Tasodifiy hikoya: Фохшанинг 1-кунлари.
Давоми.йиғлаб ухлаб қобман.тур жалаб деб қидир бакирди қарасам ана у хотин экан.бошқа хонага олиб чи...davomi

Библиотека | Boshqalar | Артур Конан Дойл
МАЛЛАВОЙЛАР УЮШМАСИ
“Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар” китобидан 2-қисм
эди.
— Ўзим ҳам шундайдир деб ўйлаган эдим!—деди у.— Унинг қулоқларидаги зирак тақадиган тешикларга кўзингиз тушмадими?
— Кўрганман, сер. У менга, қулоғимни болалигимда аллақандай лўли хотин тешган, деб тушунтирди.
— Ҳм!— деб қўйди Холмс ва чуқур ўй сурганча ўзини креслонинг суянчиғига ташлади.— У ҳали ҳам сизникидами?
— Ҳа, албатта, сер, уни ҳозиргина кўрдим.
— Уйда йўқлигингизда у ишларингизни дуруст эплаб турадими?
— Нолисам бўлмас, сер. Зотан, эрталаблари бўнак кассамда деярли ҳеч қандай иш бўлмайди.
— Бас, мистер Уилсон. Бир-икки кундан кейин бу воқеа тўғрисидаги фикримни сизга бажону дил хабар қиламан. Бугун шанба… Умид қиламанки, душанба куни биз ҳамма гапдан воқиф бўлсак керак.
— Хўш, Уотсон,— деди Холмс мижозимиз кетгач,— сиз буларни нима деб ўнлайсиз?
— Ҳеч нарса деб ўйлаётганим йўқ,— деб рўй-рост жавоб бердим мен.— Бу иш менга ғоятда сирли туюлаётибди.
— Таомил шуки, — деди Холмс,— ҳодиса қанчаки ғалати бўлса, унинг сирли томонлари шу қадар кам бўлади. Оломон орасидан оддий қиёфали одамни топиш нечоғли қийин бўлса, оддийгина жиноятларни аниқлаш ҳам шу қадар мушкул. Аммо бу ҳодисани мумкин қадар тезроқ бартараф қилиш керак.
— Хўш, энди нима қилмоқчисиз?—деб сўрадим.
— Чекмоқчиман,— деб жавоб берди у.— Бу уч марта трубка чеккунча ўнлаб мағзини чақса бўладиган масала, шунинг учун мени ўн минутча гапга солмай турсангиз.
У озғин тиззаларини еғиштириб қирғий бурнига яқин олиб борганча креслода ғужанак бўлиб олди ва кўзларини юмиб, аллақандай ғалати бир қушнинг тумшуғига ўхшаган қора сопол трубкасини тишлаган узоқ ўтирди. Мен уни, ухлаб қолди, деб ўйлаб ўзим ҳам мизғий бошлаган эдимки, қатъий бир қарорга келган одамдек ўрнидан сакраб турди-да, трубкасини каминга қўйди.
— Сарасате- бугун Сент-Жемс-Холлда чалади,— деди у.— Сиз бунга нима дейсиз, Уотсон? Беморларингиз бар неча соатгинз сизсиз тура олишармикан?
— Бугун бўшман. Ишим унча кўп вақтни олмайди. — Ундай бўлса, шляпангизни кийинг, кетдик. Мен аввал Ситига боришим керак. Йўл-йўлакай бирон жойда овқатланармиз.
Биз метрода Олдерсгетгача бориб, у йердан эрталаб эшитган воқеаларимиз юз берган Секс-Кобург-скверга яёв жўнадик.
Секс-Кобург-сквер оқсуякларга хосроқ, ғарибгина хилват бир майдонча. Тўрт қатор кир-ифлос икки қаватли ғишт уйларнинг деразалари ўт-алаф босган кич-кинагина боғчага қараган, боғчанинг ўртасида бир неча туп ирвоққина лавр буталари қурум босган ҳаво билан курашиб Жон талашиб ётибди. Зарҳал юритилган учта шар ва муюшга осилган оқ ҳарфлар билан «Жебез Уилсон», деб ёзилган жигарранг лавҳа малла мижозининг муассасаси шу йерда эканлигини билдириб турарди.
Шерлок Холмс эшик олдида тўхтаб, юминқираган мижжалари орасидан чақноқ кўзларини унга тикди. Кейин кўчадан аста юриб бориб, уйларни диққат билан кўздан кечирганча яна муйлулишга қайтиб келди. Бўнак кассасининг олдида ҳассаси билан тошкўчани уч марта қаттиқ уриб кўрди, сўнгра эшикка яқин бориб, уни тақиллатди. Эшкни шу ондаёқ соқол-мўйлови қиртишлаб олинган чаққон йигит очди-да, бизни ичкарига таклиф қилди.
— Ташаккур,— деди Холмс.— Мен фақат Стрендга қандай борса бўлади, деб сўрамоқчи эдим.
— Учинчи кўчага борганда ўнгга буриласиз, кейин тўртинчи кўчага борганда чапга,— деб дарҳол жавоб берди мистер Уилсоннинг ёрдамчиси ва эшикни тақ этиб ёпди.
