Tasodifiy hikoya: Xotinim bilan real voqia
Salom!aziz saytdoshlar birinchi hikoya yozishim yoqsa kament yoqmasa uzur! Salom! Ismim shoxrux yos...davomi

МАЛЛАВОЙЛАР УЮШМАСИ “Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар” китобидан 1-қисм
Добавил: | Lewandowski (14.07.2016 / 19:57) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 15226 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
Муаллиф- АРТУР КОНАН ДОЙЛ
Бу воқеа ўтган йили кузда бўлган эди. Шерлок Холмснинг ҳузурида аллақандай жуда семиз, ўрта ёшлардаги қизғиш-малла киши ўтирарди. Мен ичкарига кирмоқчи бўлдим-у, лекин икковларини қизғин суҳбат устида кўриб, чиқиб кетишга шошилдим. Аммо Холмс мени хонага сургаб олиб кириб, эшикни беркитди.
— Келганингиз айни муддао бўлди, азизим Уотсон,— деди у мулойимгина.
— Сизларга халал бермай дедим. Назаримда, банддек кўриндингиз.
— Ҳа, бандман. Жуда ҳам бандман.
— Нариги хонага чиқиб кутиб тура қолсам бўлмасмикин?
— Йўқ, йўқ… Мистер Уилсон,—деди у семиз кишига мурожаат қилиб,— бу жентлмен муваффақиятли чиққан тадқиқотларимнинг кўпчилигида менга анча-мунча дўстона ёрдам кўрсатган. Аминманки, сизнинг ишингизда ҳам фойдаси тегса керак.
Семиз киши ўтирган йеридан сал қўзғалиб менга бош ирғади; унинг семизликдан қисилиб кетган кичкина кўзлари менга синчковлик билан тикилди.
— Мана бу йерга, диванга ўтиринг,— деди Холмс.
У креслога ўтирди ва ўйга толадиган вақтларидаги одатига кўра иккала қўлининг учларини чирмаштирди.
— Биламанки, азизим Уотсон,— деди у,— сиз менинг ҳамма ғайриоддий нарсаларга, кундалик ҳаётимизнинг маромини бузадиган ҳамма нарсага ишқибоз эканлигимни маъқуллайсиз. Агар сизда шу ғайриоддий воқеаларга ишқибозлик бўлмаганда менинг камтарона саргузаштларимни шу қадар завқ-шавқ билан ёзиб бормас эдингиз… Зотан, сидқидилдан айтишим керакки, сизнинг баъзиъ ҳикояларингизда менинг фаолиятим бир қанча бўяб кўрсатилади.
— Ростини айтганда, сизнинг саргузаштларингиз менга ҳамиша ниҳоятда қизиқ бўлиб туюларди,— деб эътироз билдирдим мен.
— Куни кечагина сизга энг зўр хаёл кучи ҳам кундалик ҳаётимизда учрайдиган ғайри оддий ва алома ҳодисаларни тасаввур этишдан ожиз, деган эдим шекилли.
Мен ўша заҳотиёқ бу фикрингиз унчалик тўғри бўлмаса керак, деган эдим.
— Шунга қарамай, доктор, мени ҳақ дейишга мажбур бўласиз, акс ҳолда, сизни шу қадар сон-саноқсиз, ажойиб ва ғаройиб фактларга кўмиб ташлайманки, фикримга қўшилишга мажбур бўлиб қоласиз. Мана, ақалли ҳозир менга мистер Жебез Уилсон айтиб берган воқеани олайлик. Бу воееа бўлиб ўтган вазият мутлақо содда, оддий, ҳолбуки, умрим бино бўлиб бундай воқеани эшитган эмасман… Мумкин бўлса, мистер Уилсон, ҳикоянгизни такрорласангиз. Буни сиздан дўстим доктор Уотсон ҳикоянинг бошини эшитсин, дебгина илтимос қилаётганим йўқ, мен ўзим ҳам ҳар бир икир-чикир тафсилоти билан мумкин қадар яхшироқ танишиб чиқсам. Одатда менга бирон ҳодисани ҳикоя қила бошлаганларида шунга ўхшаган минглаб ҳодисалар эсимга тушади. Аммо эътироф этишга мен ҳеч қачон бунга ўхшаган воқеани эшитган эмасдим.
Семиз мижоз бир оз ғурурланганнамо кўкрагини кериб, палтосининг ич чўнтагидан ғижимланган кир газета олди-да, уни тиззасига ёзиб қўйди. У бўйнини чўзиб босилган эълонларга кўз югуртираркан, мен бошдан-оёқ разм солиб, Шерлок Холмсга тақлидан, унинг кийими ва ташқи қиёфасига қараб ким эканни билиб олишга тиришдим.
Афсуски, менинг кузатишларим деярли ҳеч қандай натижа бермади. Бир кўришдаёқ унинг ўзига бино қўйган, бефаросат, тепса тебранмас, оддийгина бир майда дўкондор эканини пайқаш мумкин эди. Катак кулранг шими беўхшов, киргина қора сюртугининг тугмалари солинмаган, қора нимчаси устида тилла суви юритилган йўғон мис занжир йилтирар, унинг учида жевак ўрнида парма билан тешилган аллақандай бир тўртбурчак мепарчаси осилиб турар эди… Нимдошгина цилиндри ва хижим бахмал ёқали, ўнгиб кетган қўнғир палтоси ёнгинасидаги стулда ётарди. Хуллас, бу одамга қанча разм солмай, унинг қизғиш сочидан бошқа кўзга ташланадиган жойини кўрмадим. Унинг қандайдир хунук бир воқеадан саросимада эканлигн кўриниб турарди.
