Tasodifiy hikoya: Кайсар кизнинг касоси 10-кисм
Шоҳонавий эҳтиросни кутиб Дилшодани мажбурлагандек ялаб юлқиётган Бўрибойни орадан беш дақиқа ўтар ў...davomi

Библиотека | Boshqalar | Артур Конан Дойл
МАЛЛАВОЙЛАР УЮШМАСИ
“Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар” китобидан 2-қисм
Бейкер-стритда бўламан.
— Жуда соз. Билиб қўйинг, доктор, бу ниҳоятда хатарли иш. Чўнтагингизга револверингизни солиб олинг.
У менга қўл силкиб, кескин бурилди-да, бир лаҳзада халойиқ орасига кириб ғойиб бўлди.
Мен ўзимни бошқалардан кўра аҳмоқроқ деб ҳисобламайман-у, аммо қачон Шерлок Холмс билан тўқнаш келиб қолсам, зеҳнимнинг пастлигини тан олиб қийналиб кетаман. Ахир, мана, мен ҳам у нимани эшитган бўлса шуни эшитдим, у нимани кўрган бўлса, мен шуни кўрдим, бироқ гапига қараганда у бўлиб ўтган воқеанигина эмас, энди содир бўладиганигача тушуниб, пайқаб турибди, менга эса бу иш ҳамон дудмал, бир тутуриқсиз нарсага ўхшаб туюлмоқда.
Уйга қайтаётиб йўл бўйи «Британия қомуси»ни кўчирган ўша малла котибнинг ғалати ҳикоясини ҳам, Секс-Кобург-скверга борганимпзни ҳам, хайрлашаётганимизда Холмс айтган ваҳимали сўзларни ҳам яна бир бор эсладим. Бу тунги сафар нимани билдиради ва нима учун қуролланиб боришим керак? Биз у билан қаёққа борамиз ва нима ишлар қиламиз? Холмс менга бўнак касса эгасининг кўса ёрдамчиси катта жиноятларга қодир, ғоятда хавфли одам эканини шама қилиб қўйди.
Бу жумбоғни йечиш учун роса бош қотирдим, аммо ҳеч бир иш чиқаролмадим, кечасигача сабр қилишга қарор қилдим, ҳамма гап ўшанда аён бўлади.
Тўққиздан чорак ошганда ундан чиқдим. Ганд-парк ва Оксфорд-стритдан ўтиб. Вейкер-стритга чиқдим. Эшик олдида иккита кеб турарди, даҳлизга кираркан-ман, ғала-ғовур товушларни эшитдим. Холмснинг ҳузурида икки одам бор экан. Холмс улар билан қуюқ суҳбатлашмоқда. Уларлни бирини танирдим — бу поли-циянинг расмий агенти Питер Жонс. Иккинчиси эса ялтироқ цилиндр, ғоятда бежирим фрак кийган озғин, новча. бадқовоқ одам эди.
— Ҳа, ана, жамоат жам бўлдик!—деди Холмс матросча курткасининг тугмаларини қадаб, рафдан вазмин сопли овчилар қамчисини оларкан.— Уотсон, сиз Скотлснд-Ярдда ишлайдиган мистер Жонс билан таниш бўлсангиз керак? Рухсат этинг сизни мистер Мерриуе-зергя таништирай. Мистер Мерриуезер ҳам бизнинг сўнгги саргузаштимизда иштирок этади.
— Кўриб турибсизки доктор, биз мистер Холмс билан яна бирга овга чиқаётибмиз,— деди Жонс одатдагидек сиполик билан.— Дўстимиз бебаҳо одам. Аммо овнинг энг бошида йиртқични таъқиб қилиши учун унга қари тозининг ёрдами керак.
— Йиртқични эмас, ўрдак отиб юрмасак ҳали, деб қўрқаман,— деди тундлик билан мистер Мерриуезер.
— Мистер Холмсга бемалол орқа қилишингиз мумкин, сер,— деб қўйди жамият билан полиция агенти.— Унинг яхши кўрган услублари бор. Улар, рухсатингиз билан қайд этсам, бир оз мавҳум ва хаёлийроқ, лекин, ҳар қалай, жуда яхши натижалар беради. Эътироф керак, у ҳақ бўлиб чиқиб, расмий полиция эса янглишган ҳоллар ҳам бўлган.
— Модомики, сиз шундай деяётган экансиз, мистер Жонс, демак ҳаммаси жойида бўлади,— деди такаллуф билан нотаниш одам.—Лекин, ҳар қалай, ростини айт-сам, бугун одатдаги роббер ўйнашдан маҳрум бўлганимга ачинаётибман. Бу йигирма йетти йил давомида мен карта ўйнаман ўтказадиган биринчи шанба оқшоми бўлади.
— Бугунги ўйиндаги дов сизнинг карта ўйинингиздаги довдан каттароқ, ўйиннинг ўзи ҳам қизиқроқ бўлади,— деди Шерлок Холмс— Сиз тикадиган дов, мистер Мирриуезер, ўттиз икки минг фунт стерлингга тенг келади. Сизнинг довингиз эса, Жонс, аллақачонлардан бери тутиб олиш умидида юрган одамингиз.
