиз, мен жуда кўп
харажат қиламан.
Чидармикансиз?
— Чидайман, гўзалим,
чидайман. Менинг сармоям
жуда кўп. Келинг, олдин
кайфиятимизни кўтариш учун
манаву француз коньягидан
ичайлик.
— Тўхтанг Сухроб ака,
қуйманг. Биринчидан мен
мутлақо ичмайман. Сизга ҳам
шуни маслаҳат бераман. Мен
сизга кутганингиздан ҳам
ортиқроқ лаззат
бағишламоқчиман. Уни коняк
билан аралаштириб бўлмайди.
— Хўш, буни қандай амалга
оширмоқчисиз?
— Бу осон. Ҳар иккаламиз
биттадан таблетка ичиб
юборамиз. Орадан ўн дақиқа
ўтар–ўтмас, иккаламиз ҳам
битмас-туганмас эҳтирос
оловида ёна бошлаймиз.
Ўзингизни дев мисол паҳлавон
сеза бошлайсиз. Менга ана
шундай паҳлавон йигитлар
ёқади. Шу сабаб бу дорини
доим ёнимда олиб юраман.
— Номи нима экан ўша
дорининг?
— Бу дорини дорихоналардан
тополмайсиз, чет элники.
Дугонам уни Америкадан
келтирган, номи инглизча
«Жазолафин»ми-е...
— Бўпти Соҳибахон, сиз учун
бир йўла иккитасини ичишга
ҳам тайёрман.
— Ҳо, бунинг бир донаси неча
доллар туришини биласизми,
яхши йигит? Берадиган
пулингизга бир донасига ҳам
рози бўлаверинг. Ҳа айтмоқчи,
кейин ғирромлик бўлмаслиги
учун мен пулни олдиндан
оламан. Чўнтагингизни
кавланг, яхши йигит.
Дилшода ўн беш долларни
сумкачасига солиб дори
солинган шишача оғзини очди.
Ўзини дори ичгандек қилиб
кўрсатиб, фужерга маъдан сув
қуйиб ичди. Кейин шишачадан
яна бир дона дори олиб,
йигитга узатди.
— Бўла қолинг, яхши йигит,
сабрим чидамаяпти.
Йигит илжайганича дорини
ютиб, устидан сув кўтарди.
Кейин Дилшодани қучиб,
ўпмоқчи бўлди. Дилшода ноз
қилгандек қиқирлаб кулиб
хона бўйлаб қоча бошлади.
Орадан беш дақиқа ўтмасдан
уни қувлаётган йигит
букчайганича полга ўтириб
қолди.
— Менга нима ичирдинг, ман
...жа...ла...қи! — деди у
оғриқдан аянчли инграб.
— Бу кунингдан баттар бўл,
ҳайвон! Сенга бу ҳам кам!
Дилшода шундай деб унга
нафрат билан тикилиб қўйди
ва дадил эшик томон юрди.
Кўча муюлишида уни машина
билан кенжа акаси кутиб
турарди...
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top