Менинг машғулотим Шерлок Холмснинг синчков назаридан четда қолмади.
— Албатта, ҳар кимга аёнки,— деди у табассум билан,— бизнинг меҳмонимиз бир вақтлар жисмоний меҳнат билан шуғулланган, у бурнаки искайди, франк-масонлардан, Хитойда бўлган, сўнгги ойларда кўп хат ёзишга тўгри келган. Бу аён-ошкор фактлардан бошқа ҳеч нарсани пайқаёлмадим.
Мистер Жебез Уилсон креслодан сапчиб турди ва шаҳодат бармоғини газетадан олмай, ошнамга тикилиб қолди.
— Сиз буларни ҳаммасини қандай қилиб билиб олдингиз, мистер Холмс?—деб сўради у.— Масалан, сиз менинг жисмоний меҳнат билан шуғулланганимни қаёқдан биласиз? Ҳа, дарҳақиқат, мен ўз фаолиятимни кемасоз дурадгорликдан бошлаганман.
— Буни қўлларингиз айтиб турибди, муҳтарам сер. Ўнг қўлингиз чап қўлингиздан каттароқ. Сиз шу қўълингиз билан ишлаганингиз учун унинг мушаклари бақувват-роқ бўлиб қолган.
— Бурнаки искашимни-чи? Франкмасонлигимни-чи?
— Франкмасонлигингизни пайқаш қийин эмас, чунки сиз жамиятингизнинг қатъий низомига амал қилмай ярим доира ва доира тасвири бор илгакли тугма тақиб юрибсиз.
— Э, ҳа! Бу эсимга ҳам келмабди… Кўп езишга тўғри келганини қандай пайқадингнз?
— Йилтираб кетган ўнг йенгингиз билан чап йенгингизнинг тирсаги атрофидаги тақир бўлиб қолган мовут яна нимадан гувоҳлик бера олиши мумкин?
— Хитойда бўлганимни-чи?
— Ўнг билагингизда кўриниб турган балиқча тасвири Хитойдагина чекилган бўлиши мумкин. Мен татурофкаларни ўрганганман, улар ҳақида ҳатто мақолалар
ёзганман. Балиқ тангачаларини нафис пуштир билан бўяш одати фақат Хитойгагина хос. Соатингизнинг занжиридаги Хитой тангасини кўрганимдан сўнг Хитойда бўлганингизга узил-кесил қаноат ҳосил қилдим.
Мистер Жебез Уилсон қаҳ-қаҳлаб кулиб юборди.
— Шунақа денг?!— деди у.— Мен аввалига сиз буларни аллақандай аломат йўллар билан топасиз шекилли, деб ўйлаган эдим, энди билсам, осонгина топаётган экансиз.
— Фикримча, Уотсон, бундай хулосага қандай йўл билан келганимни тушунтириб хато қилдим шекилли,— деди Холмс,—ўзингизга маълумки, «.Омне игнотум про, магнифико», агар мен ростгўй бўлсам, камтарона шуҳратимга путур йетадиганга ўхшайди… Эълонни топдингизми, мистер Уилсон?
— Топдим,— деб жавоб берди у йўғон, қизил бармоғини газета стунининг ўртасига нуқиб тураркан.— Ҳамма иш шундан бошланди. Ўзингиз ўқиб кў-ринг, сер.
Мен газетани олиб, ўқидим:
МАЛЛАЛАР УЮШМАСИ. Лебанонлик (АҚШ Пенсилвания) марҳум Иезекия Хопкинснинг васиятига биноан Уюшмага яна бир киши ишга олинадиган бўлди. Ҳафтасига муайян иш учун тўрт фунт стерлинг нақд маош берилади. Эс-ҳуши жойида, зеҳни ўткир, йигирма бир ёшдан кам бўлмаган ҳар бир малла тусли киши бу ишга яроқли топилиши мумкин. Уюшманинг Флит-стрит, Попс-коортдаги идорасига, душанба кунлари соат ўн бирда шахсан Дункан Россга мурожаат қилинсин.
— Жин урсин, бу нима дегани ўзи?—деб юбордим мен, ана шу ғалати эълонни икки бор ўқиб чиқарканман.
Холмс сассизгина кулди-да, креслода ўтирган жойида ғужанак бўлиб олди, бу унинг роса ҳузур қилаётганидан далолат бергучи эди.
— Чакана эълон эмас-а, нима дейсиз?—деди у.— Хўш, мистер Уилсон, ҳикоянгизни давом эттириб, ўзингиз ҳақингизда, уйингиз ҳақида, бу эълон сизнинг ҳаётингизда қандай рол ўйнагани ҳақида гапириб беринг. Сиз эса, доктор, мумкин бўлса, бу қайси газета эканини, қачон чиққанини ёзиб қўйсангиз.
— «Эрталабки хроника». 1890 йил 27 апрелдаги сони. Роппа-роса икки ой бурун чиққан экан.