Tasodifiy hikoya: МАРДИКОР КИЗ кисса: 4 кисм. (Реал вокеа)
��охигул кейинги пайтлари Барнога нихоятда богланиб колди. Айни дамда бу багрикенг аёл хам Мохигулдан ёрдамини аямас, хатто бир киши бажарса буладиган ишларга хам Мохигулни ёнига олволар, гарчи бундан нони ярим булсада. (У хар ким уз ризкини ейди деган акидаги ихлос киларди). Хар хил хонадонларда булишар, кимлардир ачинса, кимлардир нописанд юкоридан назар ташлашарди. Бу тутинган опа сингил уз халол мехнатлари ила йуксиллик балосига карши туну кун курашардилар Бу орада Саломат хола касалхонадан ...davomi
��охигул кейинги пайтлари Барнога нихоятда богланиб колди. Айни дамда бу багрикенг аёл хам Мохигулдан ёрдамини аямас, хатто бир киши бажарса буладиган ишларга хам Мохигулни ёнига олволар, гарчи бундан нони ярим булсада. (У хар ким уз ризкини ейди деган акидаги ихлос киларди). Хар хил хонадонларда булишар, кимлардир ачинса, кимлардир нописанд юкоридан назар ташлашарди. Бу тутинган опа сингил уз халол мехнатлари ила йуксиллик балосига карши туну кун курашардилар Бу орада Саломат хола касалхонадан ...davomi
Библиотека | Er xotin munosabatlari | Ilon ayol (kamolov)
Абракадабра, суф!
Абракадабра куф! Тавба
қилди, ичмайди, суф! Ичса ўзи
илонга айлансин, куф! Энди
аслингга қайт, эй, илон!
– Аслингга қайт, Зулайҳо, денг!
– тузатди Ҳасан.
Азайимхон қўлидаги ҳар
донаси ёнғоқдек келадиган
тасбеҳи билан Ҳасаннинг
калласига урди:
– Шаккоклик қилмай ўтир,
куф! Кси, пси, эпсилон, суф! –
Ҳасаннинг бошига тупуриб,
дусини тугатди: – Ичса
анаконда бўлиб қолсин, туф!
Орадан уч кун ўтди. Алақ-
жалақ тушлар кўриб
ухлаётган Ҳасаннинг бўйнига
сим тўрдан чиқиб кетган илон
ўрала бошлади.
– Яна ичасизми, виш-ш-ш? Яна
ичасизми, дедим, виш-ш-ш?
Ҳасан тушидан қўрқиб
уйғониб кетди, аммо бўйнига
ростдан илон ўралаётганини
кўриб, отилиб ўрнидан турди
ва чироқни ёқди. Ҳасан
ҳайратдан қотиб қолди. Ёнида
Зулайҳо ётар, бўйнига ўралган
илон эмас, Зулайҳонинг қўли
экан. Сим тўрнинг ичига
қаради. Патнисда илоннинг
пўсти ётар эди.
– Ёмон туш кўрдингизми,
дадаси? – уйқусираган кўйи
сўради Зулайҳо. – Юзтагина
уриб оласизми ёки, яхши
ухлайсиз-да?
– Энди биттаям урмайман,
Зулайҳо, – деди қўрқа-писа
хотинининг ёнига ўтирган
Ҳасан. – Энди ичсам, анаконда
бўлиб қоламан, ичмайман.
– Яхши. Чироқни ўчиринг!
Суҳбат...
– Менга ҳали ўттиз етти кун
бор, Зулайҳо. Суҳбат кейин.
Зулайҳо бошини кўрпага ўраб,
пиққиллаб кулди.
Зулайҳо нимага кулганини
эрига айтмади.
Зулайҳо эрига ҳеч қачон
айтмади, ҳаммасини укаси
билан ўйлаб топганини ҳам,
Алишер морбоздан
чақмайдиган, заҳари тугаган,
қари кобрани олиб
келганиниям, телефондаги
“илонга айланиб қолган
аёл”нинг овозини ёзиб олиб,
эрига эшиттирганиниям,
дўхтурлар, милиционерлар,
терговчилар, ҳатто азайимхон
домла ҳам укасининг
жўралари эканиниям.
Аммо шундан кейин Ҳасан ҳеч
қачон ичмади.
Абракадабра куф! Тавба
қилди, ичмайди, суф! Ичса ўзи
илонга айлансин, куф! Энди
аслингга қайт, эй, илон!
– Аслингга қайт, Зулайҳо, денг!
– тузатди Ҳасан.
Азайимхон қўлидаги ҳар
донаси ёнғоқдек келадиган
тасбеҳи билан Ҳасаннинг
калласига урди:
– Шаккоклик қилмай ўтир,
куф! Кси, пси, эпсилон, суф! –
Ҳасаннинг бошига тупуриб,
дусини тугатди: – Ичса
анаконда бўлиб қолсин, туф!
Орадан уч кун ўтди. Алақ-
жалақ тушлар кўриб
ухлаётган Ҳасаннинг бўйнига
сим тўрдан чиқиб кетган илон
ўрала бошлади.
– Яна ичасизми, виш-ш-ш? Яна
ичасизми, дедим, виш-ш-ш?
Ҳасан тушидан қўрқиб
уйғониб кетди, аммо бўйнига
ростдан илон ўралаётганини
кўриб, отилиб ўрнидан турди
ва чироқни ёқди. Ҳасан
ҳайратдан қотиб қолди. Ёнида
Зулайҳо ётар, бўйнига ўралган
илон эмас, Зулайҳонинг қўли
экан. Сим тўрнинг ичига
қаради. Патнисда илоннинг
пўсти ётар эди.
– Ёмон туш кўрдингизми,
дадаси? – уйқусираган кўйи
сўради Зулайҳо. – Юзтагина
уриб оласизми ёки, яхши
ухлайсиз-да?
– Энди биттаям урмайман,
Зулайҳо, – деди қўрқа-писа
хотинининг ёнига ўтирган
Ҳасан. – Энди ичсам, анаконда
бўлиб қоламан, ичмайман.
– Яхши. Чироқни ўчиринг!
Суҳбат...
– Менга ҳали ўттиз етти кун
бор, Зулайҳо. Суҳбат кейин.
Зулайҳо бошини кўрпага ўраб,
пиққиллаб кулди.
Зулайҳо нимага кулганини
эрига айтмади.
Зулайҳо эрига ҳеч қачон
айтмади, ҳаммасини укаси
билан ўйлаб топганини ҳам,
Алишер морбоздан
чақмайдиган, заҳари тугаган,
қари кобрани олиб
келганиниям, телефондаги
“илонга айланиб қолган
аёл”нинг овозини ёзиб олиб,
эрига эшиттирганиниям,
дўхтурлар, милиционерлар,
терговчилар, ҳатто азайимхон
домла ҳам укасининг
жўралари эканиниям.
Аммо шундан кейин Ҳасан ҳеч
қачон ичмади.