— Жон Клей—қотил, ўғри, қулфбузар, фирибгар,— деди Жонс.— У ҳали ёш, мистер Мерриуезер, аммо мамлакат бўйича энг моҳир оғри: мен ҳаммадан кўра ҳам ўшанинг қўлларига жон-жон деб кишан урардим. Жон Клей деган бу йигит ажойиб одам. Унинг бобоси гертсог эди, ўзи бўлса Итон ва Оксфордда ўқиган. Қўли қанчалик моҳир бўлса, мияси шунчалик ўткир, гарчанд биз унинг изига ҳар бир қадамда дуч келаётган бўлсак ҳам, у ҳамон тутқич бермайди. Бу ҳафтада у Шотландияда бирон кимсанинг бор-йўғини ўмариб келса, кейинги ҳафтада Корнваллисда йетимхона қуриш учун пул йиғишга киришади. Неча йиллардан бери унинг изидан қуваману, лекин ҳалигача ўзини кўрган эмасман.
— Бугун кечаси уни сизга таништиришга муяссар бўламан. Мен ҳам икки марта мистер Жон Клейнинг жасоратига тўқнаш келганман, сизнинг у мамлакат бўйича энг моҳир ўғри, деган фикрингизга батамом қўшиламан… Соат ўндан ошиб қолди. Йўлга тушсак ҳам бўлар. Снилар икковларингиз биринчи кебда жўнанглар, Уотсон билан биз иккинчисида жўнаймиз.
Шерлок Холмс узоқ чўзилган сафаримиз давомида унча очилиб гапирмади: у ўзини орқага ташлаб ўтирганча бугун контсертда эшитган куйларини хиргойи қиларди. Биз газ фонуслар билан ёритилган сон-саноқсиз эгри-бугри кўчалардан юра-юра, ниҳоят Фаррингдош стритга йетиб бордик.
— Энди жуда яқинлашиб қолдик,—деди ошнам.— Анави Мерриуезер-банк директори, бу ишдан шахсан манфаатдор. Бизга Жонс ҳам иш бериб қолади. У маъ-қул йигит, ўзининг ихтисосига сира уқуви йўқ. . Бирдан-бир яхши фазилати бор: худди булдог итдек довюрак, худди қисқичбақадек ёпишқоқ. Битта-яримта панжасига тушиб қолгудек бўлса, асло қўйиб юбормайди… Етиб келдик. Мана улар.
Биз яна эрталаб кўрган ўша гавжум ва ғала-ғовур кўчамизга келиб тўхтадик. Извошчининг ҳақини тўлаб, мистер Мерриуезернинг орқасидан қандайдир тор йўлакка кириб бордик ва у ёнбошдаги эшикчани очиши билан ўзимизни дарҳол ичкарига олдик. Эшикча ортида жуда қисқа бошқа йўлак бор экан. Йўлакнинг охирида вазмин темир эшик кўриниб турарди. Бу эшикни очиб айланма зинапояпинг ғиштин босқичларидан пастга тушдик ва яна боягидек ҳайбатли бир эшикка яқинлашдик. Мистер Мерриуезер тўхтаб фонарни ёқди-да, бизни зах ҳиди анқиб турган қоронғи йўлакдан бошлаб кетди. Биз яна бнр эшикдан ўтиб саватлар ва оғир-оғир яшиклар қалаб қўйилган қор ёки йертўлага ўхшаган кенггина жойга кириб бордик.
— Бу йерга юқоридан тушиш жуда қийин,—деб қўйди Холмс, фонарни кўтариб шифтни кўздан кечираркан.
— Пастдан кириш ҳам қийин,— деди мистер Мерриуезер йерга ётқизилган тахта тошларни ҳассаси билан уриб кўриб.— Жин урсин, худди таги бўшдек гумбурлайди-я!— деб хитоб қилди у ҳайрат билан.
— Мен сиздан шовқин солмаслигингизни илтимос қилишга мажбурман,— деди жаҳл билан Холмс.— Сизнинг касрингиздан бутун режа пучга чиқиши мумкин. Марҳамат қилиб, мана бу яшиклардан бирига ўтирсангиз-да, бизга халал бермасангиз.
Басавлат мистер Мсрриуезер малол келмагандек саватга бориб ўтирди. Холмс эса чўккалаб фонар ва лупа ёрдамида тошларнинг оралиғидаги тирқишларни синчиклаб текшира бошлади. Бир неча секунддан сўнг текширишларининг натижасидан мамнун бўлиб, ўрнидан турди-да, лупани чўнтагига солиб қўйди.
— Ҳали камида бир соат вақтимиз бор,— деб қўйди у,— чунки улар муҳтарам бўнак касса эгаси уйқуга кетмагунча ишга киришишлари маҳол. Хўжайин уйқуга кетгач эса улар бир дақиқа фурсатни ҳам қўлдан беришмайди, негаки, ишни қанчалик тез тугатишса, қочиб қолишлари учун шунча кўп вақт қолади. Биз ҳозир, доктор,— шубҳасиз, ўзингиз ҳам аллақачон пайқаган бўлсангиз керак,—Лондондаги энг бой банклардан бирига қарашли бўлимнинг омборида турибмиз. Мистер Мерриуезер —банк бошқармасининг райси: у ғоятда дошорак жиноятчиларнинг хусусан ҳозирги вақтда бу омборга алоҳида диққат-эътибор билан қарашларига нима мажбур қилаётганини бизга тушунтириб беради.
—