Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: YANGI YIL TADBIRI 2-QISM
*Hikoyamni davomi malum bir sabablarga ko'ra kechikdi,bu holat uchun sayt foydalanuvchilaridan uzr s...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar
1 2 >>

Niqobli qiz

Добавил:Probel (11.03.2016 / 03:30)
Рейтинг:rating 177867 article (0)
Прочтений:25788
Комментарии:0
Дугоналари билан қишлоқ
четидаги эски чорбоғда
кўришишга келишган Наргиза
ойисини огоҳлантириб, йўлга
тушди. У кўчага чиқиб, боғ
йўлига бурилган маҳали ариқ
бўйида эгилиб, қўлларини
юваётган нотаниш кимсани
кўрди. У юзини қора мато
билан ёпиб олган, кўзлари ва
пешонаси очиқ эди. Қизнинг
оёқларидан мадор кетди.
Юраги гупиллаб уриб, аъзойи
бадани музлади.
— Яхшимисиз? — деди ҳалиги
йигит.
Наргизанинг кўзлари унинг
кўзлари билан тўқнаш келди.
— Ниқобли йигит, —
шивирлади қизнинг лаблари.
Гарчи ўзи истамаса ҳам,
дудоқларидан майин оҳангда,
аммо эшитиларли даражада
яна бир сўз учди: —
Яхшимисиз?
Йигитнинг кўзида ним кулги
ифодаси аксланди.
Қиз эса манзил сари
илдамлади.
Қизлар уни бесабрлик билан
кутишаётган экан.
— Намунча, оёғингга хина
қўйганмидинг? — пичинг
қилди Нилуфар исмли
дугонаси.
Бирпасда дугоналарнинг
гапига гап уланди. Ҳангома
борган сари қизирди. Янги
модадаги либослар-у
йигитлар ҳам назардан четда
қолмади. Кейин... гап ниқобли
меҳмонга тақалди.
— У анчадан бери
қишлоғимизда юрибди, —
деди қизлардан бири.
— Яхши йигитга ўхшайди, —
деб пичирлади ниқобли қиз
нигоҳларини ердан узмай ва
айни лаҳзаларда ҳалигина
йигит билан кўришганини
ўйлаб, гапида давом этди: —
Хушмуомала экан.
Қизлар ўзаро кўз уриштириб,
мийиғида кулишди.
— Войбўй, ширинсўз экан, де,
— деди Нилуфар қизларга
қараб. — Сенга ёқиб қолдими
дейман?
— Бу нима деганинг? —
асабийлашди ниқобли қиз.
— Мени бир нарса жудаям
қизиқтираяпти. Неча ёшда
экан-а? — деб сўради
Нилуфар дугоналаридан.
— Мени бўлса, юзига нега
мато тортиб олгани
қизиқтираяпти, — деди
Наргиза.
Қизлар баҳсга киришиб
кетишди. Бири “Юзини
шунчаки яшириб юраркан”,
деса, бошқаси “Жароҳати
бордир-да”, дерди.
Наргиза кун бўйи яна ўша
йигит ҳақида ўйлади. Қош
қорая бошлаганда, қўлида
челак билан кўчага чиқди.
Қўшни болакай унинг қўлига
икки энлик хат тутқазиб,
қизнинг ҳай-ҳайлашига
қарамасдан, уйига кириб
кетди. Унинг бу ишини ўзича
тусмоллаган ниқобли қиз
ариқ бўйига ўтириб, қоғозни
очди-ю, ҳеч нарса ёзилмаган,
оппоқ эканлигидан ҳайрон
бўлди.
— Устимдан кулаяптими? —
тўнғиллади Наргиза
киприкларини пирпиратиб.
Эртаси куни ҳам шомдан
кейин шу ҳолат такрорланди.
Қизнинг ариқ лабида қош
чимириб турганини панадан
кузатаётган ниқобли йигит
олдинига жилмайиб, сўнг
жиддий тортди. “Менинг
кўнглим шу қоғоздек оппоқ”,
хаёлидан ўтказди у. “Наргиза!
Сени севаман! Ишон, заррача
бўлсин ғайирлигим йўқ. Сенга
қалбимни тутқазяпман. Токи
ўзинг буни тушунмас экансан,
ҳар куни оппоқ қоғоз
юборавераман», дерди
дилидагини тилига
чиқаролмаётган йигит
шўрлик.
Ошиқнинг кўнглидан ушбу
ўйлар кечаётган бир маҳалда
учинчи бор қўлига қоғоз
келиб тушган Наргиза жаҳл
билан болакайнинг ортидан
эргашди. Хаёлида “Ҳозир
мендан кўради”, деган
қатъият бор эди. Қўшнининг
бўсағасига етганда,
“Ҳорманг!” деган овоздан
чўчиб тушди.
— Янгам уйдами? — ғазабини
яширолмай сўради қиз.
— Аслида, менда гапингиз
бор-ку, янгани нима қиласиз?
— жавоб қайтарди йигит.
— Яхши! Ҳа, сизда гапим бор!
— деди қиз тутилиб. —
Буларни сиз юборяпсизми?
Нима, мени майна
қиляпсизми?
— Очиб ўқинг! Кейин
гаплашамиз, — вазминлик
билан, аммо эътирозга ўрин
қолдирмай сўзлади ниқобли
Раҳимжон.
— Барибир, оппоқ қоғоз...
Қиз қўлидаги хатни очди,
ундаги жумлаларга кўзи
тушиб, кўнглидаги гапни
тугатолмай, тилини тишлади.
