Tasodifiy hikoya: xxxxxxxxxxxxx
Xullas yaqinda bolgan voqiya bir kun moshinamda yolda ketyotsam ped kollejni oldida bir qiz turipti...davomi

Артур Конан Дойл МАЛЛАВОЙЛАР УЮШМАСИ “Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар” китобидан 2-қисм
Добавил: | Lewandowski (15.07.2016 / 10:26) |
Рейтинг: | (0) |
Прочтений: | 26955 |
Комментарии: | Комментарии закрыты |
«Бу Уюшма ҳақида билганларингизни айтиб беринг»,— дедим.
«Ўзингиз кўриб турибсизки,— деб жавоб берди Сполдинг менга эълонни кўрсатиб,— Маллалар уюшмасида бўш ўрин бор экан, мана бу адреси, тафсилотларини билмоқчи бўлсангиз шунга мурожаат қилишингиз мумкин. Билишимча, бу Уюшмага Иезекия Хопкинс деган америкалик бир довдир табиатли миллионер асос солган. Унинг ўзи қизғиш-малла тусли бўлиб, дунёдаги ҳамма маллаларга хайрихоҳ экан. У ўлаётганида ўз васийларига катта маблағ қолдириб, бу маблағни сочлари тўқ малла тусдаги одамларнинг қисматларини йенгиллатишга ишлатишни васият қилган экан. Айтишларича, бу бахтиёр одамларга туппа-тузук маош тўлашармиш, улардан деярли ҳеч қандай иш талаб қилишмасмиш».
«Ахир малла одамлар миллион-миллион-ку,— дедим мен,— уларнинг ҳар бири ҳам бўш ўринни эгаллагиси келади».
«Сиз ўйлаганчалик кўп эмас, улар,—- деб жавоб берди у.— Кўриб турибсизки, эълон фақат лондонликларга, шунда ҳам катта кишиларга қаратилган. Ўша америкалик Лондонда туғилиб, ёшлигини шу йерда ўтказган, ўзи туғилиб ўсган шаҳарга валинеъматлик қилмоқчи бўлган. Бундан ташқари, эшитишимга қараганда Малла-лар уюшмасига сочлари оч-малларанг ёки тўқ-малларанг шахсларнинг мурожаат қилишлари фойдасиз — у йерда сочлари ёрқин, кўзни қамаштирадиган, қизғиш-малла тусдаги кишиларнигина ишга олишаркан. Агар сиз бу таклифдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, мистер Уилсон, Маллалар уюшмасининг идорасига кириб борсангиз кифоя. Аммо бнр неча юз фунт деб асосий машғулотингиздан алаҳсираб юришингизнинг маъноси бормикан?..»
Ўзларингиз кўриб турибсизларки, жентлменлар, менинг сочим ёрқин, сержило тусга эга бўлган тўқ-малларанг соч, маллалар рақобат қилиб қолганларида ҳам барибир мен бу бўш ўринни эгалласам керак, деб ўйлаган эдим. Винсент Сполдинг бу ишдан ҳар томонлама хабардор бўлганлиги учун менга катта ёрдам бериши мумкин эди, шунинг учун ҳам дарчаларни кечгача ёпиб, мени Уюшма биносига кузатиб боришини буюрдим. У бугун ишдан озод бўлганига жуда севиниб кетди. Биз идорани беркитиб, эълонда кўрсатилган адресга қараб жўнадик. У йерда шундай бир томошани кўрдимки, мистер Холмс, бундай томошани энди сира ҳам кўролмасам керак. Шимолдан, жанубдан, шарқдан, ғарбдан кимнингки сочи сал-пал малла тусли бўлса, эълонни ўқибоқ Ситига ёпи-рилиб келаверибди. Флит-стритда маллалар тирбанд бўлиб кетган. Попс-коорт эса апелсинфурушнинг ғалтак аравасига ўхшар эди. Мен ҳеч қачон Англияда шунча бордир, деб ўйламаган эдим. Бу йерда малларанг туснинг ҳар хил тур- лари бор, похолранг, лимонранг, қ
изғишранг ғиштранг, ирланд сеттерлари тусидаги, сафро тусидаги, лой тусидаги ранглар бор; аммо Сполдинг айтганидек, чинакам ёрқин, қизғиш-малларанг тусдаги бошлар бу йерда жуда оз эди, Шунга қарамай, бу йерга тўпланган оломонни кўриб, умидим пучга чиқай деб қолди. Сполдинг эса бўш келмади. Қандай эвини қилганини билмайман-у, у жон-жаҳди билан тиқилиб-суқилиб мени халойиқ орасидан олиб ўтди, биз идора зинапояси олдига йетиб бордик. Одамлар турнақатор тизилиб зинапоядан чиқиб-тушиб турар эди; баъзилари умид-иш-тиёқ билан чиқиб боришар, баъзилари эса маъюслик билан тушиб келишар эди. Биз олдинга ёриб ўта-ўта тез орада идорага кириб бордик…
— Сиз жуда қизиқ дуч келиб қолибсиз!—деди , мижози хотирлаб олиш учун бир чимдим бурнаки искаб индамай қоларкан.— Марҳамат, ҳикоянгизни давом эттиринг.
