Tasodifiy hikoya: Turist
Salom bu hikoya holos hullas boshladik Men ismim Anvar bolalar uyda kota boldim oqishda oqib sharo...davomi

Библиотека | Boshqalar | ЖИННИ ҚИЗ МОЗОРИ-2
тирик инсонлар қатори ёлғиз ўзи, ярим оқшомда қабристоннинг ўртасида, даҳшат-у ваҳималар қуршовида ўзини ўнғайсиз сезарди. У бир жойда қилт этмасдан туриб мушукни кутди. Ундан дарак бўлавермади. Ниҳоят йигит ўзида куч топиб бир қарорга келди. Сўнг овоз чиқариб боягина ўқиган узундан-узун дуоларини такрорлади. Секингина одимлаб коваги бор қабрга яқинлашди. Назарида тешик жудаям майда кўринди. "Оёғим ҳам сиғмайди-ку” хаёлидан ўтказди у. Тешикдан эса аллақандай инграётган, илтижо қилаётганга ўхшаш овозлар қулоғига чалинди. У бундай даҳшатга қизиқа бошлади. Аммо боягина йўқолган қўрқув яна уни эгаллаб олди. Алҳол, қўрқувдан қизиқиши устун келди. Ўнг оёғини тешикка яқинлаштирди, мўъжиза юз бериб ковак каттара бошлади. Ва у сирпаниб, зим-зиё чуқурликка шўнғиб бораркан, марҳум бобосининг доим айтадиган гапини эслади: "Қирқ йил қирғин келса ҳам ажали етган ўлади”. Сўнг ўзича пичирлади:
— Худонинг ўзи қўлласин.
Хаёлида у анча чуқурликка тушиб кетганди. Атроф қоп-қоронғи. На бирон йўл бор на бирон товуш. Турган жойи худди квадратдек туюлди унга. Олдинга икки қадам ташлади. Оёқ остидан ғалати ғарч-ғурч товуш келди.
— Ер ости дунёсида қор бўлмасди-ку, — деди ўзича, худди авал ер ости оламиникўргандек.
Бир жойда қимир этмай турди. Оёқларидан нималардир ўрмалаб баданига чиқаётгандай бўлди. Шу маҳалда миясига яна бир ўй келди. Дилидагини тилига кўчириб, мушоҳада қила бошлади:
— Анави мушукни кўрганимда мазам қочиб қолаётганди. Лекин унга қўшилиб мозорга келдим. Бу ергача тушдим. Даҳшатлар исканжасидаман. Одамнинг энг ботирлари ҳам аллақачон тил тортмай ўлган бўларди. Мен ҳалиям тирикман. На эсим оғди, на бошқа нарса бўлди. Ўзинг қўлла Аллоҳим.
Хаёлга берилиб белигача ўрмалаб келган ҳашаротларни унутиб қўйган йигит бор кучи билан ўзини ҳимоя қила бошлади. Маҳлуқларни пастга урди. Қайси томонга югиришини билмай у ёқдан бу ёққа бетоқат юра бошлади. Боз устига нафаси қисар, ҳолсизланиб борарди.
— Ер остида ҳаво йўқ, — деди у шивирлаб. — Ўзимни ўлимга маҳкум қилдим.
Энди яшашдан умидини узганди, қаршисида қайта ҳаёт учқунлади.
Нур кўринди. Ёруғлик. Рўпарасида узун йўлак бор экан. Қачондан бери билмабди. Йўлакдан кимдир келаяпти. Афтидан аёл киши. У яқинлашган сари атрофи ёришиб боряти. Тупроқли деворлар, ўтли йўлаклар лаҳаднинг ўзгинаси эди. Айниқса оёғи остидаги минглаб ҳашаротлар, илон-у ўргумчак, чаён-у қирқ оёқлар...
Садирнинг ҳуши бошидан учиб кетди. Аллазамонлардан бери шуларнинг устида ҳамон тирик турганига ишонгиси келмади. Ҳар қанча ҳолдан тойганига қарамай, бор кучини тўплаб, ёруғ таратиб келаётган шарпа томонга ўзини уриб, жон жаҳди билан югирди. Югирди-ю уч одим ҳам ташламай ҳушидан кетиб, шилқ этиб йиқилди.
Йигит кўзини очди. Жудаям эски, ғарибона кулба. Деворлари тупроқ, фақат бир томонига кашта урилган, оёқ остида эни чамаси уч метрча келадиган эски шолча, девор ўйиб токча қилинган, токчада шамчироқ липиллаб ёниб турибди.
У ҳамма томонга қаради. Бурчакда унга терс бўлиб бир қиз ўтирибди. Йигит уни орқасидан бўлса-да таниди. Таниди-ю ҳеч нарса деёлмади. Тили орқа тортиб кетди. Кўзлари косасидан чиққудек олайди. Киприкларини юмди. Кўргани ёлғон, сароб бўлишига умид қилиб қайта очди. Йўқ. Бари ҳақиқат эди. Ҳақиқатдан асло кўз юмиб бўлмайди. Ва ниҳоят қиз ҳам ортига ўгирилиб, йигит ёнига келди. Садир овози титраб, кўкрагини базўр ердан кўтариб шивирлади:
— Д-дилдора!