Нима дейишини билмай,
ортига тисарилди. Икки одим
юриб, Раҳимжонга ер остидан
қараб, аста пичирлади:
— Кечирасиз!
Уйига киргунча негадир
юрагини ҳаяжон қамради.
Пиёладаги совуқ чойдан
ҳўплаб, қақраб кетган
лабларини намлади.
Мактубни очиб ўқиди:
“Наргиза, лозим топсангиз, сиз
билан холироқ жойда
суҳбатлашмоқчи эдим.
Ҳурмат билан Раҳимжон”.
“Мен билан учрашармиш, —
деб ўйлади қиз лабини буриб.
— Тушини сувга айтсин”.
Аммо кўнглида уйғонган
ғалати ҳиссиётлар унга сира
тинчлик бермас, ичида бир
овоз: «Борсанг, гаплашсанг,
нима қилибди?» дегандек
бўларди. Наргиза узоқ ўйлади,
ўзи билан ўзи олишди:
«Бораман... Йўғ-э,
бормайман... Борсаммикан?..»
Ниҳоят, қўлига ручка ва қоғоз
олиб, ёза бошлади: «Эртага
шомда қишлоқ четидаги
боғда...»
* * *
Шом... Икки ниқобли
учрашишди. Суҳбат узоқ
давом этди. Илк учрашувнинг
ўзиёқ кўп нарсаларни
ойдинлаштирди. Шу оқшом
икки инсоннинг қалбини
жунбишга келтирган бир
туйғу уйғонди. Улар бу туйғуни
“муҳаббат” деб аташди.
Раҳимжон Наргизага юзини
кўрсатди. Қиз сесканиб кетди,
ваҳмдан тош қотди.
Йигитнинг юзида кучли куйиш
натижасида чандиқ ва доғлар
пайдо бўлганди. Йигитнинг
айтишича, яхшилаб
даволанса, тўрт-беш йил
ичида юзи аслига қайтаркан.
Йигитнинг ўзини тутиши, гап-
сўзлари Наргизага ёқиб
қолганди. Юзидаги чандиқлар
эса уни умуман
қизиқтирмасди. Қизнинг
қалбига муҳаббат
ҳукмронлик қиларди. Наргиза
анчагина ўзгарди. У Раҳимжон
билан учрашувга
ошиқадиган, йигит билан
дийдорлашмаса, ўзини
қўйишга жой тополмайдиган
бўлиб қолди. Бу учрашувлар
чоғида йигит-қиз туйғуларга
бутунлай эрк беришди...
— Раҳимжон ака, тўйни
тезлатайлик, йўқса,
шарманда бўламиз. Бола
билан тўй қилишга тўғри
келади, — деди бир куни
Наргиза ўзини қучиб турган
бақувват қўлларни силаб.
— Албатта, жоним, озгина
сабр қил, — қизнинг
сочларини силаб, эркалаш
оҳангида жавоб берди йигит.
Йигит билан қизнинг
муносабатлари яшин
тезлигида бутун қишлоққа
шов-шув бўлди. Чунки
Наргиза анча ўзгарган, ундаги
ўзгаришни ота-онаси ҳам,
дугоналари ҳам аллақачон
пайқашганди. Қиз ўзини жуда
бахтиёр ҳис этарди.
Қувонишга арзирли
сабабларидан бири вужудида
кун сайин улғайиб келаётган
митти одамчани
Раҳимжондан бўлак ҳали ҳеч
кимнинг билмаслигида эди.
«Яхшиям, уйдагилар
ҳомиладорлигимдан бехабар,
— деб ўйларди қиз. — Йўқса,
ўлдиришади. Тириклайин
кўмишади». Унинг юрагида
алланечук ваҳима туриб,
«Барибир, бир куни ҳаммаси
ошкор бўлади, барибир,
тириклай кўмишади», деган
ўй вужудида титроқ
уйғотарди. Дугоналари уни
писмиқлиқда айблаб, ҳоли-
жонига қўйишмасди. Қиз нима
қилишини билмас, гоҳида
сиқилганидан ўзини қўйишга
жой тополмай қоларди.
Фақат ниқобли йигитнинг
ёнида бўлган вақтидагина
ўзини хотиржам ҳис этар,
йигит уни юпатиб, тасалли
берарди. Йигитнинг унга
ошуфта эканлиги қизни барча
азоблардан халос қиларди. У
Раҳимжон билан бахтли эди
гўё.
Одатий кунларнинг бирида
дийдорлашув жойига, боққа
борган Наргизага пода боқиб
юрган нотаниш болакай хат
тутқазди. Қиз илк марта
бўлгандаги эҳтирос билан
мактубни очди. Овоз чиқариб
ўқиди: «Сени севаман,
Наргиза. Аммо уйланиш учун
пулим йўқ. Ҳозирча сени
ташлаб кетаяпман, мени
кечир... Лекин кут, тез орада
қайтаман. Албатта, қайтаман.
Сени соғиниб, Раҳимжон».
Наргизанинг бошидан бир
челак муздай сув
қуйилгандек бўлди. Боши
айланиб, ўтириб қолди. Унинг
кўзларидаги шўх кулги бир
зумда аллақандай мунгга
айланди. Қизнинг орияти
синган эди. Унинг ориятини
топтаб кетишганди... Қиз
боғдаги дарахтларнинг бирига
ўзини осмоқчи ҳам бўлди.
Бироқ вужудидаги иккинчи
инсоннинг ҳаётини поймол
қилишга ҳақи йўқлигини ҳис
этиб, фикридан
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2
1 2 >>

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top