Tasodifiy hikoya: Чапдами Ўнгдами
Бир киз туйидан олдин онасидан сурабди,-ойи туйдан кейин куевнинг унг томонида етадими еки чап томон...davomi

Библиотека | Boshqalar | МАЛЛАВОЙЛАР УЮШМАСИ
“Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар” китобидан 1-қисм
— Жуда соз. Давом эттиринг, мистер Уилсон.
— Илгари айтганимдек, мистер Шерлок Холмс,— деди Жебез Уилсон пешонасини артиб.— Сити яқинидаги Секс-Кобург-скверда кичкинагина бўнак кассам бор. Ишларим илгари ҳам унча яхши эмас эди, сўнгги икки йил давомида эса ундан келадиган даромад амал-тақал билан тирикчилик ўтказиб туришгагина йетарди. Бир вақтлар икки ёрдамчим бор эди, ҳозир эса битта: унга ҳақ тўлашим оғир эди-ю, аммо у менинг ишимни ўрганиш имкониятига эга бўлиш учун ярим маош эвазига ишлашга рози бўлди.
— Ўша қимматли йигитчанинг оти нима?— деб сўради Шерлок Холмс.
— Номи Винсент Сполдинг, уни йигитча деб бўлмайди. Ёши нечадалигини айтиш қийин. Ундан эпчилроқ ёрдамчини топишим мақол. Унинг менсиз ҳам куни ўтиб, икки баробар ортиқ пул топа олишини ҳам жуда яхши тушунаман. Модомики, у мамнун экан, унга ўз манфаатларимга путур йетказадиган фикрларни уқтиришимнинг нима ҳожати бор?
— Дарҳақиқат, нима ҳожати бор? Назаримда, жуда омадингиз келган экан: сиз ёрдамчингизга унинг бажарадиган ишига бошқаларга қараганда икки баробар кам ҳақ тўларкансиз. Бизнинг давримизда бундай бетама хизматчилар камдан-кам учрайди.
— О, ёрдамчимнинг камчиликлари ҳам бор!—деди мистер Уилсон.— Сурат олишга бунақанги ишқибоз одамни ҳеч қачон учратмаган эдим. Иш вақтида аппаратини шақиллатгани-шақиллатган, кейин эса худди қуён инига уриб кетгандек ертўлага шўнғийди-да, пластинкаларни дорига солиб очилтиради. Унинг катта нуқсони шу. Умуман эса чакки хизматчи эмас.
— У ҳозир ҳам хизматингизни қилиб турган бўлса керак?
— Ҳа, сер. Ўшаю амал-тақал қилиб овқат пишириб, уйни супуриб-сидириб турадиган ўн тўрт яшар қизалоқ, бошқа ҳеч кимим йўқ, хотиним ўлиб кетган, болаларим ?ам йў?. Учаловимиз тинчгина турмуш кечираётибмиз, сер, уйнинг чироғини ёқиб, ижара ҳақини тўлаб турамиз — кўрган-кечирганимиз шу… Бу эълон бизни йўлдан адаштирди,— деб гапини давом эттирди мистер Уилсон. — Бугун роппа-роса саккиз ҳафта бўлади Сполдинг қўлида шу газета билан идорамга кириб келганига.
«Қани энди мени ҳам худо малла қилиб яратган бўлса, мистер Уилсон».
«Нега?»— деб сўрадим мен.
«Мана,— деди,— Маллалар уюшмасида янги ўрин тайин қилинибди. Бу ўринни эгаллаган одам ҳазилакам даромадга эга бўлмайди. У йерда ишга кирмоқчи бўлган талабкорлардан кўра бўш ўринлар кўпроқ бўлса керак, васийлар ҳам пулларни нима қилишларини билмай роса бошлари қотаётгандир. Агар сочимнинг ранги ўзгариб қолганида борми, албатта ўша сердаромад ўринни эгаллардим».
«Маллалар уюшмаси нима дегани ўзи?»—деб сўрадим мен.
— Биласизми, мистер Холмс, мен юримсак эмасман, иш кетидан қувмайман, иш ўзи мени қидириб келадиган бўлгани учун баъзан ҳафталаб остона ҳатлаб кўчага чиқмайман. Шунинг учун ҳам оламда бўлаётган ишлардан бехабар қоламан, янгиликларни ҳамиша мароқ билан эшитаман…
«Сиз наҳотки Маллалар уюшмаси ҳақида ҳеч қачон эшитмаган бўлсангиз?»»—деб сўради таажжуб билан Сполдинг кўзлари чақчайиб.
«Ҳеч қачон».
«Бу мени жуда ҳам таажжублантиради, чункн сиз ўша бўш ўринни эгаллашга ҳақ-ҳуқуқи бўлганлардан бирисиз-ку».
«Бу қанча даромад келтириши мумкин?»— деб сўрадим.
«Йилига икки юз фунт стерлингга яқин, ортиқ эмас, жуда ҳам йенгил иш, бунинг устига айни вақтда ҳар қандай бошқа иш билан ҳам бемалол шъғулланаверса бўлади».
Табиийки, қулоқларимни динг қилдим. Чунки менинг муассасам сўнгги вақтларда жуда оз даромад келтирмоқда, йилига қўшимча икки юз фунт эса анча кунимга яраши мумкин эди.