Привет, Гость!
Chat (0) | Вход | Регистрация
Tasodifiy hikoya: Нигоранинг саргузаштлари
nigORAL номи билан мой мир да машхур булган кизнинг саргузаштлари...davomi
O'zbekcha sekslar
Библиотека | Boshqalar

Bezovta rux

Добавил:YouRak33 (31.03.2016 / 03:00)
Рейтинг:rating 181285 article (0)
Прочтений:10694
Комментарии:Комментарии закрыты
ILTIMOS XIKOYANI CHIQARINGLAR

Момомнинг айтишича, бу воқеа ўтган асрнинг 80-йиллари кузида, олис бир қишлоқда содир бўлган. Қишлоқ чеккасида катта бир ҳаммом қурилибди. Ҳаммом ҳафтанинг дам олиш кунлари ишлар ва ундан қишлоқ аҳли фойдаланаркан. Лекин негадир бу ҳаммомда кўпчилик бемалол, мириқиб чўмила олмас экан. Баъзиларнинг нафаси қисилса, бошқалар кўзига бўлар-бўлмас шарпалар кўринаётганидан ҳадиксирар экан.

Шу қишлоқда яшайдиган Нозима ҳам ҳаммомга кирди. Эшик олдида турган кассир аёлга юзланиб:

— Опа, ичкарида ҳеч ким йўқми? – деди.

— Йўқ, қизим, энди эшикни очдим, — деди аёл. — Ҳали барвақт. Пешиндан кейин ҳаммом одамлар билан қизийди.

Нозима димоғида қўшиқни хиргойи қи­либ, ҳаммомга кириб кетди. Кийимларини девордаги илгичга осаётганида, сувнинг шариллаган овози эшитилди. Бирдан хаёли бўлиниб, ичкаридаги ювиниш хонасига қаради. Ҳеч ким йўқ. Индамасдан чиқиб кетаётган эди, бир овоз эшитилди:

— Қизим, илтимос, ювинишимга қарашиб юбор!

Нозима ажабланиб ҳамма ёққа кўз югуртирди, ҳеч ким кўринмади. Эшик олдидаги кассир аёлдан сўраш учун кетаётганда, яна ўша овозни эшитди:

— Ширин қизим, елкамни ишқалаб қўй, қўлим етмаяпти.

Нозима овоз келган томонга яқинроқ борди. Қараса, бурчакда бир кампир чўмилиб ўтирибди. Боя ҳали ҳеч ким киргани йўқ, дейишганди-ку. Ёки кампирнинг кирганини кўрмай қолдимикан, дея хаёлидан ўтказди. Кампир эса қўлидаги қора совунини унга узатиб турарди.

Нозима «хўп», деди-да, кампирнинг елкаларига қаради. Жуда дағал ва жирканч экан. Бир сесканиб тушди. Кейин, ахир бу кампир-ку, нимасидан қўрқаман? Инсон қариб қолгандан кейин, танаси шундай бўлиб қолади-да, дея хаёлидан ўтказгач, аста елкасини совунлай бошлади.

Кампирга юзланиб: «Момо, қайси қишлоқда турасиз, исми­нгиз нима? Сизни авваллари ҳеч кўрмаган эканман. Нега ҳаммомга бир ўзи­нг­из келдингиз, набираларингиз олиб келишмадими?» — деди.

Кампир оҳистагина:

— Мен ёлғиз яшайман. Ҳамма яқинларим ўлиб кетишган. Ўз кунимни ўзим кўраман. Ўртақишлоқлик Роҳат момонг бўламан. Илтимос, мени бу ерда кўрганингни бировга айтиб юрмагин. Одамлар эшитса, қариган чоғида ҳаммомга чўмилишга борибди, деб устимдан кулишади. Ҳеч кимга билдирмагин, хўпми?

Нозима кўнгли ийиб хўп дегандай бош ир­ғади.

— Момо, мана чўмилтириб ҳам қўйдим. Уйи­нгизга бора оласизми ёки ўзим олиб бориб қўяйми?