— Идорада иккита ёғоч стул билан оддийгина қарағай столдан бошқа ҳеч нарса йўқ, унда мендан ҳам маллароқ кичкина бир одам ўтирарди. У стол олдига келган номзодларнинг ҳар қайсиси билан бир-икки оғиз сўзлашиб, уларнинг ҳар қайсисидан қандай бўлмасин бир нуқсон топарди. Афтидан, бўш ўринни эгаллаш унча осон эмас эди. Бироқ биз ўз навбатимизда столга яқинлашиб борар эканмиз, кичкина одам мени бошқа номзодларга қараганда анчагина хушмуомалароқ қарши ичкарига кирган заҳотимизоқ биз билан холи гаплашиш учун эшикни ичкаридан беркитиб қўйди.
«Бу киши мистер Жебез Уилсон,—деди ёрдамчим . У Уюшмадаги бўш ўринни эгалламоқчи эди”.
«У бу ўринга жуда муносиб,— деб жавоб берди ҳалиги одам.— Мен кўпдан бери бундай ажойиб сочни кўришга муяссар бўлмаган эдим!»
У бир қадам орқага ташлаб, бошини бир томонга қийшайтирди-да, сочларимга шу қадар узоқ тикилиб қолдики, мен жуда ўнгайсизландим. Кейин бирдан олдинга ташланиб қўлларимга ёпишди-да, қизғин табриклади.
«Мен ҳардамхаёллик қилсам инсофдан бўлмас,—деди у.— Бироқ ишонаманки, баъзи эҳтиёт чораларни кўрсам мени керчирасиз».
У иккала қўли билан сочимни чангаллаб шундай тортдики, оғриқдан додлаб юбордим.
«Кўзларингиздан ёш чиқиб кетди,— деди у сочимни қўйиб юбориб.— Демак, ҳаммаси жойида. Кечирасиз, эҳтиёт бўлмасак бўлмайди. Чунки бизни икки марта парик кийиб келиб, яна бир марта сочини бўяб келиб алдашган. Сизга баъзиларнинг шундай виждонсизларча ишлатган ҳийлаи найрангларини айтиб беришим киики, одамларга нисбатан нафратингиз ошиб кетади».
У дераза олдига бориб, бўш ўрин банд қилинганлигини қичқириб айтди. Пастдан оҳ-воҳ, ўкинч садолари эшитилди, халойиқ ҳар томонга тарқалиб кетди, тез орада бу атрофда мени ёллаётган ҳалиги одам билан икковимиздан бошқа малла қолмади.
«Менинг отим мистер Дункан Росс,— деди у,— мен ҳам саховатли валинеъматимиз қолдирган ўша фонддан нафақа оламан. Сиз уйланганмисиз, мистер Уилсон? Оилангиз борми?»
Мен бефарзанд, сўққабош одам эканлигимни айтдим. Унинг чеҳрасида қайғу излари кўринди.
«Ё раббий!—деди у тундлик билан.—Ахир бу жуда ҳам жиддий тўсиқ-ку! Афсуслар бўлсинки, сиз уйланмаган экансиз! Фонд маллаларни боқиш учунгина эмас, уларнинг насл-насабини кўпайтириб, тарқатиш учун барпо қилинган эди. Афсус, бўйдоқ экансиз-да!»
Бу сўзларни эшитарканман, тарвузим қўлтиғимдан тушиб кетди. Мистер Холмс, нега десангиз, мени олишмас экан, деб хавотирга тушиб қолдим: аммо у ўнлаб кўриб йўлини топишини айтди.
«Сиздан бошқа ҳар қандай одам бўлганда ҳам қоидадан чекинмасдик, аммо шундай сочи бор одамни қўллаб-қувватлаш мумкин. Янги вазифангизни қачондан эътиборан адо эта бошлашингиз мумкин?»
«Бу бир оз мушкулроқ, чунки мен бошқа бир муассасада бандман»,— дедим.
«Бунисидан ташвишланманг, мистер Уилсон!—деди
Винсет Сполдинг.—У ишни сизсиз ўзим ҳам эплайвераман».
«Бу йерда қайси соатларда банд бўламан?»—деб сўрадим мен.
«Ундан иккигача».
Бўнак кассаларида асосий иш кечқурунлари, айниқса, маош берилиши арафасида пайшанба, жума кунлари бўлади, шунинг учун унча-мунча пул ишласак чакки эмас, деган қарорга келдим. Қолаверса, ёрдамчим ишончли одам, керак бўлганда бемалол ўрнимда ишлайверади.
«Бу соатлар менга тўғри келади,— дедим.— Қандай маош тўлайсизлар ўзи?»
«Ҳафтасига тўрт фунт».
«Қиладиган ишим нимадан иборат бўлади?»
«Муайян ишдан иборат бўлади».
«Муайян иш деганингиз нима?»
«Иш вақтида сиз идорамизда ёки, ақалли, идорамиз жойлашган бинода бўлишингиз керак. Борди-ю, бирон марта иш вақтида кетиб қоларкансиз, бу хизматдан умрбод маҳрум бўласиз. Васият қилувчи айниқса шу моддага қаттиқ риоя қилишни талаб этган. Агар бирон марта иш вақтида идорамиздан чиқиб кетсангиз, талабларимизни бажармаган ҳисобланасиз».
«Агар гап кунига тўрт соат вақт ҳақида кетаётган