Tasodifiy hikoya: Ona qadriga yetaylik azizlar!!
Eshikka termulgancha ona ko'zlari, Mayus yuzla boqadi,farzand yo'liga. Betoqat umri ham,o'tgan ona...davomi

Библиотека | Boshqalar | Артур Конан Дойл
МАЛЛАВОЙЛАР УЮШМАСИ
“Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар” китобидан 2-қисм
бўлса, идорадан чиқиб кетишни хаёлимга ҳам келтирмайман»,— дедим.
«Шуни билиб қўйингки,— деб такрорлади мистер Дункан Росс,— биз кейин ҳеч қандай ҳавф-ўтинчларингизга қулоқ солмаймиз. Ҳеч қандай касал, ҳеч қандай иш баҳона бўлолмайди. Хизмат вақтида идорада бўлишингиз шарт — бўлмаса хизматдан кетасиз».
«Ишим нимадан иборат бўлади?»
«Сиз «Британия номуси»ни кўчириб ёзасиз. Биринчи томи — мана шу шкафда. Сиёҳ, патқалам, қоғоз билан босма қоғозни ўзингиз олиб келасиз: биз эса сизга стол билан гул берамиз. Эртадан иш бошлай оласизми?»
«Албатта» деб жавоб бердим.
«Ундай бўлса, хайр, мистер Жабез Уилсон. Шундай яхши ўринни эгаллашга муваффақ бўлганингиз билан сизни яна бир марта табриклашга рухсат этинг».
У менга бош силкиди. Хонадан чиқиб, омадим келган қувонганча ёрдамчим билан уйга қараб жўнадим.
Мен бу ҳодиса ҳақида кун-узукун ўйладим, кечга бориб ҳафсалам пир бўлаёзди, чунки миямга, бу ишларнинг ҳаммаси шунчаки бир қаллоблик бўлса керак, деган фикр келди, аммо бу тадбирдан мақсад нима эканлигини ўйлай-ўйлай сира тушунолмадим. Шундай васиятноманинг борлигига, «Британия қомуси»ни кўчириб ёзишга одамлар шу қадар кўп пул тўлашга рози эканлик- ларига ақл бовар қилмасди. Винсент Сполдинг жон дили билан менга далда беришга уринарди, аммо мен ётганимда бу ишдан воз кечишга қатъий қарор қилдим. Бироқ эрталаб миямга, ҳар эҳтимолга қарши у йерга бир бориб кўрай-чи, деган фикр келди. Бир пеннигаъ сиёҳ сотиб олиб, ғоз пати билан йетти тахта катта қоғозни кўтариб Попс-коортга жўнадим. Таажжубки, у йерда ҳамма ишлар жойида эди. Жуда севиниб кетдим. Стол ишлашим учун тайёр қилиб қўйилган, мистер Дункан Росс мени кутиб турган экан. У менга «А» ҳарфидан бошлашни буюриб чиқиб кетди, аммо вақт-вақти билан идорага қайтиб кириб, ишлаётган-ишламаётганимдан хабар олиб тур
арди. Соат иккида у мен билан хайрлашаркан, шунча кўп кўчириб ёзганимни мақтади-да, орқамдан идоранинг эшигини беркитиб олди.
Кунлар шу йўсинда ўтаверди, мистер Холмс. Шанба куни хўжайиним столга бир ҳафталик ҳақим— тўртта олтин соверенни олиб келиб қўйди. Иккинчи ҳафта ҳам шундай ўтди, учинчи ҳафта ҳам. Мен у йерга ҳар куни роппа-роса ўнда бориб, роппа-роса иккида қайтардим. Бора-бора мистер Дункан Росс идорага фақат эрта-лаблари кирадиган, кейинроқ эса мутлақо кирмайдиган бўлиб қолди. Шунга қарамай, табиий, мен хонадан бир дақиқага ҳам чиқишга журъат қилолмасдим. Чунки унинг келмаслигига амин эмасдим, шундай фойдали ишдан ажралиб қолишдан қўрқардим ҳам.
Саккиз ҳафта ўтди; мен Аббатлар, Артиллерия, Архитектура, Аттика ҳақидаги мақолаларни кўчириб тез орада «Б» ҳарфига ўтаман, деб умид қилган Анча-мунча қоғоз сарф қилган эдим, кўчириб ёзганларим рафга аранг сиғарди. Аммо ишим бирдан адойи тамон бўлди-қолди.
— Тамом бўлди-қолди?
— Ҳа, сер. Бугун эрталаб. Одатдагидек, соат ўнда ишга борсам, эшик қулфлоғлиқ, унга бир парча картон қоқиб қўйилибди. Мана у, ўзингиз ўқиб кўринг.
У бизга қўйин дафтарчанинг бир варағича келадиган картон узатди. Картонда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: МАЛЛАЛАР УЮШМАСИ 1890 ЙИЛ, 9 ОКТЯБРДА ТАРҚАТИБ ЮБОРИЛДИ.
Шерлок Холмс икковимиз бу қисқа ёзувга ҳам, Жебез Уилсоннинг маъюс қиёфасига ҳам узоқ тикилиб ўтирдик; ниҳоят, ўзимизни тиёлмай қаҳқаҳлаб юбордик.
— Бунинг ҳеч куладиган жойи йўқ—дея қичқириб ўрнидан сапчиб турган лшжозимиз ?из?иш сочларининп тагларигача ?изариб кетди.— Агар сиз ёрдам бериш ўрнига мендан кулмоқчи бўлсангиз, ёрдам сўраб бошқа одамга мурожаат қиламан.