— Йўқ, қизим. Мен шу ерда яшайман. Бу ҳаммом менинг уйим.

Нозима ажабланиб, ўзича кулиб қўйди: хаёли­дан, «кампир, ҳойнаҳой, қариб, эси оғиб қолган, шекилли» деган ўй ўтди. Парво қилмай, ўзи ҳам ювина бошлади.

Хиёл ўтмай, кампир қизнинг ёнига келди ва:

— Қизим, кел, сенинг ҳам елкаларингни совунлаб қўяй, жонинг киради, — дея унинг елкасини ишқай бошлади. Нозиманинг қаршилигига парво ҳам қилмай, кампир тирноқларини қаттиқроқ ботириб, унинг баданини тирнай кетди.

Қиз оғриққа чидолмай, қичқириб юборди:

— Момо, илтимос, ёрдам бермай қўя қолинг, қўйиб юборинг, оғрияпти, нафас ололмаяпман...

Аввалига нимжон ва кучсиз кўринган кампир ваҳшийга айлана бошлади. Мадори қуриган қиз бор кучи билан кампирни итариб юборди. Сўнг эшик томонга ўзини урди. Кампирнинг қўлидан бир амаллаб қочгач, ташқарига чиқди. Қараса, ярим тун. Қорон­ғи кўчада ҳеч ким кўринмас эди. Ҳозиргина югуриб чиққан ҳаммом эшигида катта қулф осиғлиқ турарди. У қаттиқ қўрққанидан ҳушини йўқотди.

Тонгда шифохонада кўзларини очган Нозиманинг бошида ота-онаси йиғлаб ўтиришарди. Елкалари қаттиқ тирналган, ҳатто қон томирлари ҳам кўриниб турарди.

Ярим кечада ҳаммом эшиги ёнида ҳушсиз ётган Нозимани, қўшниси ўаффор амаки кўриб қолиб, касалхонага олиб келади.

Шифокорлар барча чораларни кўришига қарамай, қизнинг аҳволи оғирлашаверди. У бир ўзига келса, бир ҳушини йўқотар эди.

Қанча саволга тутишмасин, қиз ҳеч нарса гапирмади.

Бу воқеадан бутун қишлоқ хабар топди. Орадан икки кун ўтди. Аҳволи баттар оғирлашган қизни уйига олиб келишди.

Домланинг дуо ўқиши билан енгиллашиб, бироз ўзига келган қиз «Ҳаммомга боргандим. У ерда ўртақишлоқлик Роҳатой момо чўмилаётган экан. Унинг елкасини совунлаб қўйдим. Ке­йин у менинг елкаларимни шундай қаттиқ тирнади-ки, ҳушимдан кетай дедим. Момо ҳаммомда яшар экан. Ҳаммом унинг уйи экан...», дедию қолган гаплари оғзидан чиқмай, жони узилди.

Маълум бўлишича, қизнинг кўзига кўринган ўртақишлоқлик Роҳатой момо 20 йил аввал дом-дараксиз йўқолган экан. Аввалига унинг эси оғиб, бошқа қишлоққа кетиб қолибди деган гап тар­қалган, кейин Салим қассоб шаҳардан бир гап топиб келган: эмишки, биз томонда кимнидир машина уриб кетибди. Тил тортмай ўлибди. Лекин ҳеч қандай ма­йит топилмагач, бу гап ҳам унут бўлган. Айтишларига қараганда, ўшанда машина Роҳатой момони уриб кетган, жасади қишлоқ чеккасидаги ҳозирги ҳаммом қурилган ерга кўмиб юборилган.

Сал кейинроқ одамлар ҳаммомни бузишиб, атрофини панжара билан ўраб қўйишди.
Bu ma'qolani do'slaringa yubor:
Скачать txt | fb2

Сообщение: (Max. 5000)

b i u s s spoiler quote url Code color bg color


Комментарии
Всего: 0
На главную
KatStat.ru - Топ рейтинг сайтовstatok.top