— Эпчил йигит экан!— деб қўйди Холмс биз яна кўча бўйлаб борарканмиз.—Менингча, у эпчилликда Лондон бўйича тўртинчи ўринда турса керак, дошоракликда эса учинчи ўринда бўлса ҳам ажаб эмас. Унинг тўғрисида унча-мунча маълумотлар бор.
— Назаримда, —дедим мен,— мистер Уилсоннинг ёрдамчиси Маллалар уюшмасида ҳазилакам рол ўйнамаса керак. Аминманки, сиз ундан йўлни фақат ўзини кўриш учунгина сўрадингиз.
— Ўзини мас.
— Нимани бўлмаса?
— Тиззаларини.
— Хўш, тиззаларида нимани кўрдингиз?
— Кутган нарсамни кўрдим.
— Кўча тошларини нимага уриб кўрдингиз?
— Муҳтарам доктор, ҳозир гап сотишнинг фурсати эмас, кузатиш керак. Биз — душман қароргоҳидаги айғоқчилармиз. Биз Секс-Кобург-скверда баъзи бир нар-
саларни билиб олишга муваффақ бўлдик. Энди уларга нариги томондан келиб туташадиган кўчаларни кўздан кечириб чиқамиз.
Секс-Кобург-сквер билан муюлишдан бурилганимиздан кейинги манзара орасида йер билан осмонча фарқ бор эди. Муюлишдан бурилгач, шаҳарнинг Ситини шимол ва ғарб билан боғлаб турадиган асосий қон томирларидан бири ўтар эди. Бу катта кўча бошдан-оёқ икки оқим ҳосил қилиб ўнгга ва сўлга қатнаб турган экипанслар билан тўлган, йўлкаларда эса ғуж-ғуж ўткинчилар, қатор ажойиб магазинлар ва ҳашаматли маҳкамаларга қараб худди шу уйларнинг орқасида нақадар ғариб кимсасиз майдон борлигини тасаввур қилиш маҳол эди.
— Ижозат беринг, тўйиб томоша қилиб олай,— деди Холмс муюшда тўхтаб, ҳар бир уйни бирма-бир диққат билан кўздан кечираркан.— Биноларнинг қай тартибда жойлашганини эслаб қолмоқчиман. Лондонни айланишга жуда ишқибозман… Аввал Мортимернинг тамаки магазини, кейин газета дўкони, унинг ёнида ша-
ҳар ва шаҳар атрофи банкининг Кобург бўлими, сўнгра вегетарианлар ресторани, ундан кейин Мак-Ферлен карета депоси. Ундан уёғида нариги квартал бош-ланади… Хўп, доктор, ишимиз тамом бўлди ҳисоб. Энди бир оз кўнгилхушлик қилсак ҳам бўлади: бутерброд йеб, чинни оёғдан қаҳва ичамизу ҳузур-ҳаловат, ором, дилрабо куйлар салтанатига равона бўламиз, у йерда малла мижозлар бошимизни қотириб ғашимизга тегмайди.
Дўстим музикани эҳтирос билан севар, у истеъдододли созандагина эмас, туппа-тузуккина композитор ҳам эди. Бутун кеча давомида ингичка узун бармоқларини музика оҳангига монанд аста-аста қимирлатганча креслода яйраб ўтирди. Унинг табассум қалққан чеҳраси, нам-хуш хумор кўзлари интизор Холмсни, ўғри-муттаҳамларнинг кушандаси, шафқатсиз, айёр Холмсни ҳеч эсламас эди. Ажойиб характери икки нарсадан таркиб топган эди. Унинг пухталиги ҳамда кишини лол қолдирадиган ўткир зеҳни бу киши фазилатинннг асосини ташкил этадиган шоирона ўйчанлиги билан курашда туғил ган бўлса керак, деб ўйлардим ўқтин-ўқтин. Ҳар доим тамоман ҳолдан тойганига ҳам қарамай ғайрат билан ишга киришиб кета оларди. Унинг кечқурунлари ўз навозишлари ва ноталарига нечоғли хотиржамлик билан берилиб кетишини яхши билардим. Аммо ишқибозлик эҳтироси уни бирдан чулғаб олиб, ўзига хос бўлган ёрқин тафаккур кучи савҳи табиий даражасига етиб борар, унинг услубидан бехабар одамлар, қаршимизда оддий бир одам эмас,
аллақандай ғайритабиий бир жондор турибди, деб ўйлай бошлар эдилар.Сент-Жемс-холлда кузатиб ўтирарканман, Холмснинг музикага нақадар берилиб кетганини кўриб, у изига тушган одамларнинг омон қолмасликларини сездим.
— Сиз, доктор, уйга кетмоқчидирсиз,— деди у контсерт тамом бўлгач.
— Уйга кетаман, албатта.
— Менинг яна бир ишим бор, бу уч-тўрт соат вақтимни олади. Кобург-сквердаги ҳодиса — жуда жиддий нарса.
— Жуда жиддий денг?
— У йерда катта жиноятга тайёрлик кўрилмоқда. Мен ишонч билан айтаманки, биз унинг олдини олиб қоламиз. Аммо бугун шанба бўлгани сабабли иш анча мушкуллашади. Кечаси менга ёрдамингиз керак бўлиб қолиши мумкин.
— Соат нечада?
— Соат ўнлардан кейин.
— Роппа-роса ўнда