— Йўқ, йўқ!— деб хитоб қилди Холмс, уни яна креслога ўтқазаркан.— Сизнинг ишингиздан ўла қолсам ҳам воз кечмайман. Бу ишнинг янгилигидан дилим баҳра олади. Аммо унинг, мени кечирасиз, ҳар қалай, қандайдир аломат жиҳати бор… Эшикка қоқиб қўйилган бу ёзувни топганингиздан кейин нима чора кўрдингиз?
— Ҳанг-манг бўлиб қолдим, сер. Нима қилишимни билмадим. Қўшни идораларнинг ҳаммасига кириб чиқдим, лекин у йердагиларнинг биронтаси ҳам ҳеч нарса билмас экан. Ниҳоят пастки қаватда яшайдиган уй эгасининг олдига кириб, Маллалар уюшмасига нима бўлганини билмайсизми, деб сўрадим. У, бунақа ташкилотни сира ҳам эшитмаганман, деб жавоб берди. Шундан кейин ундан, мистер Дункан Росс ким бўлади, деб сўрадим. У, бу исмни биринчи эшитишим, деб жавоб берди.
«Мен тўртинчи рақамли квартирангизни ижарага олган жентлменни айтяпман»,— дедим.
«Маллани айтяпсизми?»
«Ҳа».
«Унинг оти Уилям Моррис. У юрист, жойимни вақтинча ижарага олган эди — унинг доимий идораси ремонт қилинаётган экан. Кеча кўчиб кетди».
«Уни қайердан топса бўлади?»
«Доимий идорасидан. Адресини ташлаб кетган. Мана: «Кинг-Эдуард-стрит, 17, авлиё Павел жомесининг яқинида».
Мен ўша адресга қидириб бордим, мистер Холмс, у йер ёғоч оёқ устахонаси экан; у йердагиларнинг биронтаси ҳам ҳеч қачон на мистер Уилям Морриснинг номини, на мистер Дункан Росснинг номини эшитган экан.
— Шундан кейин нима қилдингиз?— деб сўради Холмс.
— Кейин Секс-Кобург-сквсрга, уйимга қайтиб келдим, ёрдамчим билан маслаҳатлашдим. У менга ҳечқандай ёрдам беролмади. У, кутиб тура туринг-чи, почта орқали бирон хабар беришар, деди. Менга бу тўғри келмайди, мистер Холмс. Мен шундай ажойиб жойни осонликча қўлдан бериб қўймоқчи эмасман. Сизнинг мушкул аҳволга тушиб қолган камбағал одамлардан ўз маслаҳатингизни аямаслигингизни эшитиб юрардим, шунинг учун тўппа-тўғри олдингизга келавердим.
— Тўғри қилгансиз,— деди Холмс.— Сиз айтган ҳодиса — ажойиб ҳодиса, мен у билан шуғулланиш имкониятига эга бўлгандан бахтиёрман. Сўзларингизни эши-тиб шундай хулосага келдимки, бу иш биринчи қарашда туюлиши мумкин бўлганидан кўра жиддийроқ.
— Ҳа, ҳазилакам иш эмас!— деди мистер Жабез Унлсон.—Мен ҳафтасига тушиб турган мўмайгина тўрт фунтдан маҳрум бўлдим.
— Шахсан сизнинг тўғрингизда гапирадиган бўлсак,— деди Холмс,— бу ғайри оддий Уюшмадан нолишингиз ўринсиз. Аксинча, фаҳмлашимча, сиз туфайли ўттиз фунтча бойлик орттирибсиз, бундан ташқари «А» ҳарфидан бошланадиган нарсалар ҳақида чуқур билим орттирганингизни айтмаса ҳам бўлади.
— Тўғри, дарҳақиқат шундай, сер. Аммо мен уларни қидириб топмоқчи эдим, уларнинг кимлигини, агар бу қилмишларини ҳазил деб билса, нега мен билан шу тариқа ҳазиллашганликларини билмоқчи эдим. Бу эрмак уларга жуда қимматга тушди: улар ўттиз икки фунтларидан ажрадилар.
— Биз буларнинг ҳаммасини аниқлашга уриниб кўрамиз. Аммо аввал сизга бир неча савол беришга рухсат этсангиз, мистер Уилсон. Ўша эълонни кўрсатган ёрдамчингиз сизда қачондан бери хизмат қилади?
— Ўша вақтда бир ойча бўлиб қолган эди.
— Сиз уни қайердан топган эдингиз?
— У менинг олдимга газетада эълон берганимдан кейин келган эди.
— Эълонингизни ўқиб, ўшанинг ўзигина келганми-ди?
— Йўқ, ўнтача одам келди.
— Нима учун ўшанинг ўзинигина олдингиз?
— Қарасам чаққонроқ, ҳақни ҳам кам оладиган.
— Ярим маош олиб ишлашга рози бўлганига учдингизми?
— Ҳа.
— Ўша Винсент Сполдинг деганингизнинг қиёфаси қанақа?
— Кичик жуссали, ғўлабир, серҳаракат. Ўйтизга бориб қолган бўлса ҳам иягида биронта тук йўқ. Пешонасида кислота куйдирган оппоқ доғ бор.
Холмс қаддини ростлади. У жуда ҳаяжонланган