7
Нормат ака билан Бибигул опанинг бўлари бўлди. Қарийб ўн кундан бери фарзандларидан дарак йўқ. Қўни-қўшниларга Садирни пойтахтда даволанаяпти, деди-ю орқа-варотдан пинҳона қидирмаган, суриштирмаган жойлари қолмади. Аммо Садир ер-у кўкда йўқ эди. Худди ҳавога сингиб кетгандек. Улар кунларни санаб, боласидан бирор хабар бўлиши кутиб, эртадан кечгача эшик пойлашади. Бу орада Нормат ака хотини билан неча марта жанжаллашиб олди. Гўёки Садирни Бибигул опа фолбинга топшириб, энди эридан ҳайиқиб бор гапни айтмаётганмиш.
Одатий кунларнинг бирида дарвоза оҳиста тақиллади. Сўрида мук тушганча эшикка термилиб ўтирган эр-хотин жойларида ирғиб тушишди. Нормат ака ўрнидан қўзғолиб дарвозани очди.
— Бибигул шу ерда турадими? — сўради жулдир кийинган лўлисифат хотин хонадон соҳибидан.
— Ҳа, — деди Нормат ака ҳайрон бўлиб.
— Уйдами? — яна савол берди хотин.
— Уйда, келинг, — эшикдан четлашиб хотинни киришга ундаб йўл берди у.
Аёл индамай ичкарига кирди. Уни кўриши билан Бибигул опа ўрнидан сапчиб турди. Саломлашиб, сўрига тизилишди. Нормат ака нотаниш меҳмоннинг ташрифининг боисини билишга ошиқарди. Зора ўғлимдан бирор хабар келтирган бўлса, дерди ичида. Бибигул опа эрининг ўйларини парчалаб, аёлни таништирди. Маълум бўлишича нотаниш меҳмон — фолбин эди.
— Мен, бекорга келганим йўқ, — деди фолбин гапни муддаодан бошлаб. — Ўғлингиз ҳафтадан бери йўқ а?
Унинг саволи эр-у хотинни ток ургандек сескантириб юборди. Иккови ҳам кўзлари косасидан чиққудек бўлиб фолбиннинг оғзига тикилишди. Айниқса Нормат ака хотинига еб қўйгудек тикилди.
— У меникида, — гапида давом этди аёл. — Даволаяпман. Жин-ажиналар, руҳлар уни шу аҳволга солган.
— Унга нима қилдинг? — зўрға ўзини босишга уриниб сўради Нормат ака.
— Ҳеч нарса, ўғлингизни қабристон этагидан топдим. Руҳлар мени ўша ёққа бошлади. Бунга анча бўлди. Ҳозир анча яхши. Чечам айтгандим ўттиз уч кун даволаниши керак деб. Кейин қолган амаллар қилинса, худо хоҳласа отдек бўлиб кетади.
Фолбин гапини тугатди. Нормат аканинг қолган саволларига жавоб бермади. Бибигул опа ўғлининг тириклигини, соғлигини билиб кўнгли хотиржам тортди.
— Хизмат ҳақидан хавотир олманг, ўғлим тузалса бўлди. Қанча десангиз рози қиламан, — деди Нормат ака фолбинни хурсанд қилиш мақсадида.
— Худони рози қилинг ака, мени эмас, — деди фолбин вазмин тортиб. Сўнг: — Бурунги замонда бир бой одам ўлими олдидан васият қилиб: "Ўлганимдан кейин гўримни тилла билан кўминглар” дебди. Халқ айтганини қилибди. Майитни лаҳадга қўйиб устидан тилла тангаларни ташлабди. Бироқ лаҳад тўлмасмиш. Оламон ҳайрон қолибди. Ахир, бунча тиллага ўнта қабр ҳам кўмилиши керак экан. Шунда кекса отахонлардан бири: жасаднинг кўзига тупроқ ташланглар. Унинг кўзи очга ўхшайди, зора кўзи тўйса дебди. Одамлар унинг айтганини қилиб, аввал майитнинг кўзига тупроқ ташлашибди. Сўнгра қабрга уч сиқим тилла ташлаган экан қабр тўлибди. Қиссадан ҳисса шуки, кўзи оч одам ҳеч қачон тўймайди. Ўлганида ҳам, тиригида ҳам. Менинг кўзим тўқ. Шунинг учун Аллоҳ берган умрга, ризқ-у насибага қаноат қиламан. Сиз эгамни рози қилинг, зора болангиз шифо топса.
Фолбин ўрнидан қўзғолиб, бўсағадан чиқар пайти Бибигул опага тайинлади:
— Роппа-роса ўттиз тўртинчи куни ўғлингиз уйга қайтади. Унгача мениям, униям безовта қилманглар!
Тамом